Facebook Pixel Code

Enap tabletkalari 20 mg №20 (2 blister x 10 tabletka)

dagi narxlar
dan 35800 so'm gacha 45000 so'm
Retsept bo'yicha
114 ta dorixonalarda
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Enap tabletkalari 20 mg №20 (2 blister x 10 tabletka)

Энап® препаратини нималарни сақлайди

1 таблетка фаол модда: эналаприл малеати 2,5 мг, 5 мг, 10 мг ёки 20 мг сақлайди.

Ёрдамчи моддалар:

  • 2,5 мг ва 5 мг ли таблеткалар: натрий гидрокарбонати, лактоза моногидрати, маккажўхори крахмали, гидроксипропилцеллюлоза, тальк, магний стеарати

10 мг ва 20 мг ли таблеткалар: натрий гидрокарбонати, лактоза моногидрати, маккажўхори крахмали, магний стеарати, темир оксиди қизил бўёвчиси (Е172) ва темир оксиди сариқ бўёвчиси (Е172).

  • Илова-варақани сақлаб қўйинг. Уни такроран ўқиб чиқишингиз талаб этилиши мумкин.
  • Агар Сизда қўшимча саволлар юзага келса, шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.
  • Ушбу препарат шахсан Сизга буюрилган. Уни бошқа шахсларга берманг. Бу, ҳатто агар уларда Сиздагига ўхшаш касаллик белгилари кузатилса ҳам, уларга зарар етказиши мумкин.
  • Агар Сизда ножўя самаралар ривожланса, шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг. Бу шунингдек ушбу илова-варақада кўрсатилмаган ножўя самараларга ҳам тааллуқли. 4 бўлимга қаранг.
  1. Энап® препарати нима ва у нима учун мўлжалланган.
  2. Сиз Энап® препаратини қўллашдан олдин нималарни билишингиз керак.
  3. Энап® препарати қандай қабул қилинади.
  4. Бўлиши мумкин бўлган ножўя самаралар.
  5. Энап® препаратини қандай сақлаш керак.
  6. Ўрам ичидагиси ва бошқа маълумот.

Энап® препарати ангиотензинга айлантирувчи фермент ингибиторлари (ААФ ингибиторлари) гуруҳига мансуб. Ушбу дори препарати қон томирларни кенгайтириш йўли орқали таъсир кўрсатади, бу артериал босимни пасайишига олиб келади. Юрак етишмовчилиги бўлган пациентларда Энап® препарати юрак функциясини яхшилайди.

Энап® препарати қуйидагиларда қўлланади:

  • артериал босимни ошишини даволаш учун;
  • юрак етишмовчилигини даволаш учун;
  • юрак етишмовчилигининг эрта босқичи, яъни симптомлар ривожланмаган пациентларда юракни кейинчалик кучсизланишини олдини олиш ва симптомлар ривожланишини секинлаштириш учун;
  • чап қоринча дисфункцияси бўлган пациентларда юрак томонидан тўсатдан оғир асоратлар (коронар ишемик кўринишлар) ни олдини олиш учун қўлланади.

Энап® препаратини қуйидаги ҳолатларда қабул қилманг:

  • агар Сизда эналаприл ёки ушбу препаратнинг бошқа компонентларига (6 бўлимда санаб ўтилган) аллергия бўлса;
  • агар Сизда бошқа ААФ ингибиторларини қабул қилгандан кейин тўсатдан лаб ва юз, бўйин ва эҳтимол қўл кафти ва оёқ кафтини шишини ёки бўғилиш ёки хириллаш (ангионевротик шиш) чақирувчи ўта юқори сезувчанлик реакцияси кузатилган бўлса;
  • агар Сизда наслий ангионевротик шиш ёки бошқа, номаълум сабабли ангионевротик шиш бўлса;
  • агар Сизда 3 ойликдан катта муддатдаги ҳомиладор бўлсангиз (ҳомиладорликнинг эрта муддатларида Энап® препаратини қабул қилишдан сақланган афзал - “Ҳомиладорлик” бўлимига қаранг);
  • агар Сизда диабет ёки буйрак функциясини бузилиши бўлса ва агар Сиз артериал босимни пасайтириш учун алискирен сақловчи препаратларни қабул қилаётган бўлсангиз.

