Fungazid infuzion eritmasi 0,2%, 100 ml (flakon)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 2000 so'm)
Uchun ko‘rsatma Fungazid infuzion eritmasi 0,2%, 100 ml (flakon)
Фаол модда: флуконазол - 2 г.
Ёрдамчи моддалар: натрий хлориди - 9 г; инъекция учун сув - 1000 мл гача.
Тиниқ бироз сарғиш ёки бироз яшилсимон рангли эритма.
Инфузия учун эритма
Замбуруғларга қарши восита. АТХ коди: J02AC01.
Фармакодинамикаси
Замбуруғларга қарши восита, триазол ҳосилалари синфи вакили.
Замбуруғ хужайрасининг цитохром Р-450 фаоллигини сусайтириб, юқори специфик таъсирга эга.Замбуруғ ҳужайраларини ланстеролни эргостеролга айланишини блоклайди, ҳужайрани мембранаси ўтказувчанлигини оширади.
Флуконазол замбуруғларнинг цитохром Р-450 учун юқори танловга эга бўлиб, одам организмида бу ферментларни деярли сусайтирмайди, одам жигари микросомаларидаги цитохром Р-450га қарам оксидланиш жараёнларини кам даражада бостиради.
Антиандроген фаолликка эга эмас.
Қуйидагиларга нисбатан фаол:
- оппортунистик микозларда, шу жумладан Candida spp. чақирган (шу жумладан иммунодепрессия фонида кандидозни тарқалган шакллари);
- Cryptococcus neoforemans ва Coccidioides immitis (шу жумладан бош мия ички инфекциялари);
- Microsporium spp. ва Tricohophyton spp.;
- Blastomyces dermatidis, Histoplasma capsulatum чақирган эндемик микозларда (шу жумладан иммунодепрессиялар).
Камроқ сезувчан:
- Candida krusei;
- Candida glabrata.
Чидамли:
- Candida albicans.
Фармакокинетикаси
Флуконазол вена ичига юборилганидан сўнг организмнинг тўқималари ва суюқликларига яхши ўтади.
Тақсимланиши
Қон плазмасидаги концентрацияси препаратнинг дозасига тўғри пропорционал. Кўкрак сути, бўғим суюқлиги, сўлак, балғам ва перитонеал суюқликда фаол модданинг концентрацияси плазмадаги концентрацияси билан бир хил.
Тери суюқлиги, эпидермис ва терининг шох қавати (селектив тўпланиши) да зардобдаги плазмадаги концентрациялардан юқори концентрацияларга эришилади.
Орқа мия суюқлигига яхши ўтади; замбуруғли менингитда препаратнинг орқа мия суюқлигидаги концентрацияси плазмадаги концентрациясининг тахминан 85% ни ташкил этади.
Қон плазмасида флуконазол 90% мувозанатли концентрациясига (Css) 4-5 кунга келиб эришилади. Одатдаги суткалик дозасидан 2 марта ортиқ бўлган “зарб” дозани (биринчи кунда) юбориш, 2 кунга келиб 90% мувозанатли концентрацияга (Css) эришиш имконини беради.
Тахминий тақсимланиш ҳажми (Vd) организмдаги умумий суюқлик миқдорига яқинлашади. Плазма оқсиллари билан боғланиши паст - 11-12% ни ташкил этади. Флуконазолни периферик қонда айланиб юрувчи метаболитлари аниқланмаган.
Метаболизми ва чиқарилиши
Одамларда узоқ ярим чиқарилиш даври (Т1/2) 30 соат (25-50 соат диапазонида). Орофаренгиал кандидозни даволашда суткада бир марта қўллаш ва қин кандидиозини даволашда бир марта буюриш имконини беради. Жигарда CYP2C9 изоферментининг ингибитори ҳисобланади. Асосан буйрак орқали (80% - ўзгармаган ҳолда, 11% метаболитлар ҳолида) чиқарилади. Флуконазолнинг клиренси креатинин клиренси га (КК) пропорционалдир.
Флуконазол вена ичига юборилганида ва ичга қабул қилинганида, унинг фармакокинетикаси ўхшашдир, бу бир дори шаклини қўллашдан бошқа дори шаклини қўллашга осон ўтиш имконини беради.
