Facebook Pixel Code

Elocom kremi 0,1% 15 g (Tuba)

dagi narxlar
dan 73000 so'm gacha 87500 so'm
Retsept bo'yicha
114 ta dorixonalarda
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Elocom kremi 0,1% 15 g (Tuba)

1 г суртма қуйидагиларни сақлайди:

Фаол модда: 1 мг мометазон фуроати.

Ёрдамчи моддалар: гексиленгликоль, тозаланган сув, фосфат кислотаси, пропиленгликоль стеарати, оқ мум, оқ вазелин.

Оқ ёки деярли оқ рангли, ёт қўшимчаларсиз, тиниқ бўлмаган суртма.

Суртма.

Дерматологияда маҳаллий қўллаш учун кортикостероидлар. АТХ коди: D07AC13.

Мометазон фуроати - яллиғланишга қарши, қичишишга қарши, қон томирларини торайтирувчи таъсирга эга синтетик кортикостероиддир.

Фармакокинетикаси

Маҳаллий қўлланадиган кортикостероидларнинг тери орқали ўтиш даражаси кўпгина омиллар, шу жумладан дори воситасининг таркибига ва эпидермал тўсиқнинг бутунлигига боғлиқдир. Терида кечаётган яллиғланиш ва бошқа жараёнлар дори воситасини тери орқали ўтишини кучайишига олиб келиши мумкин.

3Н-мометазон фуроати билан радиоактив нишонланган суртмани тери орқали сўрилишини ўрганиш бўйича тадқиқотлар териси шикастланмаган катта ёшдаги эркак-кўнгиллиларда ўтказилган. Суртмани 8 соатли (окклюзион боғламасиз) аппликациясидан кейин аҳлат ва сийдик билан чиқарилган изотопнинг миқдорига асосланиб, суртилган дозанинг тахминан 0,7% тизимли сўрилишга дучор бўлган.

Кортикостероидлар билан даволаш мумкин бўлган тери касалликларида, шу жумладан псориаз ва атопик дерматитда яллиғланиш ва қичишиш симптомларини маҳаллий даволаш учун қўлланади.

Элоком терининг шикастланган соҳаларига юпқа қилиб, кунига 1 марта суртилади. Даволаш давомийлиги касалликнинг оғирлиги, кечишига қараб, шахсий равишда белгиланади.

Болалар ва катталарда юзда маҳаллий қўллаш учун кортикостероидларни қўллаш 5 кундан ошмаслиги керак. Препаратни узлуксиз қўлланилиши 2-3 ҳафтадан ошмаслиги лозим.

Элоком препарати қўлланганидан кейин қуйидаги маҳаллий қўшимча ножўя реакциялар тўғрисида хабар берилган: парестезия, қичишиш, тери атрофияси белгилари, ачишиш, фолликулит, ҳуснбузар тошмалари, папулалар, пустулалар ва телеангиэктазиялар (частотаси - жуда кам).

Қуйидаги маҳаллий ножўя реакциялар қайд этилган бўлиб, бошқа кучли таъсир қилувчи глюкокортикоидларни қўллаганда улар Элоком препарати ишлатилганда ҳам юз бериши мумкин: терини таъсирланиши, гипертрихоз, гипопигментация, периорал дерматит, аллергик контакт дерматит, терининг мацерацияси, иккиламчи инфекция, стриялар ва терлаш (частотаси - жуда камдан-кам).

Суртма терининг катта юзаларига узоқ вақт давомида суртилган ҳолларда, айниқса окклюзион боғловлардан фойдаланилганда тизимли ножўя реакциялар юз бериши мумкин («Махсус кўрсатмалар» бўлимига қаранг).

Тизимли таъсирга эга бўлган глюкокортикоидлар буюрилганда қайд этилган барча ноҳуш ҳолатлар, жумладан гипоталамо-гипофизар тизими фаолиятини сусайиши кучли таъсирга эга глюкокортикоидлар буюрилганда, айниқса гўдаклар ва болаларда ривожланиши мумкин («Педиатрияда қўлланиши» бўлимига қаранг).

