Fanigan Fast tashqi foydalanish uchun gel, 30 g (naycha)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 7500 so'm)
Dori vositalari va profilaktik dorilar, Og'riq qoldiruvchi vositalar, Qo'shimcha va mushak og'rig'iga qarshi dorilar, Analjeziklar, Bel og'rig'iga qarshi dorilar, Yallig'lanishga qarshi, Mushak-skelet tizimini davolash uchun dorilar, Mushak tizimi uchun dorilar, Suyak va bo'g'imlarga tayyorgarlik, Revmatizmga qarshi dorilar, Osteoartrit uchun dorilar
Diklofenak: 10 mg/g, Mentol: 50 mg/g, Metilsalitsilat: 100 mg/g, Zig'ir yog'i: 30 mg/g
Uchun ko‘rsatma Fanigan Fast tashqi foydalanish uchun gel, 30 g (naycha)
1 г гель қуйидагиларни сақлайди:
Диклофенак диэтиламин эквивалент диклофенак натрийга 10 мг, метилсалицилат 100 мг, ментол 50 мг, зиғир мойи 30 мг.
Ёрдамчи моддалар: пропиленгликоль, карбомер 940, натрий эдетати, полисорбат 80, бензил спирти, натрий гидроксиди, тозаланган сув.
Оқ рангли, ўзига хос ҳидли, бир хил массали гель.
Сиртга қўллаш учун гель.
Маҳаллий қўллаш учун ностероид яллиғланишга қарши восита. АТХ коди: M02AA15.
Маҳаллий қўлланганида Фаниган® Фаст гель оғриқни қолдирувчи, яллиғланишга қарши ва шишга қарши таъсир кўрсатади. Оғриқни ва бўғимларнинг яллиғланишини бартараф қилади, эрталабки танглик ва бўғимларнинг шишини камайтиради, ҳаракат ҳажмини ошишига ёрдам беради.
Фаниган® Фаст гелнинг таъсири унинг таркибига кирувчи компонентларига боғлиқ. Диклофенак ностероид яллиғланишга қарши препаратлар гуруҳига мансуб бўлиб, циклооксигеназани секинлаштиради ва иситма, яллиғланиш, оғриқнинг генезида муҳим рол ўйнайдиган эндоген моддалар - простагландинларнинг синтезини сусайтиради. Диклофенак оғриқни олади, яллиғланишни бартараф қилади.
Ментол совуқ сезувчи рецепторларнинг таъсирланишини чақиради. Бу у суртилган жойда капиллярларнинг торайиши ва ўтказувчанлигини камайиши, салқинлик сезиш билан кечади. Маҳаллий қитиқловчи ва ўртача намоён бўладиган оғриқни қолдирувчи таъсир кўрсатади, ментол деярли сўрилмайди.
Ментол жигарда метаболизмга учраб, глюкуронидлар кўринишида буйрак ва сафро орқали чиқарилади.
Метилсалицилат салицил кислотасининг ҳосиласи бўлиб, маҳаллий таъсирловчи самарага эга. Терининг рецепторларини таъсирланишини чақириб, метилсалицилат оғриқни камайишига олиб келади. Бундан ташқари, метилсалицилат простагландинларнинг синтезини тормозлайди, бу яллиғланган тўқималарнинг шиши ва инфильтрациясини камайтиради. Маҳаллий қўлланилганда зарарланмаган теридан осонгина яллиғланиш ўчоғига чуқур кириб, у ерда юқори терапевтик концентрацияни юзага келтиради.
Яллиғланган тўқималарда метилсалицилат гидролизланади ва жигарда дигидроксибензой кислотага метаболизланувчи ва буйраклар билан чиқарилувчи анион салицил кислотага айланади. Ярим чиқарилиш даври 2 соатни ташкил қилади.
Зиғир мойи альфа-линолен кислотасини (тўйинмаган ёғ кислотасининг этил эфири) асосий компоненти бўлиб, яллиғланишга қарши самарага, антиоксидант хусусиятларга эга, суртилган жойда қон айланишини яхшилайди.
Фаниган® Фаст гелининг таъсири терига суртилгандан сўнг бир неча минутдан кейиноқ бошланади. 20-30 минутдан кейин гелнинг таъсири максимумига етади. Асосий клиник симптомларни йўқолиши одатда даволаш бошлангандан кейинги биринчи кунлари қайд этилади.
