Донотин раствор д/инф. 4,2% по 100 мл (флакон)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 10 000 so'm)
Uchun ko‘rsatma Донотин раствор д/инф. 4,2% по 100 мл (флакон)
фаол модда: L-аргинин гидрохлориди - 42 мг;
ёрдамчи модда: инъекция учун сув.
Тиниқ, рангсиз ёки рангсиз бироз сарғиш тусли эритма.
Инфузия учун эритма.
Парентерал озиқлантириш учун препарат, аминокислота АТХ коди: В05XB01.
Фармакодинамикаси
Аргинин (а-амино-б-гуанидиновалериан кислотаси) аминокислота бўлиб, шартли алмашинмайдиган аминокислоталар синфига киради ва организмнинг кўп сонли ҳаётий муҳим функцияларнинг фаол ва ҳар томонлама ҳужайра бошкарувчиси ҳисобланади, организмнинг огир ҳолатида муҳим протектор самара кўрсатади. Аргинин антигипоксик, мембранани барқарорлаштирувчи, цитопротектор, антиоксидант, антирадикал, дезинтоксикацион фаоллик таъсир кўрсатади, оралиқ алмашинув ва энергия билан таъминлаш жараёнларини фаол бошкарувчиси сифатида намоён бўлади, организмда гормонал мувозанатни тутиб туришда маълум роль ўйнайди. Маълумки аргинин қонда инсулин, глюкагон, соматотроп гормон ва пролактин миқдорини оширади, пролин, полиамин, матин синтезида иштирок этади, фибриногенолиз, сперматогенез жараёнларига киришади, мембранани қутбсизлантирувчи таъсир кўрсатади.
Аргинин жигарда мочевина синтези циклидаги асосий субстратлардан бири ҳисобланади. Препаратнинг гипоаммониемик самараси аммиакни мочевинага айланишини фаоллашиши йўли билан амалга ошади. Антиоксидант, антигипоксик ва мембранани барқарорлаштирувчи фаоллиги ҳисобига гепатопротектор таъсир кўрсатади, гепатоцитларда энергия билан таъминлаш жараёнларига ижобий таъсир кўрсатади.
Аргинин эндотелиоцитларда азот оксиди синтезини катализация қиладиган NO-синтаза- ферментига субстрат ҳисобланади. Препарат гуанилатциклазани фаоллаштиради ва қон томирлар эндотелийсида циклик гуаниндимонофосфат (цГМФ) микдорини оширади, қон томирлар эндотелийига тромбоцитлар ва лейкоцитлар фаоллиги ва адгезиясини камайтиради, адгезия қилувчи протеинлар V-CAM-1 ва МСР-1 синтезини сусайтиради ва шу билан атеросклеротик бляшкаларнинг ҳосил бўлиши ва ривожланишини олдини олади, қон томирлар деворидаги силлиқ миоцитлар миграцияси ва пролиферацияси стимулятори ва кучли вазоконстиктор бўлган эндотелин-1 синтезини сусайтиради.
Аргинин шунингдек оксидатив стресснинг кучли эндоген стимулятори ассиметрик диметиларгинин синтезини сусайтиради. Препарат Т-хужайраларни ишлаб чиқарувчи айрисимон безининг функциясиини рағбатлантиради, жисмоний юклама вақтида қондаги глюкоза миқдорини бошқаради. Якқол кислота ҳосил қилувчи таъсир кўрсатади ва кислота-ишкор мувозанатини тузатишига ёрдам беради.
Фармакокинетикаси
Вена ичига узлуксиз инфузия килинганида қон плазмасида аргинин гидрохлоридининг максимал концентрацияси юбориш бошланганидан кейин 20-30 минут ўтгач эришилади.
Аргинин йўлдош тўсиғи орқали ўтади, буйрак калаваларида фильтрланади, бироқ буйрак найчаларида амалда тўлиқ қайта сўрилади.
Бош мия ва юрак-қон томирларининг атеросклерози, периферик кон томирларнинг атеросклерози, шу жумладан вақти-вақти билан пайдо бўладиган оқсоқлик, диабетик ангиопатия, юрак ишемик касаллиги, артериал гипертензия, ўткир миокард инфаркти ва бош мия қон айланишини ўткир бузилиши ўтказилганидан кейинги ҳолат, кардиомиопатия, сурункали юрак етишмовчилиги, гиперхолестеринемия, стенокардия, ўпканинг сурункали обструктив касаллиги, интерстициал пневмония, идиопатик ўпка гипертензияси, ўпканинг сурункали постэмболик гипертензияси, турли этиологияли ўткир ва сурункали гепатитлар, гипераммониемия, гипоксик ҳолатлар, реконвалесценция жараёнидаги астеник ҳолатлар, шу жумладан инфекцион касалликлар ва жаррохлик арашувларидан кейинги, метаболик алкалоз, айрисимон бези функциясиини пасайиши, ҳомиланинг ривожланишини кечикиши ва преэклампсияда қўлланади.
Препарат биринчи 10-15 минут давомида минутига 10 томчи тезлик билан томчилаб вена ичига юборилади, сўнгра юбориш тезлиги минутига 30 томчига оширилиши мумкин. Препаратнинг суткалик дозаси 100 мл эритма. Марказий ва периферик қон томирларда кон айланишининг огир бузилишларида, интоксикациянинг яққол кўринишларида, гипоксияларда, астеник ҳолатларда препаратнинг дозаси суткада 200 мл га ошириш мумкин.
