Facebook Pixel Code

Ultran

Tovarlar: 1
Ultran in'ektsiya uchun eritma 50 mg / 2 ml, 2 ml №5 (ampulalar)
Ultra Laboratories (Hindiston)
dan 42600 so'm
Retsept bo'yicha
в 2 dorixonalarda
dagi narxlar
dan 42600 so'm (2 dorixonalar)
Uchun ko‘rsatma Ultran in'ektsiya uchun eritma 50 mg / 2 ml, 2 ml №5 (ampulalar)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Ultran in'ektsiya uchun eritma 50 mg / 2 ml, 2 ml №5 (ampulalar)»

Ҳар бир мл препарат қуйидагиларни сақлйди:

фаол модда: ранитидин гидрохлориди - 50 мг;

ёрдамчи моддалар: икки асосли натрий фосфати, бир асосли калий фосфати, P.E.G.-400, фенол, инъекция учун сув.

Оч сариқ рангли, тиниқ эритма.

Инъекция учун эритма.

Н2-гистамин рецепторлари блокатори. АТХ коди: А02ВА02.

Фармакодинамикаси

Н2-гистамин рецепторларини II авлод блокаторидир. Таъсир механизми меъда шиллиқ қаватидаги париетал хужайралар мембраналаридаги Н2-гистамин рецепторларини блоклаш билан боғлиқ. Кундузги ва тунги, шунингдек базал ва рағбатлантирилган хлорид кислотаси секрециясини сусайтиради, овқат юкламаси сабабли меъдани чўзилиши, гормонлар таъсири ва биоген рағбатлантирувчилар (гастрин, гистамин, ацетилхолин, пентагастрин, кофеин) чақирган меъда ширасининг ҳажмини камайтиради. Цитохром Р450 билан боғлиқ “жигар” ферментларини деярли сусайтирмай, меъда ширасида хлорид кислотаси миқдорини камайтиради, плазмада гастрин концентрацияси ва шиллиқ ишлаб чиқарилишига таъсир қилмайди. Пепсиннинг фаоллигини камайтиради.

Қон зардобида Са2+ концентрациясига таъсир қилмайди. Ранитидинни 100 мг ва ундан кўпроқ дозада вена ичига юборилганидан кейин қон зардобида пролактиннинг концентрацияси аҳамиятсиз даражада ўткинчи ошиши мумкин.

Гипофиз гормонларини: гонадотропин, ТТГ ва соматроп гормонини (СТГ) чиқарилишига таъсир қилмайди. Кортизол, альдостерон, андрогенлар ёки эстрогенлар концентрациясига, сперматозоидларнинг ҳаракатчанлигига, сперманинг миқдори ва таркибига таъсир қилмайди, шунингдек антиандроген таъсир қилмайди.

Вазопрессинни ажралишини сусайтириши мумкин.

Меъда шиллиқ қаватининг ҳимоя механизмларини кучайтиради ва меъда ширасини ҳосил бўлишини ошиши, унда гликопротеинлар миқдорини ошиши, меъда шиллиқ қавати томонидан гидрокарбонат секрециясини, ундаги эндоген Pg синтезини ва регенерация тезлигини рағбатлантириш йўли билан хлорид кислотаси таъсири билан боғлиқ (шу жумладан, меъда-ичак йўлларидан қон кетишини тўхташи ва стресс яраларини чандиқланиши) унинг шикастланишларини битишига ёрдам беради.

Фармакокинетикаси

Тез сўрилади. Қон плазмасида препаратнинг максимал концентрацияси (Сmах) - 300-500 нг/мл (мушак ичига юборилганидан кейин); TCmax - 15-30 минут. Плазма оқсиллари билан боғланиши - 15%. Гематоэнцефалик тўсиқ (ГЭБ) орқали ёмон ўтади; йўлдош тўсиғи орқали ўтади ва она сутига киради (аёлларда лактация даврида она сутидаги концентрацияси плазмадаги концентрациясидан юқори). Жигарда аҳамиятсиз даражада метаболизмга учрайди ва дезметилранитидин, ранитидиннинг S-оксиди, N-оксидини ва фуроева кислотасининг аналогини ҳосил қилади. Жигардан “биринчи ўтиш” самарасига эга. Чиқарилиш тезлиги ва даражасини жигарнинг ҳолатига боғлиқлиги кам. Вена ичига юборилганидан кейин - Т1/2 - 1,9 соат.

