Facebook Pixel Code

Dimedrolin in'ektsiya uchun eritma 1%, 1 ml №10 (ampulalar)

dagi narxlar
Retsept bo'yicha
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Dimedrolin in'ektsiya uchun eritma 1%, 1 ml №10 (ampulalar)

1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

Фаол модда: Дифенгидрамин гидрохлориди (димедрол) - 10 мг.

Ёрдамчи модда: инъекция учун сув - 1 мл гача.

Тиниқ, рангсиз эритма.

Вена ичига ва мушак ичига юбориш учун эритма.

Аллергияга қарши восита. АТХ коди: R05AA02.

Н1-гистамин рецепторларининг биринчи авлод блокатори ҳисобланади. Марказий нерв тизимига таъсири бош мия Н1-гистамин рецепторларининг ва м-холинорецепторларнинг блокадаси билан боғлиқ.

Гистамин томонидан чақириладиган силлиқ мушакларнинг спазмини, капиллярларнинг ўтказувчанлигини ошишини, тўқималарнинг шиши, қичишиши ва гиперемиясини камайтиради ёки олдини олади, маҳаллий оғриқсизлантирувчи, қусишга қарши, седатив самараларга эга, уйқу чақирувчи таъсир кўрсатади.

Яллиғланиш ва аллергия жараёнларида гистамин билан антагонизми тизимли, (яъни артериал босимнинг пасайиши таъсирларига қараганда) кўпроқ даражада маҳаллий томирли реакцияларга нисбатан кўпроқ даражада намоён бўлади.

Лекин, айланаётган қон ҳажмининг танқислиги бўлган пациентларга парентерал юборилганида, артериал босимни пасайиши ва мавжуд бўлган гипотензияни кучайиши мумкин.

Миянинг локал бузилишлари ва тутқаноғи бўлган одамларда (хатто паст дозаларда ҳам) электроэнцефалограммада тутқаноқ разрядларини фаоллаштиради ва тутқаноқ хуружларини қўзғатиши мумкин.

Таъсири бир неча минут давомида ривожланади ва 12 соатгача давом этади.

Фармакокинетикаси

Вена ичига ва мушак ичига юборилганидан кейин димедрол организмда кенг тарқалади, максимал концентрациясига 20-40 минут ўтгач эришилади. Гематоэнцефалик тўсиқ ва йўлдош орқали яхши ўтади. 99% дан кўпроғи плазма оқсиллари билан боғланади.

Жигарда метаболизмга учрайди. Ярим чиқарилиш даври 1-4 соатни ташкил қилади.

Сут билан чиқарилади ва эмизикли болаларда седатив самара чақириши мумкин.

Сутка давомида организмдан тўлиқ, асосан глюкурон кислотаси билан конъюгирланган бензгидрол кўринишида, ва аҳамиятсиз миқдорида - ўзгармаган ҳолда чиқарилади.

Мажмуавий даволашда - анафилактик ва анафилактоид реакциялар, Квинке шиши, зардоб касаллиги.

Меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги, гиперацид гастрит (мажмуавий даволаш таркибида).

Паркинсонизм, хорея, уйқусизлик.

Ҳомиладорлар қусиши, Меньер синдроми, денгиз ва ҳаво касаллиги, нур касаллиги.

Тери ва юмшоқ тўқималарнинг катта травматик шикастланишлари (куйишлар, эзилишлар), геморрагик васкулит.

Премедикация.

Қўллаш усули: вена ичига ва мушак ичига юборилади.

Катталарга ва 14 ёшдан ошган болаларга вена ичига ёки мушак ичига 10 мг/мл 1-5 мл эритма (10-50 мг) кунига 1-3 марта; максимал суткалик доза - 200 мг.

7 ойликдан 12 ойликкача бўлган болалар учун 0,3-0,5 мл дан (3-5 мг), 1 ёшликдан 3 ёшликкача 0,5-1 мл дан (5-10 мг), 4 дан 6 ёшликкача 1-1,5 мл дан (10-15 мг), 7 дан 14 ёшликкача 1,5-3 мл дан (15-30 мг) зарурати бўлганида ҳар 6-8 соатда юборилади.

Ўта юқори сезувчанлик, ёпиқбурчакли глаукома, простата безининг гиперплазияси, стенозловчи меъда ва ўн икки бармоқ ичакнинг яра касаллиги, қовуқ бўйнининг стенози, бронхиал астма, тутқаноқ, 7 ойликкача бўлган болалик ёши.

Эҳтиёткорлик чоралари: Димедролин билан даволаниш вақтида ультрабинафша нурланиш ва спиртли ичимликларни истеъмол қилишдан сақланиш керак.