Агар санаб ўтилганлардан биронтаси Сизда кузатилса, шифокорингиз билан маслаҳатлашинг.

Энап® препаратини қабул қилишдан олдин шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг. Қуйидаги ҳолатларда Энап® препаратини эҳтиёткорлик билан қабул қилинсин:

  • агар Сиз буйрак касаллиги туфайли даволанаётган ёки гемодиализ олаётган бўлсангиз ёки Сиз тузсиз парҳезга риоя қилаётган бўлсангиз ёки яқинда Сизда кучли қусиш ёки диарея кузатилган бўлса;
  • агар Сиз юрак клапанлари касалликлари ёки юракнинг бошқа касалликларини даволаш учун дори препаратларини қабул қилаётган бўлсангиз;
  • агар Сизда жигар касаллиги мавжуд бўлса;
  • агар Сизда қонда лейкоцитларни сонини камайиши ёки етишмовчилиги, тромбоцитлар сонини пасайиши ёки эритроцитлар сонини камайиши каби қон томонидан бузилишлар бўлса;
  • агар Сизда артериал босим паст бўлса (агар Сиз, айниқса турганда ҳушдан кетишдан олдинги ҳолат ёки бош айланишини ҳис қилсангиз);
  • агар Сиз яқинда буйрак трансплантациясини ўтказган бўлсангиз ёки трансплантатни кўчишини олдини олиш учун дори препаратларини қабул қилаётган бўлсангиз;
  • агар Сизда иммун тизимининг бошқа касалликлари ёки аллергия бўлса;
  • агар Сизда ютишни ёки нафас олишни қийинлашишини чақирувчи юз, лаб, тил ва/ёки томоқни шиши билан кечувчи аллергик реакция кузатилган бўлса;
  • агар Сиз қандли диабет юзасидан даволанаётган бўлсангиз;
  • агар Сизда сариқлик ривожланса;
  • агар Сизда давомли, доимий қуруқ йўтал ривожланса;
  • агар Сиз литий препаратларини қабул қилаётган бўлсангиз
  • агар Сиз артериал босимни ошишини даволаш учун қуйида санаб ўтилган препаратлардан биронтасини қабул қилаётган бўлсангиз:
  • ангиотензин II рецепторлари блокаторлари (АРБ) (шунингдек сартанлар каби маълум - масалан варсартан, телмисартан, ирбесартан), айниқса агар Сизда қандли диабет чақирган буйрак билан боғлиқ муаммолар бўлса.
  • алискирен.

Шифокор Сизда буйрак функцияси, артериал босим ва қонда электролитлар (масалан калий) даражасини мунтазам текшириши мумкин.

Шунингдек “Энап® препаратини қабул қилманг” бўлимидаги маълумотга қаранг.

Шифокорингиз (ёки стоматолог) жаррохлик муолажасини ёки анестезия, гемодиализ ёрдамида ёки қонни тозалашнинг бошқа муолажасини (аферез) ёки ари/асалари чақишига аллергия юзасидан десенсибилизация қилувчи даволаш режалаштирган бўлса, Сиз эналаприл қабул қилаётганлигингиз ҳақида шифокорингизга хабар беринг.

Агар Сиз ҳомиладорман деб ҳисобласангиз (ёки ҳомиладор бўлишингиз мумкин бўлса) шифокорга хабар беришингиз керак.

Энап® препаратини ҳомиладорликнинг эрта муддатларида қабул қилиш тавсия этилмайди, шунингдек 3 ойликдан катта муддатдаги ҳомиладорликда қабул қилиш мумкин эмас, чунки бу босқичда бу болангизга жиддий зарар етказиши мумкин (“Ҳомиладорлик” бўлимига қаранг).

Энап® препарати бошқа ирқларга нисбатан негроид ирққа мансуб пациентларда артериал босимни пасайтириш юзасидан камроқ самарали.

Болалар ва ўсмирларда қўлланиши

Артериал босими юқори бўлган болаларда Энап® препаратини қўллаш ҳақидаги маълумот чекланган. Янги туғилган чақалоқлар ёки буйрак функциясини бузилиши бўлган болаларни даволаш учун Энап® препаратини қўллаш тавсия этилмайди.