Болаларда флуконазолнинг фармакокинетикасини қуйидаги кўрсаткичлари аниқланган:
Ёши | Дозаси | Т1/2 | АUC |
11 кунлик - 11 ойлик | 3 мг/кг (бир марта в/и) | 23 соат | 110,1 мкг соат/мл |
Чала туғилаган болалар (тахминан 28 ҳафталик) | 6 мг/кг (кўп марта в/и ) | 74 соат (биринчи сутка давомида) 53-47 соат (7-13 суткада) | 271 мкг соат/мл (биринчи сутка) 490-360 мкг соат/мл 7-13 сутка |
5-15 ёш | 3 мг/кг (кўп марта (в/и)) | 15,5 | 41,6 мкг соат/мл |
АUC-препаратни қон плазмасидаги кузатувнинг ҳамма даври давомидаги концентрацияси
Алоҳида клиник ҳолатлардаги фармакокинетикаси. Флуконазолни фармакокинетикаси буйракнинг функционал ҳолатига сезиларли даражада боғлиқ. Буйрак фаолиятини бузилилиши бўлган пациентларда Т1/2 ошади, ярим чиқарилиш даври ва креатинин клиренси (К/К) ўртасида тескари боғлиқлик мавжуд. Гемодиализдан кейин 3 соат давомида флуконазолни қон плазмасидаги концентрацияси 50% га камаяди.
- криптококкоз, шу жумладан криптококкли менингит ва бошқа локализацияли инфекциялар (масалан, ўпка, тери), нормал иммун жавобли беморларда қандай бўлса, иммунодепрессиянинг турли шакллари бўлган беморларда, ҳам шундай (шу жумладан ОИТС бўлган беморларда аъзолар кўчириб ўтказилганида);
- ОИТС бўлган беморларда криптококкоз қайталанишларини профилактика қилиш мақсадида бир маромда сақлаб турувчи;
- тарқалган кандидоз, шу жумладан кандидемия, дисссеминацияланган кандидоз ва қорин парда инфекциялари, эндокард, кўз, нафас ва сийдик чиқариш йўлларининг инфекциялари каби бошқа инвазив кандидоз инфекциялари;
- шиллиқ қаватлар кандидозлари (оғиз бўшлиғи, ҳалқум, орофаренгиал кандидоз, қизилўнгач кандидози, ноинвазив бронх-ўпка кандидозлари, кандидурия, тиш протезларини тақиш билан боғлиқ оғиз бўшлиғининг атрофик кандидози);
- генитал кандидоз: қин кандидози, ўткир ва/ёки сурункали қайталанувчи шаклли, баланит;
- тери микози, шу жумладан товон, тана, чов соҳаси микозлари;
- кепаксимон темиратки, онихомикоз;
- тарқалган инфекцияни юқори хавфи бўлганида масалан, яққол ёки узоқ сақланадиган нейтропенияли беморларда, кандидозни олдини олиш;
- цитостатиклар билан кимётерапия ёки нур билан даволаш оқибатида замбуруғли инфекцияларга мойиллиги бўлган хавфли ўсмалари бўлган беморларда, шунингдек кандидоз ривожланишига мойил бошқа омиллари бўлган беморларда (антибиотикотерапия);
- нормал иммунитетли беморларда чуқур эндемик микозлар (кокцидиомикоз, споротрихоз, гистоплазмоз) да қўлланади.
Инфузия учун эритмани вена ичига томчилаб соатига 200 мг дан юқори бўлмаган тезликда юборилади (секин юбориш керак, оқим билан юбориш тавсия қилинмайди). Фунгазиднинг суткалик дозаси замбуруғ инфекциясининг характерига ва оғирлигига боғлиқ. В/и юборишдан ичга қабул қилиш учун мўлжалланган шаклга ўтишда ёки оқсилга, суткалик дозани ўзгартиришга зарурат йўқ.
Инфузия учун эритма қуйидагилар билан мутаносиб:
- 20% ли декстроза эритмаси;
- Рингер эритмаси;
- Хартман эритмаси;
- 5% ли декстроза эритмаси;
- калия хлориднинг глюкозадаги эритмаси;
- 4,2% ли натрий гидрокарбонати эритмаси;
- 0,9% ли натрий хлориди эритмаси.
Инфузияларни юқорида санаб ўтилган эритувчилардан биронтаси билан ишлатган ҳолда трансфузия учун одатий тўплам ёрдамида ўтказиш мумкин.
