Facebook Pixel Code

Dimedrol Radiks in'ektsiya eritmasi 1%, 1 ml №5 (ampulalar)

dagi narxlar
dan 2900 so'm
Без рецепта
1 ta dorixonada
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Dozalash:

Difengidramin: 10 mg/ml

Chiqarish shakli:
Раствор
Hammasi ko‘rsatilsin

Uchun ko‘rsatma Dimedrol Radiks in'ektsiya eritmasi 1%, 1 ml №5 (ampulalar)

фаол модда: дифенгидрамин гидрохлориди - 10 г;

ёрдамчи моддалар: инъекция учун сув 1 л гача.

Инъекция учун эритма.

Аллергияга қарши восита. АТХ коди: R06AA02.

Н1-гистамин рецепторларининг I авлод блокатори, этаноламин ҳосиласи; гистаминнинг шу турдаги рецепторлари орқали самарасини бартараф қилади.

Марказий нерв тизимига таъсири миянинг Н1-гистамин рецепторларини блоклаш ва марказий м-холиноблокловчи таъсирни (марказий нерв тизимини сусайишини ҳам, қўзғалишини ҳам чақириши мумкин) сусайтириши билан боғлиқ.

Яққол Н1-блокловчи фаолликка эга, гистамин чақирадиган силлиқ мушакларнинг спазми, капиллярларнинг ўтказувчанлигини ошиши, тўқималар шиши, қичишиш ва гиперемияни камайтиради ёки олдини олади.

Маҳаллий анестезияни (ичга қабул қилинганда оғиз бўшлиғининг шиллиқ қаватларини қисқа вақтли увишиши юзага келади) - фақат катта дозаларда, марказий нерв тизимида м-холинорецепторларни блоклайди, седатив, ухлатувчи, паркинсонизмга қарши ва қусишга қарши самара кўрсатади.

Тизимли, яъни артериал босимини пасайишига қараганда гистаминга нисбатан антагонизми кўпроқ даражада яллиғланиш ва аллергиядаги маҳаллий томир реакцияларига нисбатан намоён бўлади.

Миянинг локал шикастланишлари ва тутқаноғи бўлган шахсларда электроэнцефалограммадаги тутқаноқли разрядни (ҳатто кичик дозаларда) фаоллаштириши ва тутқаноқ ҳуружини қўзғатиши мумкин.

Гистамин либераторлар (морфин) чақирган бронхоспазмда юқори даражада, аллергик табиатли бронхоспазмда - кам даражада самарали.

Седатив ва ухлатувчи самараси такрорий юборишларда яққол ифодаланган.

Фармакокинетикаси

Вена ичига, мушак ичига юборилганидан кейин организмда кенг тарқалади, гематоэнцефалик тўсиғи ва йўлдош орқали ўтади.

Максимал самараси қўлланилгандан 60 минутдан кейин ривожланади, таъсирининг давомийлиги - 4 дан 6 соатгача.

Плазмадаги оқсиллар билан 98-99% боғланади.

Жигарда метаболизмга учрайди. Ярим чиқарилиш даври 1-4 соатни ташкил қилади. Она сути орқали чиқарилади ва эмизикли даврдаги болаларда седатив самара чақириши мумкин.

Асосан глюкоурон кислотаси билан конъюгацияланган бензгидрол кўринишида организмдан 1 сутка давомида тўлиқ ва фақат озгина миқдорда - сийдик билан ўзгармаган ҳолда чиқарилади.

Препарат инъекция кўринишида чала туғилган болалар ва янги туғилган чақалоқлардан ташқари, катталар ва болаларда қуйидаги ҳолатларда, димедролни перорал шаклда юбориш мақсадга мувофиқ бўлмаганда самарали.

Антигистамин восита сифатида: қон ва плазма препаратларига аллергик реакцияларнинг жадаллигини камайтириш мақсадида, анафилаксияда ўткир симптомларни назоратидан кейин адреналин ва бошқа стандарт чораларга қўшимча сифатида, перорал даволаш имкони бўлмаганда ёки қўллаш мумкин бўлмаганда асоратланмаган тезкор турдаги аллергик реакцияларда қўлланади.

Денгиз касаллиги: ҳаракат касаллигини фаол даволаш учун.

