Facebook Pixel Code

Deksametazon-Ferein (Dexamethasone-Ferein) in'ektsiya uchun eritma 4 mg/ml, 1 ml №25 (ampulalar)

dagi narxlar
dan 33600 so'm gacha 34900 so'm
Retsept bo'yicha
5 ta dorixonalarda
Paketdagi miqdor:
10 ta
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Deksametazon-Ferein (Dexamethasone-Ferein) in'ektsiya uchun eritma 4 mg/ml, 1 ml №25 (ampulalar)

1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: дексаметазон натрий фосфати;

ёрдамчи моддалар: глицерол (глицерин), динатрий эдетати (трилон Б), натрий гидрофосфати, инъекция учун сув.

Тиниқ, рангсиз ёки бироз сарғиш рангли суюқлик.

Глюкокортикостероид. АТХ коди: Н02АВ02.

Фармакодинамикаси

Синтетик глюкокортикостероид (ГКС) - фторпреднизолоннинг метилизация қилинган ҳосиласи бўлиб ҳисобланади. Яллиғланишга қарши, аллергияга қарши, десенсибилизация қилувчи, иммунодепрессив, шокка қарши ва антитоксик таъсир кўрсатади, бета-адренорецепторларнинг эндоген катехоламинларга сезувчанлигини оширади. Специфик цитоплазматик рецепторлар (ГКС учун рецепторлар барча тўқималарда бор, айниқса улар жигарда кўп) билан ўзаро таъсир қилиб, оқсилларни (шу жумладан хужайраларда ҳаётий муҳим жараёнларни бошқарувчи ферментларни) ҳосил бўлишини индукцияловчи комплексларни ҳосил қилади.

Оқсил алмашинуви: плазмада глобулиннинг миқдорини камайтиради, жигар ва буйракларда альбуминларнинг синтезини (альбумин/глобулин коэффициентини ошириш билан) оширади; мушак тўқимасида оқсилларнинг синтезини пасайтиради ва катаболизмини кучайтиради.

Липид алмашинуви: юқори ёғ-кислоталари ва триглицеридларнинг синтезини оширади, ёғни (оёқ-қўлларнинг тери ости қаватидан мобилизация қилиниши ва ёғни асосан елка, юз, қорин соҳасида тўпланишини чақириб) қайта тақсимлайди, гиперхолестеринемияни ривожланишига олиб келади.

Углеводлар алмашинуви: меъда-ичак йўлларидан углеводларни сўрилишини оширади; глюкозо-6-фосфатаза фаоллигини (глюкозани жигардан қонга тушишини ошириб) оширади; фосфоэнолпируваткарбоксилаза фаоллигини ва аминотранфераза синтезини оширади (глюконеогенезани фаоллашиши); гипергликемияни ривожланишига ёрдам беради. Сув-электролит алмашинуви: организмда Na+ ва сувни тутиб қолади, К+ чиқарилишини рағбатлантиради (минералокортикоид фаоллик), меъда-ичак йўлларидан Са2+ сўрилишини камайтиради, кальцийнинг суяклардан «ювилиб» чиқарилишини чақиради ва уни буйраклардан чиқарилишини оширади, суяк тўқимасининг минерализациясини камайтиради.

Яллиғланишга қарши самараси эозинофиллар ва гиалурон кислотасини ишлаб чиқарувчи семиз хужайралардан яллиғланиш медиаторларини ажралиб чиқишини сусайиши, капиллярларнинг ўтказувчанлигини камайиши; хужайра мембраналарини (айниқса лизосомал) ва органеллалар мембраналарини турғунлашиши билан боғлиқ. Яллиғланиш жараёнининг барча босқичларига таъсир қилади: арахидон кислотаси даражасида простагландинларнинг (Pg) синтезини ингибиция қилади (липокортин фосфолипаза А2 ни сусайтиради, арахидон кислотасининг либерациясини бостиради ва яллиғланиш, аллергия ва бошқа жараёнларига ёрдам берувчи эндоперекислар, лейкотриенларнинг биосинтезини, «яллиғланишга қарши цитокинлар» (интерлейкин 1, ўсма некрозининг альфа омили ва бошқаларнинг) синтезини ингибиция қилади; хужайра мембранасининг турли шикастланиш омилларнинг таъсирига чидамлилигини оширади.

