Facebook Pixel Code

Vitamin E (Alfa-Tokoferol)

Tovarlar: 5
Vitamin E  Minskinterkaps kapsulalari 200 mg №30 (3 blister x 10 kapsula)
Minskinterkaps (Belarus)
dan 15700 so'm
Без рецепта
в 55 dorixonalarda
Vitamin E  Minskinterkaps kapsulalari 400 mg №30 (3 blister x 10 kapsula)
Minskinterkaps (Belarus)
dan 26500 so'm
Без рецепта
в 50 dorixonalarda
Vitamin E biofarm D/in eritmasi. 10% 1 ml № 10 (ampulalar)
Biofarm (Gruziya)
dan 12000 so'm
Retsept bo'yicha
в 82 dorixonalarda
Vitamin E Minskinterkaps kapsulalari 100 IU №20 (2 blister x 10 kapsula)
Minskinterkaps (Belarus)
Без рецепта
dagi narxlar
dan 12000 so'm gacha 26500 so'm (55 dorixonalarni)
Uchun ko‘rsatma Vitamin E Minskinterkaps kapsulalari 200 mg №30 (3 blister x 10 kapsula)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Vitamin E Minskinterkaps kapsulalari 200 mg №30 (3 blister x 10 kapsula)»

Бир капсула қуйидагиларни сақлайди:

Таъсир этувчи модда: альфа-токоферилацетат 200 мг ва 400 мг;

ёрдамчи модда: кунгабоқар мойи.

Капсула қобиғининг таркиби: желатин, глицерин, тозаланган сув, натрий бензоати Е-211.

Овал шаклли, чокли, оч-сариқ рангли юмшоқ желатин капсулалар.

Капсулалар 200 мг ва 400 мг.

Витаминлар, Бошқа витаминлар. АТХ коди: А11НА03.

Фармакодинамикаси

Е витамини антиоксидант восита бўлиб ҳисобланади, хужайралар пролиферацияси, тўқима метаболизми жараёнларида иштирок этади, эритроцитлар гемолизини олдини олади, юқори ўтказувчанлик ва капиллярларнинг мўртлигини олдини олади.

Препарат атеросклероз, юрак мушакларида ва скелет мушакларида дегенератив-дистрофик ўзгаришлар ривожланишига тўсқинлик қилади, миокардни озиқланиши ва қисқарувчанлик қобилиятини яхшилайди, миокард томонидан кислородни истеъмол қилинишини камайтиради. Эркин радикал реакцияларни тормозлайди, хужайравий ва субхужайравий мембраналарни шикастловчи пероксидлар ҳосил бўлишини олдини олади. Гем ва гем сақловчи ферментлар гемоглобин, миоглобин, цитохромлар, каталаза, пероксидаза синтезини рағбатлантиради.

Нуклеин кислоталар ва простагландинлар метаболизмида, хужайра нафас циклида, арахидон кислотаси синтезида иштирок этади.

Тўқима нафасини яхшилайди, оқсиллар (коллаген, фермент, структур ва скелет ва силлиқ мушаклар, миокарднинг қисқарувчи оқсиллари) синтезини рағбатлантиради, А витаминини оксидланишдан ҳимоя қилади, холестерин синтезини ингибиция қилади, қон плазмасида липидлар даражасини нормаллашишига ёрдам беради. Тўйинмаган ёғ кислоталари ва селенни (электронларни ташилишининг микросомал тизими компоненти) оксидланишини тормозлайди.

Фагоцитозни фаоллаштиради ва эритроцитларнинг нормал резистентлигини тутиб туриш учун қўлланади. Юқори дозаларда тромбоцитлар агрегациясини олдини олади. Одамда репродуктив тизимга яққол ижобий таъсир кўрсатади.

Организмда Е витамини бўлмаганида (Е авитаминози) скелет мушакларида дегенератив ўзгаришлар ривожланади, капиллярларнинг ўтказувчанлиги ва мўртлиги ошади, уруғ каналлари, мояк эпителийси ҳаддан ташқари ўсади. Эмбрионларда қон қуйилиши юзага келади, уларни она қорни ичида ўлими юз беради. Шунингдек нерв хужайраларида дегенератив ўзгаришлар ва жигар паренхимасини шикастланиши ҳам аниқланган.

У витамини етишмовчилигида қон зардобида оқсиллар концентрациясини ва жигар ва уруғ суюқлигида нуклеин кислоталарининг даражасини пасайиши кузатилади.

