Facebook Pixel Code

Galvusmet tabletkasi 50 mg / 500 mg №30 (3 blister x 10 tabletka)

dagi narxlar
Retsept bo'yicha
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Galvusmet tabletkasi 50 mg / 500 mg №30 (3 blister x 10 tabletka)

50 мг/500 мг ли 1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: 50 мг вилдаглиптин ва 500 мг метформин гидрохлориди;

50 мг/850 мг ли 1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: 50 мг вилдаглиптин ва 850 мг метформин гидрохлориди;

50 мг/1000 мг ли 1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: 50 мг вилдаглиптин ва 1000 мг метформин гидрохлориди;

ёрдамчи моддалар: гидроксипропилцеллюлоза, магний стеарати, гипромеллоза, титан диоксиди (Е 171), полиэтиленгликоль, тальк, темир (II) оксиди (E 172), фақат 50 мг/500 мг ли дозаси учун темир (III) оксиди (E 172).

50 мг/500 мг ли таблеткалар: плёнка қобиқ билан қопланган, овал шаклдаги, чеккалари қия, оч сарғиш рангли, бир томонида «NVR» ва иккинчи томонида «LLO» бостириб туширилган ёзуви бўлган таблеткалар;

50 мг/850 мг ли таблеткалар: плёнка қобиқ билан қопланган, овал шаклидаги, чеккалари қия, сариқ рангли, бир томонида «NVR» ва иккинчи томонида «SEH» бостириб туширилган ёзуви бўлган таблеткалар;

50 мг/1000 мг ли таблеткалар: плёнка қобиқ билан қопланган, овал шаклидаги, чеккалари қия, тўқ сариқ рангли, бир томонида «NVR» ва иккинчи томонида «FLO » бостириб туширилган ёзуви бўлган таблеткалар.

Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Қандли диабетни даволаш учун воситалар. Перорал қабул қилиш учун қанд миқдорини пасайтирувчи препаратлар. Бигуанидлар ва дипептидилпептидаза-4 (ДПП-4) ингибиторларининг мажмуаси. Метформин ва вилдаглиптин. АТХ коди: A10BD08.

Фармакодинамикаси

Гальвусмет® препарати қандли диабетнинг 2 типи бўлган пациентларда гликемик назоратни яхшилаш учун таъсир механизми турлича бўлган қанд миқдорини пасайтирувчи иккита восита: дипептидилпептидаза-4 (ДПП-4) ингибиторлари синфига мансуб вилдаглиптин ва бигуанидлар синфига мансуб метформин гидрохлориди мажмуасини ифодалайди.

Вилдаглиптин меъда ости безининг оролчали ҳужайралар аппаратининг рағбатлантирувчилари синфи вакили ва гликемик назоратни яхшилаш учун мўлжалланган ДПП-4 кучли селектив ингибитори бўлиб ҳисобланади. ДПП-4 сусайиши натижасида оч қоринга ва овқатлангандан кейин глюкагонга ўхшаш пептид-1 нинг (ГЎП-1) ва глюкозага боғлиқ инсулинотроп полипептид (ГИП) нинг эндоген инкретин гормонлари даражалари ошиб боради.

Метформин гидрохлориди жигарда глюкозани ишлаб чиқарилишини пасайтиради, ичакда глюкоза сўрилишини сусайтиради ва глюкозани периферик қамраб олишни ва утилизациясини ошириш йўли билан инсулинга сезувчанликни оширади. Метформин гидрохлориди гликогенсинтетазага таъсир кўрсатиш ва глюкозани айрим мембранали ташувчиларининг (GLUT-1 ва GLUT-4) транспорт қилинишига қодирлигини ошириш йўли билан гликоген ҳужайра ички синтезини рағбатлантиради.

Гальвусмет® препарати

Препарат айрим компонентларининг самарадорлиги ва хавсизлиги илгари аниқланган бўлиб, бунда препарат айрим компонентларини мажмуавий қўлланилиши клиник тадқиқотларда самарадорлик ва хавфсизлик юзасидан ўрганилган. Мазкур тадқиқотларда метформин гидрохлориди билан даволаш мос келадиган назоратга эришишга имкон бермаган қандли диабетнинг 2 типи бўлган пациентларда вилдаглиптиннинг қўшимча афзаллиги аниқланган.

Вилдаглиптин

Вилдаглиптинни қабул қилиш ДПП-4 фаоллигини тезда ва тўлиқ сусайишига олиб келади. Қандли диабетнинг 2 типи бўлган пациентларда вилдаглиптин ДПП-4 ферменти фаоллигини 24 соат давомида сусайтиради.

Инкретин гормонларининг эндоген даражаларини ошириш йўли билан вилдаглиптин меъда ости бези бета-ҳужайраларнинг глюкозага сезувчанлигини оширади, бу инсулиннинг глюкозага боғлиқ ажралишини кучайишига олиб келади. Вилдаглиптин суткада 50-100 мг дозада қандли диабетнинг 2 типи бўлган пациентларда бета-ҳужайралар функцияси кўрсаткичларини сезиларли равишда яхшилайди. Ушбу таъсирнинг ифодаланганлиги бета-ҳужайралар функциясини яхшиланиши даражаси бузилишнинг дастлабки даражасига боғлиқ, қандли диабет билан касалланмаган (глюкоза даражаси нормал бўлган) шахсларда вилдаглиптин инсулин ажралишини кучайтирмайди ва глюкоза даражасини пасайтирмайди.

Эндоген ГЎП-1 даражасини оширгани ҳолда вилдаглиптин альфа-ҳужайраларнинг глюкозага сезувчанлигини оширади, бу глюкагоннинг глюкозага боғлиқ механизм воситасида ажралишини яхшилашга олиб келади. Ўз навбатида, овқатланишга жавобан глюкагоннинг инадекват ажралишини сўндирилиши инсулин резистентлигини пасайишига олиб келади.

Гипергликемия вақтида инсулин/глюкагон нисбатининг ошиши инкретин даражаси ошишига ва оч қоринга ва овқатлангандан сўнг жигарда глюкоза ишлаб чиқарилишини пасайишига олиб келади, шу туфайли гликемия даражаси пасайишига эришилади.

ГЎП-1 даражасининг ошишига хос таъсирлардан бири бўлган меъданинг бўшашини ушланиб қолиши вилдаглиптин билан даволаш вақтида кузатилмаган. Бундан ташқари, вилдаглиптин қўлланилганида инкретинлар воситасида меъда ости бези оролча ҳужайралари функциясини яхшилаш билан боғлиқ бўлмаган постпрандиал липемия даражасининг пасайиши кузатилган.

Метформин гидрохлориди

Метформин гидрохлориди қандли диабетнинг 2 типи бўлган пациентларда плазмада глюкозанинг базал ҳам, постпрандиал ҳам даражаларини пасайтирган ҳолда глюкозага толерантликни яхшилайди. Сульфонилмочевина препаратларидан фарқли равишда метформин гидрохлориди қандли диабетнинг 2 типи бўлган пациентларда ҳам, соғлом кўнгиллиларда ҳам (алоҳида ҳолатлар бундан мустасно) гипогликемияни келтириб чиқармайди ва инсулин даражасини ошишига олиб келмайди. Метформин гидрохлориди билан даволаш вақтида инсулин секрецияси ўзгармас ҳолда қолади, плазмада инсулиннинг базал ва рағбатлантирилган даражалари эса ҳатто пасайиши ҳам мумкин.

