Facebook Pixel Code

Eritromitsin ko'z malhami. 100000 IU 10 g (Tuba)

dagi narxlar
dan 7200 so'm gacha 10000 so'm
Retsept bo'yicha
41 ta dorixonalarda
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Eritromitsin ko'z malhami. 100000 IU 10 g (Tuba)

1 г суртмада қуйидагилар сақланади:

Фаол модда: Эритромицин - 10 минг ТБ.

Ёрдамчи моддалар: ланолин (сувсиз ланолин) - 0,4 г, натрий дисульфити (натрий метасульфити, натрий пиросульфити) - 0,0001 г, “кўз суртмалари учун” вазелин - 1 г гача.

Оч-сариқдан қўнғир-сариқ ранглигача бўлган суртма.

Кўз суртмаси.

Антибиотик (макролидлар гуруҳи). АТХ коди: S01AA17.

Эритромицин - Streptomyces erythreus томонидан ишлаб чиқарилувчи, макролидлар гуруҳига мансуб антибиотикдир. Маҳаллий қўлланилганида антибактериал таъсир кўрсатади. Рибосомаларнинг 50S суббирлиги билан қайтувчан боғланади, бу аминокислоталарнинг молекулалари орасида пептид боғларини ҳосил бўлишини бузади ва микроорганизмларнинг оқсил синтезини блоклайди (нуклеин кислоталари синтезига таъсир кўрсатмайди). Юқори дозаларда қўлланганда қўзғатувчининг турига боғлиқ ҳолда бактерицид таъсир кўрсатиши мумкин. Конъюнктива, кўзнинг шох пардасини юза кўз инфекцияларини чақирувчи сезгир микроорганизмлар, шу жумладан Neisseria gonorrhoeae, Chlamydia trachomatis га нисбатан самарали.

Фармакокинетикаси

Кўзнинг шох пардаси ва кўз суюқлигига сўрилади. Маҳаллий қўлланганда тизимли сўрилиши паст. Биокираолишлиги 30-65% ни ташкил қилади. Организмнинг кўпгина тўқималари ва суюқликларида тақсимланади. Плазма оқсиллари билан боғланиши 70-90% ни ташкил қилади. Фаол бўлмаган метаболитларини қисман ҳосил қилиб, жигарда метаболизмга учрайди. Ярим чиқарилиш даври - 1,4-2 соат. Ичак ва буйраклар орқали чиқарилади.

Сезгир микроорганизмлар чақирган кўз инфекциялари: конъюнктивит (шу жумладан янги туғилган чақалоқларда), бактериал блефарит, блефароконъюнктивит, мейбомит; бактериал кератит, хламидиялар чақирган конъюнктивитлар, блефароконъюнктивитлар, трахомани мажмуавий даволашда; янги туғилган чақалоқларда бленнореяни олдини олишда қўлланилади.

Суртмани пастки қовоқ ортига 1-1,3 см узунликдаги тизимча кўринишида олиб кунига 3 марта қўйилади.

Янги туғилган чақалоқлар офтальмияси, бактериал конъюнктивит, блефарит, блефароконъюнктивит, мейбомит, кератитни мажмуавий даволашда даволаш давомийлиги касалликнинг шакли ва оғирлик даражасига боғлиқ, аммо 14 кундан ошмаслиги керак.

Травхомани даволашда - кунига 4-5 марта қўйилади, даволашни фолликулани очиш билан бирга олиб бориш керак. Яллиғланиш жараёни бартараф қилинганидан кейин препарат кунига 2-3 марта қўлланилади. Трахомани даволаш давомийлиги 4 ойгача.

Хламидиялар чақирган конъюнктивитни даволашда суртмани кунига 4-5 марта конъюнктива бўшлиғига қўйилади, даволаш давомийлиги касалликнинг оғирлик даражасига боғлиқ, 3 ойгача.

Янги туғилган чақалоқларда бленнореяни олдини олиш учун 0,5-1 см узунликдаги суртма тизимчасини пастки қовоқ ортига бир марта қўйилади.

Маҳалий реакциялар: гиперемия, кўз шиллиқ қаватини таъсирланиши, кўришни ноаниқлиги, аллергик реакциялар.

Препарат компонентларига шахсий юқори сезувчанлик, жигар ва буйрак фаолиятини оғир бузилишлари, анамнезида сариқлик бўлган пациентларда.

Эҳтиёткорлик билан.

Кексаларда, буйрак ва жигар фаолиятини бузилишларида.

Препарат линкомицин, клиндамицин, хлорамфеникол билан номутаносиб (антагонизм). Бета-лактам антибиотикларининг (пенициллинлар, цефалоспоринлар, карбопенемлар) бактерицид таъсирини сусайтиради.

Аминогликозидлар билан фармацевтик жиҳатдан номутаносиб. Кортикостероидлар билан қўллашда уларнинг самарасини кучайишига олиб келади.

Янги туғилган чақалоқлар офтальмиясини олдини олишда эритромицин кўз суртмасини кўздан ювиб ташлаш мумкин эмас.

Онасида клиник яққол намоён бўлган гонореяси бўлган болаларда эритромицин офтальмологик дори воситаси сифатида парентерал қўллаш учун пенициллин G нинг сувли эритмаси билан бир вақтда қўлланилади.

Туба очилганидан кейин 1 ой давомида ишлатиш керак.

Ҳомиладорликда ва эмизиш даврида қўлланилиши

Ҳомиладорликда фақат жуда зарур бўлган ҳолдагина, она учун бўлиши мумкин бўлган фойда, ҳомила учун хавфдан устун бўлгандагина қўллаш мумкин.

Эмизиш даврида препаратни буюриш зарурати туғилганда, эмизишни тўхтатиш керак.

Транспорт воситасини бошқариш, машиналар ва механизмларга хизмат кўрсатиш қобилиятига таъсири

Даволаш вақтида транспорт воситаларини бошқариш ва қўллашдан кейиноқ кўришнинг аниқлигини талаб қилувчи машиналар ва механизмларга хизмат кўрсатишдан сақланиш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Препаратнинг дозасини ошириб юборилиши ҳақида маълумотлар йўқ.

Кўз суртмаси 10 минг ТБ/г.

10 г дан алюмин тубаларда.

Ҳар бир туба қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, +5 °С дан +15 °С гача бўлган хароратда сақлансин.

3 йил.

Рецепт бўйича.

Medipharco Pharmaceutical Joint Stock Company.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Dozalash:

Eritromitsin: 10000 Xalqarobirlik/g

Chiqarish shakli:
Malham
Paketdagi miqdor:
1
Og'irligi:
10 g
Qo'llash tartibi:
Ko"zga
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
tuba
ATХ guruhi:
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Vetnam

Ko`p so`raladigan savollar

Eritromitsin ko'z malhami. 100000 IU 10 g (Tuba) narxi har bir paket uchun dan boshlanadi.

Eritromitsin ko'z malhami. 100000 IU 10 g (Tuba) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Vetnam.

Eritromitsin ko'z malhami. 100000 IU 10 g (Tuba) ning asosiy faol moddasi Eritromitsin hisoblanadi.

Eritromitsin ko'z malhami. 100000 IU 10 g (Tuba) ishlab chiqaruvchisi Medipharco Pharmaceutical hisoblanadi.