Катталар. Криптококкли менингитда ва бошқа локализацияли криптококкли инфекцияларда биринчи куни ўртача 400 мг Фунгазид буюрилади, кейин даволашни суткада 1 марта 200-400 мг дозада давом эттирилади. Криптококкли инфекцияларда даволаш давомийлиги микологик текширишлар билан тасдиқланган клиник самарадорлигига боғлиқ, криптококкли менингитда уни одатда камида 6-8 ҳафта давом эттирилади.
ОИТС ли беморларда криптококкли менингитни қайталанишларини олдини олиш учун бирламчи даволашнинг тўлиқ курси тугагандан кейин Фунгазид билан суткада 200 мг дозада жуда узоқ муддат давомида (перорал шаклга ўтиш мумкин) давом эттириш мумкин.
Нейтропенияни пайдо бўлиши ва нейтрофиллар сонини 1000/мкл дан кўп ошганидан кейин даволашни яна 7 сутка давомида давом эттирилади.
Чуқур эндемик микозларда препаратни суткада 200-400 мг дозада 2 йил давомида қўллашни давом эттириш талаб қилиниши мумкин. Даволаш давомийлиги шахсий равишда аниқланади; кокцидиоидомикозда у 11-24 ойни, гистоплазмозда 3-17 ойни (перорал шаклга ўтиш мумкин) ташкил қилади.
Болалар. Болаларда, катталардагига ўхшаш инфекцияларда даволаш давомийлиги клиник ва микологик самарага боғлиқ. Болаларда препаратни катталардаги дозадан ошадиган яъни суткада 400 мг дан юқори суткалик дозада қабул қилмаслик керак. Узоқ даволаш зарурати бўлганида флуконазолни перорал шаклига ўтиш мумкин.
Болаларда криптококкли менингитда ва бошқа локализацияли криптоккли инфекцияларда, шунингдек тарқалган кандидозларда тавсия қилинадиган доза касалликни оғирлигига кўра суткада 6-12 мг/ни ташкил қилади. Даволаш давомийлиги - 10-12 ҳафтани ташкил қилади. (орқа мия суюқлигида қўзғатувчини йўқлигини лаборатор тасдиқлангунича).
ОИТС ли болаларда криптококкли менингитни қайталанишларини олдини олиш учун бирламчи даволашни тўлиқ курси тугаганидан кейин Фунгазид билан даволашни суткада 6 мг/кг дозада узоқ муддат давомида давом эттириш мумкин.
Болаларда орофарингеал кандидозда тавсия қилинадиган доза биринчи куни суткада 6 мг/кг ташкил қилади, кейинчалик ҳар куни суткада 3 мг/кгдан, бир мартани ташкил қилади. Даволаш давомийлиги - камида 2 ҳафтани ташкил қилади.
Болаларда шиллиқ қаватлар кандидозида Фунгазиднинг тавсия қилинадиган дозаси суткада 3 мг/кг ни ташкил қилади. Биринчи куни доимий мувозанатли концентрацияга тезроқ эришиш мақсадида 6 мг/кг зарб дозада буюриш мумкин. Даволаш давомийлиги-камида 3 ҳафтани ташкил қилади.
Болаларда қизилўнгач кандидозида флуконазолни суткада 3 мг/кг дозада бир марта буюрилади. Биринчи куни суткада 6 мг/кг зарб дозада буюриш мумкин. Касалликнинг оғирлигига қараб дозани суткада 6-12 мг/кг гача ошириш мумкин. Даволаш давомийлиги - камида 3 ҳафта ва симптомларни регрессиясидан кейин яна 2 ҳафта давомида ўтказилади.
Инфекция ривожланиш хавфи цитостатик кимётерапия ёки нур билан даволаш оқибатида ривожланадиган нейтропения билан боғлиқ иммунитети пасайган болаларда замбуруғли инфекцияларни олдини олиш учун Фунгазид суткада 3-12 мг/кг дозада бир марта буюрилади. Даволаш давомийлиги - индукцияланган нейтропения бартараф қилингунича давом эттирилади.
Алоҳида клиник ҳолатларда қўллаш усули ва дозалари
Препаратни 4 ҳафталикгача бўлган болаларда қўлланилиши.
