Ekoviton Neo №20 kapsulalar (2 blister х 10 kapsula)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar
Biotin: 0.2 mg/kapsula, D, l-metionin: 200 mg/kapsula, E vitamini: 2 mg/kapsula, Kaltsiy pantotenat: 10.6 mg/kapsula, L-sistin: 105 mg/kapsula, Vitamin b2: 0.8 mg/kapsula, Vitamin b6: 10 mg/kapsula
Uchun ko‘rsatma Ekoviton Neo №20 kapsulalar (2 blister х 10 kapsula)
Ҳар бир капсула қуйидагиларни саклайди:
фаол моддалар:
Е витамини - 2,0 мг, рибофлавин - 0,8 мг, пиридоксин гидрохлориди - 10,0 мг, биотин - 0,2 мг, кальций пантотенати - 10,6 мг, DL-метиони - 200 мг, L-цистин - 105,0 мг.
ёрдамчи моддалар: тиомочевина, бутиланган гидрокситолуол, динатрий эдетати, метилпарабен, пропилпарабен, сувсиз коллоид кремний диоксиди, крахмал, сувсиз лактоза, бўш қаттиқ желатин капсулалар ("0" ўлчамли) (зарғалдоқ ёки оқ).
Сарик рангли кукун билан тўлдирилган, оқ рангли, «0» ўлчамли қаттиқ желатин капсулалар.
Капсулалар.
Метаболик жараёнларни мувофиклаштириш учун қўлланадиган восита. АТХ коди: A11JC.
Эковитон Нео капсулалар соғлом сочларни ўсиши учун ҳаётий зарур бўлган витаминлар ва аминокислоталар билан озиқланишини таъминлаш учун Швейцарияда кўп йиллик илмий тадқиқотлардан сўнг ишлаб чиқарилган. Препарат витаминлар ва аминокислоталар билан ўзлаштира олинадиган шаклда таъминлайди. Препаратнинг таркибига кирувчи моддалар соч ва тирноқларни соғлом ўсишига таъсир килади. У қуйидаги аминокислоталар ва витаминларни сақлайди:
Е витамини (а-токоферол ацетати): антиоксидант ҳусусиятларга эга, эритроцитларнинг барқарорлигини таъминлайди, гемолизни олдини олади; жинсий безлар, нерв на мушак тўқималарининг фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади. Хужайралараро модда, коллаген ва эластик толаларни шаклланишида иштирок этади. Е витамини мембраналарнинг бутунлигини сакланишига ёрдам беради ва ҳужайра тузилмаларини эркин радикаллар ва липидларнинг перекисли оксидланиши натижасида хосил бўладиган маҳсулотлар томонидан шикастланишидан ҳимоя қилади.
B2 витамини (рибофлавин): хужайра нафаси ва кўриш жараёнларини мухим катализаторидир. Рибофлавин углеводлар, аминокислоталар ва ёғ кислоталарининг метаболизмида иштирок этади, буйрак усти безлари фаолиятига таъсир кўрсатади, кизил кон таналарини шаклланишига ва ҳужайраларни ўсишига ёрдам беради. Бу жараён соч, тери ва тирнокларни соғлом тутиб туриш учун мухимдир.
В6 витамини (пиридоксин гидрохлориди): коэнзим сифатида оқсиллар алмашинувида ва нейромедиаторларни синтезида иштирок этади. Моддалар алмашинувида катта роль ўйнайди. У марказий ва периферик нерв тизимини нормал фаолияти учун мухимдир. Организмга тушгач, у фосфорланади, пиридоксаль-5-фосфатига айланади ва аминокислоталарни декарбоксилланиши ва қайта аминланишини амалга оширувчи ферментларнинг таркибига киради. Триптофан, метионин, цистеин, глутамин ва бошқа аминокислоталар, шунингдек гистамин ва ёгларни алмашинувида фаол иштирок этади. Пиридоксин гидрохлориди сочларни ўсиши бошланадиган фолликулаларни озиқланишига ёрдам беради. Фолликулалар сочларнинг воронкасида ривожланадилар, ҳужайралар дифференциацияланадилар ва сочларни тутами ўсиб чикади.
В витамини (Биотин) ёғ кислоталари, изолейцин, валинни синтезида ва глюнеогенезда иштирок этадиган фермент карбоксилазанинг коферменти хисобланади. У синувчан ва шикастланган сочларни тикланиши учун зарур. Биотин сочларнинг кутикулаларини мустаҳкамлайди ва қалинлаштиради. Ёғ ва углеводлар алмашинувида, пироузум кислотасини оксидланишида иштирок этади.
