Furazolidon Irbitsky HFZ tabletkalari 50 mg №10 (1 blister)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 1300 so'm)
Uchun ko‘rsatma Furazolidon Irbitsky HFZ tabletkalari 50 mg №10 (1 blister)
1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: фуразолидон - 0,05 г;
ёрдамчи моддалар: картошка крахмали - 0,02 г, кальций стеарати (кальций стеарин кислотаси) - 0,001 г, қанд (сахароза) - 0,01 г, твин-80 (полисорбат) - 0,0002 г, лактоза (сут қанди) - 0,0188 г.
Сариқ ёки кўкимтир-сариқ рангли, ясси цилиндрик шаклли, фаскали таблеткалар.
Таблеткалар.
Микробларга ва протозойларга қарши восита. АТХ коди: G01AX06.
Фармакодинамикаси
Микробларга қарши восита, нитрофуранлар ҳосиласидир. Граммусбат ва грамманфий микроблар, Trichomonas spp., Giardia lamblia га нисбатан фаол. Фуразолидонга Shigella dysenteria spp., Shigella flexneri spp., Shigella boydii spp., Shigella sonnei spp., Salmonella typhi, Salmonella paratyphi кўпроқ сезгир.
Йирингли ва анаэроб инфекциялар қўзғатувчиларга кучсиз таъсир қилади. Микроорганизмларнинг чидамлилиги секин ривожланади. Моноаминооксидазани ингибиция қилади.
Нитрофуранлар микроорганизмларнинг хужайравий нафас олиш жараёнларини издан чиқаради, трикарбон кислоталари циклини (Кребс цикли) сусайтиради, шунингдек микроорганизмларнинг нуклеин кислоталари биосинтезини ингибиция қилади, бунинг натижасида уларни қобиқларини ёки цитоплазматик мембранани бузилиши кузатилади. Нитрофуранлар таъсири остида микроорганизмлар камроқ токсин чиқаради, шунинг учун микрофлорани ўсишини яққол сусайишигача пациентнинг умумий ҳолати яхшиланиши мумкин. Микробларга қарши кўпгина бошқа дори воситаларидан фарқ қилиб, улар организмнинг иммун тизимни сусайтирмайди, ҳатто фаоллаштиради (комплемент титри ва лейкоцитларнинг микроорганизмларни фагоцитоз қилиш қобилияти ошади).
Фармакокинетикаси
Перорал қабул қилинганда яхши сўрилади. Бош мия қобиқлари яллиғланиши фонида орқа мияда плазмадагига ўхшаш концентрациялари ҳосил бўлади. Асосан жигарда фармакологик фаол бўлмаган метаболити (амино ҳосиласи) ни ҳосил бўлиши билан метаболизмга учрайди. Асосан (65%) буйраклар орқали чиқарилади, камроқ миқдорда ахлатда аниқланади, у ерда ичак инфекцияларига нисбатан терапевтик концентрацияларга эришилади.
Дизентерия, паратифлар, лямблиоз, овқат токсикоинфекцияларида қўлланади.
Овқатдан кейин, ичга буюрилади. Дизентерия, паратифлар ва овқат токсикоинфекцияларида - 100-150 мг дан суткада 4 марта (800 мг дан ошмаслиги керак), 5-10 кун давомида буюрилади.
Лямблиозда: катталарга - 100 мг дан кунига 4 марта, болаларга - суткада 10 мг/кг, суткалик доза 3-4 марта қабул қилишга тақсимланади. Катталар учун энг юқори бир марталик дозаси - 200 мг; суткалик дозаси - 800 мг.
Иштаҳани пасайиши, ҳатто анорексиягача; кўнгил айниши, қуиш.
Аллергик реакциялар (тери тошмаси, тери гиперемияси ва қичишиши, ангионевротик шиш).
Узоқ вақт қўлланилганда - неврит.
Ҳомиладорлик, лактация даври
Нитрофуранлар гуруҳига шахсий юқори сезувчанлик. Сурункали буйрак етишмовчилигининг терминал босқичи, глюкозо-6-дегидрогеназа танқислиги, 3 ёшгача бўлган болаларда (ушбу дори шакли учун) қўллаш мумкин эмас.
Эҳтиёткорлик билан
Сурункали буйрак етишмовчилиги, глюкозо-6-фосфатдегидрогеназа танқислиги, жигар ва нерв тизими касалликлари.
Фуразолидон этанол билан бирга дисульфирамсимон реакциялар ривожланишига олиб келиши мумкин, шунинг учун уларни бир вақтда қабул қилиш тавсия этилмайди.
Антидепрессантлар, моноаминооксидаза ингибиторлари, эфедрин, амфетамин, фенилэфрин, тирамин артериал босимни ҳаддан ташқари ошишини чақириши мумкин.
Хлорамфеникол ва ристомицин фонида қон яратилишини сусайиши ошади.
Этанолнинг таъсирига сезгирликни оширади. Сийдикни ишқорийлаштирувчи дори воситалари самарани камайтиради, кислотали томонга ўзгартирувчилар эса - оширади.
Аминогликозидлар ва тетрациклин микробларга қарши хусусиятларини кучайтиради.
Даволаш жараёнида моноаминооксидаза ингибиторларини қўллагандаги каби эҳтиёткорлик чораларига риоя қилиш керак, хусусан: тирамин сақловчи маҳсулотларни: пишлоқ, қаймоқ, ловия, маринадланган сельдь, қахвани чеклаш керак.
Узоқ вақт қўллаганда невритларни олдини олиш учун В гуруҳи витаминлари билан бирга қўллаш керак.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Симптомлари: ўткир токсик гепатит, гематотоксиклик, нейротоксиклик (полиневрит).
Даволаш: дори воситасини бекор қилиш, кўп миқдорда суюқлик қабул қилиш, симптоматик даволаш, антигистамин дори воситалари, В гуруҳ витаминлари.
Таблеткалар 50 мг.
10 таблеткадан контур уясиз ёки контур уяли ўрамда.
50 таблеткадан полимер материалли банкада.
2, 3, 4, 5 контур уяли ўрамлар ёки полимер материалли 1 банка тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.
Контур уясиз ўрамлар тенг миқдордаги тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан ёки картон қутилар гуруҳ ўрамига жойланади.
Ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин.
3 йил.
Рецепт бўйича.
«Ирбитский химфармзавод» ОАЖ,
623856, Россия, Свердлов вилояти, Ирбит ш., Киров кўч., 172
Тел/факс (34355) 3-60-90
Ишлаб чиқариш майдончасининг манзили: 623856, Россия, Свердлов вилояти, Ирбит ш.,
Карл Маркс кўч., 124-а;
623856, Россия, Свердлов вилояти, Ирбит ш., Заводская кўч., 2.
Furazolidon: 50 mg/tabletkalar
Ko`p so`raladigan savollar
Furazolidon Irbitsky HFZ tabletkalari 50 mg №10 (1 blister) narxi har bir paket uchun
3 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Furazolidon Irbitsky HFZ tabletkalari 50 mg №10 (1 blister) ning to`liq analoglari:
Furazolidon Irbitsky HFZ tabletkalari 50 mg №10 (1 blister) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Rossiya.
Furazolidon Irbitsky HFZ tabletkalari 50 mg №10 (1 blister) ning asosiy faol moddasi Furazolidon hisoblanadi.