Eufillin Uzgermed Farm in'ektsiya eritmasi 2,4%, 5 ml №10 (ampulalar)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 4000 so'm)
Uchun ko‘rsatma Eufillin Uzgermed Farm in'ektsiya eritmasi 2,4%, 5 ml №10 (ampulalar)
фаол модда: эуфиллин - 0,12 г;
ёрдамчи модда: инъекция учун сув - 5 мл гача.
Тиниқ рангсиз ёки бир оз сарғиш рангли суюқлик.
Инъекция учун эритма.
Бронхолитик воситалар. АТХ коди: R03DA05.
Эуфиллин теофиллинни этилендиамин билан бирикмаси бўлиб, бу уни эришини ва сўрилишини енгиллаштиради.
Теофиллин фосфодиэстеразани ингибиция қилади ва цАМФ ни тўқималарида тўпланишини оширади, аденозин (пурин) рецепторларини блоклайди, кальций ионларининг ҳужайра мембраналари орқали ташилишини сусайтириш қобилиятига эга.
Бронх мушакларини бўшаштиради бронхоспазмни йўқотади. Юрак, мия, буйрак қон томирларини бироз кенгайтиради, периферик вазодилататор ҳисобланади.
Ўртача ифодаланган диуретик таъсир кўрсатади.
Тромбоцитлар агрегациясини сусайтиради.
Нафас марказига рағбатлантирувчи таъсир кўрсатади, юрак қискаришлари сони ва кучини оширади.
Бронхиал астмада ва турли этиологияли бронхоспазмларда (асосан хуружларни йўқотиш учун қон айланмасидаги гипертензияларни), юрак астмасида (айниқса хуружлар бронхоспазм ва Чайн-Стокс тури бўйича нафас бузилишлари билан кечганда), ҳамда келиб чиқиши атеросклеротик бўлган церебрал қон томирлардаги кризларни йўқотиш ва ишемик инсультларда сурункали мия қон айланишини етишмовчилигида мияда қон айланишини яхшилаш ва бош мия ички босимини ва мия шишни камайтириш учун қўлланади.
Юборилиш усули ҳолатнинг ўзига хослигига боғлиқ: бронхиал астманинг ўткир хуружларида ва инсультларда вена ичига (в/и), енгилроқ холатларда мушак ичига (м/и) ёки ичга қўллаш буюрилади.
Доза индивидуал равишда белгиланади.
Катталарга вена ичига секин (20 минут давомида) 0,24-0,48 г дан (2,4% ли эритманинг 5-10 мл) юборилади, у олдиндан натрий хлориднинг изотоник эритмасининг 10-20 мл да суюлтиради. Юракни уриб кетиши, бош айланиши, кўнгил айниши пайдо бўлганида, юбориш тезлигини секинлаштиради ёки томчилаб юборишга ўтилади, бунинг учун 2,4% эритманинг 10-20 мл (0,24-0,48г) натрий хлориднинг изотоник эритмасининг 100-150 мл да суюлтирилади; минутига 30-50 томчи тезлигида юборилади.
В/и юбориш мумкин бўлмаганида м/и 2,4% ли эритмаси 1 мл дан юборилади.
Болаларга бир марталик доза 2-3 мг/кг ҳисобидан в/и юборилади.
Препаратни 14 ёшгача бўлган болаларга буюриш (ножўя ҳолатларини бўлиши мумкинлиги туфайли) тавсия килинмайди. Катталар учун эуфиллиннинг юқори дозалари: м/и юборилганида: бир марталик доза 0,5г, суткалик 1,5 г; в/и юборилганида бир марталик - доза 0,25 г; суткалик - 0,5 г.
Болалар учун эуфиллининг юқори дозалари м/и га юборилганида: бир марталик - 7 мг/кг суткалик 15 мг/кг; в/и га юборилганида 2-3 мг/кг.
Этилендиаминга сезувчанлик ошганида эксфолиатив дерматит, иситма реакциялари, безовталик, альбуминурия, гематурия, кам ҳолларда - гипоглекимия юз бериши мумкин.
Препаратни в/и тез юборилганда бош айланиши, бош оғриғи, юракни уриб кетиши, юрак соҳасида оғриқлар, АБ ни кескин пасайиши (коллапс) кўнгил айниши, қусиши, м/и юборилганда - юбориш жойда оғриқ бўлиши мумкин.
Ўткир юрак етишмовчилиги, стенокардия, юрак ритмини бузилиши, яққол артериал гипотанзия, пароксизмал тахикардия, экстрасистолия, тутқаноқлар, меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги, гастрит, жигар ва/ёки буйрак функциясини бузилиши, препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, 14 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.