Буйрак орқали чиқарилади: вена ичига юборилганида -93% (асосан ўзгармаган ҳолатда 70%) ва ичак орқали чиқарилади.

Ўн икки бармоқли ичакнинг яралари ва меъданинг хавфсиз яралари, шу жумладан НЯҚВ қабул қилиш билан боғлиқ бўлган;

Ўникки бармоқли ичакнинг НЯҚВ чақирган яяраларини олдини олиш, асосан анамнезида ярали касаллиги бўлган пациентларда;

Helicоbacter pylori билан инфекцияланиш билан боғлиқ бўлган ўникки бармоқли ичакнинг яралари;

Операциядан кейинги яралар;

Гастроэзофагеал - рефлюкс касаллиги;

Рефлюкс-эзофагит;

Гастроэзофагеал - рефлюкс касаллигида оғриқ синдромининг кучайиши;

Золлингер-Эллисон синдроми;

Эпигастрал ёки тўш ортидаги оғриқлар билан характерланадиган сурункали эпизодик диспепсия, улар овқатни қабул қилиш билан боғлиқ ёки уйқуни бузади, бироқ юқорида келтирилган ҳолатларга тааълуқли эмас.

Оғир ҳолатда бўлган пациентларда меъданинг стресс яраларини олдини олиш;

Пептик яралардан қон кетишини қайталанишини олдини олиш;

Мендельсон синдромини олдини олишда (наркоз вақтида меъда ширасини аспирацияси) қўлланилади.

Парентерал (вена ичига, мушак ичига) юборилади.

Вена ичига секин (5 минут давомида) 50 мг препарат 20 мл 0,9% ли натрий хлориди ёки 5% ли декстроза эритмасида суюлтирилади; зарурати бўлганида ҳар 6-8 соатдан кейин такрорий юбориш ўтказилади.

Вена ичига томчилаб, соатига 25 мг тезликда 2 соат давомида; зарурати бўлганида 6-8 соатдан кейин такроран юборилади.

Мушак ичига - 50 мг дан суткада 3-4 марта буюрилади.

Стресс яралари бўлган беморларда меъда-ичак йўлларининг (МИЙ) юқори бўлимларида қон кетишини олдини олиш учун вена ичига 50 мг бошланғич дозани секин юбориш, сўнгра тўхтовсиз вена ичига соатига 0,125-0,25 мг/кг тезликда юбориш мақсадга мувофиқдир. Дори воситасини бемор мустақил равишда овқат қабул қила олмайдиган вақтгача юборилади.

Мендельсон синдромини ривожланиш хавфини олдини олиш учун - мушак ичига ёки вена ичига умумий анестезиядан 45-60 минут олдин 50 мг секин юборилади.

Буйрак функцияси бузилган пациентларда дозалаш тартибига тўғрилашни киритиш талаб этилади. Креатинин клиренси минутига 50 мл дан кам бўлганида - парентерал юборишда - 50 мг ҳар 18-24 соатда; зарурати бўлса юборишлар тез-тезлигини суткада 2 мартагача ҳар 12 соатда ёки ундан ортиқгача оширилади. Жигар функциясини мувофиқ бузилишлари мавжуд бўлганида кейинчалик дозани камайтириш талаб этилиши мумкин.