Иммунодепрессив самараси лимфоид тўқималарнинг инволюциясини чақирилиши, лимфоцитларининг пролиферациясини сусайиши (айниқса Т-лимфоцитларни), В-хужайраларнинг миграциясини бостирилиши ва Т- ва В-лимфоцитларнинг ўзаро таъсири, лимфоцитлар ва макрофаглардан цитокинларни (интерлейкин-1, 2; гамма-интерферон) ажралиб чиқишини тормозланиши ва антителоларнинг ҳосил бўлишини камайиши билан боғлиқ.

Аллергияга қарши самараси аллергия медиаторларининг синтезини ва секрециясини камайиши, сенсибилизацияланган семиз хужайралардан ва базофиллардан гистамин ва бошқа биологик фаол моддаларнинг ажралиб чиқишини тормозланиши, айланиб юрувчи базофилларнинг сонини камайиши, лимфоид ва бириктирувчи тўқиманинг ривожланишини бостирилиши, Т- ва В-лимфоцитларни, семиз хужайралар миқдорини камайиши, аллергия медиаторларига эффектор хужайраларнинг сезувчанлигини камайиши, антителолар ҳосил бўлишини сусайиши, организмнинг иммун жавобини ўзгариши натижасида ривожланади.

Нафас йўлларининг обструктив касалликларидаги таъсири асосан яллиғланиш жараёнларини тормозланиши, шиллиқ қаватларнинг шишини олдини олиши ёки яққоллигини камайиши, бронхлар эпителийсининг шиллиқ ости қаватини эозинофил инфильтрациясини пасайиши ва бронхларнинг шиллиқ қаватида айланиб юрувчи иммун комплексларини тўпланиши, шунингдек шиллиқ қаватининг эрозияланиши ва десквамациясини тормозланиши билан боғлиқ. Майда ва ўртача ўлчамли бронхларнинг бета-адренорецепторларини эндоген катехоламинларга ва экзоген симптомиметикларга сезувчанлигини оширади, шиллиқнинг қовушқоқлигини, уни ҳосил бўлишини камайтириши ҳисобига пасайтиради. Яллиғланиш жараёнини кечишида бириктирувчи тўқима реакцияларини тормозлайди ва чандиқ тўқимасининг ҳосил бўлиши эҳтимолини пасайтиради.

АКТТ синтези ва секрециясини ва иккиламчи - эндоген ГКС синтезини бостиради. Таъсирининг ўзига хослиги - гипофизнинг фаолиятини аҳамиятли ингибиция қилиниши ва деярли бутунлай минералокортикостероид фаоллигини йўқлигидир.

Суткада 1-1,5 мг дозалари буйрак усти безлари пўстлоғи функциясини сусайтиради; биологик ярим чиқарилиш даври - 32-72 соат (гипоталамус - гипофиз - буйрак усти безларининг пўстлоқ моддаси тизимининг сусайишини давомийлиги).

Глюкокортикостероид фаоллигини кучи бўйича 0,5 мг дексаметазон тахминан 3,5 мг преднизонга (ёки преднизолонга), 15 мг гидрокортизонга ёки 17,5 мг кортизонга тўғри келади.

Фармакокинетикаси

Қонда специфик-оқсил-ташувчи транскортин билан (60-70%) боғланади. Гистогематик тўсиқлар орқали (шу жумладан гематоэнцефалик ва йўлдош орқали) осон ўтади. Жигарда (асосан глюкурон ва сульфат кислотаси билан конъюгацияси орқали) нофаол метаболитларигача метаболизмга учрайди. Буйраклар орқали чиқарилади (оз миқдори - сут безлари билан). Дексаметазонни плазмадан ярим чиқарилиш даври - 3-5 соатни ташкил қилади.