Элокомни препаратнинг ҳар қандай компонентларига ўта юқори сезувчанлиги бўлган пациентларда қўллаш мумкин эмас. Бошқа глюкокортикоидлар каби, Элоком ҳам оддий ҳуснбузарлари, розацеа, периорал дерматит, перианал ва генитал қичишиш, терининг бактериал, вирусли (герпес, сувчечак, ўраб олувчи темиратки) ёки замбуруғли этиологияли инфекциялари бўлган пациентларда, туберкулез, сифилис, вакцинадан кейинги реакциялар бўлган пациентларда қўллаш мумкин эмас.

Ўзаро таъсири аниқланмаган.

Элоком фақат дерматологияда қўллаш учун мўлжалланган ва офтальмологияда қўллаш учун мўлжалланмаган.

Агарда дори воситасини қўллаганда таъсирланиш ёки юқори таъсирчанлик аниқланса, даволашни тўхтатиш ва тегишли даволашни буюриш керак.

Инфекция ривожланганида мувофиқ замбуруғларга қарши ёки микробларга қарши воситани қўллаш керак. Агарда қисқа вақт давомида ижобий самарага эришишнинг иложи бўлмаса, инфекция белгилари бартараф қилингунча дори воситасини қўллашни тўхтатиш керак.

Глюкокортикостероидларнинг бирон-бир ножўя самаралари, шу жумладан буйрак усти безининг фаолиятини сусайиши, глюкокортикостероидларни маҳаллий қўлланганида, айниқса кичик ёшли болаларда аниқланиши мумкин.

Препаратни тананинг катта юзаларига ёки юқори дозаларда ишлатилганда буйрак усти бези фаолиятини вақти-вақти билан назорат қилиш тавсия қилинади. Псориази бўлган пациентларда ўзига хос эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим, чунки псориазда глюкокортикостероидларни маҳаллий қўлланиши, толерантлик, пустулез псориаз ёйилиши оқибатида ва терининг тўсиқ фаолиятини бузилиши натижасида маҳаллий ёки тизимли токсикликни ривожланишида касалликни қайталаниши туфайли хавфли бўлиши мумкин.

Глюкокортикостероидларни тизимли сўрилиши, улар маҳаллий қўлланганида, агарда даволаш тананинг катта юзаларида ўтказилса ёки окклюзион боғламалар ишлатилганида юқорироқ бўлиши мумкин. Бундай ҳолларда, шунингдек дори воситаси узоқ муддат қўлланганида, айниқса болаларда эҳтиёткорлик чораларини кўриш лозим.

Глюкокортикоидлар асосидаги барча кучли таъсир қилувчи препаратлари билан бўлгани каби, Элоком препаратини узоқ вақт давомида, терининг катта соҳаларига, шунингдек юзга ва тери бурмаларига (қўлтиқ ва чов соҳасига) окклюзион боғловлар остида қўллашдан сақланиш керак.

Препаратни кўзга (жумладан кўз қовоғи соҳасига), яраларга ва шиллиқ қаватларига тушишига йўл қўймаслик керак.

Глюкокортикоидлар айрим тери шикастланишларининг ташқи кўринишини ўзгартириши мумкин, бу эса ташхис қўйишни қийинлаштиради.

Элоком таркибида пропиленгликоль мавжуд, у терини таъсирланишини чақириши мумкин.

Педиатрияда қўлланиши

Болаларда маҳаллий глюкокортикостероидларнинг таъсири остида гипоталамо-гипофизар-буйрак усти безлари тизимининг фаолиятини сусайиш белгилари ва Кушинг синдроми катталарга қараганда кўпроқ намоён бўлади, бу тери юзасининг майдонини тана вазнига каттароқлиги туфайли, дори воситасининг кўпроқ сўрилиши билан боғлиқ. Шу боисдан маҳаллий глюкокортикостероидларни болаларда қўлланиши дори воситасининг минимал самарали миқдори билан чекланган бўлиши лозим. Кортикостероидлар билан сурункали даволаш болаларни ўсиши ва ривожланишини бузилишига олиб келиши мумкин.

