Facebook Pixel Code

Furosemid Biofarm in'ektsiya uchun eritmasi 1%, 2 ml №10 (ampulalar)

dagi narxlar
dan 9400 so'm gacha 12500 so'm
Retsept bo'yicha
21 ta dorixonalarda
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Furosemid Biofarm in'ektsiya uchun eritmasi 1%, 2 ml №10 (ampulalar)

1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: фуросемид 10,0 мг;

ёрдамчи моддалар: натрий хлориди 7,5 мг, натрий гидроксидининг 1М эритмаси рН 8,8-9,8 гача, инъекция учун сув 1 мл гача.

Тиниқ, рангсиз ёки бироз сарғиш суюқлик.

Инъекция учун эритма.

Диуретик воситалар. АТХ коди: С03СA01.

Яққол диуретик (салуретик, натрийуретик ва хлоруретик) таъсирга эга. Диуретик таъсири, натрий ва хлор ионларини реабсорбциясини сусайтирилиши билан боғлиқ бўлиб, бу самара нафақат буйракнинг проксимал, балки бурама найчаларнинг дистал бўлимларида, шунингдек Генле ҳалқасининг кўтарилувчи бўлимида ҳам кузатилади. Жуда кам даражада калий ионининг реабсорбцияси ҳам сусаяди. Карбоангидразанинг сусайишини деярли чақирмайди. Ацидоз ва алкалоз шароитларида препарат бир хил таъсир қилади. Препарат қабул қилишнинг биринчи 2 кун ичида, диуретик таъсири яққол намоён бўлиб, бу таъсир узоқ вақт даволанганда ҳам сақланиб қолади.

Вена ичига юборилгандан кейин 5 минут ўтгач таъсири бошланади ва 2 соат давом этади.

Фармакокинетикаси

Препаратни биокираолишлиги 60-70% ни ташкил қилади. Йўлдош тўсиғи орқали ўтади ва она сутига киради. Плазма оқсиллари билан боғланиши (асосан альбуминлар билан) 95-99%. Жигарда метаболизмга учрайди. Буйрак орқали 88%, сафро орқали 12% чиқарилади. Ярим чиқарилиш даври 0,5-1,5 соат.

Ҳар хил сабабли шиш синдромларини (сурункали юрак етишмовчилигининг IIB-III босқичлари, жигар циррози, портал гипертензия, нефротик синдром, ўпканинг заҳарланганидан кейинги шиши, бош мия шиши, сурункали буйрак етишмовчилиги, гипертоник кризни баъзи бир турлари, эклампсия) даволашда қўлланади. Барбитуратлар билан заҳарланганда жадаллаштирилган диурезни ўтказиш учун қўлланади.

Препаратни вена ичига (в/и) ёки мушак ичига (м/и) юбориш тавсия этилади. Дозани касаллик оғирлигига ва клиник самара даражасига қараб шахсан танланади.

Препаратни ичга қабул қилаолмайдиган беморларга ёки шошилинч ҳолатларда парентерал йўли билан буюрилади. Препаратни в/и 1-2 минутдан тез бўлмаган вақт ичида юбориш лозим.

Катталарга, оғир бўлмаган шиш синдромида, в/и бир марталик ўртача дозаси 20-40 мг ни ташкил қилиб, мустасно ҳолатларида м/и ҳам юбориш мумкин.

Яққол шиш синдромида эса м/и қайта камида 2 соатдан сўнг 20-40 мг дозада (айрим ҳолларда дозани 20 мг гача ошириш мумкин) юборилади.

Препаратни диуретик самарага эришгунгача қўлланилади. Препаратни шахсан танланган дозада суткада 1-2 марта (масалан соат 8 ва 14 да) қўллаш мумкин. Энг юқори самарага препаратни ҳафтада 2-4 марта қабул қилгандан кейин эришилади.

Болаларга парентерал юборилганда бошланғич 1 мг/кг дозада буюрилади. Қониқарсиз самара бўлганда дозани яна 1 мг/кг га ошириш мумкин, препаратни қайта камида 2 соатдан сўнг юборилади. Парентерал юборилганда максимал суткалик дозаси 20 мг (1 ампула) ни ташкил қилади.