Метформин гидрохлориди липидлар алмашинувига унинг қанд миқдорини пасайтирувчи таъсирига боғлиқ бўлмаган ижобий таъсирни кўрсатади. Метформин гидрохлориди терапевтик дозаларда умумий холестерин, ЛПНП холестерини ва триглицеридлар даражасини пасайтиради.

Фармакокинетикаси

Сўрилиши

Гальвусмет®

Биоэквивалентлигига доир тадқиқотда Гальвусмет® препаратининг учта турли (50 мг/500 мг, 50 мг/850 мг ва 50 мг/1000 мг) дозаларини вилдаглиптин ва метформин гидрохлоридини тегишли дозаларда эркин (қатъий қайд этилмаган) мажмуалари билан таққосланган. Гальвусмет® препаратининг ҳар иккала компоненти биоэквивалентлиги эркин мажмуалар компонентларининг AUC ва Cmах кўрсаткичлари бўйича намоён қилинган. Овқатланиш Гальвусмет® препарати қабул қилинганида вилдаглиптин сўрилиши тезлиги ва даражасига таъсир кўрсатмайди. Гальвусмет® препарати таркибига кирувчи метформин гидрохлоридининг Cmax ва AUC кўрсаткичлари ушбу препаратни овқатланиш билан бирга қабул қилинганида мувофиқ равишда 26% ва 7% га пасаяди. Препаратни овқатланиш билан бирга қабул қилинганида метформин гидрохлориди Tmax кўрсаткичининг (2,0 соатдан 4,0 соатгача) ошиши шунингдек метформиннинг сўрилиш тезлиги ҳам пасайиши ҳақида далолат беради. Метформин гидрохлоридини алоҳида препарат кўринишида овқатланиш билан бир вақтда қабул қилинганида Cmax ва AUC кўрсаткичларининг шунга ўхшаш, аммо яққолроқ ифодаланган ўзгаришлари кузатилади. Овқатланишни Гальвусмет® препарати таркибида вилдаглиптин ва метформин гидрохлориди фармококинетикасига таъсири алоҳида препаратлар кўринишида вилдаглиптин ва метформин гидрохлориди фармакокинетикасига таъсири билан айнан бир хил бўлган.

Вилдаглиптин

Оч қоринга ичга қабул қилинганидан кейин вилдаглиптин тез сўрилади, плазмада унинг концентрацияси энг юқори даражасига 1,75 соат ўтгач эришилади. Овқатланиш билан бир вақтда қабул қилинганида препаратнинг унинг сўрилиш тезлиги бир оз пасаяди, унинг концентрацияси энг юқори даражасини 19% га камайиши ва концентрациянинг энг юқори даражага эришиши вақтини 2,5 соатгача кўпайиши бу ҳақда далолат беради. Шунинг билан бирга овқатланиш препарат сўрилиши даражасига ва унинг умумий экспозициясига (AUC кўрсаткичига) таъсир кўрсатмайди.

Метформин гидрохлориди

Оч қоринга 500 мг метформин гидрохлориди ичга қабул қилинганида унинг мутлоқ биокираолишлиги тахминан 50-60% ни ташкил этади. Таблетка шаклидаги метформин гидрохлориди препаратини 500 мг дан 1500 мг гача ва 850 мг дан 2550 мг гача дозада бир марта перорал қабул қилинишига асосланган тадқиқотларда метформин гидрохлоридининг фармакокинетик кўрсаткичлари юборилган дозага пропорционал эмаслиги аниқланган бўлиб, препарат чиқарилиши тезлиги ўзгаришига қараганда доза ошиши билан препарат сўрилишининг ёмонлашишидан кўпроқ келиб чиқади. Овқатланиш метформин гидрохлоридининг сўрилиш даражасини ва камроқ даражада сўрилиш тезлигини пасайтиради, 850 мг таблетка шаклидаги метформин гидрохлоридини оч қоринга қабул қилинишига нисбатан овқатланиш билан бир вақтда бир марта қабул қилинганида Cmax ни тахминан 40% га пасайиши, AUC кўрсаткичини 25% га пасайиши ва плазмада энг юқори концентрацияга (Tmax) эришиш вақтини 35 минутга кўпайиши бу ҳақда далолат беради. Ушбу кузатувларнинг клиник аҳамияти номаълум.

Тақсимланиши

Вилдаглиптин

Вилдаглиптинни плазма оқсиллари билан боғланиши паст (9,3%) бўлиб, препарат плазма ва қоннинг қизил таначалари ўртасида тенг тақсимланади. Вена ичига юборилганидан кейин мувозанат ҳолатида вилдаглиптинни ўртача тақсимланиши ҳажми (Vss) 71 л ни ташкил этади, бу томирдан ташқаридаги бўшлиқда тақсимланиши ҳақида далолат беради.

Метформин гидрохлориди

850 мг метформин гидрохлориди ичга бир марта қабул қилинганидан кейин тахминий тақсимланиш ҳажми (V/F) ўртача 654 ± 358 л ни ташкил этади. Плазма оқсиллари билан боғланиш даражаси 90% дан ошадиган сульфонилмочевина препаратларидан фарқли равишда метформин гидрохлориди плазма оқсиллари билан деярли боғланмайди. Метформин гидрохлориди эритроцитларда тўпланади, маълум вақт ўтгач эритроцитларда унинг концентрацияси ошади. Одатдаги дозалаш тартиби қўлланилганида плазмада метформин гидрохлоридининг мувозанат концентрацияси 24-48 соат ичида эришилади ва одатда 1 мкг/мл дан камни ташкил этади. Назорат қилинадиган клиник синовлар давомида ҳатто метформин гидрохлордининг максимал дозалари билан даволанганда унинг плазмада максимал концентрацияси 5 мкг/мл дан ошмаган.

Биотрансформацияси/метаболизми

Вилдаглиптин

Жигарда метаболизмга учраши одамда вилдаглиптин чиқарилишининг асосий йўли бўлиб ҳисобланади, шу тарзда юборилган дозанинг 69 фоизи чиқарилади. LAY151 цианогуруҳ гидролизи натижасида ҳосил бўладиган фармакологик жиҳатдан нофаол бирикма асосий метаболит бўлиб ҳисобланади, юборилган дозанинг 57 фоизи мазкур метаболит кўринишида чиқарилади, юборилган дозанинг 4 фоизи амидогуруҳ гидролизи натижасида ҳосил бўладиган метаболит кўринишида чиқарилади. Вилдаглиптин Р450 цитохроми изоферментлари иштирокида миқдор жиҳатидан баҳолаш мумкин бўлган миқдорларда метаболизмга учрамайди. In vitro шароитдаги тадқиқотларда вилдаглиптин Р450 цитохроми ферментларини ингибиция ва индукция қилмаслиги намоён қилинган.