Гемодиализда бўлган беморларда, навбатдаги дозани гемодиализ тугаши билан дарҳол буюрилади.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кўнгил айниши, оғизни қуриши, қабзият, қусиш, диарея, қоринда оғриқ, сариқлик, “жигар” трансаминазалари фаоллигини ошиши, кам ҳолларда - гепатоцеллюляр, холестатик ёки аралаш гепатит, ўткир панкреатит.

Қон яратиш аъзолари томонидан: лейкопения, тромбоцитопения; агранулоцитоз, пенцитопения, нейтропения, иммун гемолитик ва апластик анемия.

Юрак-томир тизими томонидан (ЮТТ): артериал босимни пасайиши; брадикардия, тахикардия, васкулит, аритмия, атриовентрикуляр (AV) блокада, асистолия (парентерал юборилганида).

Нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, гипертермия, юқори чарчоқлик, уйқучанлик; уйқусизлик, эмоционал лабиллик, безовталик, хавотирлик, депрессия, асабийлик, кам ҳолларда - онгни чалкашиши, қулоқларда шовқин, таъсирчанлик, галлюцинациялар (асосан кекса ёшли ва оғир ҳолатдаги пациентларда), беихтиёр ҳаракатлар.

Сезги аъзолари томонидан: кўришни ноаниқлиги, аккомодация фалажи.

Таянч-ҳаракат аппарати томонидан: артралгия, миалгия.

Эндокрин тизими томонидан: гиперпролактинемия, гинекомастия, аменорея, потенцияни ва/ёки либидони пасайиши.

Аллергик реакциялар: эшакеми, тери тошмаси, қичишиш, ангионевротик шиш, анафилактик шок, бронхоспазм, кўп шаклли экссудатив эритема, шу жумладан Стивенс-Джонсон синдроми, эксфолиатив дерматит, токсик эпидермал некролиз.

Бошқалар: алопеция кузатилиши мумкин.

  • ўкир порфирия (шу жумладан, анамнезидаги);
  • ҳомиладарлик;
  • лактация (эмизиш) даври;
  • 12 ёшгача бўлган болалар;
  • ранитидинга ва дори воситасининг бошқа компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Буйрак ва жигар етишмовчилигида, анамнезида портотизимли энцефалопатия билан бирга жигар циррози бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.

Ранитидин ва суяк кўмигини сусайтирувчи препаратлар билан бир вақтда қўлланганида нейтропениянинг ривожланиш хавфи ошади.

Ранитидин цитохром Р450 изоферментларининг фаоллигини сусайтирмайди, шунинг учун у ушбу фермент тизими иштирокида метаболизмга учрайдиган диазепам, лидокаин, фенитоин, пропранолол, теофиллин, варфарин каби препаратларнинг таъсирини кучайтирмайди.

Ранитидин феназон, аминофеназон, гексобарбитал, бевосита антикоагулянтлар, глипизид, буформин, кальций антагонистлари метаболизмини сусайтиради.

Ранитидин билан интраконазол ва кетоконазол бир вақтда қабул қилганда меъда таркибидаги рН ни ошиши оқибатида уларнинг сўрилиши камайиши мумкин.

Ранитидин қабул қилиш фонида қон зардобида метопрололнинг AUC ва концентрацияси ошади (мувофиқ 80% ва 50% га), бунда метопрололнинг Т1/2 4,4 дан 6,5 соатгача ошади.

Ранитидинни метронидазол ва амоксициллин билан ўзаро таъсири аниқланмаган.

Инъекция учун ранитидин эритмаси қуйидаги инфузион эритмалар: 0,9% ли натрий хлориди эритмаси, 5% ли декстроза эритмаси 0,18% ли натрий хлориди эритмаси ва 4% ли декстроза эритмаси 4,2% ли бикарбонат натрий, Хартман эритмаси билан мутаносибдир.

Даволашни бошлашдан олдин меъда ва ўн икки бармоқли ичакда хавфли ўсмалар мавжудлигини истисно қилиш лозим (меъда раки симптомларини ниқоблаш мумкин).