Агар Сиз бошқа препаратларни қабул қилаётган, яқинда қабул қилган ёки қабул қилишни режалаштирган бўлсангиз шифокорингиз ёки фармацевтга хабар беринг. Бу асосан қуйидаги препаратларга тааллуқли:

  • юқори артериал босими, юрак етишмовчилигини даволаш учун препаратлар;
  • сийдик ҳайдовчи воситалар (диуретиклар);
  • калий сақловчи қўшимчалар, калий ўрнини босувчилар ёки калий сақловчи тузлар, калий тежовчи диуретиклар;
  • бўғимларда оғриқни даволаш учун препаратлар;
  • аспирин (ацетилсалицил кислотаси);
  • руҳиятни бузилишларини даволаш учун препаратлар (шу жумладан литий);
  • қандли диабетни даволаш учун препаратлар;
  • артритни даволаш учун олтин сақловчи препаратлар (натрий ауротиомалат);
  • йўтал ва шамоллашни даволаш учун айрим препаратларнинг таркибига кирувчи воситалар (симпатомиметиклар);
  • қон лаҳталарини ҳосил бўлишини олдини олиш учун қўлланадиган препаратлар (тромболитиклар).

Эналаприл ва юқорида санаб ўтилган касалликларни даволаш учун қўлланадиган айрим препаратларни бир вақтда қўллаш ушбу препаратларнинг самарасини сусайтириши ёки уларнинг ножўя самараларини кучайтириши, эналаприлнинг самарасига таъсир кўрсатиши ёки буйрак функциясини бузилиши хавфини ошириши мумкин.

Шифокор Сизга ҳар қандай препаратни буюришидан олдин, унга эналаприлни қабул қилаётганлигингиз ҳақида хабар беринг. Шифокорга дозани ўзгартириш ва/ёки бошқа эҳтиёткорлик чораларини қўллаш талаб этилиши мумкин:

  • агар Сиз ангиотензин II рецепторлари блокаторлари (АРБ) ёки алискирен қабул қилаётган бўлсангиз (шунингдек “Энап® препаратини қабул қилманг” ва “Махсус кўрсатмалар” бўлимидаги маълумотларга қаранг).

Сиз препаратни овқатдан олдин, овқатланиш вақтида ёки овқатдан кейин қабул қилишингиз мумкин.

Эналаприл билан даволаш вақтида алкоголни истеъмол қилиш тавсия этилмайди, чунки у эналаприлнинг артериал босимни пасайтиришга йўналтирилган самарасини кучайтиради.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Ҳар қандай дори препаратини қабул қилишдан олдин шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

Ҳомиладорлик

Агар Сиз ҳомиладор бўлсангиз ёки эмизсангиз, ҳомиладорман деб тахмин қилсангиз ёки ҳомиладорликни режалаштирган бўлсангиз, ушбу дори препаратини қабул қилишдан олдин шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг. Шифокор ҳомиладорликдан олдин ёки ҳомиладорлик аниқланган заҳотиёқ Энап® препаратини қабул қилишни тўхтатишни тавсия этиши ва Сизга бошқа препаратни буюриши мумкин. Энап® препаратини ҳомиладорликнинг эрта муддатларида қабул қилиш тавсия этилмайди, шунингдек 3 ойликдан катта муддатдаги ҳомиладорликда қабул қилиш мумкин эмас, чунки бу босқичда бу болангизга жиддий зарар етказиши мумкин.

Эмизиш даври

Агар Сиз эмизаётган бўлсангиз ёки эмизишни режалаштирган бўлсангиз шифокорга хабар беринг. Энап® препарати билан даволаганда янги туғилган чақалоқларни (туғилгандан кейин биринчи бир неча хафталик), айниқса чала туғилган чақалоқларни эмизиш тавсия этилмайди. Агар болангиз каттароқ бўлса, шифокорингиз бошқа даволаш усулларига нисбатан Энап® препаратини қабул қилиш фойдаси ва хавфи ҳақида сўзлаб беради.

Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш

Транспорт воситаларини бошқариш ёки механизмлар билан ишлаш вақтида тўсатдан бош айланиши ёки толиқиш пайдо бўлиши мумкин.

Энап® препарати лактоза сақлайди

Агар шифокорингиз Сизда қанднинг айрим турларини ўзлаштираолмаслик мавжудлиги ҳақида хабар қилган бўлса, ушбу дори препаратини қўллашдан олдин шифокорингиз билан маслаҳатлашинг.

