Furazolidon Borisovskiy ZTP tabletkalari 50 mg №10 (1 blister)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 1300 so'm)
Uchun ko‘rsatma Furazolidon Borisovskiy ZTP tabletkalari 50 mg №10 (1 blister)
Бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: фуразолидон 50 мг;
ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, сувсиз коллоид кремний диоксиди, кальций стеарати, картошка крахмали.
Сариқдан то яшил-сариқ ранглигача бўлган, яссицилиндрик, фаскали таблеткалар.
Таблеткалар.
Микробларга қарши ва антисептик воситалар, кортикостероидлар билан мажмуаси бундан мустасно. АТХ коди: G01AX06.
Дизентерия, паратиф, овқат токсикоинфекциялари, лямблиоз, трихомонадали кольпитлар ва бошқа фуразолидонга сезгир микроорганизмлар чақирган касалликларни даволаш учун буюрилади.
Ичга овқатдан кейин қабул қилинади. Дизентерия, паратиф, паратифоз характерли овқат токсикоинфекцияларида 100-150 мг дан (2-3 таблекталар) (катталар) суткада 4 марта 5-10 кун давомида. Препарат 5 ёшдан ошган болаларга 25-50 мг дан (½1 таблетка) кунига 4 марта буюрилиши мумкин. Даволаш давомийлиги инфекциянинг характери ва оғирлигига боғлиқ. Фуразолидонни 10 кундан ортиқ қўллаш тавсия этилмайди.
Фуразолидон билан диареяни даволашда терапевтик самара даволашнинг 2-5 кун давомида ривожланади. Баъзи ҳолларда пациентларга даволашни узоқроқ муддат талаб этилиши мумкин.
Агар 7 кун давомида кутилган клиник жавоб олинмаса, бу қўзғатувчини фуразолидонни таъсирига чидамлилигини билдиради ва препаратни қабул қилишни тўхтатиш лозим. Бошқа антибактериал воситалар ёки висмут тузлари билан қўшимча даволаш мумкин. (“Дориларнинг ўзаро таъсири” бўлимига қаранг). Агар фуразолидон тавсия этилган дозалардан кўп ёки беш кундан ортиқ буюрилса, шифокор моноаминлар оксидаза ингибиторларини тўпланиши билан боғлиқ бўлган гипертоник кризни ривожланиши хавфини баҳолаш лозим. Гипертоник кризларни ривожланишига олиб келадиган дори воситалари ва овқат маҳсулотлари ҳақида пациентлар маълумот олишлари лозим.
Лямблиозда катталарга 100 мг (2 таблетка) дан кунига 4 марта; болаларга суткада 10 мг/кг ҳисобида буюрилади. Суткалик дозани 3-4 қабулларда буюриш лозим.
Катталар учун ичга юқори дозалар: бир марталик - 200 мг, суткалик 800 мг.
Ичга қабул қилинганида фуразолидон кўнгил айниши, қусиш, иштаҳани пасайишини нисбатан тез-тез чақиради. Алоҳида ҳолларда аллергик реакциялар (экзантемалар ва энантемалар) бўлиши мумкин. Ўта юқори сезувчанлик реакцияси артериал босимни пасайиши, эшакеми, тана ҳароратини ошиши ва артралгия билан ривожланиши мумкин. Бу реакциялар препарат бекор қилинганида ўтиб кетади. Қабул қилиш вақтида кўнгил айниши, қусиш, бош оғриғи, умумий ҳолсизлик, дозани дозани камайтиришда йўқолиши ёки препаратни бекор қилишда кузатилиши мумкин.
Фуразолидон қабул қилган шахсларда алкоголга дисульфирамсимон реакция ривожланиши мумкин: тери қопламларини қизариши, тана ҳароратини аҳамиятсиз ошиши, ҳансираш, айрим холларда кўкрак қафасида сиқилиш ҳисси.
Ножўя реакцияларини камайтириш учун препаратни кўп миқдордаги суюқлик билан ичиш ва зарурати бўлганида дозани камайтириш; гистаминга қарши препаратлар, кальций хлориди, В гуруҳи витаминларини буюриш тавсия қилинади.
Яққол ножўя кўринишларда препаратни қабул қилиш тўхтатилади.
Ўта юқори сезувчанлик, сурункали буйрак етишмовчилигининг терминал босқичи, глюкозо-6-фосфатдегидрогеназа танқислиги, ҳомиладорлик, лактация даври, 5 ёшгача бўлган болалар. Сийдик чиқариш йўлларининг инфекцияларида буюрилмасин.
Эҳтиёткорлик чоралари
Невритларни олдини олиш учун узоқ муддат қўлланганида В гуруҳи витаминлари қабулини қўшиш керак.
Аминогликозидлар ва тетрациклинлар фуразолидонни микробларга қарши хусусиятини кучайтиради.
Организмни алкоголга сенсибилизациялайди.
Хлорамфеникол ва ристомицин фонида фуразолидон қон яратишни сусайтиришини оширади.
Сурункали буйрак етишмовчилигида, нерв тизимининг касалликларида эҳтиёткорлик билан буюрилади.
Фуразолидон моноаминооксидаза ингибитори эканлигини ҳисобга олиш керак; у қўлланганида моноаминооксидаза ингибиторлари ишлатилганидаги каби эҳтиёткорлик чораларига риоя қилиниши керак.
Фуразолидон организмни алкоголнинг таъсирига сенсибилизация қилиш қобилиятига эга ва бошқа воситаларнинг самарадорлиги етарлича бўлмаганида ёки уларни қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар бўлганида, алкоголизмни даволаш учун ишлатилади. Фуразолидон қабул қилгандан кейин (10-12 кун давомида) одатда алкоголли ичимликка салбий шартли рефлектор реакция ҳосил бўлади. Фуразолидон фонида алкоголь қабул қилиш юз ва бўйин соҳасида қизиш ҳисси, бутун танада ачишиш, энса соҳасида оғирлик чақиради, бундан ташқари пульс тезлашади, артериал босим пасаяди.
Автомобилни ҳайдаш ва ҳаракатланувчи механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири
фуразолидон терапевтик дозаларда автомобилни ҳайдаш ва ҳаракатланувчи механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсир қилмайди.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва ўрамда кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.
Симптомлари: ўткир токсик гепатит, гематотоксиклик, нейротоксиклик (полиневрит).
Даволаш: препаратни бекор қилиш, кўп миқдорда суюқлик қабул қилиш, симптоматик даволаш, антигистамин дори воситалари, В гуруҳи витаминлари.
Контур уясиз ўрамда №10х1;
Контур уяли ўрамда №10х1, №10х2, №10х5.
Намликдан ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлган ҳароратда сақлансин.
3 йил.
Рецепт бўйича.
«Борисовский завод медицинских препаратов» очиқ акционерлик жамияти,
Беларусь Республикаси.
Furazolidon: 50 mg/tabletkalar
Ko`p so`raladigan savollar
Furazolidon Borisovskiy ZTP tabletkalari 50 mg №10 (1 blister) narxi har bir paket uchun
3 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Furazolidon Borisovskiy ZTP tabletkalari 50 mg №10 (1 blister) ning to`liq analoglari:
Furazolidon Borisovskiy ZTP tabletkalari 50 mg №10 (1 blister) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Belarus.
Furazolidon Borisovskiy ZTP tabletkalari 50 mg №10 (1 blister) ning asosiy faol moddasi Furazolidon hisoblanadi.