В5 витамини (кальций пантотенати ёки пантотен кислотаси): сувда эрувчан витамин хисобланади. У сочларни ўсишини яхшилайди ва терининг пигментациясини ҳимоя килади. Кальций пантотенати оқарган сочларнинг рангини тикланишига ёрдам беради. Коэнзим А нинг таркибий қисми сифатида ацетилланиш ва оксидланиш жараёнларида мухим роль ўйнайди; эпителий ва эндотелийни тикланиши ва регенерациясига ёрдам беради.
DL-метионин: аминокислота бўлиб, соч фолликулаларини ўсишини рагбатлантиради.
L-цистин: соч, тери ва тирнокларни таркибига кирувчи аминокислотадир. У антиоксидант сифатида таъсир килади ва нурланишдан ва атроф муҳитни ифлослашидан химоя қилади. Бошқа оқсиллар билан богланиб, соғлом сочларни ривожланишига ёрдам беради.
Соч ва тирноклар ўсиши учун керакли озикавий моддалар билан таъминлаш
Соч терисида илдизларини озиклантириш
Синувчан, каттик ва шикастланган соч ва тирнокларни тиклашда қўлланилади.
Катталар ва 10 ёшдан ошган болаларга: бир капсуладан кунига уч марта ёки шифокорни кўрсатмаси бўйича қабул қилинади.
Кутилган самарага эришиш учун Эковитон Нео капсулаларини камида 3 ой давомида узлуксиз қабул қилиш тавсия этилади.
Тарқалган ножўя самаралари бўлиб бош огриги, меъда фаолиятини бузилиши ҳисобланади. Ножўя самараларни симптомлари, агар улар бўлса, дори воситаси бекор килинганидан сўнг йўқолиши керак.
Агар симптомлар ўтиб кетмаса, шифокорга мурожаат килинг.
Эковитон Нео капсулаларини препаратнинг ҳар қандай компонентига маълум, ўта юкори сезувчанлиги бўлган пациентларга қўллаш мумкин эмас.
Турли препаратлар, шу жумладан холестирамин, колестипол ва орлистат Е витаминини сўрилишига таъсир килиши мумкин. Е витаминини катта дозалари перорал антикоагулянтларнинг таъсирини кучайтириши мумкин.
Пиридоксин гидрохлориди қон зардобида фенитоиннинг концентрациясини пасайтиради.
Эковитон Нео капсулаларини сут маҳсулотлар билан кабул килинмасин.
Ҳомиладорлик ва лактация
Ҳомиладорлик ва эмизиш вақтида бу препаратни қабул қилишдан олдин шифокор билан маслаҳатлашиш лозим.
Дозани ошириб юборилиши симптомларига қоринда огрик, умумий ҳолсизлик, бош огриги, кўнгил айниши, қусиш, ич кетиши, қўл ва оёкларни увишиши киради.
Ҳеч қандай махсус антидотлар мавжуд эмас, бироқ тутиб турувчи чораларни кўриш мумкин. Дозаси ошириб юборилган ҳолда, шифокор керакли дори воситаларини буюриши мумкин.
1 [№10 (1x10)], 2 [№20 (2x10)], 3 [№30 (3x10)], 5 [№50 (5x10)], 10 [№100 (10x10)] 10 капсуладан блистерда, тиббиётда қўлланилишига доир Йўриқнома билан бирга картон қутига жойланади.
Курук, ва ёругликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
2 йил.
Яроклилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Рецепт бўйича.
«ATON MEDICINE» МЧЖ
Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шахри, Бектемир тумани, Чирчиқ бўйи кўчаси, 23 уй. Тел. (71)2951328.
Biotin: 0.2 mg/kapsula, D, l-metionin: 200 mg/kapsula, E vitamini: 2 mg/kapsula, Kaltsiy pantotenat: 10.6 mg/kapsula, L-sistin: 105 mg/kapsula, Vitamin b2: 0.8 mg/kapsula, Vitamin b6: 10 mg/kapsula
Ko`p so`raladigan savollar
10 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Ekoviton Neo №20 kapsulalar (2 blister х 10 kapsula) ning to`liq analoglari:
Ekoviton Neo №20 kapsulalar (2 blister х 10 kapsula) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.
Ekoviton Neo №20 kapsulalar (2 blister х 10 kapsula) ishlab chiqaruvchisi Aton Medicine hisoblanadi.