Ушбу препаратни ҳар доим шифокорингиз ёки фармацевт буюрганидек қўллаш керак. Агар Сизда гумонлар туғилса, шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

Юқори артериал босимни даволаш

Юқори артериал босимни даволаш учун Энап® препаратининг одатдаги бошланғич дозаси 5 мг дан 20 мг гачани ташкил қилади. Препарат суткада бир марта қабул қилинади. Нормал артериал босимдан бироз юқори бўлган пациентларда тавсия этилган бошланғич доза суткада 5-10 мг ни ташкил қилади. Одатдаги самарани бир маромда ушлаб турувчи доза суткада бир марта 20 мг ни ташкил қилади. Максимал суткалик самарани бир маромда ушлаб турувчи доза 40 мг ни ташкил қилади.

Агар Сиз Энап® препарати билан даволашни бошлашдан олдин сийдик ҳайдовчи воситаларнинг (диуретиклар) юқори дозаларини қабул қилган бўлсангиз, тавсия этилган бошланғич доза 5 мг ва ундан камроқни ташкил қилади. Имкони борича шифокорингиз Сизни Энап® препарати билан даволашни бошлашдан икки ёки уч кун олдин диуретикларни қабул қилишни тўхтатишингизни сўрайди.

Юрак етишмовчилигини даволаш/юрак функциясини сусайишини олдини олиш

Одатдаги бошланғич доза суткада бир марта 2,5 мг ни ташкил қилади. Ушбу дозани бир ёки икки марта қабул қилинадиган 20 мг га тенг самарани бир маромда ушлаб турувчи дозагача аста-секин ошириш мумкин. Максимал суткалик доза икки марта қабул қилинадиган 40 мг ни ташкил қилади.

Буйрак функциясини бузилиши бўлган пациентлар учун дозалаш

Шифокор буйрак функциясини бузилиши даражасига қараб зарур дозани белгилайди.

Гемодиализда бўлган пациентлар

Гемодиализ ўтказиладиган куни 2,5 мг Энап® препаратини қабул қилиш керак; диализ ўтказилмайдиган кунлари шифокор артериал босимингиз даражасига қараб дозага тузатиш киритади.

Болаларда қўлланиши

Болалар учун дозани шифокор белгилайди.

Артериал босими юқори бўлган болаларда Энап® препаратини қўллаш тажрибаси чекланган. Агар бола таблеткани юта олса, доза боланинг тана вазни ва артериал босимига қараб белгиланади. Одатдаги бошланғич дозалари қуйидагиларни ташкил этади:

  • тана вазни 20 кг дан 50 кг гача бўлган болалар учун: 2,5 мг эналаприл суткада бир марта;
  • тана вазни 50 кг дан юқори бўлган болалар учун: 5 мг эналаприл суткада бир марта.

Доза боланинг эҳтиёжига қараб ўзгартирилиши мумкин:

  • тана вазни 20 кг дан 50 кг гача бўлган болаларда суткада 20 мг га тенг максимал дозани қўллаш мумкин;
  • тана вазни 50 кг дан юқори бўлган болаларда суткада 40 мг га тенг максимал дозани қўллаш мумкин.

Янги туғилган чақалоқлар ва буйрак томонидан бузилишлари бўлган болаларни даволаш учун Энап® препаратини қўллаш мумкин эмас.

Бошланғич дозани ва биринчи юқорироқ дозани қабул қилганда алоҳида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Агар Сиз бош айланиши ёки вертиго ҳис қилсангиз, дарҳол шифокорингиз билан боғланинг.

Агар Сиз Энап® препаратининг самараси ҳаддан ташқари кучли ёки ҳаддан ташқари кучсиз деб ҳисобласангиз, шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

Дозани ошириб юборилишининг энг кўп учрайдиган белгиси бўлиб артериал босимни ҳаддан ташқари пасайиши (артериал гипотензия) ҳисобланади. Бундай ҳолларда бошни пастроқ қилиб ётиш ва шифокорни чақириш керак.

Агар бола препаратни тўсатдан қабул қилган бўлса, шифокорингиз билан боғланинг.