Тез таъсир этувчи глюкокортикостероидни юборишни талаб қилувчи касалликлар, шунингдек препаратни перорал қабул қилиш мумкин бўлмаган ҳолатлар:

  • эндокрин касалликлари: буйрак усти безларининг ўткир етишмовчилиги, буйрак усти безлари пўстлоғининг бирламчи ва иккиламчи етишмовчилиги, буйрак усти безларининг туғма гиперплазияси, нимўткир тиреоидит;
  • шок (куйиш, жароҳат, операцион, токсик) - томирларни торайтирувчи воситалар, плазма ўрнини босувчи препаратлар ва бошқа симптоматик даволаш самарасиз бўлганида;
  • бош мияни шиши (бош миянинг ўсмасида, бош мия жароҳатида, нейрохирургик аралашувларида, бош мияга қон қуйилганида, энцефалитда, менингитда, нурли шикастланишда);
  • астматик статус; оғир бронхоспазм (бронхиал астмани, сурункали обструктив бронхитни зўрайиши);
  • оғир аллергик реакциялар, анафилактик шок;
  • ревматик касалликлар;
  • бириктирувчи тўқиманинг тизимли касалликлари;
  • ўткир оғир дерматозлар;
  • хавфли касалликлар: катта пациентларда лейкоз ва лимфомани паллиатив даволаш; болалардаги ўткир лейкемия, хавфли ўсмалари бўлган пациентлардаги гиперкальциемия, перорал даволаш мумкин бўлмаганида;
  • қон касалликлари: катталардаги ўткир гемолитик анемиялар, агранулоцитоз, идиопатик тромбоцитопеник пурпура;
  • оғир инфекцион касалликлар (антибиотиклар билан бирга);
  • офтальмология амалиётида (субконъюнктивал, ретробульбар ёки парабульбар юборишлар): аллергик конъюнктивит, кератит, иридоциклит, блефарит, блефароконъюнктивит, склерит, эписклерит, кўзнинг жароҳатдан ва жаррохлик аралашувларидан кейинги яллиғланиш жараёни, симпатик офтальмия, кўзнинг шох пардаси кўчириб ўтказилганидан кейинги иммуносупрессив даволаш;
  • маҳаллий қўлланиши (патологик тузилма соҳасига): келоидлар, дискоид қизил югурик, ҳалқасимон гланулемада қўлланади.

Дозалаш тартиби индивидуал ҳисобланади ва у кўрсатмаларга, беморнинг ҳолати ва унинг даволашга бўлган реакциясига боғлиқ.

Препарат вена ичига аста-секин оқим билан ёки томчилаб (ўткир ва шошилинч ҳолатларда); мушак ичига юборилади; шунингдек маҳаллий (патологик соҳага) юбориш мумкин; вена ичига томчилаб инфузия учун эритма тайёрлаш мақсадида натрий хлоридининг изотоник эритмаси ёки 5% ли декстроза эритмасини ишлатиш керак.

Турли касалликларнинг ўткир даврида ва даволашнинг бошида Дексаметазон-Ферейн® юқорироқ дозаларда қўлланади. Сутка давомида 4 дан 20 мг гача Дексаметазон-Ферейн® ни 3-4 марта юбориш мумкин.

Болалар учун препаратнинг дозалари (мушак ичига):

Ўринбосар даволашни ўтказишда препаратнинг дозалари (буйрак усти безлари пўстлоғининг етишмовчилигида) тана вазнига 0,0233 мг/кг ёки тана юзаси майдонига 0,67 мг/м2 дозада, 3 дозага бўлинган ҳолда, ҳар 3-чи куни ёки ҳар куни тана вазнига 0,00776-0,01165 мг/кг ёки тана юзаси майдонига 0,233-0,335 мг/м2 ни ташкил қилади. Бошқа кўрсатмаларда тавсия қилинган доза ҳар 12-24 соатда тана вазнига 0,02776 дан 0,01165 мг/кг гача ёки тана юзаси майдонига 0,833-5 мг/м2 ни ташкил қилади.

Самарага эришилганида доза самарани бир маромда ушлаб турувчи дозагача ёки даволаш тўхтатилгунича камайтирилади. Парентерал қўллаш давомийлиги одатда 3-4 кунни ташкил қилади, сўнгра дексаметазоннинг таблеткалари билан самарани бир маромда ушлаб турувчи даволашга ўтилади.