Элокомни тагликлар ёки хўлланмайдиган трусиклар остидаги тери соҳаларига суртиш мумкин эмас, чунки бундай ҳолларда дори воситаси окклюзион боғлов остига тушиши мумкин.

Дори воситасидан 2 ёшдан кичик болаларни даволаш учун фойдаланиш бўйича чекланган маълумотлар мавжуд. Элокомни 2 ёшдан катта болаларда қўллаш 5 кундан ошмаслиги керак.

Ҳомиладорлик ва лактация

Маҳаллий глюкокортикостероидларни ҳомиладорларда қўллашнинг хавфсизлиги исботланмаган, шунинг учун бу гуруҳ дори воситаларини ҳомиладорлик даврида буюриш фақат аёл учун потенциал фойда ҳомила учун потенциал хавфдан устун бўлган ҳоллардагина тавсия қилинади. Ҳомиладорлик даврида бу гуруҳ дори воситаларини катта дозаларда ёки узоқ муддат қўллаш мумкин эмас. Ҳомиладорларга Элоком буюрилганда глюкокортикоидлар йўлдош орқали ўтиши ва ҳомилага таъсир қилиши мумкин.

Кортикостероидларни маҳаллий қўллаш оқибатида тизимли сўрилиши уларни онанинг сутида пайдо бўлишига олиб келиши мумкинлиги аниқланмаган. Эмизишни тўхтатиш ёки дори воситасини бекор қилиш тўғрисидаги қарорни дори воситасини онада қўллашнинг зарурлигини ҳисобга олган ҳолда қабул қилиш керак.

Транспорт воситалари ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Элоком автомобилни бошқариш ва ҳаракатланувчи механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсир кўрсатмайди.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Симптомлари: маҳаллий глюкокортикостероидларни ҳаддан зиёд ва узоқ вақт қўллаш гипоталамо-гипофизар-буйрак усти безлари тизимининг фаолиятини сусайишини чақириши мумкин, бу иккиламчи буйрак усти безларининг етишмовчилигини ривожланишига сабаб бўлиши мумкин.

Даволаш. Тегишли симптоматик даволашни ўтказиш керак. Гиперкортицизмнинг ўткир симптомлари одатда қайтар бўлади. Зарурати бўлганида электролит дисбалансини тўғрилаш керак. Узоқ вақт қўлланган ҳолларда кортикостероидларни аста-секин бекор қилиш тавсия қилинади.

Тубалар 15 г дан, № 1 картон қутида.

25 °C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

3 йил.

Рецепт бўйича.

Шеринг-Плау Лабо Н.В. заводи, Хейст-оп-ден-берг, Бельгия.

Шеринг-Плау Лабо Н.В., Индустриепарк 30-2220, Хейст-оп-ден-берг, Бельгия.

Schering-Plough Labo N.V., Industriepark 30-2220, Heist-op-den-Berg

Қайд этиш гувоҳномасининг эгаси

Шеринг-Плау Сентрал Ист АГ, Вейштрассе 20 СН-6000 Люцерн 6, Швейцария.

Schering-Plough Central East AG, Weystrasse 20 CH-6000, Lucerne 6, Switzerland.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Dozalash:

Mometazon: 1 mg/g

Chiqarish shakli:
Krem
Paketdagi miqdor:
1
Og'irligi:
15 g
Qo'llash tartibi:
Tashqi
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
tuba
ATХ guruhi:
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Belgiya
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
Mumkin emas
Homilador
shifokor ko'rsatmasi bo'yicha
Laktatsiya davri
shifokorning retsepti bo'yicha
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

Elocom kremi 0,1% 15 g (Tuba) narxi har bir paket uchun dan boshlanadi.

Mumkin emas. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Elocom kremi 0,1% 15 g (Tuba) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Belgiya.

Elocom kremi 0,1% 15 g (Tuba) ning asosiy faol moddasi Mometazon hisoblanadi.