Чақалоқларда Фунгазидни секин чиқарилишини эътиборга олиш лозим. Ҳаётининг биринчи 2 ҳафтасида препаратни худди каттароқ ёшдаги болаларга буюриладиган дозада (мг/кг), аммо 72 соат интервал билан буюрилади. 3 ва 4 ҳафталик болаларга худди шу дозани 48 интервал билан юборилади.
Кекса одамлар.
Буйрак фаолиятини бузилишлари бўлмаганида препаратни одатдаги дозалаш тартибига риоя қилиш керак.
Буйрак фаолиятни бузилиш бўлган беморлар. КК минутига 50 мл кам бўлганида дозалаш тартибига тузатиш киритиш талаб қилинади. Флуконазол асосан сийдик билан ўзгармаган ҳолда чиқарилади. Бир марта қўлланганда дозани ўзгартириш талаб қилинмайди. Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда препаратни кўп марта юборилганда аввал 50 дан 400 мг гача бўлган зарб дозасини юбориш лозим, ундан кейин суткалик дозани (кўрсатмага кўра) қуйидаги жадвал бўйича аниқланади:
Креатинин клиренси (мл/мин) | Тавсия қилинадиган дозани фоизи |
>50 | 100% |
<50 (диализсиз) | 50% |
Доимий диализда бўлган беморлар | Ҳар бир сеансдан кейин 100% |
Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган болаларда препаратнинг суткалик дозасини (катталарда қандай бўлса, худди шундай пропорционал равишда) буйрак етишмовчилигини яққоллик даражасига мувофиқ камайтириш лозим. Препарат эритмаси 0,9% ли натрий хлоридини сақлайди; ҳар бир 100 мл ли флаконда 15 ммоль натрий ионлари ва хлор ионлари сақланади, шунинг учун, натрий ёки суюқликни истеъмол қилишни чеклаш талаб қилинадиган беморларда суюқликни юбориш тезлигини ҳисобга олиш керак.
Фунгазид одатда яхши ўзлаштирилади.
Пайдо бўлиш тез-тезлигига қараб ножўя самараларнинг қуйидаги гуруҳлари ажиратилади: тез-тез - 1% дан кўп, тез-тез эмас - 0,1-1%, кам холларда - 0,01-0,1%; жуда кам холларда - 0,01% дан кам.
Аллергик реакциялар: тез-тез эмас - тери тошмаси; кам холларда - кўп шаклли экссудатив эритема (шу жумладан хавфли экссудатив эритема ёки Стивенс-Джонсон синдроми), токсик эпидермал некролиз (Лайелл синдроми), анафилактоид реакциялар (шу жумладан, ангионевротик шиш, юзни шишиши, эшакеми, терини қичишиши).
Марказий ва периферик нерв тизими томонидан: тез-тез эмас - толиқиш, бош оғриғи, бош айланиши; кам ҳолларда - тиришишлар.
Юрак-қон томир тизими томонидан: кам холларда - QT интервалини давомийлигини узайиши, қоринчаларни липиллаши/хилпираши.
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: тез-тез эмас иштаҳани пасайиши, таъмни ўзгариши, кўнгил айниши, қусиш, диспепсия, қабзият, диарея, метеоризм, қоринда оғриқ; кам холларда жигар фаолиятини бузилиши (сариқлик, гипербилирубинемия, гепатит, (гепатоцеллюлар некроз) шу жумладан ўлим билан якунланиши.
Сийдик-чиқариш тизими томонидан: кам холларда - буйрак фаолиятини бузилиши.
Қон яратиш аъзолари томонидан: кам холларда - лейкопения, нейтропения, агранулоцитоз, тромбоцитопения, қонаш.
Дерматологик реакциялар: кам холларда - эксфолиатив тери касалликлари, алопеция.
Моддалар алмашинуви томонидан: кам холларда - гиперхолестеринемия, гипертриглицеридемия, гипокалиемия, АЛТ, АСТ ва ИФ фаоллигини ошиши.
Маҳаллий реакциялар: кам холларда - дори препаратини вена ичига юборилганда проксимал юбориш жойида флебит белгилари пайдо бўлиши мумкин (қизариш, вена бўйлаб оғриқ). Бу одатда даволашни тўхтатиш учун сабаб бўлмайди, яллиғланиш белгилари инфузия тўхтатилгандан кейин ёки юбориш жойини ўзгартирганда бир неча соат давомида йўқолади, бундай ҳолатларда одатда специфик даволаш талаб қилинмайди.