Фармакокинетика
Диклофенак гель кўринишида қўлланилганда секин сўрилиб, тери ости ёғ қатламига, мушак тўқимасига, бўғим капсуласига ва синовиал суюқликка тўғри кириб бориш йўли билан чуқур кириб боради. Узоқ вақт мобайнида даволанганда ёки зарарланган соҳани катта қисмига суртилганда, диклофенак аста-секинлик билан қон плазмасига ўтади (терига суртилган дозанинг 3-6%). Схема бўйича гелни узоқ вақт кунига уч маҳалдан, 2,5 граммдан (10 мг/см3) 3 кун мобайнида қўлланилганда диклофенакнинг стабил концентрацияси 20-40 нмоль/л, синовиал суюқликда 370 нмоль/л, синовиал тўқимада 410 нмоль/л ни ташкил қилади. Плазмадаги концентрация тез камаяётган бир вақтда, синовиал суюқликдаги концентрация стабил ҳолатда қолади.
Диклофенак глюкурон кислотаси билан бирга конъюгация йўли орқали жигарда метаболизга учрайди. Диклофенакнинг 70% сийдик орқали, қолган қисми ахлат билан чиқарилади.
Метилсалицилатни маҳаллий қўлланилганда тери ости ёғ қатламига, мушак тўқимасига, бўғим капсуласига тез сўрилади ва гидроксилланиш йўли билан салицил кислотасининг анионига айланади.
Қўлланилиши
Оғриқ ва шиш билан кечувчи таянч-ҳаракат аппаратининг яллиғланиш ва дегенератив характердаги қуйидаги касалликларда: ревматоид артрити, анкилозловчи спондилоартрит (Бехтерев касаллиги), ўткир подагрик, инфекцион, псориатик ва посттравматик артритлар, юмшоқ тўқималарнинг ревматик касалликлари (тендовагинит, бурсит, миозит), бўғимларнинг дегенератив касалликлари (катта ва кичик бўғимларнинг остеоартрозлари), умуртқа поғонасининг остеохондрози, миалгиялар, невралгиялар, бел-думғаза радикулити, жароҳатлардан кейинги оғриқлар, бойламлар бўшлиги, бойламлар, мушак ва пайларни чўзилишлари, оғир жисмоний юкламалар чақирган мушак ва бўғимлардаги оғриқ.
Дозалари:
Оғриқли соҳанинг майдонига қараб, 2-4 г гель (4-8 см ли тизимча) терига юпқа қилиб суткада 2-3 марта суртилади ва енгил ишқаланади. Ўртача суткалик доза 10 г гелни ташкил қилади, бу 100 мг диклофенак натрийга тўғри келади. Препаратни шикастланмаган терига суртиш, кўз ва шиллиқ қаватларга тушишига йўл қўймаслик керак. Гелни очиқ жароҳатларга суртиш мумкин эмас. Даволаш курсининг давомийлиги шифокор маслаҳатисиз 10 кундан ошмаслиги керак.
Маҳаллий- сиртга қўллаш учун.
Камдан-кам ҳолларда:
- тошма, шиш ва қавариқлар, папулалар, тангачалар, қизаришлар;
- терини қуриши;
- ачишиш ёки чимчиланиш ҳисси;
- терини қичишиши, эшакеми.
Алоҳида ҳолларда:
- ёйилган тошмани пайдо бўлиши;
- юзни шиши (Квинке шиши) кўринишидаги юқори сезувчанлик реакциялари ривожланиши;
- бўғилиш;
- ёруғликка сезувчанлик;
Фаниган® Фаст гель ни тананинг катта юзасига суртилганда тизимли ножўя таъсирлари юзага келиши мумкин:
- жиғилдон қайнаши, кўнгил айниши, қусиш, диарея;
- қоринда оғриқ;
- жигар трансаминазаларини активлигини ошиши;
- бош оғриғи, бош айланиши;
- гематурия;
- анафилактический шок, тери тошмалари;
- анемия, тромбоцитопения, лейкопения, агранулоцитоз;
- узоқ муддат қон кетиши.
