Facebook Pixel Code

Бролгин таблетки №100 (10 блистеров x 10 таблеток)

dagi narxlar
Без рецепта
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Бролгин таблетки №100 (10 блистеров x 10 таблеток)

Бир таблетка қуйидагиларни саклайди:

фаол моддалар: парацетамол 500 мг, дицикломин гидрохлориди 20 мг;

ёрдамчи моддалар: иккиасосли калций фосфат, микрокристаллик целлюлоза, маккажўхори крахмали, повидон К-30, тозаланган сув, сувсиз коллоид кремний, тозаланган тальк, магний стеарати, натрий крахмал гликоляти.

Оқ рангли, думалоқ, бир текис, бир томони синдириш учун чизиқли, бир томони теккис қобиқ билан қопланмаган таблеткалар.

Таблеткалар.

Спазмолитик восита. АТХ коди: N02BE51.

Бролгин мажмуавий препаратдир. Препаратнинг таъсири унинг таркибига кирувчи компонентларнинг фармакологик хусусиятлари билан белгиланади.

Парацетамол огриқни қолдирувчи ва иситмани туширувчи таъсир кўрсатади. Оғриқни колдирувчи таъсир механизми, асосан гипоталамусдаги терморегуляция марказида простагландинлар синтезини ингибиция қилиш билан боғлиқ. Парацетамолнинг иситмани туширувчи таъсири, терморегуляциянинг гипоталамик марказларига тўгридан-тўғри таъсири билан боглик, бунинг натижасида қон томирларни кенгайиши ва кучли терлаш туфайли, танадан иссикликни ажралиб чикиши кучаяди.

Дицикломиин гидрохлориди холинолитик, миотроп, спазмолитик таъсир кўрсатади. Меъда- ичак йўллари силлиқ мушакларининг спазмини бартараф килади ва у билан боғлиқ бўлган огрик синдромини камайтиради.

Фармакокинетикаси

Парацетамол ичга қабул қилинганида яхши ва тез сўрилади. Плазмадаги чўққи концентрациясига 30-90 минутдан кейин эришилади. Организмнинг деярли барча тўқималарига киради, йўлдош оркали осон ўтади ва кўкрак сути билан ажралиб чикади.

Жигарда метаболизмга учрайди, метаболитлари фармакологик жиҳатдан фаол эмас, аммо тўпланганида жигар некрозига олиб келиши мумкин. Асосан метаболитлари кўринишида буйраклар орқали чиқарилади. Ярим чиқарилиш даври 1,5 соатдан 3 соаттача бўлган оралиқда ўзгариб туради. Жигар фаолияти бузилганида препаратнинг организмдан чиқарилиши секинлашади, бу эса организмда метаболитларини тўпланишига ёрдам беради.

Дицикломин гидрохлориди ичга қабул қилинганда меъда-ичак йўлларида тез сўрилади.

Жигарда метаболизмга учрайди, асосан буйраклар орқали чиқарилади.

  • кучсиз ёки ўртача ифодаланган оғриқ синдром: бош ва тиш огриги, томоқ огриги, подаградаги огрик, ЎРВИ даги огриклар, невралгия, радикулит, люмбаго, дисменорея (хайз кўриш циклини бузилиши);
  • шамоллаш ва бошқа инфекцион-яллиғланиш касалликларида тана ҳароратини ошиши;
  • санчикларда (ичак, жигар, буйрак) қўлланади.

Таблеткаларни чайвамасдан, бутунлигига, етарли микдордаги суюқлик билан ичга қабул қилиш керак. Препаратни овкатдан олдин қабул қилиш маъқулроқ. Меъданинг сезувчанлиги юқори бўлганида препарат овқатдан кейин қабул килиш лозим.

Катталарга 1 таблеткадан суткада 2-3 марта буюрилади. Максимал бир марталик доза 2 таблеткани ташкил этади. Максимал суткалик доза 2 таблеткадан суткада 3 марта буюрилади.

12 ёшдан ошган тана вазни 30 кг дан ортик бўлган болаларга 4 таблеткадан суткада 3 марта буюрилади. Навбатдаги ҳар бир қабул қилишлар оралиғидаги вақт камида 4 соатни ташкил этиши керак.

Меъда-ичак йўллари томонидан: кўнгил айниши, қусиш, анорексия, дискомфорт хноси (эпигастрий соҳасида оғриқлар ва спазмлар), метеоризм, иштаҳани пасайиши. Кам ҳолларда: меъда-ичак йўлларини, қон кетиши, перфорация билан асоратланган эрозив ярали шикастланишлари, афтоз стоматит, эзофагит. Айрим ҳолларда носпецифик ярали колит, Крон касаллиги.

Марказий нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, кучли толиқиш. Кам ҳолларда: хис килишни ёки кўришни бузилиши (кўришни ноаниқлиги, диплопия), кулокларни шанғиллаши, таъсирчанлик, тиришишлар, уйкуни бузилиши, депрессия, хавотирлик ҳисси, руҳий бузилишлар.

Дерматологик реакциялар: тери тошмаси, эшакеми, буллез тошмалар, экзема, эритродермия, сочларни тўкилиши, фотосенсибилизация бўлиши мумкин.

Жигар фаолияти томонидан: жигар фаолиятини бузилиши, шу жумладан гепатит (сариқлик билан ёки сарикликсиз кечувчи гепатит).

Қон яратиш тизими томонидан айрим холларда тромбоцитопения, лейкопения, агранулоцитоз, гемолитик анемия, апластик анемия.

