Facebook Pixel Code

Fosfomarin tomir ichiga yuborish uchun eritma 250 mg / 5 ml, 5 ml №5 (ampulalar)

dagi narxlar
Retsept bo'yicha
Boshqa shaharlardagi narxlar
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Fosfomarin tomir ichiga yuborish uchun eritma 250 mg / 5 ml, 5 ml №5 (ampulalar)

Ҳар бир ампула (5 мл) қуйидагиларни саклайди:

фаол моддалар: эссенциал фосфолипидлар субстанцияси EPL (келиб чиқиши табиий бўлган холин-фосфор кислотаси соя дуккаклари экстракти тўйинмаган ёг кислоталари, асосан линолен (70%), линолен ва олеин кислоталари мажмуаси) - 250 мг;

ёрдамчи моддалар: натрия дезоксихолати, бензил спирти, пропилен гликоль, суюқ Е витамини, бутил гуруҳи қўшилган гидрокси толуол, бутил гуруҳи қўшилган гидрокси анизол, рибофлавин натрий фосфати, инъекция учун сув.

Сариқ рангли тиниқ эритма, қаҳрабо рангли ампулада.

Вена ичига юбориш учун эритма.

Гепатопротектор. АТХ коди: A05C.

Препаратнинг фаол моддаси фосфатидилхолиннинг юқори даражада тозаланган фракциясидан иборат эссенциал фосфолипидлар (EPL-субстация) деб номланувчи моддадан иборат. Бу фракциянинг асосий компоненти бўлиб дилинолеоилфосфатидилхолин ҳисобланади.

Эссенциал фосфолипидлар ўзининг кимёвий тузилиши бўйича эндоген мембрана фосфолипидларига ўхшайди, ўзида кўп тўйинмаган ёг кислоталари, айниқса линолен кислотасини кўп миқдорда саклаши туфайли ўзининг функционал хусусиятлари бўйича устун туради. Фосфолипидлар хужайра мембраналари ва органелларининг асосий структур элементлари бўлиб хисобланади. Улар хужайралар дифференциацияси, бўлиниши ва регенерациясида иштирок этади.

Фосфолипидларнинг функционал аҳамияти уларнинг амфифил хусусиятларидан иборат, улар хужайра мембраналарининг ўтказувчанлигини бошкариш имконини беради. Улар мембрана фаолиятини яхшилайди, хусусан ион алмашинуви, хужайра ички нафас жараёни, биологик оксидланиш, митохондрияларда хужайра ички нафас ферментларини боғланишига, шунингдек хужайранинг энергетик алмашинувида оксидланишли фосфорланиш жараёнига таъсир кўрсатади. Физиологик шароитда фосфолипидлар синтези фосфолипидларни етарли миқдорда сақловчи гепатоцитларнинг нормал эҳтиёжини қондиради. Жигар касалликларида хужайра мембраналари структуралари ва фермент тизимлари фаолияти издан чиқиши маълум.

Фосфолипидлар биосинтези бузилади, уларнинг танқислиги хужайра мембранасининг фаолиятини бузилишига олиб келади. Бу жараёнлар айниқса митохондрияларда намоён бўлади, улар тахминан 30% фосфолипидлардан иборат ва уларда муҳим алмашинув жараёнлари, шу жумладан оксидланишли фосфорланиш амалга оширилади. Фосфолипидлар танқислигида ёглар алмашинуви издан чиқади, бу жигарнинг ёғли дистрофиясига олиб келади. Ўзининг фармакологик хусусиятлари туфайли препарат кўрсатилган бузилишларни бартараф этади, хужайралар мембранаси регенерациясига ёрдам беради, мембранага боглик фермент тизимлари ва рецепторлар бузилишларини кайта фаоллаштиради, жигарнинг детоксикацион нормаллаштиради. қобилиятини оширади шундай килиб унинг фаолиятини нормаллаштиради.

Фармакокинетикаси

Холин компонентининг ярим чикарилиш даври 66 соат, тўйинган ёғ кислоталарники -32 соатни ташкил этади.

Фармакокинетик тадқиқотларда одам организмида юборилган НЗ ва С14 изотоплар ҳар бири 5% дан кам миқдордаахлат билан чиқарилган.