Метформин гидрохлориди

Метформин ўзгармаган кўринишда сийдик билан чиқарилади. Метаболитлар одамларда идентификация қилинмаган.

Чиқарилиши

Вилдаглиптин

[14C] билан нишонланган вилдаглиптин ичга қабул қилинганидан кейин дозанинг тахминан 85 фоизи сийдик билан, 15 фоизи ахлат билан чиқарилади. Ичга қабул қилинган дозанинг 23 фоизи буйраклар орқали ўзгармаган кўринишда чиқарилади. Соғлом кўнгиллиларга вена ичига юборилганида вилдаглиптиннинг умумий плазма ва буйрак клиренси мувофиқ равишда соатига 41 л ва соатига 13 л ни ташкил этади. Вена ичига юборилганидан кейин препаратнинг ўртача ярим чиқарилиши даври тахминан 2 соатни ташкил этади. Ичга қабул қилинганидан кейин ярим чиқарилиши даври тахминан 3 соатни ташкил этади ва дозага боғлиқ бўлмайди.

Метформин гидрохлориди

Соғлом шахсларга метформин гидрохлоридини вена ичига бир марта юборилишига асосланган тадқиқотларда препарат ўзгармаган кўринишда сийдик билан чиқарилиши, жигарда метаболик ўзгаришларга учрамаслиги (метформин метаболитлари одамда аниқланмаган) ва сафро билан чиқарилмаслиги намоён қилинган. Метформин гидрохлоридининг буйрак клиренси креатинин клиренсидан тахминан 3,5 марта ортиқ бўлади, бу препарат кўпроқ буйрак каналчаларида секреция йўли билан чиқарилиши ҳақида далолат беради. Ичга қабул қилинганидан кейин сўрилган препаратнинг тахминан 90 фоизи дастлабки 24 соат давомида буйраклар орқали чиқарилади, препаратнинг плазмада ярим чиқарилиши даври тахминан 6,2 соатни ташкил этади. Қонда метформин гидрохлоридини ярим чиқарилиши даври тахминан 17,6 соатни ташкил этади, бу препарат эритроцитларда тўпланиши мумкинлигини кўрсатади.

Пропорционаллик

Вилдаглиптин

Вилдаглиптин тез сўрилади ва перорал қабул қилинганида унинг мутлоқ биокираолишлиги 85% ни ташкил этади. Дозаларнинг даволаш интервалларида плазмада вилдаглиптиннинг энг юқори концентрацияси ва AUC кўрсаткичи тахминан юборилган дозага пропорционал бўлади.

Пациентларнинг алоҳида тоифаларида фармакокинетикаси

Жинснинг таъсири

Вилдаглиптин

Вилдаглиптиннинг фармакокинетик кўрсаткичларида турли ёшдаги ва тана вазни индекси

(ТВИ) турли бўлган эркак ва аёл жинси ўртасидаги фарқлар аниқланмаган. Вилдаглиптиннинг ДПП-4 фаоллигини сусайтиришга қодирлиги шунингдек жинсга боғлиқ бўлмаган.

Метформин гидрохлориди

Орасида соғлом шахслар ва қандли диабетнинг 2 типи бўлган пациентлар бўлган турли жинсдаги синовдан ўтказилаётганлар ўртасида метформин гидрохлоридининг фармакокинетик кўрсаткичларида аҳамиятли фарқлар бўлмаган (тадқиқотда 19 та эркак ва 16 та аёл иштирок этган). Бундан ташқари, қандли диабетнинг 2 типида метформин гидрохлоридини қўллаш бўйича назорат қилинадиган клиник тадқиқотларда препаратнинг қанд миқдорини пасайтирувчи таъсирининг ифодаланганлиги турли жинсдаги пациентларда бир хил бўлган.

Кекса ёшдаги пациентларда фармакокинетикаси

Вилдаглиптин

Анча ёшроқ (18 ёшдан 40 ёшгача бўлган) соғлом шахсларга нисбатан деярли соғлом бўлган кекса (70 ёшдан катта) ёшдаги пациентларда вилдаглиптиннинг (препаратни бир кунда 1 марта 100 мг қабул қилинганида) умумий экспозицияси 32% га ва плазмада энг юқори концентрацияси 18% га ошиши кузатилган. Ушбу ўзгаришлар клиник аҳамиятга эга эмас деб ҳисобланади. Мазкур ёш гуруҳларидаги пациентлар иштирокида ўтказилган тадқиқотларда вилдаглиптиннинг ДПП-4 фаоллигини сусайтиришга қодирлиги пациент ёшига боғлиқ бўлмаган.

Метформин гидрохлориди

Назорат остидаги фармакинетик тадқиқотларда олинган чекланган маълумотларга кўра ёшроқ соғлом шахслардаги кўрсаткичларга нисбатан кекса ёшдаги соғлом шахсларда метформин гидрохлоридининг умумий клиренси пасайган, ярим чиқарилиши даври узайган ва Cmax кўрсаткичи ошган. Бундан ёш ортиб бориши билан кузатиладиган метформин гидрохлоридининг фармакокинетик характеристикаларининг ўзгариши биринчи навбатда буйрак функциясини ёмонлашиши билан боғлиқ эканлиги келиб чиқади.

Гальвусмет® препаратини 80 ёшдан ошган пациентларга буюришдан олдин креатинин клиренсини аниқлаш йўли билан буйрак функцияси сақланганлигига ишонч ҳосил қилиш зарур.

Семизлик

Вилдаглиптин

Вилдаглиптиннинг фармакокинетик кўрсаткичларини ТВИ га боғлиқлиги аниқланмаган. Вилдаглиптиннинг ДПП-4 фаоллигини сусайтиришга қодирлиги шунингдек пациент ТВИ га боғлиқ бўлмаган.

Жигар етишмовчилиги

Вилдаглиптин

Жигар функциясини бузилишини вилдаглиптин фармакокинетикасига таъсири Чайлд-Пью таснифига кўра (Чайлд-Пью шкаласи бўйича енгил даражада бўлганида 6 баллдан оғир даражада бўлганида 12 баллгача) жигар функциясини енгил, ўртача ва оғир даражада бузилиши бўлган пациентларда ва жигар функцияси нормал бўлган шахсларда ўрганилган. Жигар функцияси енгил ва ўртача даражада бузилиши бўлган пациентларда вилдаглиптин бир марта (100 мг) қабул қилинганидан кейин препаратнинг тизимли экспозицияси (мувофиқ равишда 20% ва 8% га) пасайиши кузатилган, айни вақтда жигар функциясини оғир даражада бузилиши бўлган пациентларда ушбу кўрсаткич 22% га ошган. Вилдаглиптин тизимли экспозициясининг максимал ўзгариши (ошиши ёки пасайиши) дастлабки даражадан тахминан 30% ни ташкил этади, бу ҳолат клиник аҳамиятга эга сифатида қаралмайди. Жигар функцияси бузилишининг оғирлик даражаси ва вилдаглиптиннинг тизимли экспозицияси ўзгариши кўрсаткичи орасида боғлиқлик аниқланмаган.

