Facebook Pixel Code

Флунимак раствор д/инф. 2 мг/мл по 100 мл (флакон)

dagi narxlar
Без рецепта
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Флунимак раствор д/инф. 2 мг/мл по 100 мл (флакон)

Ҳар 100 мл куйидагиларни сақлайди:

фаол модда: флуконазол - 0,2 г;

ёрдамчи моддалар: натрий хлориди 0,9 г, инъекция учун сув q.5.

Тиниқ ва деярли рангсиз эритма, деярли кўзга кўринадиган заррачалардан холи.

Инфузия учун эритма.

Замбуругларга қарши восита. АТХ коди: J02AC01.

Фармакодинамикаси

Замбуруғларга қарши восита, триазол ҳосилалари синфи вакили. Замбуруг хужайрасининг цитохром 2450 фаоллигини ингибиция қилиб, юқори специфик таъсирга эга. Замбуруг Хужайраларини ланстеролни эргостеролга айланишини блоклайди, ҳужайра мембранаси Ўтказувчанлигини оширади.

Флуконазол забуруғларнинг цитохром P450 учун юқори танловга эга бўлиб, одам организмида бу ферментларни деярли сусайтирмайди, одам жигари микросомаларидаги цитохром Р450га боглик оксидланиш жараёнларини кам даражада бостиради. Антиандроген фаолликка эга эмас.

Қуйидагиларга нисбатан фаол:

  • оппортунистик микозларда, шу жумладан Candida spp. чакирган (жумладан иммунодепрессия фонида кандидозни таркалган шакллари);
  • Cryptococcus neoforemans ва Coccidioides immitis (жумладан бош мия ички инфекциялари);
  • Microsporium spp. sa Tricohophyton spp;
  • Blastomyces dermatidis, Histoplasma capsulatum чақирган эндемик микозларда (жумладан иммунодепрессиялар);

Камроқ сезувчан: Candida krusel, Candida glabrata.

Чидамли: Candida albicans.

Фармакокинетикаси

Флуконазол вена ичига (в/и) юборилганидан сўнг организмнинг тўқималари ва суюқликларига яхши ўтади.

Тақсимланиши

Қон плазмасидаги концентрацияси препаратнинг дозасига тўғри пропорционал. Кўкрак сути, бўғим суюклиги, сўлак, балгам ва перитонеал суюқликда фаол модданинг концентрацияси плазмадаги сингари.

Тер суюклиги, эпидермис ва терининг шох қавати (селектив тўпланиши) да зардобдаги концентрациялардан юкори концентрацияларга эришилади.

Орка мия суюқлигига яхши ўтади; замбуруғли менингитда препаратнинг орқа мия суюқлигидаги концентрацияси плазмадаги концентрациясининг тахминан 85% ни ташкил этади.

Қон плазмасида флуконазолнинг 90% барқарор концентрациясига (См) 4-5 кунга келиб эришилади. Одатдаги суткалик дозасидан 2 марта ортиқ бўлган "зарб" дозани (биринчи кунда) юбориш, 2 кунга келиб 90% барқарор концентрацияга (С) эришиш имконини беради.

Тахминий (тақсимланиш ҳажми) (Vd) организмдаги умумий суюқлик миқдорига яқинлашади. Плазма оқсиллари билан боғланиши 11 12%. Флуконазолни периферик қонда айланиб юрувчи метаболитлари аникланмаган.

Метаболизми ва чиқарилиши

Одамларда узок ярим чиқарилиш даври (112) 30 соат (25-50 соат атрофида), орофаренгиал кандидозни даволашда суткада бир марта қўллаш ва кин кандидиозини даволашда бир марта буюриш имконини беради. Жигарда СҮР2С9 изоферментининг ингибитори ҳисобланади. Асосан буйраклар орқали (80% ўзгармаган ҳолда, 11% метаболитлар ҳолида) чиқарилади.

Флуконазолнинг клиренси креатинин клиренси (КК) пропорционалдир.

Флуконазол в/и юборилганида ва ичга қабул қилинганида, унинг фармакокинетикаси Ўхшашдир, бу бир дори шаклини қўллашдан бошка дори шаклини қўллашга осон ўтиш имконини беради.

