Bronxipret (Bronchipret) TP plyonka bilan qoplangan planshetlar №20 (1 blister)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 1700 so'm)
Kekik o'simlik ekstrakti: 160 mg/tabletkalar, Navroʻzgul ekstrakti: 60 mg/tabletkalar
Uchun ko‘rsatma Bronxipret (Bronchipret) TP plyonka bilan qoplangan planshetlar №20 (1 blister)
1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: 60 мг тоғжамбил ўтининг қуруқ экстракти, 160 мг печак баргларининг қуруқ экстракти;
ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, глюкоза сиропи, сувсиз коллоид кремний диоксиди, микрокристалл целлюлоза, магний стеарати, гипромеллоза, ялпиз ароматизатори, пропиленгликоль, натрий сахарини, тальк, рибофлавин (Е101), хлорофилл кукуни (Е141), титан диоксиди (Е171), кросповидон, повидон К25, полиакрилат дисперсияси, диметикон.
Яшил рангли, думалоқ шаклли, икки томонлама қавариқ ярим хира юзали таблеткалар.
Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.
Балғам кўчирувчи препапатлар. Балғам кўчирувчи препаратларнинг мажмуаси. ATХ коди: R05CA10.
Ўсимликлардан олинадиган мажмуавий препарат. Балғам кўчирувчи, яллиғланишга қарши, секретолитик, бронхолитик таъсир кўрсатади. Балғамнинг қовушқоқлигини пасайишига ва уни чиқарилишини тезлашишига ёрдам беради.
Фармакокинетикаси
Тақдим қилинмаган.
Нафас йўлларининг йўтал ва балғамни ҳосил бўлиши билан кечувчи ўткир ва сурункали яллиғланиш касалликлари (трахеит, трахеобронхит, бронхит) ни даволашда балғам кўчирувчи восита сифатида қўлланади.
Ёш | Бир марталик доза | Суткалик доза |
Катталар ва 12 ёшдан ошган ўсмирлар | 1 таблетка | 3 таблетка |
Бронхипрет® ТП таблеткаларини 1 таблеткадан кунига 3 марта, чайнамасдан, овқатдан олдин етарли миқдордаги суюқлик (бир стакан сув билан афзал) билан қабул қилинади.
Қўллаш давомийлиги касалликни кечишига боғлиқ. Агар препаратни 1 ҳафта қабул қилгандан кейин шикоятлар бартараф этилмаса, шифокор билан маслаҳатлашинг.
Барча дори воситалари каби Бронхипрет® ТП таблеткалари ҳам ножўя самараларга эга бўлиши мумкин, улар ҳар доим ҳам пайдо бўлмайди.
Ножўя самараларини баҳолашда асос сифатида уларни пайдо бўлиш тезтезлиги бўйича қуйидаги маълумотлар олинади:
Жуда тезтез: даволанган 10 пациентдан 1 нафаридан кўпида
Тезтез: даволанган 100 пациентдан 1 нафаридан 10 нафаригачасида
Баъзида: даволанган 1000 пациентдан 1 нафаридан 10 нафаригачасида
Кам ҳолларда: даволанган 10000 пациентдан 1 нафаридан 10 нафаригачасида
Жуда кам ҳолларда: даволанган 10000 пациентдан 1 нафаридан камида
Номаълум: мавжуд маълумотлардан тезтезлигини аниқлаш мумкин эмас
Эътибор бериш керак бўлган аҳамиятли ножўя самаралар ва агар Сизда қуйидаги реакциялар юз берса кўриш лозим бўлган чоралар:
Қуйида санаб ўтилган ножўя самаралари пайдо бўлганида препаратни қабул қилишни тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиш лозим. У ножўя самаранинг оғирлик даражаси ва кейинги зарур чоралар юзасидан қарор қабул қилиши мумкин.
Баъзида меъдаичак йўллари томонидан спазмлар, кўнгил айниши, қусиш ва диарея каби шикоятлар пайдо бўлиши мумкин.