Одамда Е витаминини етишмовчилиги озиқланишни ўзига хос хусусиятлари (масалан овқатда ўсимлик ёғларини бўлмаслиги) ёки турли касалликлар, масалан жигар, меъда ости бези ва бошқалар билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Фармакокинетикаси

Юборилган дозанинг тахминан 50% меъда-ичак йўлларидан сўрилади, қондаги максимал даражасига 4 соатдан кейин эришилади. Сўрилиши учун ёғ кислоталари, ёғларни мавжудлиги, меъда ости безининг нормал функцияси талаб этилади. Сўрилиш жараёнида Е витаминининг хужайра ичида ташувчилари бўлган липопротеидлар билан мажмуа ҳосил қилади. Асосан лимфага, кейинчалик умумий қон оқимига тушади, у ерда асосан альфа1 ва бета-липопротеидлар билан, қисман зардобдаги альбумин билан боғланади. Оқсил алмашинуви бузилганида ташилиши қийинлашади. Барча аъзо ва тўқималарда, асосан ёғ тўқимасида тўпланади. Хинон структурасига эга ҳосилаларгача (уларнинг айримлари витамин фаоллигига эга) жигарда метаболизмга учрайди. Сафро (90% дан кўпроқ) ва сийдик (тахминан 6%) билан ўзгармаган ва метаболитлари кўринишида чиқарилади.

Етарли бўлмаган миқдорда йўлдош орқали киради: ҳомила қонида она қонидаги концентрациясидан 20-30% киради. Кўкрак сутига киради.

Е витамини танқислигини даволашда қўлланади.

Е витамини капсулаларда мальабсорбция синдроми билан боғлиқ Е витамини танқислиги ҳолатларини даволаш учун мос келади. Бундай ҳолларда препаратларни парентерал юбориш керак.

Препарат фақат катта пациентлар томонидан қабул қилиш учун мўлжалланган.

Тавсия этилган доза:

Е витаминининг 200 мг ли капсулалари суткада 1-2 капсуладан;

Е витаминининг 400 мг ли капсулалари суткада 1 капсуладан.

Максимал суткалик дозаси 800 мг Е витамини.

Капсулани етарли миқдордаги бирон-бир суюқлик (200 мл сув билан мақсадга мувофиқ) овқатланиш вақтида ёки овқатдан кейин бутунлигича қабул қилинади.

Даволаш давомийлиги асосий касалликнинг кечишига боғлиқ. Доза ва даволаш давомийлиги индивидуал равишда белгиланади.

Дозани ошириб юборилиши хавфи туфайли, Е витаминини сақловчи бошқа препаратлар билан бирга қабул қилиш тавсия этилмайди.

Болалар учун фаол моддани камроқ миқдорда сақловчи препаратлар мавжуд.

Кекса ёшдаги пациентлар

Дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди.

Буйрак функциясини бузилиши бўлган пациентлар

Буйрак касалликлари бўлган пациентларда қўллаганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Жигар функциясини бузилиши бўлган пациентлар

Жигар касалликлари бўлган пациентларда қўллаганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Эҳтиёткорлик чоралари

Дозалаш тартибига қатъий риоя қилиш керак.

Селен ва олтингугурт сақловчи аминокислоталар миқдори юқори парҳезга риоя қилиш Е витаминига бўлган талабни камайтиради.

Алопеция билан шикастланган туғма буллёз эпидермолизда оқ сочлар ўсишни бошлаши мумкин.

Препаратни узоқ вақт қўллаганда ва/ёки такрорий даволаш курсларини буюриш зарурати бўлганида қон ивиши кўрсаткичларини, шунингдек қонда холестерин даражасини вақти-вақти билан назорат қилиш тавсия этилади.

Оғир кардиосклероз, ўтказилган миокард инфарктидан кейин, тромбоэмболия ривожланиши хавфи юқори бўлганида, шунингдек гипопротромбинемияда (К витамини танқислиги фонида Е витаминининг дозаси 400 мг дан юқори бўлганида зўрайиши мумкин) эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Одам организмида бирламчи алоҳида Е витамини танқислиги кам ҳолларда учрайди. Катталарда қонда нормал кўрсаткич тахминан 9,5 мг/л ни ташкил қилади, бу 22 мкмоль/л га тўғри келади.

Сўрилишдаги, метаболизмдаги нуқсонлар ёки оксидланишли стрессда витаминни сарфланишни ошиши танқисликка олиб келиши мумкин. Етишмовчилик асосан витаминни овқат билан етарли даражада тушмаслиги оқибатида келиб чиқади, шунинг учун мувозанатлаштирилган парҳез Е витамини танқислигини чақирмайди.

Е витамини енг бой манбалар: ўстирилган буғдой ва кўпгина ўсимлик мойлари. Бошқа манбалар баргли сабзавотлар, ҳайвонлар аъзолари, сут ва сарёғни ўз ичига олади.

Мавсумий ўзгаришлар оқибатида озиқ-овқат маҳсулотларидаги Е витаминининг миқдорини кучли ўзгарувчанлиги, шунингдек сақлаш ва тайёрлаш жараёнидаги йўқотишлар туфайли организмга Е витаминини тушишини баҳолаш қийин.