Узига ҳос клиник ҳолатлардаги фармакокинетикасы

Флуконазол фармакокинетикаси буйракларнинг функционал ҳолатига сезиларли даражада боглик. Буйрак функциясини бузилган беморларда Т12 ошади, ярим чиқарилиш даври ва КК ўртасида тескари боғлиқлик мавжуд. Гемодиализдан кейин 3 соат давомида флуконазолни қон плазмасидаги концентрацияси 50% га камаяди.

  • криптококкоз, жумладан криптококкли менингит ва бошқа локализацияли инфекциялар (масалан, ўпка, тери), иммун тизими нормал ҳолатдаги беморларда ҳам иммунодепрессиянинг турли шакллари мавжуд бўлган беморларда ҳам (шу жумладан ОИТС мавжуд бўлган беморларда, аъзолар кўчириб ўтказилганида);
  • ОИТС мавжуд бўлган беморларда криптококкоз қайталанишини олдини олиш мақсадидаги муолажаларда;
  • тарқалган кандидоз, шу жумладан кандидемия, диссеминацияланган кандидоз ва бошқа қорин парда инфекциялари, эндокард, кўз, нафас ва сийдик йўлларининг инфекциялари сингари инвазив кандидоз инфекциялари;
  • шиллиқ қаватлар кандидозлари (оғиз бўшлиғи, ҳалқум, орофаренгиал кандидоз, кизилўнгач кандидози, ноинвазив бронх-ўпка кандидозлари, кандидурия, протезларини тақиш билан боғлиқ оғиз бўшлиғининг атрофик кандидози);
  • тиш генитал кандиоз: қин кандиози, ўткир ва/ёки сурункали қайталанувчи шакли, баланит;
  • тери микози, жумладан товон, тана, чов соҳаси микозлари;
  • кепаксимон темиратки, онихомикоз;
  • тарқалган инфекция ҳавфи юқори бўлганида масалан, яккол ёки узок сакланадиган нейтропенияли беморларда кандидозни олдини олиш;
  • цитостатиклар билан кимётерапия ёки нур билан даволаш оқибатида замбуруғли инфекциялар мойиллигига эга бўлган хавфли ўсмалари мавжуд беморларда, шунингдек кандидоз ривожланишига мойил бошқа омиллари мавжуд бўлган беморларда (антибиотикотерапия) замбуруғли инфекцияларни олдини олиш учун;
  • нормал иммунитетли беморларда чуқур эндемик микозлар (кокцидиоидомикоз, спортрихоз, гистотплазмоз) да қўлланади.

Буюрилаётган вақтда унга нисбатан аникланган микроорганизмлар сезувчанлигини аниқлаш тавсия қилинади.

Доза касаллик огирлиги, инфекция тури, организм ҳолати, беморнинг ёши, вазни ва буйраклар фаолиятига караб аниқланади.

Инфузия учун эритмани в/и томчилаб соатига 200 мг дан юқори бўлмаган тезликда юборилади (секин юбориш керак, оким билан юбориш тавсия қилинмайди). Флунимакнинг суткалик дозаси замбуруғ инфекциясининг характерига ва огирлигига боглик. В/и юборишдан ичга кабул килиш учун мўлжалланган шаклга ўтишда ёки аксинча холатда, суткалик дозани ўзгартиришга зарурат йўк.

Инфузия учун эритма қуйидагилар билан мутаносиб:

  • 20% декстроза эритмаси;
  • Рингер эритмаси;
  • Хартман эритмаси;
  • 5% декстроза эритмаси;
  • 0,9% калий хлориди эритмаси;
  • 4,2% натрий гидрокарбонати эритмаси;
  • 0,9% натрий хлориди эритмаси.

Инфузияларни юқорида санаб ўтилган эритувчилардан биронтаси билан ишлатган ҳолда трансфузия учун одатий тўплам ёрдамида ўтказиш мумкин.

Катталар

Криптококкли менингитда ва бошқа локализацияли криптококкли инфекцияларда биринчи куни ўртача 400 мг Флунимак буюрилади, кейин даволашни суткада 1 марта 200 400 мг дозада давом эттирилади. Криптококкли инфекцияларда даволаш давомийлиги микологик текширишлар билан тасдиқланган клиник самарадорлигига боғлиқ, криптококкли менингитда уни одатда камида 6-8 ҳафта давом эттирилади.