Вилдаглиптинни жигар функциясини бузилиши бўлган пациентларга, шу жумладан даволаш бошланишига қадар АЛТ ёки АСТ фаоллиги НЮЧ дан 2,5 мартадан кўп ортиқ бўлган ҳолларда буюриш тавсия этилмайди.

Метформин гидрохлориди

Жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда метформин гидрохлориди фармакокинетикасига доир тадқиқотлар ўтказилмаган.

Буйрак функциясини бузилиши

Вилдаглиптин

Буйрак функциясини енгил, ўртача ва оғир даражада бузилиши бўлган пациентларда соғлом шахсларга нисбатан вилдаглиптиннинг AUC кўрсаткичи мувофиқ равишда ўртача 1,4, 1,7 ва 2 марта ошган. LAY151 метаболитининг AUC кўрсаткичи 1,6, 3,2 ва 7,3 марта ошган; BQS867 метаболити учун ушбу кўрсаткич буйрак функциясини енгил, ўртача ва оғир даражада бузилиши бўлган пациентларда соғлом шахсларга нисбатан мувофиқ равишда ўртача тахминан 1,4, 2,7 ва 7,3 марта ошган. Буйрак етишмовчилиги терминал босқичда бўлган пациентлар ҳақидаги чекланган маълумотлар вилдаглиптин экспозицияси оғир буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлардаги экспозицияга ўхшаш эканлигини кўрсатади. Буйрак етишмовчилиги терминал босқичда бўлган пациентларда LAY151 концентрацияси оғир буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлардаги концентрацияга нисбатан тахминан 2-3 марта юқори бўлган.

Вилдаглиптинни гемодиализ воситасида чиқарилиши чекланган табиатга эга (доза қабул қилинган вақтдан эътиборан 4 соат ўтгач ўтказилган 3-4 соат давомидаги гемодиализда 3%).

Метформин гидрохлориди

Буйрак функцияси пасайган (креатинин клиренси кўрсаткичига кўра) пациентларда плазмада ва қонда метформин гидрохлориди ярим чиқарилиши даври узайиши, шунингдек препарат буйрак клиренсининг креатинин клиренси пасайиши даражасига пропорционал ҳолда пасайиши кузатилади.

Этник гуруҳлар

Вилдаглиптин

Турли этник гуруҳларнинг вакиллари ўртасида вилдаглиптин фармакокинетикасидаги фарқлар ҳақидаги маълумотлар йўқ.

Метформин гидрохлориди

Турли ирқ вакилларида метформин гидрохлориди фармакокинетикасига доир тадқиқотлар ўтказилмаган. Қандли диабетнинг 2 типида метформин гидрохлоридини қўллаш бўйича назорат қилинадиган клиник тадқиқотларда қанд даражасини пасайтириш таъсирининг ифодаланганлиги оқ танли ирқ вакилларида (n=249), қора танли ирқ вакилларида (n=51) ва лотин америкаликларда (n=24) бир хил бўлган.

Болалар

Болаларда препарат фармакокинетикаси ҳақидаги маълумотлар йўқ.

Қандли диабетнинг 2 типи бўлган пациентлар учун:

  • метформин ёки вилдаглиптин билан монотерапия етарлича самара бермаганида қандли диабетнинг 2 типида гликемияни назорат қилишни яхшилаш мақсадида парҳез билан даволаш ва жисмоний машқларга қўшимча сифатида;
  • гликемияни мос равишда назорат қилишга эришмаган ҳолда илгари метформин ва сульфонилмочевина ҳосилалари билан даволанган қандли диабетнинг 2 типида гликемияни назорат қилишни яхшилаш мақсадида парҳез билан даволаш ва жисмоний машқларга қўшимча сифатида сульфонилмочевина билан мажмуада (учта препарат билан даволашда);
  • гликемияни мос равишда назорат қилишга эришмаган ҳолда илгари барқарор дозада инсулин билан ва метформин билан даволанган қандли диабетнинг 2 типида гликемияни назорат қилишни яхшилаш мақсадида парҳез билан даволаш ва жисмоний машқларга қўшимча сифатида инсулин билан мажмуада;
  • фақат парҳез ва жисмоний машқлар мос равишда гликемик назоратни кўрсатмаган, қандли диабетнинг 2 типи бўлган пациентларни бошланғич даволаш учун қўлланилади.

Катталар

Препаратдан антигипергликемик восита сифатида қандли диабетнинг 2 типида фойдаланилганида унинг дозаси индивидуал равишда, самарадорлик ва уни ўзлаштираолишликни инобатга олган ҳолда танланади. Гальвусмет® препарати буюрилганида вилдаглиптинни максимал суткалик дозасини (100 мг) оширмаслик лозим.

Гальвусмет® препаратининг тавсия этиладиган бошланғич дозаси пациентнинг ҳолатига ва/ёки вилдаглиптин ва/ёки метформин гидрохлоридининг ҳозирги вақтда пациент қабул қилаётган тегишли дозасига асосланган бўлиши керак.

Меъда-ичак йўллари томонидан метформин гидрохлоридининг ножўя таъсирларини олдини олиш учун Гальвусмет® препаратини овқатланиш вақтида қабул қилиш лозим. Агар Гальвусмет® препаратининг дозаси ўтказиб юборилган бўлса, уни пациент бу ҳақда эслаган заҳотиёқ қабул қилиш зарур. Айнан бир кунда дозани икки марта қабул қилинмаслиги керак.

Вилдаглиптин билан монотерапияда ҳолати лозим даражада назорат қилинмайдиган пациентлар учун бошланғич доза

Метформин гидрохлориднинг одатдаги бошланғич дозаларига (бир кунда икки марта 500 мг ёхуд бир кунда бир марта 850 мг) асосланган ҳолда, Гальвусмет® препарати билан даволашни даволашга бўлган жавобнинг мослиги баҳоланганидан кейин дозаларни титрлаган ҳолда бир кунда икки марта 50 мг/500 мг ли таблеткаларни қабул қилишдан бошлаш мумкин.

Метформин гидрохлориди билан монотерапияда ҳолати лозим даражада назорат қилинмайдиган пациентлар учун бошланғич доза

Пациент томонидан қабул қилинаётган метформин гидрохлоридининг жорий дозасига асосланган ҳолда, Гальвусмет® препарати қўлланилишини бир кунда икки марта ҳар қандай дозадаги: 50 мг/500 мг, 50 мг/850 мг ёки 50 мг/1000 мг ли таблеткалардан бошлаш мумкин.

Вилдаглиптин ва метформин билан мажмуавий даволашдан алоҳида препаратлар кўринишида даволашга ўтаётган пациентлар учун бошланғич доза

Пациент томонидан қабул қилинаётган вилдаглиптин ёки метформин дозасига асосланган ҳолда Гальвусмет® препарати қўлланилишини ҳар қандай дозадаги: 50 мг/500 мг, 50 мг/850 мг ёки 50 мг/1000 мг ли таблеткалардан бошлаш мумкин.

