Facebook Pixel Code

Drolocyte Neo og'iz eritmasi 100 mg/ml, 30 ml (flakon)

dagi narxlar
dan 118400 so'm
Retsept bo'yicha
1 ta dorixonada
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Drolocyte Neo og'iz eritmasi 100 mg/ml, 30 ml (flakon)

100 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: цитиколин натрий - 10,45 г;

ёрдамчи моддалар: сорбитол 70%, глицерин, метилпарагидроксибензоат, пропилпарагидроксибензоат, натрий цитрати, натрий сахарини, қулупнай хушбўйи, калий сорбати, лимон кислотаси, тозаланган сув 100 мл гача.

Рангсиз ёки сарғиш рангли тиниқ суюқлик, қулупнай ҳидли.

Ичга қабул қилиш учун эритма. 

Ноотроп воситалар. АТХ коди: N06BX06.

Цитиколин хужайра мембранасининг (асосан фосфолипидларнинг) асосий ультраструктур компонентларининг ўтмишдоши бўлиб, кенг таъсир доирасига эга - хужайраларнинг шикастланган мембраналарини тикланишга ёрдам беради, фосфолипазаларнинг таъсирини ингибирлайди, эркин радикалларнинг ортиқча ҳосил бўлишига тўсқинлик қилади, шунингдек апоптоз механизмларига таъсир кўрсатиб, ҳужайраларнинг ҳалок бўлишини олдини олади. Инсультнинг ўткир даврида бош мия тўқимасининг шикастланиш ҳажмини камайтиради, холинэргик импульсларни ўтказилишини яхшилайди. Бош-мия жароҳатида постравматик команинг давомийлигини ва невролитик белгиларининг яққолигини камайтиради, бундан ташқари, тикланиш даврининг давомийлигини камайишига ёрдам беради. Бош миянинг сурункали гипоксиясида цитиколин хотирани ёмонлашиши, ташаббуссизлик, кундалик ҳаракатларни бажаришдаги ва ўз-ўзига хизмат кўрсатишдаги қийинчиликлар каби когнитив бузилишларни даволашда самаралидир. Диққат ва онг даражасини оширади, шунингдек амнезиянинг кўринишларини камайтиради.

Дегенератив ва қон-томир этиологияли неврологик сезги ва ҳаракат бузилишларини даволашда самаралидир.

Фармакокинетикаси

Сўрилиши

Цитиколин ичга қабул қилинганида яхши сўрилади. Перорал қўлланганидан кейин сўрилиши деярли тўлиқ, биокираолишлиги вена ичига юборилганидан кейинги билан тахминан бир хил.

Метаболизми

Препарат холин ва цитидинни ҳосил бўлиши билан ичакда ва жигарда метаболизмга учрайди. Препарат қабул қилинганидан кейин қон плазмасида холиннинг концентрацияси сезиларли ошади.

Тақсимланиши

Цитиколин холин фракцияларини структур фосфолипидларга ва цитидин фракцияларини цитидин нуклеотидлари ва нуклеин кислоталарига тез кириши билан бош мия структураларида аҳамиятли даражада тақсимланади. Цитиколин бош мияга киради ва ҳужайра, цитоплазматик ва митохондриал мембраналарга фаол тизилиб олиб, структур фосфолипидларнинг фракциясини бир қисмини ҳосил қилади.

Чиқарилиши

Цитиколиннинг юборилган дозасини фақат 15% одам организмидан чиқарилади: 3% дан камроғи – буйраклар ва ичак орқали ва тахминан 12% - нафас билан чиқарилаётган СО2 билан чиқарилади.

Препаратни сийдик билан чиқарилишида 2 босқични ажратиш мумкин: тахминан 36 соат давом этувчи биринчи босқич, унда чиқарилиш тезлиги тез камаяди ва иккинчи босқич, унда чиқарилиш тезлиги анча секинроқ камаяди. СО2 билан чиқарилганида ҳам шундай ҳолат кузатилади, нафас билан чиқариладиган СО2 ни чиқарилиш тезлиги тахминан 15 соат ўтгач тез камаяди, сўнгра у анча секинроқ пасаяди. 

  • Ишемик инсультнинг ўткир даври (мажмуавий даволаш таркибида).
  • Ишемик ва геморрагик инсультларнинг тикланиш даври.
  • Бош-мия жароҳати (БМЖ), ўткир (мажмуавий даволаш таркибида) ва тикланиш даври.
  • Дегенератив еки қон-томир келиб чиқишига боғлиқ бўлган церебрал патологияли когнитив, сенситив, моторик ва нейропсихологик бузилишлар.

Препарат перорал буюрилади. Қўллашдан олдин препаратни оз миқдордаги (120 мл ёки 1/2 стакан) сувда суюлтириш керак. Овқат вақтида ёки овқат қабул қилишлар орасида қабул қилинади.

Тавсия қилинган дозалаш тартиби

Ишемик инсульт ва бош-мия жароҳати (БМЖ) нинг ўткир даври: 1000 мг (10 мл) дан ҳар 12 соатда буюрилади. Даволашнинг давомийлиги камида 6 ҳафта.