Агар Сиз Энап® препаратини қабул қилишни унутган бўлсангиз, кейинги дозани одатдаги вақтда қабул қилинг. Ўтказиб юборилган дозани ўрнини тўлдириш учун дозани икки марта қабул қилиш мумкин эмас.

Даволаш бекор қилингандан кейин вақт ўтиши билан артериал босим такроран ошиши мумкин, бу юқори артериал босим билан боғлиқ бўлган, айниқса юрак, бош мия ва буйрак томонидан асоратлар хавфини ошириши мумкин.

Юрак етишмовчилиги бўлган пациентларнинг ҳолати госпитализация талаб қиладиган даражагача ёмонлашиши мумкин.

Агар Сизда ушбу препаратни қўллаш юзасидан қўшимча саволлар юзага келса, шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

Барча дори препаратлари каби ушбу препарат ножўя самаралар чақириши мумкин, гарчи улар барчада намоён бўлмайди.

Жуда тез-тез: 10 нафар одамдан 1 нафаридан кўпроғида кузатилади

  • кўришни ноаниқлиги;
  • бош айланиши;
  • йўтал;
  • кўнгил айниши;
  • энергияни йўқлиги (астения).

Тез-тез: 10 нафар одамдан 1 нафарида кузатилиши мумкин

  • бош оғриғи, депрессия;
  • артериал босимни пасайиши, ҳушдан кетишдан олдинги ҳолат (ҳушдан кетиш), кўкракда оғриқ, юрак ритмини бузилиши, стенокардия, юрак уришини тезлашиши;
  • нафас олишни қийинлашиши (ҳансираш);
  • диарея, қоринда оғриқ, таъм билишни бузилиши;
  • тери тошмаси, юз, қўл-оёқ, ютиш ёки нафас олишни қийинлаши билан тил ва/ёки томоқни шиши билан кечувчи аллергик реакциялар;
  • толиқиш;
  • қонда калий концентрациясини пасайиши, зардобда креатинин концентрациясини ошиши.

Тез-тез эмас: 100 нафар одамдан 1 нафарида кузатилиши мумкин

  • анемия;
  • қонда қанд концентрациясини пасайиши;
  • онгни чалкашиши, уйқучанлик ёки уйқуга кетишда қийинчилик, асабийлик, қўл кафти ёки панжада увишиш ёки санчиш ҳисси (парестезия), вертиго (айланиш ҳисси);
  • ўтирган ёки ўтган ҳолатдан тез турганда артериал босимни пасайиши, юрак уришини тезлашиши ёки кучайиши (юрак уришини ҳис қилиш), юрак хуружи ёки инсульт, эҳтимол юрак-қон томир асоратларини ривожланиши хавфи юқори бўлган пациентларда артериал босимни жуда пастлиги туфайли;
  • тумов (ринорея), томоқда оғриқ, овозни бўғилиши, бронхиал астма;
  • ичак обструкцияси (ичак тутилиши), меъда ости безини яллиғланиши (панкреатит), кўнгил айниши, меъда-ичак йўллари томонидан функционал бузилишлар (диспепсия), қабзият, меъдани таъсирланиши, оғизни қуриши, иштаҳани йўқолиши (анорексия), меъда яраси;
  • кўп терлаш, қичишиш, иситмали эшакеми (эшакеми), сочларни тўкилиши;
  • буйрак функциясини пасайиши, буйрак етишмовчилиги, сийдикда оқсилни бўлиши (протеинурия);
  • эркакларда жинсий кучсизлик (импотенция)
  • мушак спазмлари, гиперемия, қулоқларда шанғиллаш, иситма, ўзини умумий ёмон ҳис қилиш (лоҳаслик);
  • зардобда мочевина концентрациясини ошиши, қонда натрий концентрациясини пасайиши.

