Facebook Pixel Code

Entoban kapsulalari №20 (shisha)

dagi narxlar
dan 27100 so'm gacha 39100 so'm
Без рецепта
135 ta dorixonalarda
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Entoban kapsulalari №20 (shisha)

Ҳар бир капсула қуйидаги экстрактларни сақлайди: 400 мг Момиқ хлорахена, 400 мг Оддий мирт, 100 мг Серқилтиқ зирк, 100 мг Бенгал беҳиси, 100 мг Бўёвчи дуб, 100 мг Кўркам бутея.

Гигроскопик жигарранг кукун ёки оқ доғлари бўлган гигроскопик жигарранг кукун сақловчи яшил рангли №0 капсулалар. Корпуси ва қопқоқчасига “ENTOBAN” ёзуви туширилган.

Капсулалар.

Диареяга қарши восита. АТХ коди: А07АХ03.

Бу нодир препарат узоқ йиллар давомида ичак инфекцияларини ва гижжа инвазияларини даволаш учун ишлатиладиган сара ўтлар аралашмасидан тайёрланган. Энтобан бугунги кундаги гижжа инвазияларини олдини олиш учун ва овқат ҳазм қилишни яхшилаш учун энг яхши препарат бўлиб қолмоқда. Бу препарат овқат ҳазм қилиш йулларини шиллиқ пардасини ҳимоя қилади ва соғломлаштиради, юқори кислоталикни камайтиради ва перистальтикани бошқаради. Диарея ҳолатида препаратнинг тинчлантирувчи ва бактерицид таъсири пациентларга тез енгиллик келтиради.

Доривор ўтларнинг синергетик таъсири, ёрдамчи ўсимликлар билан биргаликда Энтобан препаратининг бацилляр дизентерияни, ичак амебиазини, аралаш ва носпецифик этиологияли дизентерияни, овқат билан заҳарланишдаги гастроэнтеритни даволашда танлов препарати қилади.

Энтобаннинг микробларга қарши таъсири турли этиологияли диареяларда даволовчи самара кўрсатади. Тез таъсир қилувчи антипротозой таъсирига эга, бу препаратни амебиазда буюриш имкониятини беради.

Энтобан тез таъсир қилувчи спазмолитик таъсирга эга.

  • Ўткир ва сурункали амебиаз.
  • Гепатик амебиаз ва Е.hystolytica мавжудлигидаги бошқа касалликлар.
  • Бацилляр ва носпецифик диарея.
  • Гастроэнтерит.
  • Овқат билан заҳарланишни даволашда ёрдамчи восита сифатида.

Катталарга: бошланғич доза: 2 капсуладан.

Кейинчалик: 1 капсуладан ҳар 4 соатда ёки шифокорлар кўрсатмаси бўйича.

Даволаш курсининг давомийлиги.

Диарея билан касалланган кўпчилик пациентлар Энтобан билан даволанганда 24-48 соатда енгиллик сезадилар, бироқ инфекцияни тўлиқ назорат қилиш учун яхшиси даволашни 2-5 кунгача давом эттириш керак, клиник кўринишларидан қатъий назар, улар анча олдин йўқолишлари мумкин. Амёбиаз ҳолида даволашни тахминан 10 кун давом эттириш керак, клиник кўринишларидан қатъий назар, улар анча олдин йўқолишлари мумкин.

Айрим терапевтлар адекват регидратацион даволашга (перорал регидратацион эритмалар) қўшимча сифатида исфаколни (Ispaghol Husk) тавсия қиладилар, бу кўрсатгичлар бўйича ишлатилиши мумкин.

Аниқланмаган.

Аллергик касалликлар.

Препарат компонентларига бўлган шахсий юқори сезувчанлик.

Препаратни ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлигида қўллаш мумкин эмас.

Маълум эмас.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Маълум эмас, эҳтимоли кам.

20 ва 60 капсуладан ўрамда.

25 °C дан юқори бўлмаган ҳона ҳароратда сақлансин.

3 йил.

Рецептсиз берилади.

Хербион Пакистан Прайвет Лимитед

Карачи, Покистон.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Dozalash:

Barberry meva ekstrakti: 100 mg/kapsula, Bengal behi meva lahmi: 100 mg/kapsula, Buteya gullari: 100 mg/kapsula, Eman ekstrakti: 100 mg/kapsula, Holarcheni momiq qobig'i: 400 mg/kapsula, Quruq oddiy mirta mevasi ekstrakti: 400 mg/kapsula

Chiqarish shakli:
Kapsulalar
Paketdagi miqdor:
20
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retseptsiz
Kelib chiqishi:
Usimliklardan bo'lgan
Birlamchi qadoqlash:
shisha
ATХ guruhi:
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Pokiston

Ko`p so`raladigan savollar

Entoban kapsulalari №20 (shisha) narxi har bir paket uchun dan boshlanadi.

Entoban kapsulalari №20 (shisha) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Pokiston.

Entoban kapsulalari №20 (shisha) ishlab chiqaruvchisi Xerbion hisoblanadi.