Миллий тавсияларга мувофиқ соғлом катталар учун Е витаминига бўлган суткалик эҳтиёж 15 мг токоферол эквивалентини (1 мг альфа-токоферол ацетати = 0,67 мг токоферол эквиваленти) ташкил қилади. Ҳомиладорлик вақтида ва лактация даврида қўшимча суткада 2 дан 4 мг гача токоферол эквиваленти талаб этилади.

Бундан ташқари, тўйинмаган ёғ кислоталарини етарли миқдорда истеъмол қилмаганда токоферолга бўлган эҳтиёж ортади.

Шунингдек айрим дори воситаларини (масалан химиотерапевтик) узоқ вақт қабул қилганда ёки алоҳида касалликларда (масалан А-бета-липопротеинемия) қўшимча эҳтиёж юзага келади.

Одам организмида Е витаминининг иккиламчи танқислиги қуйидаги сабаблар туфайли юзага келиши мумкин: меъда резекциясидан кейин, целиакияда, энтероколитларда, сурункали панкреатитларда, муковисцедозда, холестазда, қисқа ичак синдромида, А-бета-липопротеинемияда, узоқ вақт парентерал озиқлантирилганда.

Е витамини танқислиги эркин радикаллар томонидан индукция қилинган хужайра ва тўқималар томонидан яққол бузилишлар, айниқса респиратор дистресс-синдром, ретролентал фиброплазия ва гемолитик анемия каби чала туғилган чақалоқларда намоён бўлади. Е витаминини яққол танқислигида нерв-мушак бузилишлари, хусусан спиноцеребрал дегенерация кузатилади.

Ичакда сўрилишини бузилиши билан боғлиқ Е витаминини танқислиги ҳолатларини даволаш учун Е витаминининг перорал шакллари мос келмайди. Ичакда сўрилишини бузилиши масалан холестазда, А-бета-липопротеинемияда ва чала туғилган чақалоқларда кузатилиши мумкин. бундай ҳолларда витаминни парентерал юбориш талаб этилади.

Е витамини қонда липидларнинг перикисли оксидланиш маҳсулотларининг юқори миқдори аниқланган тутқаноғи бўлган беморларда тутқаноққа қарши воситаларнинг самарадорлигини оширади. Фенобарбитал, фенитоин ва карбамазепин каби тиришишга қарши воситалар плазмада Е витаминининг концентрациясини камайтиради.

Стероид ва ностероид яллиғланишга қарши воситалар, антиоксидантларнинг самарасини кучайтиради. Юрак гликозидлари, шунингдек А ва D витаминларининг самарадорлигини оширади ва токсиклигини камайтиради. Е витаминини юқори дозаларда буюриш организмда А витамини танқислигини чақириши мумкин.

Суткада 400 мг дан юқори дозада Е витаминини антикоагулянтлар (кумарин ва индандион ҳосилалари), антиагрегантлар (клопидогрел ва дипиридамол), ностероид яллиғланишга қарши воситалар (аспирин, ибупрофен ва бошқалар) билан бир вақтда қўллаш гипопротромбинемия ва қон кетиши ривожланиши хавфини оширади.

Колестирамин, колестипол, минерал мойлар, изониазид, орлистат, сукральфат ва олестра ёғ ўрнини босувчи альфа-токоферилацетатини сўрилишини камайтиради.

Темирнинг юқори дозалари организмда оксидланиш жараёнларини кучайтиради, бу Е витаминига бўлган эҳтиёжни оширади.

Альфа-токоферилацетатини циклоспорин билан бир вақтда қўллаганда циклоспориннинг сўрилиши ошади.

Ҳайвонлардаги экспериментларда Е витаминининг ҳаддан ташқари юқори дозалари А ва К витаминини сўрилишини чекланишини намойиш қилган.

Темирнинг перорал препаратлари, иккала препарат бир вақтда қабул қилинганда ичакда Е витамини сўрилишини камайтириши мумкин. Бундай ҳолларда иккала препаратлар тахминан 4 соатлик интервал билан қабул қилиш мақсадга мувофиқ.

Мальабсорбция шароитида, Е витамини ва К витамини бирга танқислигида, шунингдик К витамини антагонистини (масалан перорал антикоагулянтларни) қабул қилганда коагуляцияни синчковлик билан назорат қилиш керак, чунки организмда К витамини тўсатдан камайиши мумкин.

Антикоагулянт даволанаётган пациентлар ёки К витамини танқислиги бўлган пациентлар қон кетиши хавф юқори эканлиги туфайли, синчков тиббий кузатувсиз Е витаминини қўлламасликлари керак.