Илгари диабетга қарши препаратлар билан даволанмаган пациентлар учун бошланғич доза

Гальвусмет® препарати билан даволашни даволашга бўлган жавобнинг мослиги баҳоланганидан кейин дозаларни аста-секин бир кунда икки марта максимал 50 мг/1000 мг дозагача титрлаган ҳолда бир кунда бир марта 50 мг/500 мг ли таблеткаларни қабул қилишдан бошлаш мумкин.

Метформин билан мажмуавий даволашдан сульфонилмочевина билан даволашга ўтаётган пациентлар учун бошланғич доза

Гальвусмет® препаратининг дозаси бир кунда икки марта 50 мг вилдаглиптинни (суткада доза 100 мг) ва пациент томонидан илгари қабул қилинган метформин дозасини таъминлаши керак. Агар Гальвусмет® препарати сульфонилмочевина билан мажмуада қўлланилса, гипогликемия ривожланиши хавфини пасайтириш учун сульфонилмочевинанинг анча пастроқ дозаларини буюриш имкониятини кўриб чиқиш лозим.

Инсулин билан ва метформиннинг максимал ўзлаштираолинадиган дозаси билан мажмуавий даволашдан ўтаётган пациентлар учун бошланғич доза

Гальвусмет® препаратининг дозаси бир кунда икки марта 50 мг вилдаглиптинни (суткада доза 100 мг) ва пациент томонидан илгари қабул қилинган метформин дозасини таъминлаши керак.

Вилдаглиптин ва метформиннинг тиазолидиндион билан уч компонентли мажмуавий даволаш таркибида хавфсизлиги ва самарадорлиги аниқланмаган.

Пациентларнинг алоҳида гуруҳлари

Буйрак етишмовчилиги

Калавалар фильтрацияси тезлигини (КФТ) метформин-сақловчи препаратлар (масалан, Гальвусмет®) билан даволаш бошланишига қадар ва ундан кейин ҳеч бўлмаганда бир йилда бир марта аниқлаш лозим. Буйрак етишмовчилиги янада ривожланиши хавфи бўлган пациентларда ва кекса ёшдаги инсонларда буйрак функциясини тез-тез, масалан 3-6 ойда бир марта баҳолаб туриш лозим.

Метформиннинг суткада максимал дозасини ҳар кунлик 2-3 та дозага бўлиш афзалроқ. Лактоацидоз ривожланиши хавфини ошириши мумкин бўлган омиллар метформин-сақловчи препаратларни (масалан, Гальвусмет®ни) қабул қилиш бошланишига қадар КФТ <60 мл/минут бўлган пациентлар томонидан эътиборга олиниши керак. Таркибида метформинни сақлаганлиги туфайли Гальвусмет® препаратини КФТ <30 мл/минут бўлган пациентларда қўллаш мумкин эмас.

Дозалари бўйича кейинги тавсиялар буйрак функциясини бузилиши бўлган пациентлар томонидан алоҳида ёки бирга қўлланиладиган метформинга ва вилдаглиптинга тааллуқлидир. Агар Гальвусмет® препарати етарли дозада бўлмаса, дозаси белгиланган мажмуавий препарат ўрнига алоҳида компонентлар қўлланилиши керак.

Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлар учун дозага тузатиш киритиш

КФТ мл/минут Метформин Вилдаглиптин
60‑89 Суткада максимал доза 3000 мг*ни ташкил этади. Буйрак функцияси пасайганида дозани камайтириш имконияти масаласини кўриб чиқиш мумкин. Суткада максимал доза 100 мг ни ташкил этади.
45‑59 Суткада максимал доза 2000* мг бўлганида бошланғич доза 1000 мг дан ортиқ бўлмаслиги керак. Суткада максимал доза 50 мг ни ташкил этади.
30‑44 Суткада максимал доза 1000 мг бўлганида бошланғич доза 500 мг дан ортиқ бўлмаслиги керак.
<30 Метморфинни қўллаш мумкин эмас.

* Агар метформин дозалари фақат Гальвусмет® препаратини қабул қилишда эришиладиган дозаларга нисбатан юқори бўлса, зарур деб ҳисобланади.

Кекса ёшдаги (≥ 65 лет) пациентлар

Метформин буйраклар орқали чиқарилиши, кекса ёшда эса буйракларнинг функцияси пасайишга мойил бўлганлиги туфайли, ушбу ёш тоифасидаги пациентларда Гальвусмет® препарати билан даволаш вақтида буйраклар функцияси ҳолатини мунтазам назорат қилиш зарур. Кекса ≥ 65 ёшдаги пациентлар учун Гальвусмет® препаратининг дозасига буйрак функциясига асосланган ҳолда тузатиш киритиш керак.

Жигар функциясини бузилиши бўлган пациентлар

Жигар етишмовчилигининг клиник ёки лаборатория таҳлилларида намоён бўлиши ҳоллари бўлган пациентларга, шу жумладан даволаш бошланишидан олдин аланинаминотрансфераза (АЛТ) ёки аспартатаминотрансфераза (АСТ) фаоллиги НЮЧ дан 2,5 мартадан кўп ошган ҳолларда Гальвусмет® препаратини буюриш тавсия этилмайди.

Педиатрик пациентлар

Болаларда Гальвусмет® препаратини қўллаш хавфсизлиги ва самарадорлиги аниқланмаган. Шу сабабли Гальвусмет® препаратини 18 ёшдан кичик бўлган пациентларга буюриш тавсия этилмайди.

Тақдим этилган маълумотлар вилдаглиптин ва метформинни эркин ва аниқ белгиланган мажмуалар кўринишида қўллашга тааллуқлидир.

Хавфсизлик профили ҳақида қисқача маълумот

Вилдаглиптин билан даволаш вақтида назорат гуруҳидаги каби тез-тезликда кузатилган ангионевротик шишнинг кам учрайдиган ҳоллари ҳақида хабар берилган. Ушбу ножўя ҳолатнинг тез-тезлиги вилдаглиптинни ангиотензинга айлантирувчи фермент ингибитори (ААФ ингибитори) билан бир вақтда қабул қилган пациентлар орасида юқори бўлган. Кўпчилик ҳолларда ушбу ножўя ҳолат енгил бўлган ва вилдаглиптинни қабул қилиш давом эттирилганида йўқолган.

Вилдаглиптин билан даволаш вақтида жигар функцияси бузилишининг (шу жумладан гепатит ривожланишининг) кам учрайдиган ҳоллари ҳақидаги хабарлар мавжуд. Ушбу асоратлар, одатда, оғирлиги бўйича енгил ва қолдиқ ҳолатларсиз бўлган, жигарнинг функционал синамалари препарат қўлланилиши бекор қилинганидан кейин нормага қайтган. Монотерапияда ва 24 ҳафта давом этадиган қўшимча даволашда назорат остидаги тадқиқотларда АЛТ ёки АСТ даражаларининг норманинг юқори чегарасидан (НЮЧ) 3 марта кўп ошган ҳоллари (камида 2 та кетма-кет ўтказилган ўлчашларда ёки даволашнинг якуний ташрифида аниқланган) бир кунда 50 мг дозадаги вилдаглиптин, бир кунда икки марта 50 мг дозадаги вилдаглиптин ва барча қиёсий препаратлар учун мувофиқ равишда 0,2%, 0,3% ва 0,2% ни ташкил этган. Одатда, трансаминазалар фаоллигининг ошиши симптомсиз бўлган, ривожланмаган ва холестаз ёки сариқлик билан кечмаган.