Препаратнинг юқори дозаларини узоқ муддат қўллаш, буйрак усти безлари пўстлоғининг ўткир етишмовчилигини ривожланишини олдини олиш мақсадида, дозани аста-секин камайтиришни талаб қилади.

Дексаметазон-Ферейн® одатда яхши ўзлаштирилади. У паст минералокортикоид фаолликка эга, яъни унинг сув-электролит алмашинувига таъсири катта эмас. Одатда Дексаметазон-Ферейн® нинг паст ва ўртача дозалари организмда натрий ва сувнинг тутилишини, калийнинг юқори чиқарилишини чақирмайди. Қуйидаги ножўя самаралари таърифланган:

Эндокрин тизими томонидан: глюкозага толерантликни пасайиши, стероид қандли диабет ёки яширин қандли диабетни кучайиши, буйрак усти безлари функциясини сусайиши, Иценко-Кушинг синдроми (ойсимон юз, гипофизар тур семириш, гирсутизм, артериал босимни ошиши, дисменорея, аменорея, мушак кучсизлиги, стриялар), болаларда жинсий ривожланишини кечикиши.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кўнгил айниши, қусиш, панкреатит, меъда ва ўн икки бармоқ ичакнинг стероид яраси, эрозив эзофагит, меъда-ичак йўлларидан қон кетиши ва перфорация, иштаҳани ошиши ёки камайиши, овқат ҳазм бўлишини бузилиши, метеоризм, ҳиқичоқ, кам ҳолларда - «жигар» трансаминазалари ва ишқорий фосфатазанинг фаоллигини ошиши.

Юрак-қон томир тизими томонидан: аритмия, брадикардия (юрак тўхтаб қолгунича), юрак етишмовчилигини (мойиллиги бўлган пациентларда) ривожланиши ёки яққоллигини кучайиши, гиперкалиемияга хос бўлган ЭКГ ўзгаришлари, артериал босимни ошиши, гиперкоагуляция, тромбозлар. Ўткир ва нимўткир миокард инфаркти бўлган беморларда - некроз ўчоқларини тарқалиши, чандиқ тўқимасининг шаклланишини секинлашиши, бу юрак мушагини ёрилишига олиб келиши мумкин.

Нерв тизими томонидан: делирий, дезориентация, эйфория, галлюцинациялар, маниакал -депрессив психоз, депрессия, параноя, калла суяги ички босимини ошиши, асабийлик ёки безовталик, уйқусизлик, бош айланиши, вертиго, миячанинг сохта ўсмаси, бош оғриғи, тиришишлар.

Сезги аъзолари томонидан: кўришни бирдан йўқолиши (парентерал юборилганида бош, бўйин, бурун чиғаноқлари, бош териси соҳаларида, кўз томирларида препаратнинг кристалларини тўпланиши мумкин), орқа субкапсуляр катаракта, кўрув нервининг шикастланишини мумкинлиги билан кўз ички босимини ошиши, кўзнинг иккиламчи бактериал, замбуруғли ёки вирусли инфекциялари, шох парданинг трофик ўзгаришлари, экзофтальм.

Моддалар алмашинуви томонидан: кальцийнинг чиқарилишини кучайиши, гипокальциемия, тана вазнини ошиши, манфий азот мувозанати (оқсилларни кучли парчаланиши), кўп терлаш.

Минералокортикоид фаоллиги билан боғлиқ бўлган - суюқлик ва натрийни тутилиши (периферик шишлар), гипернатриемия, гипокалиемик синдром (гипокалиемия, аритмия, миалгия ёки мушакларни спазми, одатдаги бўлмаган ҳолсизлик ва толиқиш).

Таянч-ҳаракат аппарати томонидан: болаларда ўсиш ва суякларнинг шаклланиш жараёнларини секинлашиши (эпифизар ўсиш соҳаларини муддатидан олдин ёпилиши), остеопороз (жуда кам ҳолларда - суякларнинг патологик синишлари, елка ва сон суякларининг бошчасини асептик некрози), мушак пайларини узилиши, стероид миопатия, мушак массасини камайиши (атрофия).