Кам ҳолларда: 1000 нафар одамдан 1 нафарида кузатилиши мумкин

  • қон кўрсаткичларини ўзгариши (қонда лейкоцитлар ва эритроцитлар сонини камайиши, гемоглобиннинг концентрациясини пасайиши, тромбоцитлар сонини камайиши), аутоиммун касалликлар;
  • сариқлик, ҳосил бўлаётган сийдик миқдорини камайиши;
  • одатдаги бўлмаган тушлар, уйқуни бузилиши;
  • қўл ва оёқ бармоқларини вақти-вақти билан оқариши (Рейно синдроми);
  • ўпкада суюқлик тўпланиши, бурун бўшлиғи шиллиқ қаватини яллиғланиши, пневмония;
  • оғиз бўшлиғини шиши ёки яра ҳосил бўлиши, тил инфекцияси ёки оғриқ ёки шиши;
  • жигар етишмовчилиги, жигарни яллиғланиши, ўт чиқариш йўллари обструкцияси, улар терини сарғайишига олиб келиши мумкин (сариқлик)
  • терини қизариши, пуфакларни ҳосил бўлиши ва терини яллиғланиши, айниқса қўл кафти ва панжада, оғиз бўшлиғида ва оғиз атрофида ва иситма (Стивенс-Джонсон синдроми), терини кепакланиши;
  • сийдик миқдорини камайиши;
  • эркакларда сут безларини катталашиши (гинекомастия);
  • жигар ферментлари фаоллиги ошиши, билирубин концентрациясини ошиши.

Жуда кам ҳолларда: 10000 нафар одамдан 1 нафарида кузатилиши мумкин

  • ичак шиллиқ қаватини шиши.

Номаълум: мавжуд маълумотлар асосида тез-тезлигини баҳолаб бўлмайди

  • антидиуретик гормон ноадекват секрецияси синдроми (АГНАСС).

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач препарат қўлланилмасин.

Яроқлилик муддати кўрсатилган ойнинг охирги кунига тўғри келади.

Намликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Дори препаратларини канализация ёки маиший чиқиндилар билан ташлаб юбориш мумкин эмас. Сиз бошқа қўлламайдиган дори препаратларини қандай утилизация қилиш ҳақида фармацевтдан сўранг. Ушбу чоралар атроф муҳитни ҳимоя қилишга ёрдам беради.

2,5 мг ли таблеткалар - думалоқ шаклли, икки ёқлама қавариқ, қирралари кесилган, оқ рангли таблеткалар.

5 мг ли таблеткалар - думалоқ шаклли, ясси, қирралари кесилган ва бир томонида рискали, оқ рангли таблеткалар.

10 мг ли таблеткалар - думалоқ шаклли, ясси, бир томонида рискали, қирралари кесилган, қизил-жигарранг рангли таблеткалар; таблетка юзасида ва массасида оқ ёки тўқ-қизил доғлар бўлишига йўл қўйилади.

20 мг ли таблеткалар - думалоқ шаклли, ясси, бир томонида рискали, қирралари кесилган, оч-тўқ сариқ рангли таблеткалар; таблетка юзасида ва массасида оқ ёки жигарранг-тўқ-қизил доғлар бўлишига йўл қўйилади.

Энап® таблеткалари 2,5 мг, 5 мг, 10 мг ёки 20 мг:

10 таблеткадан ОПА/Ал/ПВХ фольгали ва алюмин фольгали блистерга жойланади. 2 блистердан илова-варақа билан картон қутига жойланади.

Шифокор рецепти билан берилади.

КРКА, д.д., Ново место, Шмарьешка цеста 6, 8501 Ново место ,Словения

Ўзбекистон Республикаси худудида дори воситаларининг сифати бўйича эътирозлар (таклифлар) ни қабул қилувчи ташкилот номи ва манзили

“КРКА, д.д., Ново место” Ўзбекистон Республикасидаги ваколатхонаси

100015, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Афросиёб кўч., 14

Тел.: +99871 150 2828, +99871 150 2929, телефакс: +99871 150 1044

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Dozalash:

Enalapril: 20 mg/tabletkalar

Chiqarish shakli:
Tabletkalar
Paketdagi miqdor:
20
Og'irligi:
20 mg
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
blister
ATХ guruhi:
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Sloveniya
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
Mumkin emas
Homilador
Mumkin emas
Laktatsiya davri
Mumkin emas
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
ehtiyotkorlik bilan

Ko`p so`raladigan savollar

Enap tabletkalari 20 mg №20 (2 blister x 10 tabletka) narxi 17900 so'm - 10 шт.

Mumkin emas. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Enap tabletkalari 20 mg №20 (2 blister x 10 tabletka) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Sloveniya.

Enap tabletkalari 20 mg №20 (2 blister x 10 tabletka) ning asosiy faol moddasi Enalapril hisoblanadi.