Vitamin E biofarm D/in eritmasi. 10% 1 ml № 10 (ampulalar)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 5500 so'm)
Uchun ko‘rsatma Vitamin E biofarm D/in eritmasi. 10% 1 ml № 10 (ampulalar)
1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: 100 мг токоферол ацетати;
ёрдамчи моддалар: арахис мойи.
10% инъекция учун мойли эритма.
Витамин препарати. АТХ коди: А11НА03.
Фармакодинамикаси
Витамин Е кучли табиий антиоксидант бўлиб, липидларни оксидланиш реакцияларини тормозлайди ва эркин радикалларни хужайравий структурасини шикастланишини олдини олади. Бунинг натижасида, у атерогенезага қарши таъсир кўрсатади, томирлар деворини склерозга учраш жадаллигини камайтиради. Е витаминини мембранани барқарорлаштирувчи хусусияти юрак-қон томир тизимини ва скелет мушакларини функционал ҳолатини яхшиланишини таъминлайди. Е витамини оқсиллар биосинтезида, ҳужайра пролиферациясида, тўқима нафас олишида ва ҳужайра метаболизмининг муҳим жараёнларида иштирок этади, гипоксия шароитида тўқималар турғунлигини оширади.
Фармакокинетикаси
Препарат барча тўқималарда, асосан лимфа орқали кенг тарқалади. Токоферолни асосий чиқарилиш йўли ахлат орқали ҳисобланади. (90-95%). Токоферолни қолган миқдори ўзгармаган ҳолатда сафро билан чиқарилади. Е витаминининг сийдик метоболитлари фитил қолдиқларининг маҳсулотларини намоён қилади, оксидланиш жараёнларини эмас.
Е гиповитаминози, атеросклероз ва унга боғлиқ бўлган юрак қон томир тизими касалликларида, ҳайз циклини бузилиши, аменорея, жинсий безларнинг гипофункцияси, эркакларда сперматогенезни бузилиши, ҳомила тушиш хавфида, ҳомилани она қорнидаги ривожланишни бузилишида аёллар ва эркакларда бепуштликни мажмуавий даволаш сифатида, мушак дистрофияси, куйишлар ва тери касалликларини даволаш.
Мушак ичига инъекция қилинади. Юборишдан аввал препаратни, 37°С гача иситиш тавсия этилади. Е витаминининг ўртача суткалик дозаси 50-300 мг, ҳар куни ёки кун ора юборилади. Касалликнинг тури ва оғирлигига қараб, аниқ суткалик доза ва даволаш курсининг давомийлигини шифокор белгилайди.
Шахсий сезгирлик оқибатидаги каби аллергик реакциялар бўлиши мумкин. Тавсия этилган дозалар ошириб юборилганда диспепсия, бош оғриғи, умумий ҳолсизлик келиб чиқиши мумкин.
Юбориш жойида оғриқ, инфильтрат, юмшоқ тўқималарнинг кальцификацияланиши кузатилиши мумкин.
Препаратга юқори сезувчанлик. Миокард инфарктни ўткир даври. К витаминини танқислиги фонида гипопротромбинемияда қўллаш мумкин эмас.
НЯҚП ва антиоксидантларни самарасини кучайтиради. А, D витаминлари, юрак гликозидлари самарасини оширади ва токсиклигини камайтиради.
Колестирамин, колестипол, минерал мойлар сўрилишини камайтиради. Темирнинг юқори дозалари Е витаминига бўлган организмдаги эҳтиёжни ошириб, оксидланиш жараёнларини кучайтиради.
Тавсия этилган дозадан оширилмасин. Кардиосклерознинг оғир шакллари бўлган беморларни даволаш учун эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим. Бевосита таъсирга эга антикоагулянтлар ва К витамини билан қўллашда дозага тўғрилашни киритиш зарур.
Ҳомиладорлик ва лактация
Ҳомиладорлик ва лактация даврида фақат шифокор кўрсатмасига биноан қўлланилади.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўтгач қўлланмасин.
1 мл препарат ампулада. 10 ампуладан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга ўрамда.
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда.
3 йил.
Рецепт бўйича.
«Биофарм» АЖ, Грузия, Тбилиси, 0160, Готуа кўч, 3 уй, Е-mail: biopharm@caucasus. net.
E vitamini: 10 mg/ml
Ko`p so`raladigan savollar
Vitamin E biofarm D/in eritmasi. 10% 1 ml № 10 (ampulalar) narxi har bir paket uchun
Vitamin E biofarm D/in eritmasi. 10% 1 ml № 10 (ampulalar) ning to`liq analoglari:
Vitamin E biofarm D/in eritmasi. 10% 1 ml № 10 (ampulalar) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Gruziya.
Vitamin E biofarm D/in eritmasi. 10% 1 ml № 10 (ampulalar) ning asosiy faol moddasi E vitamini hisoblanadi.
Vitamin E biofarm D/in eritmasi. 10% 1 ml № 10 (ampulalar) ishlab chiqaruvchisi Biofarm hisoblanadi.