ОИТС ли беморларда криптококкли менингитни қайталанишларини олдини олиш учун бирламчи даволашнинг тўлиқ курси тугагандан кейин Флунимак билан суткада 200 мг дозада жуда узоқ муддат давомида (перорал шаклга ўтиш мумкин) давом эттириш мумкин. Нейтропения пайдо бўлганида ва нейтрофиллар сони 1000/мкл дан ошганидан кейин даволашни яна 7 сутка давомида давом эттирилади.

Чукур эндемик микозларда препаратни суткада 200 400 мг дозада 2 йил давомида қўллашни давом эттириш талаб килиниши мумкин. Даволаш давомийлиги шахсий равишда аникланади; кокцидиоидомикозда у 1124 ойни, гистоплазмозда 3 17 ойни (перорал шаклага ўтиш мумкин) ташкил қилади.

Болалар

Болаларда, катталардагига ўхшаш инфекциялар сингари даволаш давомийлиги клиник ва микологик самарага боглик. Болаларда препаратни каталардаги дозадан ошадиган, яъни суткасига 400 мг дан юкори дозада қўлланмаслиги керак. Препарат ҳар куни суткасига 1 маҳал қўлланилади. Узоқ даволаш заруратати бўлганида флуконазолнинг перорал шаклига ўтиш мумкин.

Болаларда криптококкли менингитда ва бошка локализацияли криптоккли инфекцияларда, шунингдек тарқалган кандидозларда тавсия килинадиган доза касалликнинг огирлигига караб суткасига 6-12 мг/кг ни ташкил қилади. Даволаш давомийлиги 10-12 ҳафтани ташкил қилади (орқа мия суюқлилигда қўзғатувчини йўклиги лаборатор тасдиқлангунича).

ОИТС ли болаларда криптококкли менингитни қайталанишларини олдини олиш учун бирламчи даволашни тўлиқ курси тугаганидан кейин Флунимак билан даволашни суткада 6 мг/кг дозада узоқ муддат давомида давом эттириш мумкин.

Болаларда орофаренгиал кандидозда тавсия қилинадиган доза биринчи куни суткасига 6 мг/кг ташкил қилади, кейинчалик ҳар куни суткасига бир марта 3 мг/кг дан. Даволаш давомийлиги камида 2 ҳафта.

Болаларда шиллиқ қаватлар кандидозида Флукимак нинг тавсия қилинадиган дозаси суткасига 3 мг/кг ни ташкил қилади. Биринчи куни доимий мувозанатли концентрацияга тезроқ эришиш мақсадида 6 мг/кг зарб дозада буюриш мумкин. Даволаш давомийлиги- камида 3 ҳафтани ташкил қилади.

Болаларда қизилунгач кандидозида флуконазолни суткасига 3 мг/кг дозада бир марта буюрилади. Биринчи куни суткасига 6 мг/кг зарб дозада буюриш мумкин. Касалликнинг оғирлигига қараб дозани суткасига 6-12 мг/кг гача ошириш мумкин. Даволаш давомийлиги - камида 3 ҳафта ва касаллик белгилари йўқолганидан кейин яна 2 ҳафта давомида Ўтказилади.

Инфекция ривожланиш ҳавфи цитостатик кимиотерапия ёки нур билан даволаш окибатида ривожланадиган нейтропения билан боғлиқ иммунитети пасайган болаларда замбуруғли инфекцияларни олдини олиш учун Флунимак суткада 3 12 мг/кг дозада бир марта буюрилади. Даволаш давомийлиги индукция қилинганланган нейтропения бартараф қилингунича давом эттирилади.

Ўзига ҳос клиник ҳолатларда қўллаш усули ва дозалари

Препаратни 4 ҳафталикгача бўлган болаларда қўлланилиши.

Чакалокларда Флунимакии секин чиқарилишини эътиборга олиш лозим. Ҳаётининг биринчи 2 ҳафтасида препаратни худди каттароқ ёшдаги болаларга буюриладиган дозада (мг/кг), аммо 72 соат интервал билан буюрилади. 3 ва 4 ҳафталик болаларга худди шу дозани 48 соатлик интервал билан юборилади.