Шифокорга бу препаратни қўллаш ҳақида маълумот бериш керак: қусишга қарши таъсири аппендицитнинг диагностикасини ва бошқа дори воситаларининг дозасини ошириб юборилиши симптомларини аниқлашни қийинлаштириши мумкин.

Препаратнинг дори шакли уни тери остига юбориш учун ишлатишни назарда тутмайди.

Аллергик реакциялар: эшакеми, фотосезувчанлик, тери тошмаси, қичишиш, анафилактик шок.

Нерв тизими томонидан: бош айланиши, уйқучанлик, асабийлик, уйқусизлик, эйфория, умумий кучсизлик, чарчоқлик, седатив таъсири, диққатни пасайиши, бош оғриғи, ҳаракатлар координациясини бузилиши, безовталик, юқори қўзғалувчанлик (айниқса болаларда), таъсирчанлик, онгни чалкашиши, тремор, неврит, тиришишлар, парестезия, кўришни бузилиши, ўткир лабиринтит, қулоқларда шовқин, тутқаноқсимон хуружни қўзғатиши мумкин.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: оғизни қуриши, оғиз бўшлиғининг шиллиқ қаватини қисқа муддатли увишиши, анорексия, диарея, қабзият, кўнгил айниши, эпигастрал дистресс, қусиш.

Нафас тизими томонидан: оғиз бўшлиғи, бурун, бронхларнинг шиллиқ қаватини қуруқлиги (балғамнинг қовушқоқлигини ошиши), кўкрак қафасида сиқилиш.

Қон яратиш аъзолари томонидан: гемолитик анемия, тромбоцитопения, агранулоцитоз.

Юрак-томир тизими томонидан: гипотензия, юрак уриши, тахикардия, экстрасистолия.

Сийдик чиқариш тизими томонидан: сийишни бузилиши.

Бошқалар: кўп терлаш, этни увишиши.

Этанол ва бошқа марказий нерв тизимини сусайтирувчи дори воситаларининг таъсирини кучайтиради.

Моноаминооксидаза ингибиторлари димедролиннинг антихолинергик фаоллигини кучайтиради.

Психостимуляторлар билан бирга буюрилганида антагонистик ўзаро таъсири аниқланади.

Заҳарланишни даволашда апоморфиннинг қустирувчи дори воситаси сифатидаги самарадорлигини пасайтиради.

М-холиноблокловчи фаолликка эга бўлган дори воситаларининг антихолинергик самараларини кучайтиради.

Ҳомиладорлик даврида ва эмизиш даврида препаратни ҳўллаш мумкин эмас (бу “ҳаётий” кўрсатмалар бўйича зарур бўлган ҳоллардан ташқари).

Дори препаратини транспорт воситаларини ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Даволаниш вақтида транспортни ҳайдаш ва юқори диққатни ва психомотор реакциялар тезлигини талаб қилувчи потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишга йўл қўйилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Симптомлари: марказий нерв тизимини сусайиши, қўзғалиш (айниқса болаларда) ёки депрессия, қорачиқларни кенгайиши, оғизни қуриши, меъда-ичак йўлларининг парези.

Даволаш: специфик антидоти йўқ, меъдани ювиш, зарурати бўлганида - артериал босимни оширувчи дори воситалари, кислород, вена ичига плазма ўрнини босувчи суюқликларни юбориш. эпинефрин ва аналептикларни ишлатиш мумкин эмас.

Вена ичига ва мушак ичига юбориш учун 1% ли эритма, 1 мл ёки 2 мл дан ампулаларда. 10 ампуладан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида ёки 5, 10 ампуладан картон қутида ёки 5, 10 ампуладан контур уяли ўрамда.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

4 йил.

Рецепт бўйича.

С.Қ.Исломбеков номли «Ўзкимёфарм» АЖ,

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Тарас Шевченко кўч., 23 уй, тел: 256-60-59.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Dozalash:

Difengidramin: 10 mg/ml

Chiqarish shakli:
Раствор
Paketdagi miqdor:
10
Ovoz balandligi:
1 ml
Qo'llash tartibi:
Mushak ichiga
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
ampula
ATХ guruhi:
Belgisi:
Mahalliy
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
O`zbekiston
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
Mumkin emas
Homilador
Mumkin emas
Laktatsiya davri
Mumkin emas
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

Mumkin emas. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Dimedrolin in'ektsiya uchun eritma 1%, 1 ml №10 (ampulalar) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.

Dimedrolin in'ektsiya uchun eritma 1%, 1 ml №10 (ampulalar) ning asosiy faol moddasi Difengidramin hisoblanadi.

Dimedrolin in'ektsiya uchun eritma 1%, 1 ml №10 (ampulalar) ishlab chiqaruvchisi “O‘zximfarm” hisoblanadi.