Тери қопламалари ва шиллиқ қаватлари томонидан: жароҳатларнинг битишини секинлашиши, петехиялар, экхимозлар, терини юпқалашиши, гипер- ёки гипопигментация, хуснбузар, стриялар, пиодермия ва кандидозларни ривожланишига мойиллик.

Аллергик реакциялар: тарқалган маҳаллий аллергик реакциялар (тери тошмаси, қичишиш, анафилактик шок).

Маҳаллий: юбориш жойида ачишиш, оғриқ, санчиқ, гиперемия, юбориш жойида инфекция, кам ҳолларда - ўраб турган тўқималарнинг некрози, инъекция жойида чандиқларни ҳосил бўлиши, м/и юборилганида тери ва тери ости клетчаткасининг атрофияси (айниқса дельтасимон мушакка юбориш хавфлидир).

Бошқалар: инфекцияни ривожланиши ёки зўрайиши (бу ножўя самараларни пайдо бўлишига иммунодепрессантларни ва вакцинацияни бирга қўллаш олиб келади), лейкоцитоурия, «бекор қилиш» синдроми.

Вена ичига юборилганида: аритмиялар, юзга “қон оқиб келишлари”, тиришишлар кузатилади.

Ҳаётий кўрсатмалар бўйича қисқа муддатли қўллашлар учун ягона қарши кўрсатма бўлиб, дексаметазонга ёки препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик ҳисобланади.

Болаларда ўсиш даврида ГКС ни фақат мутлоқ кўрсатмалар бўйича ва даволовчи шифокорнинг синчков назорати остида қўлланиши керак.

Препаратни қуйидаги касалликлар ва ҳолатларда эҳтиёткорлик билан буюриш керак:

  • Меъда-ичак йўлларининг касалликлари - меъда ва ўн икки бармоқ ичакнинг яра касаллиги, эзофагит, гастрит, ўткир ёки латент пептик яра, яқинда яратилган ичак анастомози, перфорация ёки абсцессланиш хавфи билан бўлган носпецифик ярали колит, дивертикулит.
  • Вирусли, замбуруғли ёки бактериал табиатли (ҳозирги вақтда ёки яқинда ўтказилган, шу жумладан бемор билан яқинда бўлган мулоқот) паразитар ва инфекцион касалликлар - оддий герпес, ўраб олувчи герпес (виремик фазаси), сувчечак, қизамиқ; амёбиаз, стронгилоидоз, тизимли микоз, фаол ва латент туберкулёз.
  • Оғир инфекцион касалликларда фақат специфик даволаш фонида қўллашга йўл қўйилади.
  • Эмлашдан олдинги ва кейинги давр (эмлашдан 8 ҳафта олдин ва 2 ҳафта кейин), БЦЖ билан эмлашдан кейинги лимфаденит. Иммунтанқислик ҳолатлари (шу жумладан ОИТС ёки ОИТВ билан инфекцияланиш).
  • Юрак-қон томир тизимининг касалликлари, шу жумладан яқинда ўтказилган миокард инфаркти (ўткир ва нимўткир миокард инфаркти бўлган беморларда некроз ўчоқларини тарқалиши, чандиқ тўқимасининг шаклланишини секинлашиши ва бунинг оқибатида юрак мушагини ёрилиши мумкин), оғир сурункали юрак етишмовчилиги, артериал гипертензия, гиперлипидемия.
  • Эндокрин касалликлар - қандли диабет (шу жумладан углеводларга толерантликни бузилиши), тиреотоксикоз, гипотиреоз, Иценко-Кушинг касаллиги, семириш (III-IV босқичи).
  • Оғир сурункали буйрак ва/ёки жигар етишмовчилиги, нефроуролитиаз. Гипоальбуминемия ва унинг пайдо бўлишига мойиллиги бўлган ҳолатлар (жигар циррози, нефротик синдром).
  • Тизимли остеопороз, миастения gravis, ўткир психоз, полимиелит (бульбар энцефалит шаклидан ташқари), очиқ ва ёпиқ бурчакли глаукома, ҳомиладорликда қўллаш мумкин эмас.

