Dushmangripp tabletkalari №4 (blister)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 3000 so'm)
Dori vositalari va profilaktik dorilar, Gripp va sovuqqa qarshi dorilar, Antipiretik, Og'riq qoldiruvchi vositalar, Hayz paytida og'riq qoldiruvchi vositalar, Qo'shimcha va mushak og'rig'iga qarshi dorilar, Tish og'rig'iga qarshi vositalar, Bosh og'rig'ini davolash vositalari, Analjeziklar, Bel og'rig'iga qarshi dorilar, Asab tizimi uchun dorilar
Fenilefrin: 5 mg/tabletkalar, Kofein: 30 mg/tabletkalar, Paratsetamol: 500 mg/tabletkalar, Xlorfeniramin: 2 mg/tabletkalar
Uchun ko‘rsatma Dushmangripp tabletkalari №4 (blister)
Ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: парацетамол - 500 мг, фенилэфрин гидрохлориди - 5 мг, кофеин - 30 мг, хлорфенирамин малеати - 2 мг;
ёрдамчи моддалар: лактоза, икки асосли кальций фосфати, повидон (пвп к-30), магний стеарати, натрий крахмал гликоляти, тозаланган тальк.
Сариқ, капсула шаклидаги, бир томонида ўйиқчаси бўлган бошқа томони силлиқ таблеткалар.
Таблеткалар.
ЎРК симптомларини бартараф қилиш учун восита. АТХ коди: N02BE51.
Таъсир механизми
Парацетамол. Парацетамол оғриқни қолдирувчи ва иситмани туширувчи восита сифатида яхши маълум. Парацетамол асосан иситмани туширувчи восита сифатида қўлланилади. Парацетамолнинг иситмани туширувчи таъсири, терморегуляциянинг гипоталамик марказларига бевосита таъсири билан боғлиқ, бунинг натижасида қон томирларни кенгайиши ва тер ажралиб чиқишини кучайиши туфайли, танадан иссиқликни ажралиши кучаяди.
Фенилэфрин гидрохлориди. Фенилэфрин гидрохлориди адренергик рецепторларга бевосита таъсир қиладиган адреномиметик восита ҳисобланади (асосан альфа-адренергик фаоллиги), бу бурун шишини камайишига олиб келади.
Кофеин. Кофеин марказий нерв тизимини рағбатлантиришга нисбатан ксантинни фаолроқ ҳосиласи ҳисобланади, бу тетиклик ҳолатига ва ақлий фаоллигини ошишига олиб келади.
Хлорфенирамин малеати: Хлорфенирамин малеати кучли таъсир қилувчи антигистамин (Н1-антагонисти) препарати ҳисобланади. Антигистамин препаратлар тўқима соҳасида гистаминни Н1-рецепторларини рақобатли қайтувчан блокадаси орқали организмда гистаминни таъсирини камайтиради ёки нейтрализация қилади. Шунингдек хлорфенирамин малеати антихолинергик фаоликка ҳам эга.
Фармакокинетикаси
Парацетамол жигарнинг микросомал ферментлари орқали метаболизмга учрайди. У меъда-ичак йўлларидан тез ва тўлиқ сўрилади. Плазмадаги чўққи концентрациясига ярим соатдан бир соатгача эришилади, плазмадаги ярим парчаланиш даври бир соатдан уч соатгача вақтни ташкил қилади, сўнгра бутун организм бўйлаб тенг тақсимланади. Фенилэфрин гидрохлориди меъда-ичак йўлидан нотекис сўрилади.
Кофеин меъда-ичак йўлларида тез сўрилади.
Хлорфенирамин перорал қабул қилингандан кейин меъда-ичак йўлидан яхши сўрилади. Самараси 30 минут давомида, максимум 1-2 соат давомида намоён бўлади ва 4 соатдан 6 соатгача давом этади. Плазмадан ярим чиқарилиш даври баҳолашга кўра, 12 соатдан 15 соатгачани ташкил қилади.