Юрак-қон томир тизими томонидан: тахикардия, кўкрак кафаси соҳасида огриклар, артериал гипертензияни якка ҳолларда ривожланиши кузатилган, юрак етишмовчилиги аникланган.

Ахлергик ва иммунопатологих реикциялар: кам ҳолларда бронхиал астма хуружлари, тизимли анафилактик (анафилактоид) реакциялар бўлиши мумкин.

  • препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик;
  • анамнезида аспирин ёки бошқа ностероид яллигланишга қарши воситаларига нисбатан ангионевротик шиш ва бронхоспастик реакциялар («аспирин астмаси»), бронхиал астма хуружлари;
  • меъда-ичак йўлларини зўрайиш босқичидаги эрозив-ярали шикастланишлари (шу жумладан пептик яра, Крон касаллиги, носпецифик ярали колит);
  • хомиладорлик ва лактация даври;
  • 12 ёшгача бўлган болалар;
  • қон яратиш фаолиятини бузилиши;
  • кўрув нервини касалликлари, нафас йўлларини сурункали обструктив касалликлари, бурун полиплари, пичан иситмаси;
  • буйраклар ва жигар фаолиятини яққол бузилишлари, ранг ажратишни бузилиши, глюкозо-6-фосфатдегидрогеназа туғма танқислигида қўллаш мумкин эмас.

Калий тежовчи диуретиклар билан бир вақтда қўлланганида, қонда калийнинг миқдори ошиши мумкин. Билвосита антикоагулянтлар билан бир вақтда буюрилганида қон кетиши ривожланиши мумкин.

Препарат литий, дигоксин ва циклоспориннинг қондаги концентрациясини ошириши мумкин, шунинг учун улар билан бирга қўлланганида, охиргиларнинг дозасини тўғрилаш керак. Метотрексат билан даволашни бошлашдан 24 соат олдин ёки даволаш тўхтатилганидан кейин препарат буюрилганида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак, чунки бунда унинг заҳарли таъсирини ривожланиш хавфи ошади.

Жигарнинг микросомал ферментларини индукция қилувчи дори воситалар (барбитуратлар ва айрим тутқаноққа қарши воситалар, шу жумладан, фенобарбитал, фенитоин, карбамазепин, бензонал), спирт сақловчи дори воситалари, рифампицин билан бирга кабул қилинганида препаратнинг гепатотоксик таъсири кучаяди. Фенотиазинлар билан бирга қўлланганида ҳаддан зиёд кучли гипотермия, азидотимидин билан нейтропения ривожланиши мумкин.

Препарат хлорамфениколнинг заҳарлилигини оширади, билвосита антикоагулянтлар, дифенин, перорал гипогликемик препаратларнинг таъсирини кучайтириши мумкин, «ҳалқали» ва тиазид диуретикларнинг диуретик ва натрийуретик таъсирини сусайтиради.

Бошқа ностероид яллиғланишга қарши препаратлар, шунингдек глюкокортикоидлар билан бирга қўлланганида ножўя таъсирлари тезлашади ва кучаяди.

Анамнезида меъда-ичак йўлларининг эрозив-ярали шикастланишлари бўлган беморларга, шунингдек жигар, буйраклар, қон ҳосил қилиш аъзолари фаолиятини яккол бузилишлари бўлган пациентларга буюришда эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим. Препарат юкори дозаларда қўлланганида тромбоцитлар агрегациясини сусайтириши мумкин, шунинг учун гемостазининг бузилиши бўлган пациентларни синчиклаб кузатиш керак.

Препаратни кексаларда, сурункали юрак етишмовчилиги, артериал гипертонияси, порфирияси бўлган беморларга, шунингдек бевосита жиддий жарроҳлик аралашувларидан кейин эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.

Препарат билан даволаниш даврида жигар, буйраклар фаолиятини ва периферик қон манзарасини назорат қилиш керак. Препаратни қўллаш вақтида препаратнинг гепатотоксик таъсирини кучайиши мумкинлиги туфайли, алкоголни истеъмол қилиш мумкин эмас.

Автотранспортни ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири.

Беморлар препаратни қабул қилиш вақтида диққатни юкори жамлаш ва тезкор руҳий ва ҳаракат реакцияларини талаб қилувчи ишларни бажаришдан (масалан, автомобилни ҳайдаш) сакланишлари керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда саклансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Симптомлари: аллергик реакциялар, бош огриги, психомотор қўзғалишлар, бош айланиши бўлиши мумкин.

Даволанг: меъдани ювиш, симптоматик даволаш ўтказилади.

Таблеткалар тиббиетда қўлланилишига доир йўриқномаси билан картон қутида.

Курук, ёругликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

3 йил.

Яроқлилик муддати ўтганидан сўнг қўлланилмасин.

Рецепт бўйича.

«Niya Healthcare Pvt Ltd»

13,14 Sadashiv Peth, Satara-415001, Taluka-Sotara, Ҳиндистон.

Tavsifnomalar
Savdo nomi:
INN:
Dozalash:

Disiklomin: 20 mg/tabletkalar, Paratsetamol: 500 mg/tabletkalar

Chiqarish shakli:
Tabletkalar
Paketdagi miqdor:
100
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retseptsiz
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
blister
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:

Ko`p so`raladigan savollar

Бролгин таблетки №100 (10 блистеров x 10 таблеток) ning to`liq analoglari:

Бролгин таблетки №100 (10 блистеров x 10 таблеток) ishlab chiqaruvchisi Niya Healthcare hisoblanadi.