Клиник тадқиқотларда гипогликемия тез-тез кузатилмаган бўлиб, у бир кунда бир марта 50 мг дозада вилдаглиптинни метформин билан бирга қабул қилган 0,9% пациентларда, бир кунда икки марта 50 мг дозада вилдаглиптинни метформин билан бирга қабул қилган 0,5% пациентларда ва плацебо ҳамда метформинни қабул қилган 0,4% пациентларда учраган. Вилдаглиптин билан боғлиқ оғир гипогликемик реакциялар қайд этилмаган.

Вилдаглиптин метформин билан мажмуада қўлланилганида тана вазнига нисбатан нейтрал бўлади.

Маълумки, метформин билан даволашнинг бошланғич даврида овқат ҳазм қилиш тизими томонидан ножўя реакциялар, шу жумладан диарея ва кўнгил айниши жуда тез-тез юзага келади.

МИЙ да ножўя реакциялар, шу жумладан диарея ва кўнгил айниши, маълумки, метформин гидрохлоридини қабул қилиш бошланиши вақтида жуда тез-тез учрайди. Вилдаглиптин бир кунда бир марта 50 мг, бир кунда икки марта 50 мг ёки бир кунда бир марта 100 мг қабул қилинган вилдаглиптин (n= 2264) билан монотерапиянинг клиник дастурида диарея учраши тез-тезлиги мувофиқ равишда 1,2%, 3,5% ва 0,8% ни, кўнгил айниши учраши тез-тезлиги мувофиқ равишда 1,7%, 3,7% ва 1,7% ни, плацебо (n = 347) гуруҳи билан таққосланганда ҳар иккала гуруҳ учун 2,9% ни ҳамда метформин гидрохлориди (n = 252) гуруҳида мувофиқ равишда 26,2% ва 10,3% ни ташкил этган.

Барча ножўя реакциялар монотерапияда метформинни қабул қилган 18,1% пациентлар гуруҳи билан таққосланганда вилдаглиптин ва метформин гидрохлориди мажмуасини (бир кунда бир марта ёки бир кунда икки марта 50 мг) қабул қилган 13,2% пациентларда юз берган.

Икки томонлама яширин тадқиқотларда вилдаглиптинни монотерапия ва метформинга қўшимча сифатида қабул қилган пациентларда юз берган ножўя реакциялар қуйида ҳар бир кўрсатма учун MedDRA аъзолар тизими синфлари ва мутлоқ тез-тезлиги бўйича санаб ўтилган.

Аъзолар тизимининг ҳар бир синфида ножўя реакциялар кўпроқ учрайдиган реакциялардан бошлаб тез-тезлиги бўйича тақсимланган. Тез-тезлиги бўйича ҳар бир гуруҳда ножўя реакциялар оғирлиги камайиб бориши тартибида тақдим этилган. Ҳар бир ножўя ҳолат учун тез-тезлиги тоифаси қуйидаги мезонларга (СIOMS III) асосланган: жуда тез-тез (≥ 1/10), тез-тез (≥ 1/100; < 1/10), тез-тез эмас (≥ 1/1000; < 1/100), кам ҳолларда (≥ 1/10000; < 1/1000), жуда кам ҳолларда (< 1/10000).

Метформин гидрохлоридини вилдаглиптин билан мажмуада қўлланиши

Нерв тизими томонидан: тез-тез тремор, бош айланиши, бош оғриғи.

Метформин гидрохлоридини вилдаглиптин ва сульфонилмочевина билан мажмуада қўлланиши

Нерв тизими томонидан: тез-тез бош айланиши, тремор.

Метаболик бузилишлар: тез-тез гипогликемия.

Тери ва тери ости тўқималари томонидан: тез-тез гипергидроз.

Умумий бузилишлар ва юбориш жойида реакциялар: тез-тез астения.

Метформин гидрохлоридини вилдаглиптин ва инсулин билан мажмуада қўлланиши

Тадқиқотларда: тез-тез гипогликемия.

Нерв тизими томонидан: тез-тез бош оғриғи.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: тез-тез кўнгил айниши, гастроэзофагал рефлюкс касаллиги; тез-тез эмас диарея, метеоризм.

Умумий бузилишлар ва юбориш жойида реакциялар: тез-тез иситма.

Вилдаглиптин билан монотерапия

Нерв тизими томонидан: тез-тез бош айланиши; тез-тез эмас бош оғриғи.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: тез-тез эмас қабзият.

Метаболик бузилишлар: тез-тез эмас гипогликемия.

Умумий бузилишлар ва юбориш жойида реакциялар: тез-тез эмас периферик шиш.

Вилдаглиптин монотерапия сифатида қўлланилганида тана вазнига нисбатан нейтрал бўлади.

Метформин қўлланиши

Нерв тизими томонидан: тез-тез дисгевзия.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: жуда тез-тез метеоризм, кўнгил айниши, қусиш, диарея, абдоминал оғриқ.

Гепатобилиар тизим томонидан: жуда тез-тез гепатит**.

Метаболик бузилишлар: жуда тез-тез иштаҳанинг пасайиши; жуда кам ҳолларда лактоацидоз.

Тери ва тери ости тўқималари томонидан: жуда кам ҳолларда эритема, қичишиш, эшакеми каби тери реакциялари.

Тадқиқотларда: жуда кам ҳолларда В12* витамини сўрилишининг пасайиши, жигар функционал синамалари кўрсаткичларининг нормадан оғиши.

*Метформин билан узоқ давом этадиган даволаниш вақтида В12 витамини сўрилишининг бузилиши ва зардобда унинг даражасини пасайиши жуда кам ҳолларда кузатилади, одатда, ушбу оғиш клиник аҳамиятга эга эмас. Пациентда мегалобласт анемия симптомлари юзага келганида у метформин томонидан келтириб чиқарилганлиги мумкинлигини кўриб чиқиш лозим.

**Жигар функционал синамаларини нормадан оғиши ёки гепатит ҳақидаги айрим хабарлар мавжуд бўлиб, улар метформин қўлланилиши бекор қилинганидан кейин бартараф этилган.

МИЙ томонидан ножўя таъсирлар даволаш бошланиши даврида энг кўп қайд этилади ва кўпчилик ҳолларда ўз-ўзидан ўтиб кетади. Уларни олдини олиш мақсадида Гальвусмет® препаратининг ҳар кунлик дозасини 2 марта, овқатланиш вақтида ёки ундан кейин қабул қилиш тавсия этилади.

Постмаркетинг кузатув жараёнида қуйидаги ножўя таъсирлар ҳақида хабар берилган: тез-тезлиги номаълум - артралгия (гоҳида жиддий), гепатит (даволаш тўхтатилганидан кейин қайтувчан бўлган), жигар функционал синамалари кўрсаткичларининг нормадан оғиши (даволаш тўхтатилганидан кейин қайтувчан бўлган), эшакеми, терининг буллёз ва эксфолиатив шикастланишлари (шу жумладан буллёз пемфигоид), панкреатит.