Хлорфенирамин метаболизми натижасида монометил ва диметил ҳосилалари ҳосил бўлади.
Перорал дозанинг тахминан 22% сийдик билан ўзгармаган ҳолда чиқарилади. Фақат озгина миқдоригина аҳлатда аниқланган.
Враггрипп оддий шамоллашни даволашда ёрдамчи восита сифатида қўлланади. Шамоллаш, грипп, синуситнинг турли белгиларини самарали енгиллаштириш учун қўлланади, бурун шиллиқ қаватини шиши, ринит, иситмалаш, бош оғриғи, акса уришда қўлланилади.
Перорал буюрилади.
Катталарга: Бир таблеткадан суткада 3-4 марта, лекин сутка давомида 4 таблеткадан ошмаслиги керак ёки шифокор кўрсатмаси бўйича.
Болаларга: 12 ёшгача бўлган болаларни даволашда дозани шифокор белгилайди.
Кўпчилик ҳолларда препарат яхши ўзлаштирилади. Парацетамолнинг ножўя таъсирлари одатда кучсиз намоён бўлади. Гематологик тизим томонидан реакциялар ҳақида хабарлар бор. Баъзида тошмалар ва бошқа аллергик тери реакциялари (тошма, эритема, эшакеми) пайдо бўлади.
Одатда кофеин билан боғлиқ бўлган ножўя таъсирлари меъда-ичак йўлларини таъсирчанлик ва марказий нерв тизимини рағбатлантиришидир (бош айланиши, уйқунинг бузилиши, юқори таъсирчанлик). Фенилэфриннинг ножўя таъсирлари - артериал гипертензия, тахикардия. Хлорфенираминнинг ножўя таъсирлари - хлорфенирамин малеати қабул қилганидан кейинги кўнгил айниши, қусиш ёки қорин оғриғи кузатилиши мумкин.
Препаратнинг компонентларга юқори сезувчанлик;
Феохромацитома;
Парацетамол ёки препаратнинг бошқа компонентларига ўта юқори сезувчанлик;
Болалар (12 ёшгача);
Ҳомиладорлик, лактация даври;
Жигар ёки буйрак етишмовчилигида;
Гипертония;
Гипертиреоз;
Диабет ва юрак касаллиги;
Трициклик антидепрессантлар ёки бета-блокаторларни қабул қилаётган, шунингдек моноаминоксидаза ингибиторларни қабул қилаётган ёки сўнгги икки ҳафтада қабул қилган пациентларда қўллаш мумкин эмас.
Враггрипп моноаминооксидаза (МАО) ингибиторлари, седатив препаратлар, этанолнинг самарасини кучайтиради. Антидепрессантлар, паркинсонизмга қарши воситалар, антипсихотик воситалар, фенотиазин ҳосилалари сийдик тутилиши, оғизни қуриши, қабзият ривожланиши хавфини оширади. Глюкокортикостероидлар глаукома ривожланиши хавфини оширади. Парацетамол диуретик препаратларнинг самарасини пасайтиради. Хлорфенирамин моноаминоксидаза ингибиторлари, фуразолидон билан бирга гипертоник хуруж, қўзғалувчанлик, гиперпирексияга олиб келиши мумкин. Трициклик антидепрессантлар симптоматик таъсирни кучайтиради, галотан билан бир вақтда қўллаш юрак қоринчалари аритмиясини ривожланиш хавфини оширади. Гуанитидиннинг гипотензив таъсирини пасайтиради, у эса ўз навбатида альфа-адреностимуляцияловчи фаоллигини кучайтиради.
Препаратни парацетамол сақловчи бошқа препаратлар билан бирга қабул қилиш мумкин эмас. Препарат билан даволаш даврида жигар, буйрак фаолиятини ва периферик қон манзарасини назорат қилиш керак. Препаратни қўллаш вақтида препаратнинг гепатотоксик таъсирини кучайиши мумкинлиги туфайли, алкоголни истеъмол қилиш мумкин эмас.