Паркинсонизмга қарши восита сифатида: паркинсонизмда перорал даволаш имкони бўлмаганида ёки қўллаш мумкин бўлмаганида, чунончи: кучлироқ дори воситаларини ўзлаштира олмайдиган кексалардаги паркинсонизм; бошқа ёшдаги гуруҳларда паркинсонизмнинг енгил ҳолатларида, марказий таъсирга эга антихолинергик воситалар билан мажмуада паркинсонизмнинг бошқа ҳолатларида қўллаш учун буюрилади.

Мушак ичига 0,01-0,05 г дан 1% эритма кўринишида, вена ичига 0,02-0,05 г дифенгидрамин гидрохлориди натрий хлориднинг 75-100 мл изотоник эритмасида томчилаб юборилади.

Катталар учун мушак ичига юқори дозалари: бир марталик 0,05 г (5мл 1%эритма), суткалик 0,15 г (15 мл 1% эритма).

Болалар учун мушак ичига юбориладиган бир марталик дозалари: 1 ёшгача бўлган болаларга 0,002-0,005 г; 2 ёшдан 5 ёшгача 0,005-0,015 г; 5 ёшдан 12 ёшгача 0,015-0,03 г.

Тери остига таъсирловчи самараси туфайли юбориб бўлмайди.

Юрак-томир тизими томонидан: артериал босимни пасайиши, юрак уришини ҳис қилиш, тахикардия, экстарсистолия.

Нафас тизими томонидан: бурун ва томоқ шиллиқ қаватининг қуриши, балғамнинг қовушқоқлигини ошиши, кўкрак ёки томоқда босилиш ҳисси, аксириш, бурун битиши.

Нерв тизими томонидан: бош оғриғи, седатив самара, уйқучанлик, бош айланиши, координацияни бузилиши, ҳолсизлик, онгни ҳиралашиши, хавотирлик, қўзғалувчанлик, асабийлик, тремор, таъсирчанлик, уйқусизлик, эйфория, парестезиялар, неврит, тиришишлар.

Сезги аъзолари томонидан: кўришни бузилиши, диплопия, вертиго, қулоқни шанғиллаши шовқин, ўткир лабиринтит.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватини қуриши, эпигастрийда оғриқ, анорексия, кўнгил айниши, қусиш, диарея, қабзият.

Сийдик таносил тизими томонидан: сийишни тезлашиши ёки қийинлашиши, сийдикни тутилиши, эрта ҳайз кўриш.

Қон яратиш тизими томоиндан: гемолитик камқонлик, тромбоцитопения, агранулоцитоз.

Аллергик реакциялар: эшакеми, дори тошмаси, анафилактик шок, фотосенсибилизация.

Ўта юқори сезувчанлик, ёпиқ бурчакли глаукома, простата безининг гиперплазияси, меъда ва 12-бармоқ ичакнинг стенозланувчи яраси, қовуқ бўйинчасининг стенози, тутқаноқ, чақалоқлар (7 ойгача).

Лактация даврида қўллаш: эмизикли оналарда қўллаш мумкин эмас.

Маҳаллий анестизия сифатида қўллаш: маҳаллий некроз юзага келиши хавфи сабабли, бу препаратни маҳаллий анестетик сифатида қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан: пилородуоденал обструкция, гипертиреоз, кўз ичи босимини ошиши, юрак-қон томир тизими касалликлари, порфирия, бронхиал астма, болалар, кекса ёшдагиларда қўллаш мумкин эмас.

Этанол ва марказий нерв тизимини сусайтирувчи дори воситаларининг таъсирини кучайтиради.

МАО ингибиторлари дифенгидраминнинг антихолинергик фаоллигини кучайтиради.

Психостимуляторлар билан биргаликда буюрилганида антагонистик ўзаро таъсири аниқланади.

Заҳарланишни даволашда қустирувчи дори воситаси сифатида қўлланувчи апоморфиннинг самарасини пасайтиради.

М-холинблокловчи фаолликка эга дори воситаларининг антихолинергик самараларини кучайтиради.

Ототоксик дори воситалари билан мажмуада қўллашда ототоксиклик симптомлари (бош айланиши, қулоқда шовқин) ниқобланиши кузатилади.

Препаратни давомли назоратсиз қўллашда дорига қарамлик ривожланиши мумкин.

Дифенгидрамин билан даволаш вақтида УФ-нурланиш ва этанолни истеъмол қилишдан сақланиш керак.