Аллергик реакциялар. 1200 мг дан юқори дозада альфа-токоферол ацетати (800 мг токоферол эквиваленти) қабул қилинганда креатинурия, меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар диарея, эпигастрийда оғриқ; кўнгил айниши, метеоризм; қон зардобида креатинкиназа фаоллигини ошиши кузатилиши мумкин.

Альфа-токоферол ацетатини кунига 600 мг (400 мг токоферол эквиваленти) узоқ вақт қабул қилиш қон зардобида қалқонсимон бези гормонларининг даражасини пасайишига олиб келиши мумкин.

Симптомлари: суткада 400-800 мг дозаларда узоқ вақт қабул қилганда кўришни ноаниқлиги, бош айланиши, бош оғриғи, кўнгил айниши, одатдаги бўлмаган толиқиш, диарея, гастралгия, астения; суткада 800 мг дан юқори дозада узоқ вақт қабул қилганда К гиповитаминози бўлган беморларда қон кетиши ривожланиши хавфини ошиши, тиреоид гормонлар метаболизмини бузилиши, жинсий функцияни бузилиши, тромбофлебит, тромбоэмболия, некротик колит, сепсис, гепатомегалия, гипербилирубинемия, буйрак етишмовчилиги, кўз тўп пардасига қон қуйилиши, геморрагик инсульт, асцит, гемолиз.

Даволаш: препаратни бекор қилиш; жигарда Е витамини метаболизмини тезлаштирувчи глюкокортикоидлар; симптоматик воситалар буюрилади.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатларга қуйидагилар киради:

  • препаратнинг компонентларига индивидуал юқори сезувчанлик;
  • ўткир миокард инфаркти;
  • болаларда қўллаш мумкин эмас (болаларда капсулаларни ютишни қийинлиги туфайли ушбу чиқарилиш шакли учун).

Ҳомиладорлик ва лактация даври

Она ва ҳомила қонидаги Е витаминининг концентрацияси орасида аниқ боғлиқлик йўқлиги яхши маълум. Туғруқ олдидан ҳомиладор аёл томонидан Е витаминини қисқа муддатли қабул қилиш фақат онада Е витамини статусини оширади. Е витамини йўлдош орқали бола қонига етарли бўлмаган самарадорликда ўтади деб ҳисобланади. Йўлдош орқали ўтишни бошқариш механизмлари охиригача ўрганилмаган бўлиб қолмоқда, йўлдош тўсиғи орқали α-токоферолни ўтиши бўйича α-ТТР нинг бошқарувчи роли тахмин қилинади.

Е витамини билан ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотлар ҳеч қандай тератоген самараларни намойиш қилмаган.

Токоферол кўкрак сутига киради.

Е витаминини суткалик эҳтиёжларга мос миқдорда қабул қилиш мумкин. Е витаминининг (токоферол эквиваленти) тавсия этилган суткалик дозаси катталар учун 15 мг; ҳомиладор аёллар учун 17 мг (ҳомиладорликнинг 2 ярмидан бошлаб), эмизикли оналарда 19 мг ни ташкил қилади.

Ҳомиладор аёлларда Е витаминининг 200 мг (400 мг) дозадаги капсулаларини қўллаш юзасидан назоратланган тадқиқотлар ўтказилмаган. Гарчи бугунги кунгача ҳеч қандай жиддий самаралар номаълум бўлсада, препаратни ҳомиладорлик вақтида эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Эмизиш даврида препаратни қўллаш фақат, агар потенциал фойда ҳомила учун хавфдан юқори бўлгандагина тавсия этилади.

Автомобилни бошқариш, техника билан ишлаш қобилияти

Таъсир кўрсатмайди.

Юмшоқ желатин капсулалар, 10 капсуладан контур уяли ўрамда, 3 ёки 6 контур уяли ўрамдан илова-варақа билан қутида.

Намлик ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 15 °С дан 25 °С гача бўлган ҳароратда сақлансин.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

2 йил. Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Шифокор рецептисиз берилади.

«Минскинтеркапс» УК, Беларусь Республикаси,

220075, Минск ш., а/қ 112, Инженерная кўч., 26 уй.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида дори воситасининг сифати бўйича эътирозларни қабул қилувчи ташкилотнинг номи ва манзили

«Асклепий» МЧЖ ЧЭК

Тошкент ш, Безакчилик кўч., 18А

Тел.:(99871) 150-70-11

Vitamin E (Alfa-Tokoferol) narxi dan boshlanadi 12000.00
Nomi Narxi so'm
Vitamin E biofarm D/in eritmasi. 10% 1 ml № 10 (ampulalar) 12000 so'm
Vitamin E Minskinterkaps kapsulalari 200 mg №30 (3 blister x 10 kapsula) 15700 so'm
Vitamin E Minskinterkaps kapsulalari 400 mg №30 (3 blister x 10 kapsula) 26500 so'm
Boshqa shaharlarda qidirish