Дексаметазон-Ферейн® бошқа вена ичига юбориладиган препаратлар билан фармацевтик номутаносиб бўлиши мумкин - уни бошқа препаратлардан алоҳида (в/и болюс кўринишида ёки иккинчи эритма сифатида бошқа томчилатгич орқали) юбориш тавсия қилинади. Дексаметазон эритмаси гепарин билан аралаштирилганида чўкма ҳосил бўлади.

Дексаметазон-Ферейн® ни қуйидагилар билан бир вақтда буюриш:

«жигар» микросомал ферментларининг индукторлари (фенобарбитал, рифампицин, фенитоин, теофиллин, эфедрин) билан, унинг концентрациясини камайишига олиб келади;

диуретиклар (айниқса «тиазид» ва карбоангидраза ингибиторлари) ва амфотерицин В билан - организмдан К+ чиқарилишини кучайишига ва юрак етишмовчилигини ривожланиш хавфини ошишига олиб келиши мумкин.

натрий сақловчи препаратлар билан - шишларни ривожланиши ва артериал босимни ошишига;

юрак гликозидлари билан - уларни ўзлаштирилиши ёмонлашади ва қоринчалар экстрасистолиясини ривожланиш эҳтимоли ошади (чақирилган гипокалиемия туфайли);

билвосита антикоагулянтлар билан - уларнинг таъсирини сусайтиради (камроқ кучайтиради), дозага тузатиш киритиш талаб қилинади;

антикоагулянтлар ва фибринолитиклар билан - меъда-ичак йўлларидаги яралардан қон кетишини ривожланиш хавфи ошади;

этанол ва ностероид яллиғланишга қарши препаратлар (НЯҚП) билан - меъда-ичак йўлларида эрозив-ярали шикастланишларни пайдо бўлишини ва қон кетишни ривожланиш хавфи кучаяди (артритларни даволашда НЯҚП билан мажмуада терапевтик самараларини қўшилиши туфайли, глюкокортикостероидларнинг дозасини камайтириш мумкин);

парацетамол билан - гепатотоксикликни ривожланиш хавфи ошади (жигар ферментларининг индукцияси ва парацетамолнинг токсик метаболитини ҳосил бўлиши);

ацетилсалицил кислотаси билан - уни чиқарилишини тезлаштиради ва қондаги концентрациясини камайтиради (дексаметазон бекор қилинганида салицилатларнинг қондаги даражаси кўпаяди ва ножўя кўринишларни ривожланиш хавфи ошади);

инсулин ва перорал гипогликемик препаратлар, гипотензив воситалар билан - уларнинг самараси камаяди;

D витамини билан - унинг ичакда Са2+ сўрилишига бўлган таъсири камаяди;

соматотроп гормон билан - соматотроп гормоннинг самарасини, празиквантел билан - унинг концентрацияси камайтиради;

М-холиноблокаторлар (шу жумладан антигистамин препаратлар ва трициклик антидепрессантлар) ва нитратлар билан - кўз ички босимини ошишига олиб келади;

изониазид ва мексилетин билан - уларнинг метаболизмини оширади (айниқса «секин» ацетилаторларда), бу уларнинг плазмадаги концентрацияни камайишига олиб келади.

Карбоангидраза ингибиторлари ва «ҳалқали» диуретиклар остеопорозни ривожланиш хавфини ошириши мумкин.

Индометацин Дексаметазон-Ферейн® ни альбумин билан боғидан суриб чиқариб, унинг ножўя самараларини ривожланиш хавфини оширади.

АКТГ Дексаметазон-Ферейн® нинг таъсирини кучайтиради.

Эргокальциферол ва паратгормон Дексаметазон томонидан чақирилган остеопатияни ривожланишига тўсқинлик қилади.

Циклоспорин ва кетоконазол Дексаметазон-Ферейн® нинг метаболизмини секинлаштириб, қатор ҳолларда унинг токсиклигини ошириши мумкин.

Андрогенларни ва стероид анаболик препаратларни Дексаметазон-Ферейн® билан бир вақтда буюриш, периферик шишлар ва гирсутизмни ривожланишига, хуснбузарларни пайдо бўлишига олиб келади.

Эстрогенлар ва перорал эстроген сақловчи контрацептивлар Дексаметазоннинг клиренсини камайтиради, бу унинг таъсири яққоллигини кучайиши билан бирга кечиши мумкин.