Враггрипп таблеткаларини қуйидаги касалликларда фақат шифокор назорати остида қўллаш лозим:
Простата безини катталашиши
Вазопастик бузилишлар (масалан, Рейно Феномени)
Юрак-қон томир касалликлари
Ушбу препарат варфарин ва бошқа симптоматик воситаларни (димланишга қарши, иштаҳани пасайтирувчи воситалар ва амфетамин каби психостимуляторлар) қабул қилаётган пациентлар қўллаши мумкин эмас.
Агар юқорида кўрсатилган шароитларда препарат қабул қилинса, кофеинни (кофе, чой ва бошқа) ҳаддан зиёд қабул қилишдан сақланиш лозим, шунингдек парацетамол сақловчи препаратларни бекор қилиш керак. Кўрсатилган дозадан оширилмасин.
Препаратни ножўя таъсирлари белгилари ёки дозани ошириб юбориш ҳоллари пайдо бўлганда шифокор билан маслаҳатлашинг.
Ҳомиладорлик ва лактация
Фенилфрин гидрохлориди, хлорфенирамин малеати ва кофенин сақлаганлиги туфайли, ушбу препаратни ҳомиладорлик вақтида қўллаш тавсия этилмайди (болани кам вазн билан туғилиши, ҳомилани ўз-ўзидан тушиши, янги туғилган чақалоқларда тиришиш хавфи ошади).
Препаратни шифокор руҳсат берган зарур ҳолатлардан ташқари, эмизиш вақтида қўлланилмасин.
(кофеин гемато-йўлдош тўсиғидан ўтиб ва кўкрак сутига чиқарилиб, бир ёшгача бўлган болаларда сўрилмайди, организмда тўпланиб жиззакилик ва безовталикни чақириб нерв тизими фаолиятини бузади).
Автотранспорт ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Бош айланиш ҳолатлари бўлиши ҳақида пациентларни огоҳлантириш лозим, натижада - автотранспортни ва бошқа механизмларни бошқаришга рухсат этилмайди.
Хлорфенирамин малеати уйқучанлик, бош айланиши, кўришни хиралашуви ва психомотор ёмонлашувни чақириши мумкин, бу автотранспортни ва бошқа механизмларни бошқаришда пациентлар учун жиддий тўсиқларга олиб келади.
Симптомлари: аллергик реакциялар, бош оғриғи, психомотор қўзғалишлар, бош
айланиши, кўнгил айниши, қусиш.
Даволаш: меъдани ювиш, симптоматик даволаш.
4 таблетка алюмин фольгали блистерда.
Ҳар бир стрип картон конвертда.
25 конвертлар қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда.
4 йил.
Рецепт бўйича.
“ISSHAAN HEALTHCARE PVT”, Ҳиндистон
Dori vositalari va profilaktik dorilar, Gripp va sovuqqa qarshi dorilar, Antipiretik, Og'riq qoldiruvchi vositalar, Hayz paytida og'riq qoldiruvchi vositalar, Qo'shimcha va mushak og'rig'iga qarshi dorilar, Tish og'rig'iga qarshi vositalar, Bosh og'rig'ini davolash vositalari, Analjeziklar, Bel og'rig'iga qarshi dorilar, Asab tizimi uchun dorilar
Fenilefrin: 5 mg/tabletkalar, Kofein: 30 mg/tabletkalar, Paratsetamol: 500 mg/tabletkalar, Xlorfeniramin: 2 mg/tabletkalar
Ko`p so`raladigan savollar
Dushmangripp tabletkalari №4 (blister) narxi har bir paket uchun
Dushmangripp tabletkalari №4 (blister) ning to`liq analoglari:
Dushmangripp tabletkalari №4 (blister) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Hindiston.
Dushmangripp tabletkalari №4 (blister) ishlab chiqaruvchisi Isshaan Healthcare hisoblanadi.