12-бармоқли ичак яра касаллигининг симптомлари 1-2 ҳафта давомида йўқ бўлиши мумкин, эндоскопик ёки рентген текшириш маълумотлари билан чандиқланиш тасдиқланмагунигача даволашни давом эттириш керак.

Ранитидинни дарҳол бекор қилиш мумкин эмас, “рикошет” синдроми келиб чиқиш хавфи мавжуд.

Стресс ҳолатида холсизланган беморларни узоқ муддатли даволашда меъдани бактериал шикастланиши ва кейинчалик инфекция тарқалиши мумкин.

Итраконазол ёки кетоконазолни сўрилишини аҳамиятли даражада камайишидан сақланиш учун Ранитидинни уларни қабул қилгандан 2 соатдан кейин қабул қилиш керак.

Ранитидинни қабул қилиш сийдикда оқсил синамасини ўтказишда сохта мусбат реакциясига сабаб бўлиши мумкин.

Қон зардобида креатинин концентрациясини, глутаматтранспептидазанинг ва “жигар” трансаминазаларнинг фаоллигини оширади.

Меъданинг кислота ҳосил қилувчи фаолиятига пентагастрин ва гистаминнинг таъсирига қаршилик қилади, шунинг учун синама ўтказилишидан 24 соат олдин уни қўллаш тавсия этилмайди.

Гистаминга тери реакциясини сусайтиради, шу тариқа сохта мусбат реакцияларга олиб келади (тезкор турдаги аллергик тери реакциясини аниқлаш учун диагностик тери синамаларини ўтказишдан олдин препаратни қўллашни тўхтатиш тавсия этилади).

Юрак касаллиги бўлган беморларда вена ичига тез ва юқори дозаларда юборишда кардиотоксик самараларнинг хавфи ошади.

Чекиш Ранитидинни қўллашдаги самарадорлигини пасайтиради.

Даволаниш вақтида меъданинг шиллиқ қаватини таъсирланишини чақирувчи овқат маҳсулотлари, ичимликлар ва бошқа дори воситаларини қабул қилишдан сақланиш лозим.

Соғайиш кузатилмаганида шифокорга мурожаат қилиш керак.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланилиши

Ранитидин йўлдош орқали ўтади ва кўкрак сутига чиқарилади (кўкрак сутидаги концентрацияси плазмадаги концентрациясидан юқори). Ранитидинни ҳомиладорлик вақтида, фақат она учун кутилаётган фойда, ҳомила учун потенциал хавфдан юқори бўлгандагина қўллаш мумкин. Ранитидинни лактация даврида буюриш зарурати бўлса, эмизишни тўхтатиш масаласини ҳал этиш лозим.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Симптомлари: тиришишлар, брадикардия, юрак қоринчаларининг аритмиялари.

Даволаш: симптоматик. Тиришишлар ривожланганида - диазепам вена ичига, брадикардияда - атропин, юрак қоринчалари аритмияларида - лидокаин. Гемодиализ самарасиз.

2 мл препарат ампулаларда. 5 ампулалар тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон коробкада.

Қоронғи, қуруқ жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

2 йил.

Рецепт бўйича.

ULTRA LABORATORIES PVT LTD.

102-B & 102-B(P-1). Pharmaceutical SEZ,

KIADB Industrial Estate. Hassan-Dist.573201.

Karnataka, Ҳиндистон.

Ўзбекистон Республикаси худудида дори воситаларининг сифати бўйича эътирозлар (таклифлар) ни қабул қилувчи ташкилот номи ва манзили

100100, Тошкент ш., Яккасарой тумани, Ш.Руставели кўч., 50/29.

askuetralab@gmail.com

Тел.: 280 59 22

Ultran narxi dan boshlanadi 42600.00
Nomi Narxi so'm
Ultran in'ektsiya uchun eritma 50 mg / 2 ml, 2 ml №5 (ampulalar) 42600 so'm
Boshqa shaharlarda qidirish