Facebook Pixel Code

Dimedrol Bayan Tibbiy in'ektsiya uchun eritma 1%, 1 ml №10 (ampulalar)

dagi narxlar
dan 6700 so'm gacha 8000 so'm
Retsept bo'yicha
19 ta dorixonalarda
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Dimedrol Bayan Tibbiy in'ektsiya uchun eritma 1%, 1 ml №10 (ampulalar)

фаол модда: димедрол (дифенгидрамин гидрохлориди) - 10,0 мг;

ёрдамчи модда: инъекция учун сув - 1 мл гача.

1% эритма 1 мл дан ампулаларда.

Фармакокинетикаси

Дифенгидрамин H1-рецепторларини блокловчи антигистамин препаратлари гуруҳининг асосий вакилларидан бири ҳисобланади. У яққол гистаминга қарши фаолликка эга. Бундан ташқари у маҳаллий оғриқсизлантирувчи таъсир кўрсатади, бевосита спазмалитик таъсири натижасида силлиқ мушакларни бўшаштиради, вегетатив нерв тугунларини ўртача даражада блоклайди.

Препаратнинг муҳим хусусияти бўлиб унинг нейролептик моддаларининг таъсири билан бироз ўхшаш бўлган седатив таъсири ҳисобланади, мувофиқ дозаларда у уйқу чақирувчи самара кўрсатади. Шунингдек ўртача қусишга қарши воситадир. Препаратнинг нерв тизимига таъсирида гистамин рецепторларига бўлган таъсири билан бир қаторда (миянинг H3-рецепторлари бўлиши мумкин) унинг марказий холинолитик фаоллиги ҳам муҳим аҳамиятга эга.

Препарат асосан эшакеми, пичан иситмаси, зардоб касаллиги, геморрагик васкулит (капилляротоксикоз), вазомотор тумов, ангионевротик шиш, қичишувчи дерматозлар, ўткир иридоциклит, аллергик коннъюктивитлар ва бошқа аллергик касалликлар, турли дорилардан, шу жумладан антибиотикларни қабул қилишда бўлган аллергик асоратлар, нур касаллиги, бранхиал астмада(теофиллин, эфедрин ва бошқа дори воситалари билан бирга), меъда яра касаллиги ва гиперацид гастрит (бу касалликда H2-рецепторларининг блокаторлари самаралироқ ҳисобланади), қон ва қон ўрнини босувчи суюқликларни қуйишдаги, фермент ва бошқа препаратлар қўлланилгандаги ножўя реакцияларни камайтириш учун, хорея, денгиз ва хаво касаллиги, хомиладорларнинг қусишида, Меньер синдромида тинчлантирувчи ва уйқу чақирувчи воситаси сифатида (мустақил ва бошқа уйқу чақирувчи воситалар билан бирга) қўлланилади. Анестезиология амалиётида литик аралашмаларнинг таркибий қисми сифатида ҳам қўлланилади.

Мушак ичига (м/и), вена ичига (в/и) буюрилади.

Тери остига (т/о) таъсирловчи таъсири туфайли юборилмайди!

Мушак ичига бир марталик дозани юбориш ташкил қилади: 1-5 мл 1% эритма (0,01-0,05 г), максимал бир мартслик доза - 5 мл(0,05 г), максимал суткалик доза -5 мл 1% эритма (0,15 г).

Вена ичига препаратни томчилаб 2-5 мл (20-50 мг) 75-100 мл 0,9% натрий хлориднинг эритмасида юборилади.

Даволаш курси эришилган самара ва препаратни ўзлаштирилишига боғлиқ.

Болаларга м/о ва в/и: 7-12 ойлик 0,3-0,005г (0,3-0,5 мл 1% эритма); 1-3 ёш-0,005-0,01г (0,5 -1 мл); 4-6 ёш 0,015-0,15г (1-1,5 мл); 7-14 ёш- 0,015-0,03 г(1,5­-3 мл) зарур бўлганда хар 6-8 соатда.

Юрак-қон томир тизими томонидан: АБ ни пасайиши, юрак урушини хис қилиш, тахикардия, экстрасистолия.

Нафас олиш тизими томонидан: бурун ва томоқ шиллиқ қаватининг қуруши, балғамнинг ёпишқоқлигини ошиши, кўкракда ёки томоқда сиқилиш хисси, аксириш, бурун битиши.

Нерв тизими томонидан: бош оғриғи, седатив таъсир, уйқучанлик, бош айланиши, координацияни бузилиши, ҳолсизлик, онгни чалкашиши, безовталик, қўзғалиш, асабийлик, тремор, таъсирчанлик, уйқусизлик, эйфория, парестезиялар, неврит, тиришишлар.