Ўпка шишида препаратни в/и 40 мг дозада буюрилади. Зарур бўлганда 20 минутдан кейин препаратни 20-40 мг дозада қайта юборилади.

Препаратни узоқ вақт қўлланганда, шунингдек юқори дозаларда буюрилганда гиповолемия, гипокалиемия, гипонатриемия, гипохлоремия, алкалоз ривожланиб, буларнинг натижасида артериал қон босимини пасайиши, бош айланиши, оғиз қуриши, чанқаш, аритмия, мушакларни бўшашиши, тиришишлар кузатилиши мумкин. Шунингдек кўнгил айниши, қусиш, диарея, дерматит, гиперурикемия (подаграни зўрайиши билан), гипергликемия, интерстициал нефрит ривожланиши мумкин. Буйракнинг сийдик ажратиш фаолияти яққол бузилган беморларга препаратни катта дозаларда қўлланганда, айрим ҳолларда карлик, кўриш қобилиятини бузилиши, парестезиялар кузатилиши мумкин.

Ўткир гломерулонефрит, анурия билан кечувчи ўткир буйрак етишмовчилиги, гипокалиемия, алкалоз, комадан олдинги ҳолатлар, жигар комаси, қанд касаллиги комаси, ҳомиладорлик, сийдик йўлларининг механик тутилишлари ва препаратга юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Препаратни бошқа антигипертензив дори воситалари билан бирга қўллаш мумкин. Цефалоспоринлар, гентамицин ва нефротоксик таъсир кўрсатувчи препаратлар билан бирга қўллаш мақсадга мувофиқ эмас. Даволаш даврида калий моддасига бой парҳез буюрилади.

Ҳомиладорликда (айниқса, I уч ойлигида) препарат фақат ҳаётий зарурат бўлгандагина буюрилади. Гипокалиемиянинг олдини олиш учун препаратни калий тежовчи диуретиклар билан бирга қўлланилади. Глюкокортикоидлар билан бирга қўлланилганда, гипокалиемияни ривожланиш хавфи ошади, аминогликозид ёки цефалоспоринлар билан бирга қўлланилганда антибиотикларнинг қондаги миқдори ошиши мумкин, бу эса нефро- ва ототоксиклик каби ножўя таъсирларни ривожланишига сабабчи бўлиши мумкин, ностероид яллиғланишга қарши воситалар билан бирга қўлланилса, диуретик таъсири камаяди. Препарат кураресимон воситаларнинг таъсирини кучайтиради. Гипотензив воситалар билан бирга буюрилса, препаратнинг дозасини одатда икки мартагача камайтириш керак.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва ўрамда кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

2 мл дан препарат ампулада.

10 ампуладан қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

2 йил.

Рецепт бўйича.

«БИОФАРМ» АЖ, Грузия, Тбилиси, 0160, Готуа кўч., 3.

E-mail: biopharm@caucasus.net

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Dozalash:

Furosemid: 10 mg/ml

Chiqarish shakli:
Eritma
Paketdagi miqdor:
10
Ovoz balandligi:
2 ml
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
ampula
ATХ guruhi:
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Gruziya
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
Mumkin emas
Homilador
shifokor ko'rsatmasi bo'yicha
Laktatsiya davri
shifokorning retsepti bo'yicha
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
ehtiyotkorlik bilan

Ko`p so`raladigan savollar

Furosemid Biofarm in'ektsiya uchun eritmasi 1%, 2 ml №10 (ampulalar) narxi 940 so'm - 1 шт.

Mumkin emas. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Furosemid Biofarm in'ektsiya uchun eritmasi 1%, 2 ml №10 (ampulalar) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Gruziya.

Furosemid Biofarm in'ektsiya uchun eritmasi 1%, 2 ml №10 (ampulalar) ning asosiy faol moddasi Furosemid hisoblanadi.