Кексалар

Буйраклар функциясини бузилишлари мавжуд бўлмаганида препаратни одатдаги дозалаш тартибига риоя қилиш керак.

Буйраклар функциясини бузилган беморлар. КК 50 мл/дақиқа дан кам бўлганида дозалаш тартибига тузатиш киритиш талаб қилинади. Флуконазол асосан сийдик билан ўзгармаган ҳолда чиқарилади. Бир марта қўлланганида дозани ўзгартириш талаб қилинмайди. Буйрак функциясини бузилиши бўлган беморларда препаратни кўп марта юборилганда аввал 50 дан 400 мг.

Буйрак функцияси бузилган болаларда препаратнинг суткалик дозасини (катталарда қандай бўлса, худди шундай пропорционал равишда) буйрак етишмовчилигининг яққоллик даражасига мувофиқ камайтириш лозим. Препарат эритмаси 0,9% ли натрий хлоридини сақлайди; ҳар бир 100 мл ли флаконда 15 ммоль натрий ионлари ва хлор ионлари сақланади, шунинг учун, натрий ёки суюклик истъемол қилишни чеклаш талаб қилинадиган беморларда суюқликни юбориш тезлигини ҳисобга олиш керак.

Флунимак одатда яхши ўзлаштирилади.

Пайдо бўлиш частотасига қараб ножўя таъсирларининг қуйидаги гуруҳлари тафовут килинади: кўпинча 1% дан кўп, тез тез эмас 0,11%, кам ҳолларда 0,01 0,1%; жуда кам холларда - 0,01% дан кам.

Аллергик реакциялар: тез тез эмас тери тошмаси; кам ҳолларда кўп шаклли экссудатив эритема (жумладан хавфли экссудатив эритема ёки Стивенс-Джонсон синдроми), токсик эпидермал некролиз (Лайелл синдроми), анафилактоид реакциялар (жумладан, ангионевротик шиш, юзни шишиши, эшак еми, терини қичишиши).

Марказий ва периферик нерв тизими томонидан: тез тез эмас толиқиш, бош оғриғи, бош айланиши; кам ҳолларда тиришишлар.

Юрак-қон томир тизими томонидан: кам ҳолларда ОТ интервали давомийлигининг узайиши, қоринчаларнинг милтираши/титраши.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: тез тез эмас иштаҳанинг пасайиши, таъмни Ўзгариши, кўнгил айниши, қусиш, диспепсия, кабзият, диарея, метеоризм, қоринда оғриқ кам холларда жигар фаолиятининг бузилиши (сариклик, гипербилирубинемия, гепатит, (гепатоцеллюлар некроз) шу жумладан летал хотима.

Сийдик-чиқариш тизими томонидан: кам холларда буйрак фаолиятининг бузилиши.

Қон яратиш аъзолари томонидан: кам ҳолларда лейкопения, нейтропения, агранулоцитоз, тромбоцитопения, қонаш.

Дерматологик реакциялар: кам ҳолларда эксфолиатив тери касалликлари, алопеция,

Моддалар алмашинуви томонидан: кам ҳолларда - гиперхолестеринемия, гипертриглицеридемия, гипокалиемия, АЛТ, АСТ ва ИФ (ишқорий фосфатаза) фаоллигининг ошиши.

Маҳаллий реакциялар: кам ҳолларда дори препаратини вена ичига юборилганда юбориш жойи атрофида флебит белгилари пайдо бўлиши мумкин (қизариш, вена бўйлаб огрик). Бу одатда даволашни тўхтатиш учун сабаб бўлмайди, яллиғланиш белгилари инфузия тўхтатилгандан кейин ёки юбориш жойини ўзгартирганда бир неча соат давомида йўқолади, бундай холатларда одатда специфик даволаш талаб килинмайди.