  • жигарнинг ёғли дегенерацияси (шунингдек диабетда);
  • ўткир ва сурункали гепатитлар, цирроз, жигар хужайралари некрози, жигар комаси ва кома олди холати, жигарни токсик шикастланиши, шу жумладан ҳомиладорлар токсикози;
  • опарациядан олдинги ва операциядан кейинги даволаш, айниқса гепатобилиар соҳадаги операцияларда;
  • псориаз, нейродермитлар; радицион синдромда қўлланади.

Агар шифокорнинг бошка кўрсатмаси бўлмаса, катталар ва ўсмирларга вена ичига аста- секин кунига 250-500 мг (1-2 амп.) дан кунига, оғир холигларда 500 мг-1 г (2-4 амп.) дан кунига.

Бир марталик дозани 10 мл дан ошириш мумкин эмас. Зарурати бўлганда эритмани суюлтириш лозим. Бемор кони билан 1:1 нисбатда суюлтириш тавсия килинади.

Вена ичига юбориш 10 кун давом этади. 2 ампула ичидагисини бир вақтда юбориш мумкин. Фақат тиниқ эритма қўллансин. Бошқа физиологик эритмалар билан аралаштирилмасин.

Инфузион эритма тайёрлашда бир вактда куйидаги электролитсиз эритмалар билан қўлланилсин: 5% ёки 10% ли декстроза эритмаси (1:1 нисбатда), 5% ли ксилитол эритмаси.

Парентерал йўли билан даволашни иложи борича тезроқ таркибида эссенциал фосфолипид бўлган капсулани огиз оркали кабул қилиш билан тўлдириш тавсия килинади.

Стандарт даволаш курси 3 ой. Зарурати бўлганида даволаш курси давом эттирилиши мумкин. Псориазда даволаш курси псориазни умумий кабул килинган даволаш усуллари билан бирга 2-3 ойни ташкил қилади.

Фосфомарин препарати билан даволаш вақтида диспептик бузилишлар (кўнгил айниши, қоринда огрик), аллергик кўринишлар каби нохуш самаралар пайдо бўлиши мумкин.

Ножўя реакциялар пайдо бўлганда ушбу препаратни қабул қилишни тўхтатиш ва даволовчи шифокор билан маслаҳатлашиш керак.

Фосфомарин препаратини фаол моддага ва ёрдамчи компонентларига ўта юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Препарат ва алкоголь: препарат билан бир вақтда спиртли ичимликларни истеъмол қилиш тавсия этилмайди.

Маълумотлар йўк.

Вена ичига юбориш учун эритмани суюлтириш учун электролитлар эритмасини қўллаш мумкин эмас. Фақат тиниқ эритмаларни ишлатиш керак.

Хомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Препаратнинг таркибида йўлдош тўсиғи оркали ўтиши мумкин бўлган бензил спирти мавжудлиги туфайли (муддатида тугилган чақалоқлар ва чала туғилган чақалоқларда бензил спиртини сақловчи препаратларни қўллаш уларда Ўлныга олиб келувчи ҳансирашни ривожланиши билан ассоциацияланган), ҳомиладорлиқда препаратни фақат даволашдан она учун кутилаётган фойда ҳомила учун потенциал хавфдан юқори бўлгандагина қўллаш мумкин.

Препаратни қўллаш бўйича маълумотлар етарли бўлмаганлиги туфайли, эмизиш даврида қўллаш тавсия этилмайди.

Болаларда кўлланиши

3 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас. 3 ёшдан ошган болаларда эҳтиёткорлик билан қўлланади.

Маълумотлар йўк.

5 мл дан 5 дона ампула тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга картон кутида.

Курук, коронги жойда, 2 °С дан 8 °С гача бўлган ҳароратда сақлансин. Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

3 йил.

Яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Рецепт бўйича.

«Syren Healthcare»

Block No. 10-13, Sarkhej-Bavla Highway,

Vill: Changodar, Dist: Ahmedabad-382213, Gujarat, Хиндистон.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Chiqarish shakli:
Eritma
Paketdagi miqdor:
5
Ovoz balandligi:
5 ml
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Birlamchi qadoqlash:
ampula
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Hindiston

Ko`p so`raladigan savollar

Fosfomarin tomir ichiga yuborish uchun eritma 250 mg / 5 ml, 5 ml №5 (ampulalar) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Hindiston.

Fosfomarin tomir ichiga yuborish uchun eritma 250 mg / 5 ml, 5 ml №5 (ampulalar) ishlab chiqaruvchisi Syren Healthcare hisoblanadi.