Эфедрин, бета-адреностимуляторлар ва фуросемид препаратнинг самарасини кучайтиради.
Фенобарбитал, дифенин, рифампицин, изониазид, карбамазепин ёки сульфинпиразин билан мажмуада қўлланганда препаратнинг самарадорлигини пасайиши кузатилади, бу қўлланилаётган дозаларни оширишни талаб этиши мумкин.
Препарат литий карбонати ва бета-адреноблокаторларнинг терапевтик самарасини сусайтиради.
Бета-адреноблокаторларни буюриш эуфиллиннинг бронхларни кенгайтирувчи таъсирига тўсқинлик қилади ва бронхоспазмни чақириши мумкин.
Препаратнинг клиренси уни макролид антибиотиклари, линкомицин, аллопуринол, циметидин, изопринол, бета-адреноблокаторлар, орал контрацептивлар билан мажмуада буюрилганда пасаяди, бу дозани камайтиришни талаб этиши мумкин.
Эуфиллинни эноксацин ва бошка фторхинолонлар билан мажмуада қўлланган ҳолларда препаратнинг дозаси одатда тавсия килинадиган дозанинг 1/4 гача камайтирилади.
Препарат глюкоза, левулоза, фруктоза эритмалари билан номутаносиб.
Аралаштирилаётган эритмаларнинг рН ини эътиборга олиш лозим.
В/и юбориш қон айланиши, нафас кўрсаткичларини ва беморнинг умумий ҳолатини синчков кузатуви остида ўтказилиши керак.
Эуфиллинни ҳомиладорлик ва эмизиш вактида буюришни бола учун хавф туфайли, факат экстремал кўрсатмалари бўйича ўтказилади.
Препаратни чекувчиларда қўлланилиши уни юбориш тезлигини ошиши туфайли, дозани бироз оширишни талаб этади.
Препаратни яққол артериал гипертонияда ўта эҳтиёткорлик билан, шифокорнинг мунтазам кузатуви остида қўлланилади.
Эуфиллинни антикоагулянтлар, теофиллин ёки пуриннинг бошқа ҳосилалари билан бир вактда эҳтиёткорлик билан қўлланилади.
Даволлаш вақтида ксантин ҳосилаларини сақловчи моддаларни (чой, қахва) қўллаш тақиқланади.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва унинг яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.
Препаратнинг қон плазмасидаги концентрацияси 20 мг/л дан ошганида дозани ошириб юборилиши симптомлари пайдо бўлади.
Улар давомли қусишни, қўзгалишни ўз ичига олади, тиришишлар пайдо бўлиши мумкин.
Агар препаратнинг плазмадаги концентрацияси 40 мг/мл дан ошса, унда кома ривожланиши мумкин. Ў
тказиладиган даволаш чоралари симптомларининг яққолигига боғлиқ ва фаоллаштирилган кўмирни қайта буюришни, гемодинамика кўрсаткичларини назоратини ва зарурати бўлганида уларни мувофиқлаштиришни, кислород беришни ва ўпкани сунъий вентилляциясини ўтказишни ўз ичига олади.
Тиришиш синдромида диазепамни в/и ёки м/и юбориш кўрсатилган (барбитуратларни буюриш мумкин эмас).
Агар препаратнинг плазмадаги концентрацияси 50 мг/л дан ошса ва препаратни секин чиқарилиши учун замин бор бўлса, унда гемодиализ ўтказиш зарур.
Инъекция учун 2,4% ли эритма ампулаларда 5 мл дан. 5 ампуладан поливинилхлорид плёнкадан контур уяли ўрамга жойланади. Иккита контур ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
2 йил.
Рецепт бўйича.
"UZGERMED PHARM" МЧЖ ҚК,
Ўзбекистон Республикаси, Тошкент вилояти, Юқори-Чирчиқ тум. Борданқўл КФЙ.
Тел.: (8370) 202-60-06, факс: (8370) 983-62-62.
Eufillin: 24 mg/ml
Ko`p so`raladigan savollar
Eufillin Uzgermed Farm in'ektsiya eritmasi 2,4%, 5 ml №10 (ampulalar) narxi 1800 so'm - 1 шт.
3 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Eufillin Uzgermed Farm in'ektsiya eritmasi 2,4%, 5 ml №10 (ampulalar) ning to`liq analoglari:
Eufillin Uzgermed Farm in'ektsiya eritmasi 2,4%, 5 ml №10 (ampulalar) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.
Eufillin Uzgermed Farm in'ektsiya eritmasi 2,4%, 5 ml №10 (ampulalar) ning asosiy faol moddasi Eufillin hisoblanadi.