- препаратнинг компонентларига, шунингдек замбуруғга қарши бошқа воситалари - азол ҳосилаларига юқори сезувчанлик.
- терфенадинни (флуконазолни суткада 400 мг ва ундан юқори дозада доимий қўллаш фонида), астемизол, цизаприд билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас.
Эҳтиёткорлик билан:
- жигар етишмовчилиги;
- буйрак етишмовчили;
- юзаки замбуруғ инфекциялари ва инвазив/тизимли замбуруғ инфекциялари бўлган пациентларда флуконазолни қўллаш фонида тошмаларни пайдо бўлиши;
- терфенадин ва флуконазолни суткада 400 мг дан паст дозада бир вақтда қўллаш;
- кўпгина хавф омилари (юракнинг органик касалликлари, электролит мувозанатини бузилиши, аритмияни чақирувчи дори воситаларини бир вақтда қабул қилиш, рифабутин ва бошқа цитохром Р450 индукторлари, ацетилсалицил кислотаси (цизаприд, астемизол, хинидин) билан бир вақтда қабул қилиш)) бўлган пациентларда потенциал проаритмоген ҳолатлар;
- потенциал гепатоксик дори воситаларини бир вақтда қабул қилиш;
- алкоголизм;
- 16 ёшгача бўлган болаларда эҳтиёткорлик билан қўлланади.
Антикоагулянтлар: флуконазол кумарин ҳосилалари билвосита антикоагулянтларни (масалан, варфарин, пелентан) протромбин вақтини ўртача 12% га оширади, шунинг учун флуконазол ва билвосита антикоагулянтлари - кумарин ҳосилаларини қабул қилаётган беморларда протромбин вақтини синчковлик билан назорат қилиш лозим.
Перорал гипогликемик препаратлар, сульфонилмочевина ҳосилалари (хлорпропамид, глибенкламид, глипизид ва толбутамид). Уларни флуконазол билан бир вақтда қўлланганда перорал гипогликемик препаратлар, сульфонилмочевина ҳосилаларининг Т1/2 узаяди, бу гипогликемияни ривожланишига олиб келиши мумкин. Қонда глюкозани концентрациясини мунтазам назорат қилиш керак, зарурати бўлганида гипогликемик дори препаратларининг дозаларига тузатиш киритиш керак.
Гидрохлортиазид. Флуконазолни плазмадаги концентрациясини 40% га оширади, аммо бу диуретикларни бир вақтда қабул қилаётган беморларда флуконазолни дозалаш тартибини ўзгартиришни талаб қилмайди.
Фенитоин. Флуконазол ва фенитоинни бир вақтда қўллаш фенитоиннинг концентрациясини клиник аҳамиятли даражада ошиши билан кечади. Шунинг учун фенитоинни концентрациясини мониторинг қилиш ва плазмада уни терапевтик концентрациясини таъминлаш учун дозасини танлаш керак.
Перорал контрацептивлар. Флуконазолни кўп марта қўллаш (50-200 мг дозаларда) мажмуавий перорал контрацептивларнинг самарадорлигига таъсир кўрсатмайди. >200 дозаларда гормонлар (эстрадиол, левоноргестерол) концентрацияси даражасини ўзгариши мумкин.
Рифампицин. Флуконазол ва рифампицинни бир вақтда қўллаш AUC (кузатувни ҳамма даври давомида препаратни қон плазмасидаги концентрацияси) 25% га ва флуконазолни Т1/2 давомийлигини 20% га пасайишига олиб келган. Рифампицин ва флуконазолни бир вақтда қўллашда флуконазолни дозасини ҳисобга олиш керак.
Циклоспорин. Флуконазол билан даволашда циклоспоринни қондаги концентрациясини назорат қилиш тавсия қилинади.
Теофиллин. Флуконазол теофиллининг Т1/2 узайтиради ва интоксикацияни ривожланиш хавфини оширади (унинг дозасига тузатиш киритиш зарур).
Терфенадин. Флуконазолни суткада 400 мг ва ундан юқори дозада бир вақтда қўллаш мумкин эмас. Флуконазолни суткада 400 мг ва ундан паст дозада терфенадин билан биргаликда даволашни шифокорни синчков назорати остида ўтказиш лозим.