Жуда кам ҳолларда ўта юқори сезувчанлик реакциялари (аллергик реакциялар), масалан ҳансираш, тошма, эшакеми, юзни, оғизни ва/ёки оғиз-ҳалқумни шиши пайдо бўлиши мумкин. Агар кўрсатилган ножўя самараларидан биронтаси ҳаддан зиёд кучли бўлса ёки Сиз ушбу иловаварақада кўрсатилмаган ножўя самараларини кузатсангиз, шифокорингизга ёки фармацевтга мурожаат қилинг.
Печак илдизи, тоғжамбил ўтига, Lamiaceae оиласига мансуб бошқа ўсимликларга ёки Бронхипрет® ТП таблеткаларининг ҳар қандай компонентларига юқори сезувчанлик (аллергия) да қўллаш мумкин эмас.
Бронхипрет® ТП таблеткаларини бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсирининг ҳоллари ҳозирги вақтгача номаълум. Бронхипрет® ТП билан бир вақтда қабул қилинаётган бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири юзасидан тадқиқотлар ўтказилмаган.
Бронхипрет® ТП таблеткаларини йўталга қарши препаратлар билан, шунингдек балғамни хосил бўлишини камайтирадиган дори воситалар билан қабул қилиш мумкин эмас, чунки бу суюлган балғамни йўталиб чиқарилишини қийинлаштиради. Антибактериал дори воситалар билан мажмуада қўллаш мумкин.
Бронхипрет® ТП таблеткаларини 12 ёшдан кичик болалар томонидан қабул қилиш мумкин эмас, чунки бу ёш гуруҳидаги болалар томонидан препаратни қабул қилиш юзасидан етарли тадқиқотлар мавжуд эмас.
Мувофиқ тадқиқотларнинг йўқлиги туфайли, препаратни ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қабул қилиш мумкин эмас.
Агар шикоятлар препарат бир ҳафта қабул қилинганидан кейин йўқолмаса ёки нафас олишни қийинлашиши, иситма, йирингли ёки қон аралаш балғам пайдо бўлганида, шифокорга мурожаат қилиш керак.
Гастрит ёки меъда яраси бўлган пациентлар томонидан эҳтиёткорлик билан қабул қилиш тавсия этилади.
Препаратни қабул қилишдан олдин шифокор билан маслаҳатлашинг.
Препаратнинг таркибида глюкоза ва лактоза мавжуд. Шунинг учун айрим қандларни ўзлаштираолмаслиги бўлган пациентларда препаратни фақат шифокор билан маслаҳатлашгандан кейингина қабул қилишни бошлаш керак.
Қандли диабети бўлган беморлар 1 таблетка ўртача 0,3 г ўзлаштириладиган углеводлар сақлашини ҳисобга олишлари керак. Бронхипрет® ТП таблеткалари глютен сақламайди.
Автотранспортни ҳайдаш ва машиналарга хизмат кўрсатиш қобилияти
Хеч қандай алоҳида эҳтиёткорлик чоралари талаб қилинмайди.
Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Доза ошириб юборилганида қоринда оғриқлар, қусиш ва диарея бўлиши мумкин.
Бундай ҳолларда бу ҳақида шифокорингизга хабар беринг, у зарур чоралар тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин.
Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.
Стандарт ўрам (20 таблеткадан блистерда). 1 блистер қўллаш йўриқномаси билан картон ўрамда.
Оригинал ўрамида, 25 °С юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
3 йил.
Рецептcиз.
БИОНОРИКА СЕ, Кершенштайнерштрассе 11-15, 92318 Ноймаркт
Телефон: 09181 231-90, Телефакс: 09181 231-265, Интернет: www.bionorica.de
Эпочта: info@bionorica.de.
Kekik o'simlik ekstrakti: 160 mg/tabletkalar, Navroʻzgul ekstrakti: 60 mg/tabletkalar
Ko`p so`raladigan savollar
Bronxipret (Bronchipret) TP plyonka bilan qoplangan planshetlar №20 (1 blister) narxi har bir paket uchun
12 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Bronxipret (Bronchipret) TP plyonka bilan qoplangan planshetlar №20 (1 blister) ning to`liq analoglari:
Bronxipret (Bronchipret) TP plyonka bilan qoplangan planshetlar №20 (1 blister) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Germaniya.
Bronxipret (Bronchipret) TP plyonka bilan qoplangan planshetlar №20 (1 blister) ishlab chiqaruvchisi Biorica hisoblanadi.