Инфузион эритмани максимал юбориш тезлиги соатига 200 ммоль дан ошмаслиги керак. 12 ёшгача бўлган болаларга препаратнинг дозаси суткада 1 кг тана вазнига 5-10 мл ни ташкил этади.
Юборишни ҳисобланган дозанинг ярмидан бошлаш керак. Дозага қўшимча тузатиш киритиш кислота ишқор мувозанитининг натижаси олинганидан кейин қайта ўтказилиши керак.
Умумий бузилишлар: гипертермия, қизиб кетиш ҳисси, танани зирқираши.
Суяк-мушак тизими томонидан: бўғимларда оғриқ.
Овқат ҳазм қилиш йўллари томонидан: оғиз кўриши, кўнгил айниши, қусиш.
Тери ва тери ости клетчаткаси томонидан: юбориш жойидаги ўзгаришлар, шу жумладан гиперемия, қичишиш, тери қопламларини акроцианозгача оқариши.
Иммун тизими томонидан: ўта юқори сезувчанлик реакциялари, шу жумладан тошма эшакеми, ангионевротик шиш.
Юрак-қон томир тизими томонидан: артериал қон босимни ва юрак ритмини Ўзгаришлари, юрак соҳасидаги оғриқлар.
Нерв тизими томонидан: бош огриги, бош айланиши, қўрқиш хисси, ҳолсизлик, тиришишлар, кўпроқ юбориш тезлиги оширилганда тремор кузатилиши мумкин.
Лаборатор кўрсаткичлар: гиперкалиемия.
Препаратта юқори сезувчанлик, буйрак функциясини оғир бузилишлари, гиперхлоремик ацидоз; анамнездаги аллергик реакциялар; калий тежовчи диуретикларни, шу жумладан спиронолактонни қўллаш; 3 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.
Аргинин қўлланганида спиронолактон қабул қилаётган ёки қабул қилган беморларда буйрак етишмовчилиги фонида, препарат яққол ва барқарор гиперкалиемия чақириши мумкинлигини ҳисобга олиш керак. Калий сақловчи диуретиклар олдинги қўлланиши ҳам, қондаги калий концентрацияси даражасини ошишига олиб келиши мумкин. Аминофилин билан бир вактда қўллаш қондаги инсулиннинг миқдорини ошириши мумкин.
Номутаносиблик
Препарат тиопентал билан номутаносиб.
Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда инфузиядан олдин қон плазмасидаги калий миқдори ва диурез текширилиши керак, чунки препарат гиперкалиемия ривожланишига олиб келиши мумкин. Препарат эндокрин безларининг функцияси бузилганида эҳтиёткорлик билан қўлланади. Препарат инсулин ва ўсиш гормонининг секрециясини рағбатлантириши мумкин.. Электролитлар алмашивуни бузилишида ва буйрак касалликларида эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Агар препаратни қабул қилиш фонида астения симптомлари кучайиб борса, даволашни тўхтатиш керак.
Хомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши
Препарат йўлдош орқали ўтади, шунинг учун ҳомиладорлик даврида фақат она учун кутилаётган фойда ҳомила учун потенциал хавфдан устун бўлгандагина қўллаш мумкин.
Препаратни лактация даврида кўллаш бўйича маълумотлар мавжуд эмас.
Болалар
Препарат 3 ёшдан бошлаб болаларда қўлланилади.
Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлаш вақтида реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти
Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлаш вақтида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак, чунки препарат бош айланишини чақириши мумкин.
Симптомлари: буйрак етишмовчилиги, гипогликемия, метаболик ацидоз.
Даволаш: дозани ошириб юборилиш ҳолларида препаратнинг инфузиясини тўхтатиш керак. Физиологик реакцияларни мониторинг қилиш ва организмнинг ҳаётий функцияларини бир маромда тутиб туриш керак. Зарурати бўлганида ишқорийловчи воситалар ва диурезни йўлга солувчи воситалар (салуретиклар), электролитлар (0,9% ли натрий хлориди эритмаси, 5% ли глюкоза эритмаси) юборилади. Даволаш симптоматик.
4,2% инфузия учун эритма 100 мл дан флаконларда (бутилкаларда) тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга.
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юкори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Препарат болалар ололмайдиган жойда саклансин.
2 йил.
Яроклилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Рецепт бўйича.
«Radiks» МЧЖ
Ўзбекистон Республикаси, 100054, Тошкент ш. Лутфий кўч., 50.
Тел.: (+99871) 273-43-98, факс: (+99871) 273-80-58.
L-arginin gidroxloridi: 42 mg/ml
Ko`p so`raladigan savollar
Донотин раствор д/инф. 4,2% по 100 мл (флакон) ning to`liq analoglari:
Донотин раствор д/инф. 4,2% по 100 мл (флакон) ning asosiy faol moddasi L-arginin gidroxloridi hisoblanadi.
Донотин раствор д/инф. 4,2% по 100 мл (флакон) ishlab chiqaruvchisi Radiks hisoblanadi.