Цизаприд. Цизаприд ва флуконазолни бир вақтда қўлланганда - юрак томонидан ножўя реакциялар, шу жумладан қоринчалар тахикардияси пароксизми. Назоратланган тадқиқотларда флуконазолни 200 мг дозада суткада 1 марта ва цизапридни 20 мг дозада суткада 3-4 марта 5 кун давомида қўллаш цизапридни плазмадаги концентрациясини яққол ошишига ва ЭКГ да QT интервалини узайишига олиб келиши кўрсатилган.
Рифабутин. Рифабутин ва рифабутинни бир вақтда қўллаш рифабутиннинг плазмадаги концентрациясини ошишига олиб келиши мумкин.
Флуконазол ва рифабутинни бир вақтда қўлланганда увеит ҳоллари таърифланган. Рифабутин ва флуконазолни қабул қилаётган беморларни синчков кузатиш керак.
Такролимус. Флуконазол такролимусни плазмадаги концентрациясини оширади, шу сабабли нефротоксиклик хавфи ошади.
Зидовудин. Флуконазол ва зидовудин мажмуасини қабул қилаётган беморларда зидовудиннинг плазмадаги концентрациясини ошиши кузатилади, у зидовудинни асосий метаболитга айланишини пасайиши орқали чақирилган.
Мидазолам. Флуконазол мидазоламни плазмадаги концентрациясини оширади, шу сабабли психомотор самараларни ривожланиш хавфи ошади (флуконазолни в/и қараганда ичга қўлланганда, яққол ифодаланган).
Флуконазолни қабул қилаётган пациентларда бензодиазепинлар билан ёндош даволаш зарурати бўлганида бензодиазепинлар дозасини мувофиқ камайтириш мақсадида кузатиш лозим.
Флуконазол ва амфотерицин “В” ни бир вақтда буюрилганда уларнинг ўзаро таъсирлашувини антагонистик характерини ҳисобга олиш лозим, аммо амалаётда ўзаро таъсирлашув натижалари қайси модда эрта юборилганлиги ва патоген замбуруғ тури билан аниқланади.
Флуконазол карбамазепиннинг метаболизмини сусайтиради ва карбамазепинни қон зардобидаги даражасини (30% га) оширади, карбамазепинни токсиклигини ривожланиш хавфи ошади; карбамазепин дозасини ўзгартириш талаб қилиниши мумкин.
Флуконазол амитриптиллинни самарасини оширади; мажмуавий даволашни бошида ва 1 ҳафтадан кейин амитриптиллин/нортриптиллин даражасини аниқлаш мақсадга мувофиқ, зарурати бўлганида амитриптиллиннинг дозасига тузатиш киритиш лозим.
Флуконазолни цитохром Р450 тизими иштирокида метаболизмга учрайдиган бошқа препаратлар (астемизол, цизаприд) билан бир вақтда қабул қилаётган беморларда қўлланганда эҳтиёткорликка риоя қилиш зарур.
Эҳтимол сиролимусни CYP3A4 ва Р-гликопротеинга боғлиқ (бир вақтда қўлланганда сиролимусни дозасига тузатиш талаб қилиниши мумкин) метаболизмини сусайиши ҳисобига плазмадаги концентрациясини оширади.
Флуконазол айрим ККБ (кальций каналаларини блокаторлари) нифедипин, исрадипин, амлодипин, фелодипин ) тизимли таъсирини ошириши мумкин, улар CYP3A4 иштирокида метаболизмга учрайдиган ва бошқ. Флуконазаол ва нифедипиннни бир вақтда қабул қилаётган беморларга ножўя самараларни пайдо бўлиш хавфини ошиши сабабли, синчковлик билан кузатиш тавсия қилинади.
Кумарин қатори антикоагулянтлар билан бир вақтда қўлланганда протромбин индексини назорат қилиш зарур.
Фармацевтик ўзаро таъсирли
Офлоксацин эритмаси мутаносиб: “ Қўллаш усули ва дозалари” га қаранг.
Даволашни клиник-гематологик ремиссия пайдо бўлгунича давом эттириш керак.
Даволашни муддатидан аввал тўхтатиш қайталанишларга олиб келади. Даволашни микробиология экиш ёки бошқа лаборатория таҳлил натижалари бўлмаганида бошлаш мумкин, аммо улар бўлганида замбуруғларга қарши даволашга мувофиқ тузатиш киритиш тавсия қилинади.
