Facebook Pixel Code

Dimedrol Yerevan CFF in'ektsiya eritmasi 1%, 1 ml №10 (ampulalar)

dagi narxlar
dan 8000 so'm gacha 10200 so'm
Retsept bo'yicha
17 ta dorixonalarda
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Dimedrol Yerevan CFF in'ektsiya eritmasi 1%, 1 ml №10 (ampulalar)

1 мл инъекция учун эритма 0,01 г дифенгидрамин сақлайди.

Тиниқ, рангсиз суюқлик.

Инъекция учун эритма.

Антигистамин воситалар. АТХ коди: R06AА02.

Н1-гистамин рецепторларининг блокатори. Антимускарин ва седатив таъсирга эга. Аллергияга қарши, спазмолитик, маҳаллий оғриқсизлантирувчи таъсир кўрсатади. Гистамин чақирган силлиқ мушаклар спазми, аллергик ҳолатлардаги капиллярлар ўтказувчанлигини ошиши, тўқималар шиши, қичишиш ва гиперемияни камайтиради ёки олдини олади.

Холинолитик ва ўртача даражада ганглиоблокатор таъсир кўрсатади. Ухлатувчи, ўртача даражада қусишга қарши таъсирга эга.

Фармакокинетикаси

Меъда-ичак йўлларидан тез сўрилади.

Аъзолар ва тўқималар бўйича кенг тақсимланади. Гематоэнцефалик, йўлдош тўсиқлари орқали ўтади ва она сутида аниқланади. Оқсиллар билан боғланиши 98-99% ни ташкил қилади. Кўп қисми жигарда биотрансформацияга учрайди камроқ қисми ўзгармаган ҳолда сийдик билан чиқарилади. Ярим чиқарилиш даври 2,4-9,3 соатни ташкил қилади.

Аллергик касалликлар: кинетоз (ҳаракат касаллиги); уйқусизликни қисқа муддатли даволаш; кекса ёшли пациентлардаги паркинсонизмни ёки баъзи дори воситаларини қабул қилиш чақирган экстрапирамид бузилишларни симптоматик даволаш.

Инъекция учун эритма шаклидаги димедрол мушак ичига, вена ичига қўлланади. Катталар учун одатдаги доза суткада 3-4 марта вена ичига ёки мушак ичига 10-50 мг ни ташкил қилади. Зарурати бўлганида дозани 100 мг гача ошириш мумкин. Максимал суткалик дозаси 400 мг ни ташкил қилади. Болалар учун мушак ичига ёки вена ичига 6,25-25 мг суткада 3-4 марта буюрилади; 4 марта қабул қилишга бўлинган ҳолда суткада 5 мг/кг ёки суткада 150 мг/м2 буюрилади. Максимал суткалик дозаси 300 дан ошмаслиги керак.

Асосан тошма, анафилактик шок, фотосенсибилизация, кўп терлаш, оғиз, бурун-ҳалқумни қуриши.

Юрак-томир тизими: гипотензия, бош оғриғи, юракни уриб кетиши, тахикардия, экстрасистолия.

Гематологик реакциялар: гемолитик анемия, тромбоцитопения, агранулоцитоз.

Марказий нерв тизими: уйқучанлик, ҳаракат координациясини бузилиши, таъсирчанлик, асабийлик, эйфория, тремор, уйқусизлик, парестезиялар, кўришни бузилиши, диплопия, қулоқда шовқин, ўткир лабиринтит, неврит, тиришишлар.

Меъда-ичак йўллари: иштаҳани йўқлиги, эпигастрал дистресс, кўнгил айниши, қусиш, диарея, қабзият.

Сийдик таъносил йўллари: тез-тез сийиш ёки сийишни қийинлашиши, эрта ҳайз кўриш.

Нафас тизими: бронхиал секретни қуюқлашиши, кўкрак қафасида қисилиш ҳисси, бурун битиши.

Препаратга юқори сезувчанлик; янги туғилган, шу жумладан чала туғилган чақалоқлар; эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас.

МАО ингибиторлари антигистамин препаратларининг антихолинергик самараларини узайтиради ва кучайтиради.

Алкоголь, ухлатувчи, седатив препаратлар билан бир вақтда қўллаш марказий нерв тизимини сусайишини потенциялайди.

Ҳомиладорлик, глаукома, простата бези гипертрофияси, меъда-ичак йўллари ва сийдик чиқариш йўлларининг стенозланувчи касалликлари, гипертиреоз, юрак-томир тизими касалликлари, бронхиал астма, кекса ёшли пациентларда эҳтиёткорлик билан қўлланади. Парентерал юбориш учун мўлжалланган дифенгидраминни терини маҳаллий ҳатто некрозгача таъсирланишини ривожланишининг юқори хавфи сабабли, тери остига ва тери ичига юбориш мумкин эмас. Даволаш даврида диққатни юқори жамлаш ва психомотор реакцияларнинг тезлигини талаб қилувчи фаолият турларидан сақланиш керак.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Симптомлари: оғизни қуриши, нафас олишни қийинлашиши, турғун мидриаз, марказий нерв тизимини сусайиши ёки қўзғалиши (кўпинча болаларда), онгни чалкашиши, тиришишлар, ўлим билан якунланиши мумкин.

Даволаш: нафас ва артериал босим назорати остида симптоматик ва тутиб турувчи даволаш.

1% инъекция учун эритма 1 мл дан ампулаларда.

1% инъекция учун эритма 1 мл дан 10 ампула тўсиқли картон қутида.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда.

5 йил.

Шифокор рецепти бўйича.

“Ереванская ХФФ” ОАЖ.

Арманистон, 0040, Ереван ш., Аджарян кўч. 2-чи муюлиш., №6.

Тел/факс: + (374 10) 62-74-10. Телефон: 61-87-29.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Dozalash:

Difengidramin: 10 mg/ml

Chiqarish shakli:
Раствор
Paketdagi miqdor:
10
Ovoz balandligi:
1 ml
Qo'llash tartibi:
Mushak ichiga
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
ampula
ATХ guruhi:
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Armaniston
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
shifokor ko'rsatmasi bo'yicha
Homilador
Mumkin emas
Laktatsiya davri
Mumkin emas
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

Dimedrol Yerevan CFF in'ektsiya eritmasi 1%, 1 ml №10 (ampulalar) narxi 800 so'm - 1 шт.

Shifokor ko'rsatmasi bo'yicha. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Dimedrol Yerevan CFF in'ektsiya eritmasi 1%, 1 ml №10 (ampulalar) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Armaniston.

Dimedrol Yerevan CFF in'ektsiya eritmasi 1%, 1 ml №10 (ampulalar) ning asosiy faol moddasi Difengidramin hisoblanadi.