Etil spirti 70% eritma D / tashqi. taxminan har biri 50 ml (shisha)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 1190 so'm)
Uchun ko‘rsatma Etil spirti 70% eritma D / tashqi. taxminan har biri 50 ml (shisha)
фаол модда: тиббиёт этил спирти 70%;
ёрдамчи модда: тозаланган сув.
Узига хос спирт ҳидли, тиниқ, рангсиз эритма.
Эритма.
Антисептик ва дезинфекцияловчи воситалар. АТХ коди: D08AX08.
Сиртга қўлланганида антисептик ва қўзғатувчи таъсир кўрсатади. 40% эритма микроорганизмларнинг кўпайишини тўхтатади, 70% эритма эса, микроорганизмларнинг ҳаёт фаолиятини бутунлай тўхтатади. Этил спирти бу концентрацияда патоген микрофлоранинг кўпроқ тўпланадиган эпидермиснинг чуқур қаватларига киради. Шунинг учун терини зарарсизлантириш учун 70% ли этил спирти қўлланади. Этил спиртининг қўзғатувчи таъсири тери рецепторларидан рефлексларининг пайдо бўлишига ва қўзғатилган рефлексоген соҳаси билан боғлиқ бўлган аъзоларининг қон билан тўлишининг меъёрий тикланишига олиб келади. Терининг катта юзалари қўзғатилишида нафаснинг рефлектор қўзғалиши ва артериал босимнинг кўтарилиши, ҳамда юракнинг қисқаришлари ритмининг тезлашиши кузатилади.
Қўзғатувчи таъсир олиш учун одатда этил спиртининг 40% ли эритмаси қўлланади.
Терига антисептик ишлов бериш учун (жарроҳнинг қўллари, операция майдони, инъекция ўрнини, терининг катта бўлмаган жароҳатлари ва шилинишлари, ўсмирлар ва бошқа турли тери ҳуснбузарлари ва шунга ўхшашлар), юмшоқ тўқималар ва ички аъзоларни лат ейишида, шамоллаш касалликларида, мигренда ва бошқаларда; настойкаларни тайёрлаш учун қўлланади.
Терига антисептик ишлов бериш суюлтирилмаган препарат билан ўтказилади. Қўзғатувчи самара олиш учун препарат дистилланган ёки қайнатилган сув билан 4 ҳажмда препарат ва 3 ҳажмда сув нисбатида суюлтирилади. Олинган 40% ли эритма баданни уқалаш ёки компресс учун ишлатилади. Бронхитлар ва ўпкаларнинг шамоллашида компресс орқага ва кўкракка, мигрень ва тумовда - оёқ тагига, лат ейишда - лат еган жойга қўйилади.
Тери қопламасини шикастланишида препарат қўйилган жойда ачишиш сезилади, у бир неча минутдан сўнг ўз-ўзидан ўтиб кетади.
Терининг катта шикастланган жойларига компресс қўйиш мумкин эмас.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Тиббий этил спирти 70%, 25 мл, 40 мл, 50 мл дан флаконларда.
25 °С дан юқори бўлмаган хараратда сақлансин.
Чекланмаган.
Шифокор рецептисиз.
SAXOVAT UNIVERSAL FARM, OOO, Ўзбекистон Республикаси.
Etanol: 70 mg/ml
Ko`p so`raladigan savollar
Etil spirti 70% eritma D / tashqi. taxminan har biri 50 ml (shisha) narxi har bir paket uchun
Etil spirti 70% eritma D / tashqi. taxminan har biri 50 ml (shisha) ning to`liq analoglari:
Etil spirti 70% eritma D / tashqi. taxminan har biri 50 ml (shisha) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.
Etil spirti 70% eritma D / tashqi. taxminan har biri 50 ml (shisha) ning asosiy faol moddasi Etanol hisoblanadi.
Etil spirti 70% eritma D / tashqi. taxminan har biri 50 ml (shisha) ishlab chiqaruvchisi Saxovat Universal Farm hisoblanadi.