  • вилдаглиптин ёки метформин гидрохлоридга ёки препаратнинг ҳар қандай бошқа компонентларига юқори сезувчанликда;
  • ўткир ёки сурункали метаболик ацидозда, шу жумладан лактоацидоз ёки кома билан ва комасиз диабетик кетоацидозда. Диабетик кетоацидоз инсулин билан даволаниши керак;
  • буйрак функциясини оғир бузилишида (КФТ < 30 мл/минут);
  • дегидратация, оғир инфекция, шок каби буйрак функциясини бузилишини ривожланиши хавфи билан кечадиган ўткир ҳолатларда, йодланган контраст воситаларни вена ичига юборишда;
  • юрак ёки нафас етишмовчилиги, яқинда ўтказилган миокард инфаркти, шок каби тўқималар гипоксиясини келтириб чиқаришга қодир ўткир ёки сурункали касалликларда;
  • алкоголдан ўткир заҳарланишда, алкоголизмда;
  • жигар функциясини бузилишида;
  • лактация даврида қўллаш мумкин эмас.

Вилдаглиптинни (бир кунда 1 марта 100 мг) ва метформин гидрохлоридини (бир кунда 1 марта 1000 мг) бир вақтда қўлланилиши даврида клиник аҳамиятга эга фармакокинетик ўзаро таъсирлар кузатилмаган. Гальвусмет® препарати ҳар бир компонентининг бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири синчковлик билан ўрганилган.

Қуйида якка равишда таъсир этувчи моддаларга (вилдаглиптин ва метформинга) доир ҳамма фойдалана оладиган маълумотни акс эттирувчи маълумотлар келтирилган.

Вилдаглиптин

Вилдаглиптин дориларнинг ўзаро таъсири ривожланиши бўйича паст потенциалга эга. Вилдаглиптин P (CYP) 450 цитохроми тизими ферментларининг субстрати бўлмаганлиги, шунингдек CYP 450 ферментларини ингибиция ва индукция қилмаганлиги туфайли, вилдаглиптинни ушбу фермент тизимининг субстратлари, ингибиторлари ёки индукторлари бўлган бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири эҳтимоли кам.

Вилдаглиптин CYP 1A2, CYP 2C8, CYP 2C9, CYP 2C19, CYP 2D6, CYP 2E1 ва CYP 3A4/5 иштирокида метаболизмга учрайдиган препаратларнинг метаболик клиренсига таъсир қилмайди. Вилдаглиптинни қандли диабетнинг 2 типида тез-тез буюриладиган дори воситалари, шунингдек тор терапевтик диапазонига эга препаратлар билан ўзаро таъсири бўйича тадқиқотлар ўтказилган. Ушбу тадқиқотлар натижасида вилдаглиптинни қанд миқдорини пасайтирувчи бошқа перорал препаратлар (глибенкламид, пиоглитазон, метформин гидрохлориди) билан ёки амлодипин, дигоксин, рамиприл, симвастатин, валсартан ва варфарин билан клиник жиҳатдан аҳамиятли ўзаро таъсирлари аниқланмаган.

Диабетга қарши бошқа дори воситаларини қабул қилишдаги каби вилдаглиптинни гипогликемик таъсири тиазидлар, кортикостероидлар, тиреоид воситалари ва симпатомиметиклар каби моддалар билан пасайтирилиши мумкин.

Метформин гидрохлориди

Метформиннинг фармакокинетик ўзаро таъсирларига доир қуйидагилар маълум.

Фуросемид. Фуросемид метформин Cmax ва AUC кўрсаткичларини оширади, бунда метформиннинг буйрак клиренси ўзгармас бўлиб қолади. Метформин фуросемиднинг буйрак клиренсига таъсир кўрсатмаган ҳолда унинг Cmax ва AUC кўрсаткичини пасайтиради.

Нифедипин. Нифедипин метформиннинг сўрилишини тезлаштиради, Cmax ва AUC кўрсаткичларини оширади, шунингдек унинг сийдик билан ажралишини кучайтиради. Метформин нифедипин фармакокинетикасига сезиларли таъсир кўрсатмайди.

Глибурид. Глибурид метформиннинг фармакокинетик ва фармакодинамик кўрсаткичларига таъсир кўрсатмайди. Метформин ва глибурид бир вақтда қўлланилганида глибуриднинг Cmax ва AUC кўрсаткичлари пасайиши кузатилган, бироқ ушбу таъсирнинг ифодаланганлиги кенг чегараларда ўзгариб турган. Олинган маълумотларнинг клиник аҳамияти номаълум.

Йод сақловчи контраст воситалар. Метформинни сақловчи (Гальвусмет® каби) препаратларни қабул қилиш визуал текширишга қадар ёки текшириш вақтида тўхтатилиши ва текширишдан кейин 48 соат давомида қайта бошланмаслиги керак, уни кейинги қабул қилиниши эса, фақат агар буйрак функциясини текширишда унинг барқарорлиги тасдиқланса, буюрилиши мумкин.

Катион препаратлари. Буйрак каналчаларига секреция йўли билан чиқариладиган катион препаратлари (амилорид, дигоксин, морфин, прокаинамид, хинидин, хинин, ранитидин, триамтерен, триметоприм ва ванкомицин каби) буйраклар каналчаларининг умумий транспорт тизимлари учун рақобат сабабли метформин фармакинетикасига назарий жиҳатдан таъсир қилиши мумкин. Циметидин плазмада/қонда метформин концентрациясини ва AUC кўрсаткичини мувофиқ равишда 60% ва 40% га оширади. Метформин циметидин фармакокинетикасига таъсир кўрсатмайди. Дориларнинг бундай ўзаро таъсири эҳтимоли (циметидин бундан мустасно) назарий жиҳатдан бўлиши мумкинлигига қарамай, метформинни юқорида санаб ўтилган препаратлар билан бирга буюрилганида пациент ҳолатини синчковлик билан кузатиш ва ҳар иккала препарат дозаларини назорат қилиш тавсия этилади.

Бошқа препаратлар. Айрим препаратлар, масалан ностероид яллиғланишга қарши воситалар, шу жумладан циклооксигеназа (ЦОГ) II селектив ингибиторлари, ААФ ингибиторлари, ангиотензин II рецепторларининг антагонистлари ва диуретиклар, айниқса халқасимон диуретиклар буйрак функциясига салбий таъсир кўрсатиши мумкин, бу эса лактоацидоз хавфини ошириши мумкин. Бундай воситаларни метформин-сақловчи препаратлар (масалан, Гальвусмет®) билан бирга қабул қилиш бошланишида ёки қўллашда буйрак функциясини синчков назорат қилиш зарур. Айрим дори воситалари гипергликемияни ва бунинг оқибатида қандли диабетнинг декомпенсациясини келтириб чиқариши мумкин. Тиазидлар ва бошқа диуретиклар, кортикостероидлар, фенотиазинлар, тиреоид гормонлар препаратлари, эстрогенлар, перорал контрацептивлар, фенитоин, никотин кислотаси, симпатомиметиклар, кальций каналлари блокаторлари ва изониазид бундай таъсирга эга. Метформинни қабул қилаётган пациентларга ушбу препаратлар буюрилганида ёки уларнинг қўлланилиши бекор қилинганида қонда глюкоза даражасини тез-тез назорат қилиш ва метформин дозасига ўз вақтида тузатиш киритиш зарур.

