Facebook Pixel Code

Dimaks planshetlari 50 mg / 500 mg №100 (10 blister x 10 tabletka)

dagi narxlar
dan 114500 so'm
Без рецепта
1 ta dorixonada
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Dimaks planshetlari 50 mg / 500 mg №100 (10 blister x 10 tabletka)

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: парацетамол BP - 500 мг, диклофенак натрий BP - 50 мг;

ёрдамчи моддалар: маккажўхори крахмали, микрокристалл целлюлоза, кросповидон, повидон PVPK-30, тозаланган сув, коллоид кремний диоксиди, магний стеарати.

Икки томонлама қавариқ, бир томонида бўлиш учун ўйиқча ва бошқа томони силлиқ, оқдан хира-оқ ранггача бўлган қобиқ билан қопланмаган таблеткалар.

Таблетка.

Ностероид яллиғланишга қарши ва оғриқ қолдирувчи восита. АТХ коди: М01ВХ.

Димакс таблеткалари парацетамол ва диклофенак натрий сақлайди. Парацетамол (ацетаминофен, N-ацетил-р-аминофенол) оғриқни қолдирувчи ва иситмани туширувчи хусусиятларга эга фенацетиннинг фаол метаболити ҳисобланади. Диклофенак натрий фенилалкан кислотаси ва аминобензоат кислотаси ҳосилалари бирикмаларига структур жиҳатдаш ўхшаш бўлган фенилсирка кислотасининг ҳосиласидир. У оғриқни қолдирувчи ва яллиғланишга қарши таъсирларга эга.

Фармакодинамикаси

Парацетамол аспиринга ўхшаш оғриқни қолдирувчи ва иситмани туширувчи самараларга эга. Шунга қарамасдан, у фақат кучсиз яллиғланишга қарши самарага эга. Таъсир механизми простагландинлар синтезини ингибиция қилишга боғлиқ. Простагландинлар синтезини ингибиция қилиниши, иситмани туширувчи самарадорлигини тушунтириб, бош мияда нопропорционал яққолликда бўлиши мумкин деган тахмин билдирилган. У енгилдан ўртача оғриқ ва иситмани енгиллаштиришни таъминлайди.

Диклофенак натрик ностероид бирикма бўлиб, яққол ревматизмга қарши, яллиғланишга қарши ва оғриқ қолдирувчи хусусиятларга эга. Бошқа НЯҚВ лар билан бўлгани каби унинг простагландинлар синтезини ингибиция қилиш хусусияти яллиғланишга қарши самарага жалб этилиши мумкин. Ревматик касалликларда диклофенакнинг яллиғланишга қарши ва оғриқни қолдирувчи хусусиятлари тинч ҳолатдаги оғриқ, ҳаракатдаги оғриқ, эрталабки танглик ва бўғимларни шиши каби белгилар ва симптомларни енгиллашиши, шунингдек функцияни яхшиланиши билан характерланувчи клиник жавоб чақиради.

Фармакокинетикаси

Парацетамол меъда-ичак йўлларидан тўлиқ ва тез сўрилади. У асосан организм суюқликларида бир текис тақсимланади. У глюкороконъюгация ёки сульфатация йўли билан жигарда кенг метаболизмга учрайди. Парацетамол жигарда сийдик билан ажраладиган токсик бўлмаган бирикма ҳосил бўлиши билан глутатион билан тез бирикади. Плазмадаги ярим парчаланиш даври 2 соатдан 3 соатгачани ташкил қилади.

Диклофенак ичга қабул қилингандан кейин тўлиқ сўрилади. Парҳезга риоя қилаётганларда қон плазмасидаги ўртача чўққи концентрациясига таблетка қабул қилгандан кейин 2 соат ўтгач эришилади. Перорал юборилгандан кейин фаол модданинг тахминан ярми жигар орқали биринчи марта ўтиши давомида метаболизмга учрайди. Диклофенак плазма оқсиллари билан 99,7% боғланади. Қон плазмасидаги ярим парчаланишнинг терминал даври 1 соатдан 2 соатгачани ташкил қилади. Диклофенак синовиал суюқликка ўтади, у ердаги максимал концентрациясига перорал юборилгандан кейин 2 соатдан 4 соатгача вақтдан сўнг эришилади. Синовиал суюқликдан чиқарилиш учун ярим парчаланишнинг тахминий даври 3 соатдан 6 соатгачани ташкил қилади. Бу клиник самаранинг давомийлиги плазмадан ярим чиқарилишнинг қисқа даври ҳисобига чиқарилишидан узоқроқ бўлишини тушунтириши мумкин. Диклофенакнинг биотрансформацияси кейинчалик глюкуронизация билан гидроксилизацияни ўз ичига олади. Юборилган дозанинг тахминан 60% метаболитлари кўринишида сийдик билан чиқарилади. 1% дан камроғи ўзгармаган модда кўринишида чиқарилади. Дозанинг қолган қисми метаболитлари кўринишида сафро орқали ахлат билан чиқарилади.