- диклофенакка ёки препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик;
- эпидермисни шикастланиши, қўллаш соҳасидаги очиқ жароҳатлар;
- ацетилсалицил кислотасини қабул қилиш фонидаги астматик статус;
- қон яратилишини аниқланмаган этиологияли бузилишлари;
- 12 ёшгача бўлган болалар (бу ёшда препаратни сиртга қўллаш бўйича етарли тажриба йўқ).
Симптомлар: бош оғриғи, қулоқларда шовқин, кўрув бузилишлари, кўнгил айниши, қусиш, диарея, эпигастрал соҳада оғриқ, нафас бузилишлари, респиратор алкалоз ёки метаболик ацидоз, гипертермия, гипокалиемия, гипергликемия, артериал босимнинг ошиши, буйрак функциясини бузилиши, тиришиш, жигар етишмовчилиги.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврлари
Ҳомиладорликнинг охирги уч ойида ва эмизиш даврларида гелни тананинг катта соҳаларига суртиш ва узоқ вақт давомида ишлатиш мумкин эмас, чунки ҳозирги вақтда препаратни ҳомилага ва янги туғилган чақалоққа зарарли таъсири тўғрисида маълумотлар йўқ.
Препаратни ҳомиладорлик ва эмизиш даврларида буюриш масаласини фақат шифокор ҳал қилади.
Препаратни яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Транспорт воситаларини ёки потенциал хавфли механизмларни бошқаришда дори воситасининг ўзига хос таъсири
Фаниган® Фаст гель транспорт ёки механизмларни бошқаришда хеч қандай таъсирга эга эмас.
Фаниган® Фаст гелни бошқа дори воситалари билан бир вақтда қўллаш мумкин, чунки бу препаратнинг компонентларини улар билан, шу жумладан диклофенак натрийни перорал қабул қилиш билан тизимли ўзаро таъсири аниқланмаган.
Бироқ Фаниган® Фаст гель катта дозаларда узоқ муддат қўлланганида, диклофенак антикоагулянтлар, глюкокортикостероидларнинг, литий препаратларининг самарасини кучайтириши, шунингдек фуросемид ва тиазид диуретикларнинг таъсирини сусайтириши мумкин. Бу эса қон плазмасида дигоксиннинг концентрациясини ошириши, бошқа ностероид яллиғланишга қарши воситаларнинг ўзлаштирилишини пасайтириши, меъда-ичак йўлларининг шиллиқ қаватига уларнинг ульцероген таъсирини кучайтириши мумкин. Маҳаллий қўлланилувчи, N - ацил - этаноламин - амидаза кислотасини сақловчи баъзи дори воситаларин бир вақтда қўлланилганда эшакеми, қизариш, пўст ташлаш кўринишидаги локал таъсирланиш ривожланиши мумкин.
Рецептсиз.
30 ёки 100 г дан тубада, 1 шундай туба қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон ўрамда.
25 °C дан юқори бўлмаган ҳароратда, махсус ўрамда сақлансин. Музлашига йўл қўйилмасин. Болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.
2 йил.
KUSUM HEALTHCARE PVT. LTD.
Манзил
СП 289 (А), РИИКО Индл. Ареа, Чопанки, Бхивади (Радж.), Хиндистон.
Dori vositalari va profilaktik dorilar, Og'riq qoldiruvchi vositalar, Qo'shimcha va mushak og'rig'iga qarshi dorilar, Analjeziklar, Bel og'rig'iga qarshi dorilar, Yallig'lanishga qarshi, Mushak-skelet tizimini davolash uchun dorilar, Mushak tizimi uchun dorilar, Suyak va bo'g'imlarga tayyorgarlik, Revmatizmga qarshi dorilar, Osteoartrit uchun dorilar
Diklofenak: 10 mg/g, Mentol: 50 mg/g, Metilsalitsilat: 100 mg/g, Zig'ir yog'i: 30 mg/g
Ko`p so`raladigan savollar
Fanigan Fast tashqi foydalanish uchun gel, 30 g (naycha) narxi har bir paket uchun
6 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Fanigan Fast tashqi foydalanish uchun gel, 30 g (naycha) ning to`liq analoglari:
Fanigan Fast tashqi foydalanish uchun gel, 30 g (naycha) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Hindiston.
Fanigan Fast tashqi foydalanish uchun gel, 30 g (naycha) ishlab chiqaruvchisi Kusum Heltker hisoblanadi.