Bromgeksin (Bromhexin) Remedi Group siropi 90 ml (shisha)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 800 so'm)
Uchun ko‘rsatma Bromgeksin (Bromhexin) Remedi Group siropi 90 ml (shisha)
100 мл сироп қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: бромгексин - 0,08 г.
ёрдамчи моддалар: озуқа сорбити ёки қанд - 40,0 г, нипагин (метилпарабен) - 0,1 г, 96% ли тиббиёт этил спирти - 12,5 мл, ментол - 0,011 г, қалампир ялпиз мойи - 0,005 мл, мускат мармарак мойи - 0,015 мл, тозаланган сув - 100 мл сироп олингунгача.
Рангсиз ёки бироз бўялган, ўзига хос таъмли ва ҳидли суюқлик.
Сироп.
Балғам кўчирувчи восита. АТХ коди: R05CB02.
Препарат муколитик ва балғам кўчирувчи таъсир кўрсатади.
Бронх секретининг сероз компонентини кўпайтиради.
Нордон мукополисахаридлар кўндаланг боғларини бузиши туфайли, балғамни ёпишқоқлигини камайтиради. Балғамни ёпишқоқлигини камайганлиги ва тебранувчи эпителий фаоллашгани ҳисобига балғам чиқиши яхшиланади.
Ўпка сурфактанти синтезини рағбатлантиради.
Нафас йўлларининг ўткир ва сурункали яллиғланиш касалликлари (шу жумладан инфекция оқибатида келиб чиққан), бронхиал астманинг инфекцион-аллергик шакли, бронхоэктатик касаллиги, ўпка туберкулёзи ва бошқа ҳолларда бронх секрет ҳосил бўлишини бузилиши ва унинг ёпишқоқлигини патологик кўпайиб кетишида қўлланади.
Бронхографиядан кейин контраст моддани чиқишини тезлаштириш учун ҳам қўлланади.
Препарат овқат қабулидан қатъий назар ичга қабул қилинади.
Катталарга ва 14 ёшдан катта ўсмирларга 8-16 мг-дан (2-4 чой қошиқ) бир кунда 3-4 марта буюрилади.
- 2 ёшдан 6 ёшгача болаларга - 2-4 мг дан (0,5-1 чой қошиқ) бир кунда 3 марта;
- 6 ёшдан 14 ёшгача - 4-8 мг дан (1-2 чой қошиқ) бир кунда 3 марта тавсия этилади.
Тана вазни 50 кг дан кам бўлган катта ёшдаги беморларга ҳам шундай дозада буюрилади.
Препаратнинг таъсири одатда 24-48 соатдан кейин баъзида даволаш курси бошлангандан 4-6 суткадан кейин намоён бўла бошлайди.
Даволаниш муддати 4 кундан 4 ҳафтагача давом этади.
Буйрак фаолияти бузилишлари бўлган беморларга препаратни кичик дозада ёки одатий дозани, катта оралиқда буюрилади.
Кам ҳолларда: препарат узоқ муддат қўлланилганда - кўнгил айниши, қайт қилиш, диспептик холатлар, яра касаллигини зўрайиши, аллергик реакциялар (тери тошмаси, ринит ва бошқалар), жуда кам - ангионевротик шиш, қон зардобида трансаминазалар миқдорини кўпайиши мумкин.
Ҳомиладорликда, эмизиш даврида, препаратга ёки унинг компонентларига юқори сезувчанликда, йўталга қарши, айниқса таркибида кодеин бўлган (суюлтирилган балғамни йўтал билан чиқиши қийинлашиши туфайли) препаратларни қабул қилинганда қўлланилмайди.
Ўпка тўқималарига антибиотикларни (эритромицин, цефалексин, окситетрациклин) ўтишига ёрдам беради.
Ишқорий эритмалар билан тўғри келмайди.
Меъдани яра касаллигида, ҳамда анамнезда меъдадан қон кетиши тўғрисида кўрсатмалар бўлганида, препаратни шифокор назорати остида қўлланади.
Болаларда даволашни бронхлардан секрет чиқиб кетишига ёрдам берувчи кўкрак қафасини вибрацион массажи билан бирга олиб бориш керак.
Ҳомиладорлик
Ҳомиладорлик даврида, фақат даволаш самараси ҳомилага салбий таъсири хавфидан кўпроқ бўлганда препарат қўлланади.
Даволаш жараёнида етарли миқдорда суюқлик истъемол қилиш тавсия қилинади, бу эса препаратни секретолитик таъсирини сақлаб туради.
Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлаш ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатмаслик лозим.
Симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, диспепсия.
Даволаш: специфик антидот йўқ. Даволаш симптоматик. Дарҳол қусишни чақириш, кейин суюқлик (сут ёки сув) бериш лозим. Препаратни қабул қилгандан 1-2 соат кейин меъдани ювиш тавсия қилинади.
40 мл, 50 мл, 80 мл, 90 мл, 100 мл, 120 мл ва 125 мл шиша ёки полимерли флаконларда
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
3 йил.
Рецептсиз.
"Remedy" МЧЖ Ўзбек-Буюк Британия ҚК,
Тошкент ш., 100034, Олмазор тумани, Қора- қамиш ¼ мавзеси, 2Б уй.
тел: (99871) 248 86 77
Bromeksin: 0.8 mg/ml
Ko`p so`raladigan savollar
2 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Bromgeksin (Bromhexin) Remedi Group siropi 90 ml (shisha) ning to`liq analoglari:
Bromgeksin (Bromhexin) Remedi Group siropi 90 ml (shisha) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.
Bromgeksin (Bromhexin) Remedi Group siropi 90 ml (shisha) ning asosiy faol moddasi Bromeksin hisoblanadi.
Bromgeksin (Bromhexin) Remedi Group siropi 90 ml (shisha) ishlab chiqaruvchisi Remedy Group hisoblanadi.