Сезги аъзолари томонидан: кўришни идрок этишни бузилиши, диплопия, вертиго, қулоқларда шовқин, ўткир лабиринит.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: оғиз шиллиқ қаватини қуриши, эпигастрийда оғриқ, анорексия, кўнгил айниши, қусиш, диарея, қабзият.

Сийдик ажратиш ва жинсий аъзолар тизими томонидан: тезлашган ёки қийинлашган сийдик ажратиш, сийдик тутилиши, эрта менструациялар.

Қон яратиш аъзолари томонидан: гемолитик анемия, тромбоцитопения, анранулоцитоз.

Аллергик реакциялар: эшакеми, дори тошмаси, анафилактик шок, фотосенсибилизация.

Бошқалар: кўп терлаш, этни увишиши.

Препаратга юқори сезувчанлик, бронхиал астма, ёпиқ бурчакли глаукома, брадикардия, юрак ритмининг бузилиши, туғми QT-интервалнинг узайиш синдроми ёки препаратни узоқ қўллаш туфайли QT-интервалнинг узайиши, феохромоцитома, простата безининг гиперплазияси, меъда ва 12 бармоқ ичакнинг стенозловчи яра касаллиги, сийдик пуфаги бўйнининг стенози, тутқаноқ, порфирия, болалик ёши (7 ойликгача), ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас.

Этанол ва МНТ сусайтирувчи дори воситаларнинг таъсирини кучайтиради. МАО ингибиторлари дифенгидраминнинг антихолинергик фаоллигини кучайтиради. Психостимуляторлар билан бирга буюрилганида антагонистик ўзаро таъсирлар аниқланади.

Захарланишни даволашда апоморфиннинг қусишга қарши дори воситаси сифатида самарадорлигини пасайтиради.

М-холиноблокаторлар фаолликка эга бўлган дори воситаларининг антихолинергик самараларини кучайтиради.

Препарат билан даволаниш вақтида УБ-нурланишдан ва этанолни истеъмол қилишдан сақланиш лозим.

Бу препаратни қўлланиши тўғрисида шифокорга хабардор қилиш керак. Қусишга қарши таъсири аппендицит ташхисини ва бошқа дориларнинг дозасини ошириб юборилиши белгиларини аниқлашни қийинлаштириши мумкин.

Юрак касалликларида ва гипертония касаллигида в/и ва м/и юбориш мақсадга мувофиқ эмас. Препаратни юқори диққат ва тезкор рухий реакцияларни талаб қиладиган потенциал хавфга эга фаолият турлари билан шуғулланадиган шахсларга қўллаш тавсия қилинмайди.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Ҳомиладролик даврида эхтиёткорлик билан синчков шифокор назорати остида (ҳомиладор аёлларда адекват ва қатъий назоратли тадқиқотлар ўтказилмаган). Оналарга ҳомиладорлик даврида димедрол буюрилиши натижасида янги туғилган чақалоқларда биринчи беш кунликда диарея ва тремор ривожланиши кузатилган. Даволаш даврида эмизишни тўхтатиш керак.

Автомобилни ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Беморлар юқори диққат, тезкор руҳий ва харакат реакцияларини талаб қилувчи барча турдаги фаолиятлардан сақланишлари керак.

Симптомлари: МНТ сусайиши ёки қўзғалиш (айниқса болаларда), онгни чалкашиши, депрессия, тиришилар турғун мидриаз, қийинлашган нафас,оғиз қуруши, меъда- ичак йўлларининг фалажи.

Даволаш: махсус антидот йўқ, меъдани ювиш, зарур бўлганда - АБ ни оширувчи дори воситалари, кислород, плазма ўрнини босувчи суюқликларни вена ичига юбориш. Эпинефрин ва аналептикларни ишлатиш мумкин эмас.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Болалар оломайдиган жойда сақлансин.

3 йил.

Яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Эритма лойқаланган ёки чўкма тушган ҳолатларида қўлланилмасин.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Dozalash:

Difengidramin: 10 mg/ml

Chiqarish shakli:
Eritma
Paketdagi miqdor:
10
Ovoz balandligi:
1 ml
Qo'llash tartibi:
Mushak ichiga
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
ampula
ATХ guruhi:
Belgisi:
Mahalliy
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
O`zbekiston
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
shifokor ko'rsatmasi bo'yicha
Homilador
Mumkin emas
Laktatsiya davri
Mumkin emas
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

Dimedrol Bayan Tibbiy in'ektsiya uchun eritma 1%, 1 ml №10 (ampulalar) narxi 670 so'm - 1 шт.

Shifokor ko'rsatmasi bo'yicha. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Dimedrol Bayan Tibbiy in'ektsiya uchun eritma 1%, 1 ml №10 (ampulalar) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.

Dimedrol Bayan Tibbiy in'ektsiya uchun eritma 1%, 1 ml №10 (ampulalar) ning asosiy faol moddasi Difengidramin hisoblanadi.