Ишемик ва геморрагик инсультларнинг тикланиш даври, бош-мия жароҳатининг тикланиш даври, бош миянинг дегенератив ва қон-томир оқибатидаги касалликларидаги когнитив ва хулқий бузилишлар: Кунига 500-2000 мг (5-10 мл) кунига 1-2 марта буюрилади. Доза ва даволашнинг давомийлиги касалликнинг симптомларини оғирлигига боғлиқ.

Кекса пациентлар

Препарати кекса пациентларга буюрилганда дозани тўғрилаш талаб қилинмайди.

Ножўя самараларнинг тез-тезлиги

Жуда кам (<1/10000) (шу жумладан хусусий ҳолатлар):

Аллергик реакциялар (тошма, терини қичишиши, анафилактик шок), бош оғриғи, бош айланиши, қизиб кетиш ҳисси, тремор, кўнгил айниши, қусиш, диарея, галлюцинациялар, шишлар, ҳансираш, уйқусизлик, қўзғалиш, иштахани пасайиши, фалажланган қўл-оёқларда увишиш, жигар ферментлари фаоллигини ўзгариши. Айрим ҳолларда препарат парасимпатик нерв тизимини рағбатлантириши, шунингдек артериал босимни қисқа муддатли ўзгаришини чақириши мумкин.

Агарда йўриқномада кўрсатилган ножўя самалардан биронтаси оғирлашса, ёки йўриқномада кўрсатилмаган ҳар қандай бошқа ножўя самаралари сезилган бўлса, бу ҳақида шифокорга хабар бериш керак.

  • препаратнинг ҳар қандай компонентига юқори сезувчанлик;
  • яққол ваготония (вегетатив нерв тизимининг парасимпатик қисмининг тонусини устунлиги);
  • фруктозани ўзлаштираолмаслик билан боғлиқ кам учрайдиган наслий касалликлар.

Цитиколин леводопанинг самарасини кучайтиради. Меклофеноксат сақловчи дори воситалари билан бир вақтда буюриш мумкин эмас.

Совуқда консервантнинг вақтинчалик қисман кристалланиши туфайли озгина миқдорда кристалларҳосил бўлиши мумкин. Кейинчалик тавсия қилинган шароитларда сақланганида кристаллар бир неча ой давомида эриб кетади. Кристалларнинг борлиги препаратнинг сифатига таъсир қилмайди. Даволаниш даврида махсус эътибор ва тезкор реакцияларни талаб қилувчи потенциал хавфли фаолият турларини (автомобиль ва бошқа транспорт воситаларини бошқариш, ҳаракатланувчи механизмлар билан ишлаш, диспетчер ва операторнинг иши ва ҳоказолар) бажаришда эҳтиёткорликка амал қилиш керак.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Цитиколинни ҳомиладор аёлларда қўллаш бўйича етарли маълумотлар йўқ. Гарчи ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларда салбий таъсири аниқланмаган бўлсада, ҳомиладорлик даврида препаратни фақат она учун кутилаётган фойда, ҳомила учун потенциал хавфдан устун бўлган ҳоллардагина буюрилади.

Препарат лактация даврида буюрилганида аёллар эмизишни тўхтатишлари лозим, чунки цетиколинни аёллар сути билан чиқарилиши тўғрисида маълумотлар йўқ. Препарат янги тугилган чақалоқларда тиббий кўрсатмалар асосида қўлланилиши мумкин. Препарат қабул қилинишида ёш бўйича чегараланмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

Препаратнинг кам заҳарлилигини ҳисобга олиб, дозани ошириб юборилиш ҳоллари таърифланмаган.

Ичга қабул қилиш учун 100 мг/мл эритма. 30 мл дан флаконларда.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

3 йил.

Рецепт бўйича.

Дори воситаларини сифати бўйича эътирозлар (таклифлар) ни қабул қилувчи ташкилот номи ва манзили

« REMEDY GROUP » МЧЖ ҚК

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., 100069, Олмазор тумани, Янги Олмазор кўч., 51.

Тел./факс: (99871) 248 02 05.

«Citco Chemicals Ltd.», Англия учун ишлаб чиқарилган.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Dozalash:

Sitikolin: 100 mg/ml

Chiqarish shakli:
Eritma
Paketdagi miqdor:
1
Ovoz balandligi:
30 ml
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
shisha
ATХ guruhi:
Belgisi:
Mahalliy
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
O`zbekiston
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
Mumkin emas
Homilador
shifokor ko'rsatmasi bo'yicha
Laktatsiya davri
shifokorning retsepti bo'yicha
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

Drolocyte Neo og'iz eritmasi 100 mg/ml, 30 ml (flakon) narxi har bir paket uchun dan boshlanadi.

Mumkin emas. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Drolocyte Neo og'iz eritmasi 100 mg/ml, 30 ml (flakon) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.

Drolocyte Neo og'iz eritmasi 100 mg/ml, 30 ml (flakon) ning asosiy faol moddasi Sitikolin hisoblanadi.