Facebook Pixel Code

Ekdisten tabletkalari 5 mg №100 (flakon)

dagi narxlar
dan 117000 so'm gacha 139100 so'm
Retsept bo'yicha
13 ta dorixonalarda
Paketdagi miqdor:
30 ta
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Ekdisten tabletkalari 5 mg №100 (flakon)

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: экдистен - 5 мг;

ёрдамчи моддалар: қанд, кальций стеарати, картошка крахмали.

Оқ рангли ёки оч сариқ тусли оқ рангли таблеткалар.

Метаболик жараёнларни муфиқлаштирувчи восита.

Экдистен - оксистероид тузилишига эга табиий бирикма, тонусни оширувчи ва адаптоген таъсир кўрсатади. Организмда оқсил синтезини кучайтириб, жисмоний иш қобилиятини оширади. Анаболик стероидлардан фарқли равишда, гормонсимон ҳусусиятларга эга эмас, андроген, антигонадотроп ва тимолитик таъсирларни намоён қилмайди. Препаратга, шунингдек мембранани барқарорлаштирувчи, антиоксидант ва гипоксияга қарши таъсирлар хосдир.

Клиника шароитида миокард инфаркти бўлган беморларда ўткир босқичида миокарднинг некрозга учраган соҳаларини камайтиради, деполяризация жараёнларини тикланишини ва миокарднинг соғлом соҳаларини электр фаоллигини ошишини тезлаштиради, миокард ишемиясини камайтиради. Илк стационар реабилитация босқичида, жисмоний иш қобилияти кўрсаткичларини (велоэргометрик синама) ишончли оширади. Миокард инфарктини ўтказган эркакларда жинсий қўзғалувчанлик ва жинсий фаоллик жараёнларини тиклайди.

Экдистен ҳомилани она қорнида ривожланишини кечикишини мажмуавий даволашда ҳомила гипотрофиясини камайтиради, ҳомиладорларда анемия тез-тезлигини камайтиради, гормонал гомеостазга, иммун тизимига нормаллаштирувчи таъсир кўрсатади ва синцитиотрофобластнинг регенератив имкониятларини оширади, ҳомиладорликда чала туғишни камайтиради, чақалоқларда асфиксияни пасайтиради.

Катталарга, оқсил синтези жараёнларини сусайиши билан боғлиқ астеник ва астено-депрессив ҳолатларда, узоқ муддатли интоксикацияларда, инфекцияларда. Неврастенияларда, неврозларда, артериал гипотензияда. Миокард инфарктининг ўткир даврида некроз соҳасини чеклаш мақсадида; миокард инфарктидан кейин стационар реабилитациянинг илк даврида реабилитация жараёнининг самарадорлигини ошириш мақсадида. Инфарктдан кейинги импотенцияда жинсий соҳани тиклаш мақсадида. Зўриқиш стенокардияси ва инфарктдан кейинги кардиосклерозда қўлланади.

Ҳомиладорларда ҳомилани она қорнида ривожланишини кечикишини олдини олиш ва даволаш учун. Жадал спорт машғулотлари вақтида қўлланади.

Ичга, овқатдан олдин 0,005-0,01 г (1-2 таблетка) дан кунига 3 марта қўлланади. Даволаш курси 15-20 кун, зарурати бўлганида курсни 1-2 ҳафталик танаффусдан кейин такрорлаш мумкин.

Катталар учун юқори дозалари: бир марталик 0,025 г, суткалик 0,1 г ни ташкил қилади.

Ўткир миокард инфарктида стационарга тушган кундан бошлаб, умумий қабул қилинган даволаш фонида - 0,01 г (2 таблетка) дан кунига 3 марта 28-30 кун давомида қўлланади.

Ўтказилган миокард инфарктидан кейин реабилитация мақсадида, шунингдек зўриқиш стенокардияси ва инфарктдан кейинги кардиосклерози бўлган беморларга 1 ёки 2 таблеткадан кунига 3 марта буюрилади. Даволаш курси 4 ҳафтани ташкил қилади. Акушерлик стационар шароитда ҳомилани она қорнида ривожланишини кечикишини олдини олиш ва даволаш мақсадида ташхис қўйилган биринчи кундан бошлаб, умумий қабул қилинган даволаш фонида икки ҳафта давомида 2 таблеткадан кунига 3 марта (суткалик 0,03 г дозада) буюрилади.

Агар даволаш курси ҳомиладорликнинг II уч ойлигида ўтказилган бўлса, уни 2-3 ҳафталик танаффусдан кейин ҳомиладорликнинг 32-34 ҳафтасида такрорлаш зарур. Даволашни ҳомиладорликнинг 35-36 ҳафтасида бошлаш, ҳомилани ривожланишига таъсир қилмайди, аммо уни ҳолатини яхшилайди ва гипоксияга бўлган чидамлиликни оширади.

Препаратни нерв тизими лабил (ўзгарувчан) бўлган беморларда қўлланганда уйқусизлик, артериал босимини ошиши кузатилиши мумкин. Бундай ҳолларда дозани камайтирилади ёки препаратни кечқурунги қабул қилишни тўхтатилади.

Нерв қўзғалиши, уйқусизлик, гипертензия, тутқаноқ, гиперкинезлар ва препаратга юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Аниқланмаган.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Маълумотлар йўқ. Аммо ножўя таъсирининг белгилари кучайиши мумкин.

Таблеткалар 5 мг дан контур уяли ва уясиз ўрамларда, банкаларда.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

3 йил.

Рецепт бўйича.

“RADIKS” ХИИЧК

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., 100054, Лутфий кўч, 50.

тел: 273-92-31, факс: 273-80-58.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Dozalash:

Ekdisten: 5 mg/tabletkalar

Chiqarish shakli:
Tabletkalar
Paketdagi miqdor:
100
Og'irligi:
5 mg
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Birlamchi qadoqlash:
shisha
Belgisi:
Mahalliy
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
O`zbekiston

Ko`p so`raladigan savollar

Ekdisten tabletkalari 5 mg №100 (flakon) narxi har bir paket uchun dan boshlanadi.

Ekdisten tabletkalari 5 mg №100 (flakon) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.

Ekdisten tabletkalari 5 mg №100 (flakon) ning asosiy faol moddasi Ekdisten hisoblanadi.

Ekdisten tabletkalari 5 mg №100 (flakon) ishlab chiqaruvchisi Radiks hisoblanadi.