Митотан ва буйрак усти безлари пўстлоғининг функциясини бошқа ингибиторлари Дексаметазон-Ферейн® нинг дозасини оширилиши кераклигини тоқазо қилиниши мумкин.

Тирик вирусларга қарши вакциналар билан бир вақтда ва бошқа иммунизация турлари фонида вирусларни фаоллашиш хавфини ва инфекцияларни ривожланишини оширади.

Антипсихотик воситалар (нейролептиклар) ва азатиоприн, Дексаметазон-Ферейн® буюрилганида катарактани ривожланиш хавфини оширади.

Антитиреоид препаратлар билан бир вақтда қўлланганида Дексаметазон-Ферейн® нинг клиренси пасаяди, тиреоид гормонлар билан - ошади.

Даволашни бошлашдан олдин (даволаш жараёнида ургентлик ҳолати туфайли иложи бўлмаганида) бемор қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатларни аниқлаш учун текширилиши керак. Клиник текширишлар юрак-қон томир тизимини, ўпкани рентгенологик, меъда ва ўн икки бармоқ ичакни, сийдик-чиқариш тизимини, кўриш аъзоларини, қон формуласини, қон плазмасида глюкоза ва электролитларнинг миқдорини назорат қилишни ўз ичига олади. Дексаметазон-Ферейн® билан даволаш вақтида (айниқса узоқ вақт) окулистнинг кузатуви, артериал босим ва сув-электролит мувозанатининг ҳолатини, шунингдек периферик қон манзарасини ва қонда глюкоза даражасини назорат қилиш керак. Ножўя ҳолатларни камайтириш мақсадида организмга К+ тушишини ошириш керак (парҳез, калий препаратлари). Овқат оқсиллар, витаминларга бой, ёғлар, углеводлар ва ош тузининг миқдори чекланган бўлиши керак.

Гипотиреоз ва жигар циррози бўлган беморларда препаратнинг таъсири кучаяди. Препарат мавжуд бўлган эмоционал беқарорликни ёки психотик бузилишларни кучайтириши мумкин. Анамнезида психозлар бўлганида Дексаметазон-Ферейн® юқори дозаларда шифокорнинг назорати остида буюрилади. Самарани бир маромда ушлаб турувчи даволаш вақтидаги стресс ҳолларида (масалан, жарроҳлик операцияларида, жароҳат ёки инфекцион касалликларда) препаратнинг дозасига глюкокортикостероидларга талабни ошиши туфайли тузатиш киритиш керак. Бирдан бекор қилишда, айниқса илгари юқори дозалар қўлланган ҳолларда, «бекор қилиш» синдроми (анорексия, кўнгил айнаши, тормозланиш, ёйилган мушак-скелет оғриқлари, умумий ҳолсизлик) ривожланиши, шунингдек Дексаметазон-Ферейн® ни буюришга сабаб бўлган касаллик зўрайиши мумкин. Дексаметазон-Ферейн® билан даволаш вақтида, унинг самарасини камайиши (иммун жавобни) сабабли вакцинацияни ўтказиш мумкин эмас.

Интеркуррент инфекцияларда, септик ҳолатларда ва туберкулёзда Дексаметазонни буюриш билан бир вақтда бактерицид таъсирли антибиотиклар билан даволашни ўтказиш керак.

Болаларда Дексаметазон билан узоқ муддат даволаниш вақтида ўсиш ва ривожланиш динамикасини синчиклаб кузатиш керак. Даволаниш даврида қизамиқли ёки сувчечакли беморлар билан муомалада бўлган болаларга, профилактик специфик иммуноглобулинлар буюрилади.

Қандли диабети бўлган беморларда глюкозанинг қондаги миқдорини назорат қилиш ва зарурати бўлганида даволашга тузатиш киритиш керак.

Суяк-бўғим тизимини рентгенологик назорати кўрсатилган (умуртқа поғонаси, бармоқларнинг суратлари).

Буйракларнинг ва сийдик-чиқариш йўлларининг инфекцион касалликлари бўлган беморларда Дексаметазон-Ферейн® лейкоцитоурияни чақириши мумкин, бу ташхисий аҳамиятга эга бўлиши мумкин.