  • препарат компонентларига, шунингдек замбуруғга қарши бошқа воситалари азол ҳосилаларига юқори сезувчанлик;
  • терфенадинни (флуконазолни суткада 400 мг ва ундан юқори дозада донмий қўллаш фонида), астемнзол, цизаприд билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан:

  • жигар етишмовчилиги;
  • буйрак етишмовчили;
  • юзаки замбуруг инфекциялари ва инвазив/тизимли замбуруғ инфекциялари бўлган беморларда флуконазолни қўллаш фонида тошмаларни пайдо бўлиши;
  • терфенадин ва флуконазолни суткасига 400 мг дан паст дозада бир вақтда қўллаш;
  • кўпгина ҳавф омиллари (юракнинг органик касалликлари, электролит мувозанатининг бузилиши, аритмияни чакирувчи дори воситаларини бир вақтда қабул қилиш, рифабутин ва бошка цитохром Р450 индукторлари, ацетилсалицил кислотаси (цизаприд, астемизол, хинидин) билан бир вақтда қабул қилиш)) бўлган беморларда потенциал проаритмоген ҳолатлар;
  • потенциал гепатоксик дори воситаларини бир вақтда қабул килиш;
  • алкоголизм;
  • 16 ёшгача бўлган болаларда эҳтиёткорлик билан қўлланади.

Антикоагулянтлар. Флуконазол кумарин ҳосилаларининг билвосита антикоагулянтлар (масалан, варфарин, пелентан) протромбин вақтини ўртача 12% га оширади, шунинг учун Флуконазол ва билвосита антикоагулянтлар кумарин ҳосилаларини қабул қилаётган беморларда, протромбин вақтини синчковлик билан назорат қилиш лозим.

Перорая гипогликемик препаратлар, сульфонилмочевина ҳосилалари (хлорпропамид, глибенкламид, глипизид ва толбутамид). Уларни Флуконазол билан бир вақтда қўлланганда перорал гипогликемик препаратлар, сульфонилмочевина ҳосилаларининг Тια узаяди, бу гипогликемия ривожланишига олиб келиши мумкин. Қонда глюкозани концентрациясини мунтазам назорат қилиш, зарур ҳолатларда гипогликемик дори препаратларининг дозаларига тузатиш киритиш керак.

Гидрохлортиазид Флуконазолнинг плазмадаги концентрациясини 40% га оширади, аммо бу, диуретикларни бир вақтда қабул қилаётган беморларда Флуконазолни дозалаш тартибини ўзгартиришни талаб қилмайди.

Фенитоин. Флуконазол ва фенитоинни бир вактда қўллаш фенитоиннинг концентрациясини клиник аҳамиятли даражада ошиши билан кечади. Шунинг учун фенитоин концентрациясини мониторинг қилиш ва плазмада унинг терапевтик концентрациясини таъминлаш учун дозасини танлаш керак.

Перорал контрацептивлар. Флуконазолни кўп марта қўллаш (50-200 мг дозаларда) мажмуавий перорал контрацептивларнинг самарадорлигига таъсир кўрсатмайди. >200 дозаларда гормонлар (эстрадиол, левоноргестерол) концентрацияси даражаси ўзгариши мумкин.

Рифампицин. Флуконазол ва рифампицинни бир вақтда қўллаш AUC ни (кузатувни хамма даври давомида препаратни кон плазмасидаги концентрацияси) 25% га ва флуконазол То давомийлигини 20% га пасайишига олиб келган. Рифампицин ва флуконазолни бир вактда қўллашда Флуконазолни дозасини хисобга олиш керак.

Циклоспорин. Флуконазол билан даволашда циклоспориннинг кондаги концентрацияисни назорат қилиш тавсия қилинади.

Теофиллин. Флуконазол теофиллининг Та узайтиради ва интоксикация ривожланиш хавфини оширади (унинг дозасига тузатиш киритиш зарур).

Терфенадин. Флуконазолни суткасига 400 мг ва ундан юқори дозада бир вақтда қўллаш мумкин эмас. Флуконазолни суткасига 400 мг дан паст дозада терфенадин билан биргаликда даволашни шифокорнинг синчков назорати остида ўтказиш лозим.

Цизаприд. цизаприд ва флуконазол бир вақтда қўлланганда юрак томонидан ножўя реакциялар, шу жумладан қоринчалар тахикардияси пароксизми. Назоратланган тадқиқотларда флуконазолин 200 мг дозада суткасига 1 марта ва цизапридни 20 мг дозада суткасига 3-4 марта 5 кун давомида қўллаш цизаприднинг плазмадаги концентрациясини яққол ошишига ва ЭКГ да QT интервалини узайишига олиб келиши кўрсатилган.