Даволаш вақтида спиртли ичимликларни истъемол қилиш ва седатив воситаларни қабул қилиш тавсия қилинмайди. Даволашни муддатидан аввал тўхтатиш қайталанишларга олиб келади.
Даволаш вақтида қон кўрсаткичларини (ҳужайравий таркиби, ивиш), буйрак ва жигар фаолиятини назорат қилиш керак. Билвосита антикоагулянтлар - кумарин ҳосилалари билан бир вақтда қўлланганда протромбин индексини назорат қилиш зарур. Буйрак ва жигар фаолиятини бузилишлари пайдо бўлганида препаратни қўллашни тўхтатиш лозим. Кумарин қатори антикоагулянтлари билан бир вақта қўлланганда протромбин индексини назорат қилиш зарур. Флуконазолни қўллаш кам ҳолларда жигарни токсик ўзгаришлари билан кечади. Флуконазол билан боғлиқ гепатотоксик самаралари ҳолларида уларни ривожланишини умумий суткалик дозага, даволаш давомийлигига, беморни жинси ва ёшига боғлиқлиги аниқланмаган. Флуконазолни гепатотоксик таъсири одатда қайтувчан бўлади; унинг белгилари даволаш тўхтатилгандан кейин йўқолган. Флуконазол билан боғлиқ, жигар шикастланишини клиник белгилари пайдо бўлганида, препаратни бекор қилиш керак.
Агар терининг юзаки микози бўлган пациентларда сабаби флуконазол бўлиши мумкин тошмалар пайдо бўлса (айниқса ОИТСли ва хавфли ўсмалари бўлган беморларда) препарат билан даволашни тўхтатиш лозим. Инвазив ёки тизимли микози бўлган пациентларда тошмалар пайдо бўлганида кейинги даволанишларни қатъий назорат остида ўтказиш лозим.
Буллёз ўзгаришлар ёки кўп шаклли эритемалар пайдо бўлганида дори препаратини бекор қилиш лозим. Флуконазолни қабул қилаётган пациентларда циклоспоринни қонда концентрациясини назорат қилиш тавсия қилинади, чунки буйрак кўчириб ўтказилган беморларда флуконазолни суткада 200 мг дозада қўллаш циклоспоринни плазмада концентрациясини секин ошишига олиб келади.
Флуконазолни цизаприд, рифабутин ёки цитохром Р450 тизими иштирокида метаболизмга учрайдиган препаратлар билан бир вақтда қўлланганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
Ҳомиладорлик ва лактация
Ҳомиладорлик даврида препаратни фақат она учун тахмин қилинадиган фойда, ҳомила учун потенциал хавфдан устун бўлган ҳоллардагина қўллаш мумкин.
Даволаш вақтида эмизишни тўхтатиш лозим (кўкрак сутида флуконазолни концентрацияси плазмадаги билан бир хил).
FDA бўйича ҳомилага таъсир қилиш тоифаси-“С”
Автотранспортни бошқаришда ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти
Флуконазол автомобилни ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди. Бироқ автотранспортни ҳайдашда ва юқори диққат ва тезкор психомотор реакцияларни тезлигини талаб қилувчи бошқа потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишда эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим.
Симптомлари: галлюцинациялар , параноид хулқ.
Даволаш:симптоматик, жадаллаштирилган диурез; 3 соатлик гемодиализдан сўнг флуконазолнинг плазмадаги концентрацияси тахминан 50% га камаяди.
0,2% ли инфузия учун эритма 100, 250 мл дан флаконларда.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
2 йил.
Рецепт бўйича.
"Jurabek Laboratories"МЧЖҚК
Ўзбекистон Республикаси, 100003, Тошкент ш., Олмазор кўч., 165,
тел/факс: (99871) 1500303
Flukonazol: 2 mg/ml
Ko`p so`raladigan savollar
Fungazid infuzion eritmasi 0,2%, 100 ml (flakon) narxi har bir paket uchun
Mumkin emas. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Fungazid infuzion eritmasi 0,2%, 100 ml (flakon) ning to`liq analoglari:
Fungazid infuzion eritmasi 0,2%, 100 ml (flakon) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.
Fungazid infuzion eritmasi 0,2%, 100 ml (flakon) ning asosiy faol moddasi Flukonazol hisoblanadi.