Дексаметазон-Ферейн® 11- ва 17-оксикетокортикостероидларнинг метаболитлари миқдорини оширади.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Ҳомиладорлик вақтида (айниқса биринчи уч ойлигида) препаратни фақат кутилаётган даволаш самараси ҳомила учун бўлган потенциал хавфдан устун бўлганида қўлланиши мумкин. Ҳомиладорлик даврида узоқ муддат қўлланганида ҳомиланинг ўсишини бузилиши мумкинлигини истисно қилиб бўлмайди. Ҳомиладорликнинг охирида қўллаш ҳолида ҳомилада буйрак усти безлари пўстлоғининг атрофиясини пайдо бўлиш хавфи мавжуд, у янги туғилган чақалоқда ўринбосар даволаш ўтказишни талаб қилиши мумкин.

Агар эмизиш вақтида препарат билан даволашни ўтказишнинг зарурати бўлса, унда эмизишни тўхтатиш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Юқорида келтирилган ножўя ҳолатлар кучайиши мумкин. Дексаметазон-Ферейн® нинг дозасини дарҳол камайтириш керак. Даволаш симптоматик.

Инъекция учун эритма 4 мг/1 мл дан тўқ шиша ампулаларда 1 мл ва 2 мл дан.

5 ампуладан контур уяли ўрамда.

1, 2 ва 5 контур уяли ўрамдан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

3 йил.

Рецепт бўйича.

Дори препаратини ишлаб чиқарувчиси ва ишлаб чиқариш майдончаси манзили, эътирозларни юбориш учун манзил

«Брынцалов-А» ЖАЖ.

Юридик манзили:

Россия, 117105, Москва ш., Нагатинская кўч., 1 уй.

Тел.: 8(499)611-54-91; Тел./факс: 8(499)611-13-55

http:/www. ferain.ru

e-mail: info@ferain.ru

Эътирозларни юбориш учун манзил:

«Брынцалов-А» ЖАЖ

Россия, 117105, Москва ш., Нагатинская кўч., 1 уй

Тел.: 8(499)611-54-91; Тел./факс: 8(499)611-13-55

«Брынцалов-А» ЖАЖ.

Россия, 142530, Москва вил., Электрогорск ш., Мечников тор кўч., 1 уй

ёки

«Ферейн» ОАЖ

Беларусь Республикаси, 220014, Минск ш., С. Ковалевская тор кўч., 52А, корп. 1; 52А; 52, 3 хона

Тел./факс: 8 (375) 17 213-16-37

e-mail: ferein by@mail.ru

Ўзбекистон Республикаси худудида дори воситаларининг сифати бўйича эътирозлар (таклифлар) ни қабул қилувчи ташкилот номи ва манзили

«FAGUSAL» МЧЖ,

100005, Тошкент ш., Миробод тумани, Инокобод кўч., №1 тор кўча, 7 «А» уй.

Тел. + 99871 291 11 98; + 99871 283 30 71.

Tavsifnomalar
Savdo nomi:
Dozalash:

Deksametazon: 4 mg/ml

Chiqarish shakli:
Eritma
Paketdagi miqdor:
25
Ovoz balandligi:
1 ml
Qo'llash tartibi:
Mushak ichiga
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
ampula
ATХ guruhi:
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Rossiya
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
shifokor ko'rsatmasi bo'yicha
Homilador
shifokor ko'rsatmasi bo'yicha
Laktatsiya davri
Mumkin emas
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

Deksametazon-Ferein (Dexamethasone-Ferein) in'ektsiya uchun eritma 4 mg/ml, 1 ml №25 (ampulalar) narxi 1344 so'm - 1 шт.

Shifokor ko'rsatmasi bo'yicha. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Deksametazon-Ferein (Dexamethasone-Ferein) in'ektsiya uchun eritma 4 mg/ml, 1 ml №25 (ampulalar) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Rossiya.

Deksametazon-Ferein (Dexamethasone-Ferein) in'ektsiya uchun eritma 4 mg/ml, 1 ml №25 (ampulalar) ning asosiy faol moddasi Deksametazon hisoblanadi.