Рифабутин флуконазол ва рифабутинни бир вақтда қўллаш рифабутиннинг плазмадаги концентрациясини ошишига олиб келиши мумкин.

Флуконазол ва рифабутинни бир вақтда қўлланганда увеит ҳоллари таърифланган. Рифабутин ва ва флуконазолни кабул килаётган беморларни синчковлик билан кузатиш керак.

Такролимус. Флуконазол такролимуснинг плазмадаги концентрациясини оширади, шу сабабли нефротоксиклик ҳавфи ошади.

Зидовудин. Флуконазол ва зидовудин мажмуасини қабул килалаётган беморларда зидовудиннинг плазмадаги концентрациясини ошиши кузатилади, у зидовудиннинг асосий метаболитга айланишини пасайиши орқали чақирилган.

Мидазолам. Флуконазол мидазоламнинг плазмадаги концентрациясини оширади, шу сабабли психомотор таъсирларнинг ривожланиш хавфи ошади (флуконазолни в/и қараганда ичга қўлланганда, яккол ифодаланган).

Флуконазолни кабул килаётган беморларда бензодиазепинлар билан ёндош даволаш зарурати бўлганида бензодиазепинлар дозасини мувофик камайтириш мақсадида кузатиш лозим.

Флуконазол ва амфотерицин "В" бир вактда буюрилганида уларнинг ўзаро таъсирлашувини антагонистик характерини ҳисобга олиш лозим, аммо амалиётда ўзаро таъсирлашув натижалари қайси модда эрта юборилганлиги ва патоген замбуруғ тури билан аниқланади.

Флуконазол карбамазепиннинг метаболизмини сусайтиради ва карбамазепиннинг кон зардобидаги даражасини (30% га) оширади, карбамазепиннинг токсиклиги ривожланиши ҳавфи ошади; карбамазепин дозасини ўзгартириш талаб қилиниши мумкин.

Флуконазол амитриптиллиннинг самарасини оширади; мажмуавий даволашни бошида ва 1 ҳафтадан кейин амитриптиллин/нортриптиллин даражасини аниқлаш мақсадга мувофиқ, зарурати бўлганида амитриптиллиннинг дозасига тузатиш киритиш лозим.

Флуконазолни цитохром Р450 тизими иштирокида метаболизмга учрайдиган бошқа препаратлар (астемизол, цизаприд) билан бир вақтда қабул килаётган беморларда қўлланганида эхтиёткорликка риоя қилиш зарур.

Эҳтимол сиролимусни СҮРЗА4 ва Р-гликопротеинга боғлиқ (бир вақтда қўлланганда сиролимусни дозасига тузатиш талаб қилиниши мумкин) метаболизмини сусайиши ҳисобига плазмадаги концентрациясини оширади.

Флуконазол айрим ККБ (кальций каналалари блокаторлари) нифедипин, исрадипин, амлодипин, фелодипин) тизимли таъсирини ошириши мумкин, улар СҮРЗА4 иштирокида метаболизмга учрайдиган ва бошқ. Флуконазаол ва нифедипинни бир вактда қабул килаётган беморларни ножўя таъсирларнинг пайдо бўлиш хавфи ошиши сабабли, синчковлик билан кузатиш тавсия қилинади.

Кумарин қатори антикоагулянтлар билан бир вактда қўлланганда протромбин индексини назорат қилиш зарур.

Фармацевтик ўзаро таъсирли

Флунимак эритмаси мутаносиб: "Қўллаш усули ва дозалари" га қаранг.

Даволашия клиник-гематологик ремиссия пайдо бўлгунича давом эттириш керак.

Даволашни муддатидан аввал тўхтатиш қайталанишларга олиб келади. Муолажани микробиология экиш ёки бошқа лаборатория таҳлил натижалари бўлмаганида бошлаш мумкин, аммо улар бўлганида замбуруғларга қарши даволашга мувофик тузатиш киритиш тавсия қилинади.

Даволаш вақтида спиртли ичимликларни истъемол килиш ва седатив воситаларни қабул қилиш тавсия килинмайди.