Димакс таблеткалари қуйидаги ҳолатларда қўлланади:

  • ўткир суяк-мушак оғриқлари ва оғир оғриқли ҳолатлар;
  • таянч-ҳаракат аппарати ва бўғимлар билан боғлиқ оғриқ ва яллиғланиш;
  • иситма билан боғлиқ ўртачадан кучлигача оғриқ.

Катталар ва 12 ёшдан ошган болалар: бир таблеткадан кунига 2 мартадан 3 мартагача овқатдан кейин ёки шифокор кўрсатмаси бўйича қабул қилинади.

Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар, нефротик синдром, эпигастрал соҳада оғриқ, кўнгил айниши, қусиш, диарея, гепатит, тошма, қичишиш, ҳансираш, бронхоспазм, давомли қон кетиш.

Потенциал ўлимга олиб келувчи: меъда-ичак йўлларидан қон кетиши ёки перфорация, кам ҳолларда қон дискразияси ёки анафилаксия, ўткир буйрак етишмовчилиги.

Димакс препаратини анамнези аспирин ва бошқа НЯҚВ бўлган пациентлар, меъда ёки ўн икки бармоқ ичакнинг ўткир порфирияси, меъда-ичакдан қон кетиши ёки перфорация, ҳомиладорликнинг охирги уч ойлиги, оғир жигар, буйрак ёки юрак етишмовчилиги, дилофенак, аспирин ёки бошқа НЯҚВ астма, эшакеми ёки аллергик типдаги бошқа реакциялар чақирган пациентларда қўллаш мумкин эмас.

12 ёшгача бщлган болаларда ыщллаш мумкин эмас.

Диклофенак калий тежовчи диуретикларнинг таъсирини кучайтириши мумкин. Бу шунингдек қон плазмасида салицилатларнинг концентрациясини камайиши ва литий, дигоксин ва метотрексатнинг даражасини ошишига олиб келиши мумкин.

Буйрак ёки жигар етишмовчилиги, артериал гипертензия, юрак етишмовчилиги, бронхоспазми бўлган беморларда, диуретиклар қабул қилаётган пациентларда ва кекса одамларда Димакс таблеткаларини эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Кекса пациентлар НЯҚП-ассоциацияланган жиддий юрак-қон томир, меъда-ичак йўллари ва/ёки буйрак томонидан ножўя реакциялар ривожланишига хавфига кўпроқ дучордирлар. Нохуш самараларни олдини олиш учун пациентларни назорат қилиш керак. Диклофенак маълумки, буйрак экскрементларида аҳамиятли даражада мавжуд бўлади ва шу туфайли бу препаратга ножўя реакция хавфи буйрак функциясини етишмовчилиги бўлган пациентларда юқори бўлади. Кекса пациентлар буйрак функциясини етишмовчилигига кўпроқ мойилдирлар. Шунинг учун уларда буйрак функциясини мониторинги фойдали бўлиши мумкин.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

10 таблеткадан алюмин фольга ва ПВХ блистерларда.

Ҳар бири 10 таблеткадан 10 блистердан қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

Қуруқ жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

4 йил.

Рецепт бўйича.

Шрея Лайф Саенсиз Пвт. Лтд., Ҳиндистон.

Шрея Хаус, 301/А, Переира Хил Роуд,

Андери (Ист.) Мумбай, 400099

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Dozalash:

Diklofenak: 50 mg/tabletkalar, Paratsetamol: 500 mg/tabletkalar

Chiqarish shakli:
Tabletkalar
Paketdagi miqdor:
100
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retseptsiz
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
blister
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Hindiston
Kimlarga mumkin
Bolalar
12 yoshdan boshlab
Homilador
Mumkin emas
Laktatsiya davri
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

Dimaks planshetlari 50 mg / 500 mg №100 (10 blister x 10 tabletka) narxi 11450 so'm - 10 шт.

12 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Dimaks planshetlari 50 mg / 500 mg №100 (10 blister x 10 tabletka) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Hindiston.

Dimaks planshetlari 50 mg / 500 mg №100 (10 blister x 10 tabletka) ishlab chiqaruvchisi Shreya Layf Sayensiz hisoblanadi.