Бу дори воситасини қўллаш ҳақида шифокорга ахборот бериш керак: қусишга қарши самараси аппедицитни ташҳислаш ва бошқа дори воситалари дозасини ошириб юборилиши симптомларини аниқлашни қийинлаштириши мумкин.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Ҳомиладорлик: В тоифа (FDA таснифи бўйича). Одам учун дозадан 5 марта юқори дозаларда каламуш ва қуёнларда ўтказилган такрорий тадқиқотлар дифенгидрамин гидрохлоридини қўллаш билан боғлиқ фертилликни бузилиши белгилари ёки ҳомила учун зарарни аниқламади. Аммо ҳомиладор аёлларда ўтказилган адекват ва яхши назоратланган ҳеч қандай тадқиқотлар мавжуд эмас. Ҳайвонларнинг репродуктив фаолияти тадқиқотлари одам организми жавобини олдиндан айтиб беролмаслиги туфайли, ушбу препарат ҳомиладорлик давомида ҳақиқатда зарур бўлса қўллаш керак.

Эҳтиёткорлик чоралари

Препарат эритмасини тери остига ёки вена ичига юборишда маҳаллий некроз ҳолатлари таърифланган.

Болаларда антигистамин препаратлар, айниқса доза ошириб юборилишида галлюцинациялар, конвульсиялар ва ўлимни чақириши мумкин.

Антигистамин препаратлар катталардаги каби болаларда руҳий фаолликни сусайтириши мумкин. Кичкина болаларда препарат қўзғалишга олиб келиши мумкин.

Кекса ёшда (тахминан 60 ёш ва ундан ошганларда): қўлланиши антигистамин препаратлар кекса пациентларда кўпинча бош айланиши, седатив самара ва гипотонияни чақириши мумкин.

Дифенгидрамин гидрохлориди атропинсимон таъсирга эга, шунинг учун анамнезида бронхиал астма, кўз ички босимини ошиши, гипертиреоз, юрак-қон томир касалликлари ва гипертонияси бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Қуйи нафас йўллари касалликлари, шу жумладан астмаси бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан ишлатилсин.

Пациентлар учун маълумот.

Препарат уйқучанликни чақириши мумкин ва алкогол билан аддитив самарага эга.

Канцерогенез, мутагенез, фертилликка таъсири: Мутаген ва канцероген потенциални аниқлаш учун ҳайвонларда узоқ муддатли тадқиқотлар ўтказилмаган.

Автомобил ва потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Беморлар юқори диққат, тезкор руҳий ва ҳаракат реакцияларини талаб қилувчи барча турдаги фаолиятлардан сақланишлари керак.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Симптомлари: оғизни қуриши, меъда-ичак йўллари аъзолари парези, нафас олишни қийинлашиши, турғун мидриаз, тахикардия, тахиаритмия, юзни қизариши, марказий нерв тизимини сусайиши ёки қўзғалиши (кўпинча болаларда), онгни ҳиралашиши; болаларда - тиришишларни ривожланиши ва ўлим.

Даволаш: специфик антидоти йўқ, меъдани ювиш, нафас ва артериал босим даражасини синчковлик билан назорат қилиш фонида симптоматик ва тутиб турувчи даволаш.

Эпинефрин ва аналептикларни ишлатиш мумкин эмас.

Инъекция учун эритма.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

3 йил.

Рецепт бўйича.

“RADIKS” ИИЧК

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., 100054, Лутфий кўч, 50.

тел: 273-92-31, факс: 273-80-58

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Dozalash:

Difengidramin: 10 mg/ml

Chiqarish shakli:
Раствор
Paketdagi miqdor:
5
Ovoz balandligi:
1 ml
Qo'llash tartibi:
Barcha turdagi in`ektsiya
Dam olish shartlari:
Retseptsiz
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
ampula
ATХ guruhi:
Belgisi:
Mahalliy
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
O`zbekiston
Kimlarga mumkin
Bolalar
shifokor ko'rsatmasi bo'yicha
Homilador
Mumkin emas
Laktatsiya davri
Mumkin emas
Haydovchilar
ehtiyotkorlik bilan

Ko`p so`raladigan savollar

Dimedrol Radiks in'ektsiya eritmasi 1%, 1 ml №5 (ampulalar) narxi 580 so'm - 1 шт.

Shifokor ko'rsatmasi bo'yicha. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Dimedrol Radiks in'ektsiya eritmasi 1%, 1 ml №5 (ampulalar) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.

Dimedrol Radiks in'ektsiya eritmasi 1%, 1 ml №5 (ampulalar) ning asosiy faol moddasi Difengidramin hisoblanadi.