Даволаш вақтида қон кўрсаткичларини (ҳужайравий таркиби, ивиш), буйраклар ва жигар функциясини назорат қилиш керак. Билвосита антикоагулянтлар - кумарин ҳосилалари билан бир вақтда қўлланганда протромбин индексини назорат қилиш зарур. Буйраклар ва жигар функцияси бузилишлари пайдо бўлганида препаратни қўллашни тўхтатиш лозим. Флуконазолни қўллаш кам холларда жигарни токсик ўзгаришлари билан кечади. Флуконазол билан боғлиқ гепатотоксик таъсирлари холатларида, уларни ривожланши умумий суткалик доза, даволаш давомийлиги, беморнинг жинси ва ёшига богликлигига аниқланмаган. Флуконазолнинг гепатотоксик таъсири одатда кайтувчан бўлади; унинг белгилари даволаш тўхтатилганидан кейин йўқолган, Флуконазол билан боғлиқ, жигар шикастланишининг клиник белгилари пайдо бўлганида, препаратни бекор килиш керак.

Агар терининг юзаки микози бўлган беморларда флуконазол сабабли тошмалар пайдо бўлса (айниқса ОИТС ва ҳавфли ўсмалари бўлган беморларда) препарат билан даволашни тўхтатиш лозим. Инвазив ёки тизимли микози бўлган беморларда тошмалар пайдо бўлса, кейинги даволанишларни қаътий назорат остида ўтказиш лозим.

Буллёз ўзгаришлар ёки кўп шаклли эритемалар пайдо бўлганида дори препаратини бекор килиш лозим. Флуконазолни кабул килаётган беморларда циклоспориннинг қондаги концентрациясини назорат қилиш тавсия қилинади, чунки буйрак кўчириб ўтказилган беморларда флуконазолни суткасига 200 мг дозада қўллаш циклоспоринни плазмадаги концентрациясини секин ошишига олиб келади.

Флуконазолни цизаприд, рифабутин ёки цитохром P450 тизими иштирокида метаболизмга учрайдиган препаратлар билан бир вақтда қўлланганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Ҳомиладорлик даврида препаратни фақат она учун тахмин қилинадиган фойдаси, ҳомила учун потенциал ҳавфдан устун бўлган ҳоллардагина қўллаш мумкин.

Даволаш вақтида эмизишни тўхтатиш лозим (кўкрак сутида флуконазолнииг концентрацияси плазмадаги билан бир хил).

FDA бўйича ҳомилага таъсир қилиш тоифаси "С"

Автомобилни ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Флуконазолнинг автомобилни бошкариш ҳамда юқори эътибор ва тезкор психомотор реакциялар талаб килувчи потенциал ҳавфли фаолият турлари билан шуғулланишга бўлган салбий таъсири маълум эмас.

Симптомлари: галлюцинациялар, параноид хулк.

Даволаш: симптоматик, жадаллаштирилган диурез; 3 соатлик гемодиализдан сўнг флуконазолнинг плазмадаги концентрацияси тахминан 50% га камаяди.

200 мг эритма 100 мл полиэтилен шишада полипропилен пакетида тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Курук, ёругликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда саклансин. Музлатилмасин.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

2 йил.

Яроклилик муддати ўтгач кўлланилмасин.

Рецепт бўйича.

«Alchemy Medicine Pvt Ltd», Хиндистон.

Tavsifnomalar
Savdo nomi:
INN:
Dozalash:

Flukonazol: 2 mg/ml

Chiqarish shakli:
Eritma
Paketdagi miqdor:
1
Ovoz balandligi:
100 ml
Qo'llash tartibi:
Tomir ichiga yuborish
Dam olish shartlari:
Retseptsiz
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
shisha
ATХ guruhi:
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Hindiston

Ko`p so`raladigan savollar

Флунимак раствор д/инф. 2 мг/мл по 100 мл (флакон) ning to`liq analoglari:

Флунимак раствор д/инф. 2 мг/мл по 100 мл (флакон) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Hindiston.

Флунимак раствор д/инф. 2 мг/мл по 100 мл (флакон) ning asosiy faol moddasi Flukonazol hisoblanadi.

Флунимак раствор д/инф. 2 мг/мл по 100 мл (флакон) ishlab chiqaruvchisi Alchemy Medicines hisoblanadi.