Метформинни (Гальвусмет® препарати таркибига кирувчи фаол субстанциялардан бирини) қабул қилаётган пациентлар ўткир алкоголь заҳарланиши вақтида (айниқса узоқ муддатли оч қолиш, озиб кетиш ёки жигар етишмовчилиги фонида) лактоацидоз ривожланиши юқори хавфига эга. Гальвусмет® препарати билан даволаш вақтида алкоголни ва алкоголь сақловчи препаратларни қабул қилишдан сақланиш лозим.

Гальвусмет® инсулинга қарам пациентларда инсулин ўрнини боса олмайди. Препарат қандли диабетнинг 1 типи бўлган пациентларда ёки диабетик кетоацидозни даволаш учун қўлланилмаслиги керак.

Лактоацидоз

Лактоацидоз жуда кам ҳолларда учрайдиган, аммо жиддий метаболик асорат бўлиб ҳисобланади ва у кўпинча буйрак функциясини ёки кардиореспиратор касалликлар ёки сепсис кескин ёмонлашиши билан кечади. Метформин тўпланиши буйрак функциясини кескин ёмонлашиши билан юз беради ва сут кислотали ацидоз ривожланиши хавфини оширади.

Сувсизланганда (масалан, оғир диарея ёки қусиш, иситма ёки суюқликни истеъмол қилиш пасайиши туфайли) пациент метформинни сақловчи препаратлар (масалан, Гальвусмет®) қабул қилинишини тўхтатиши ва дарҳол шифокорга мурожаат қилиши керак.

Метформинни сақловчи препаратларни (Гальвусмет® каби) қабул қилувчи пациентлар буйрак функциясини кескин ёмонлаштириши мумкин бўлган дори препаратларини (гипертонияга қарши, сийдик ҳайдовчи ва ностероид яллиғланишга қарши воситалар каби препаратларни) қабул қилишни эҳтиёткорлик билан бошлаши керак. Лактоацидоз хавфининг бошқа омиллари алкоголни ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилиш, жигар функциясини бузилиши, назорат қилинмайдиган диабет, кетоз, узоқ вақт оч қолишни ва гипоксия билан боғлиқ ҳар қандай шароитларни, шунингдек лактоацидозга олиб келиши мумкин бўлган дори воситаларини бирга қабул қилишни ўз ичига олади.

Лактацидоз диагностикаси

Пациентлар ва/ёки уларни парваришлаётган шахслар лактоацидоз хавфи ҳақида хабардор қилиниши керак. Лактоацидоз ацидотик ҳансираш, қоринда оғриқ, мушак тиришишлари, астения ва кейинги кома юз бериши билан гипотермия билан характерланади. Тахмин қилинадиган симптомлар пайдо бўлганида пациент метформинни сақловчи (Гальвусмет® каби) препаратларни қабул қилишни тўхтатиши ва дарҳол шифокорга мурожаат қилиши керак. Ташҳислаш лаборатория маълумотлари қон рН кўрсаткичи пасайганлигини (<7,35), плазмада сут кислотаси тузларининг юқори даражаларини (>5 ммоль/л) ва анион интервали ва лактат/пируват нисбати ошганлигини ўз ичига олади. Метаболик ацидозга шубҳа қилинганида метформинни сақловчи препаратлар (масалан, Гальвусмет®) билан даволашни тўхтатиш ва пациентни дарҳол шифохонага жойлаштириш лозим.

Буйрак функцияси ҳолатини назорат қилиш

КФТ ни даволаш бошланишига қадар ва мунтазам равишда даволаш вақтида баҳолаш лозим. Метформинни сақловчи (Гальвусмет® каби) препаратларни КФТ <30 мл/минут бўлган пациентларда қўллаш мумкин эмас ва буйрак функциясини ўзгартирадиган шароитлар мавжуд бўлганида уларни қабул қилиш вақтинча тўхтатилиши керак. Маълумки, метформин гидрохлориди асосан буйраклар орқали чиқарилади, метформин гидрохлориди тўпланиши ва лактоацидоз хавфи эса буйрак функцияси ёмонлашгани сари ортиб боради. Кексалик буйрак функциясини пасайиши билан кечганлиги туфайли, адекват гликемик таъсирга эришиш учун минимал дозани аниқлаш мақсадида кекса ёшдаги инсонларда метформинни сақловчи препаратлар (масалан, Гальвусмет®) синчковлик билан титрланиши керак, бундан ташқари буйрак функциясини мунтазам равишда назорат қилиш лозим.

Жигар функциясини бузилишлари

Жигар функциясини бузилиши бўлган пациентларга, шу жумладан даволаш бошланишига қадар АЛТ ёки АСТ даражалари норманинг юқори чегарасидан 2,5 мартадан ортиқ ошган ҳолларда вилдаглиптинни буюриш тавсия этилмайди.

Жигар ферментлари фаоллигини назорат қилиш

Вилдаглиптин билан даволашда кам ҳолларда жигар функциясини бузилиши (шу жумладан гепатит) ҳақида хабар берилган. Ушбу асорат, одатда, симптомсиз ва қолдиқ ҳолатларсиз кечган, жигар функционал синамалари препарат қўлланилиши бекор қилинганидан кейин нормал ҳолатга қайтган. Гальвусмет® препарати билан даволаш бошланишига қадар пациентнинг жигар функционал ҳолатини баҳолаш лозим.

Гальвусмет® препарати билан даволашнинг биринчи йили давомида жигар функционал синамаларини ҳар 3 ойда ва кейинчалик даврий назорат қилиш лозим. Трансферазалар юқори фаоллиги аниқланганида пациентда олинган натижани тасдиқлаш учун такрорий тадқиқот бажарилиши керак, кейинчалик жигар функционал синамаларини улар нормал ҳолатга келишига қадар тез-тез назорат қилиш зарур. Агар АСТ ёки АЛТ фаоллиги НЮЧ дан 3 марта ёки ундан кўп ошиши қайта бошланса, Гальвусмет® препарати билан даволашни тўхтатиш тавсия этилади. Сариқлик ёки жигар функциясини бузилишининг бошқа белгилари юзага келганида пациент Гальвусмет® препаратини қабул қилишни тўхтатиши ва дарҳол шифокорга мурожаат қилиши лозим. Агар Гальвусмет® препаратини қўллаш жигар томонидан ножўя таъсирлар ривожланиши сабабли бекор қилинган бўлса, жигар функционал синамалари нормага келганидан сўнг ушбу препарат билан даволашни қайта бошлаш мумкин эмас.

Юрак етишмовчилиги

NYHA таснифи бўйича I-III синфдаги СЮЕ бўлган пациентларда вилдаглиптинни қўллашнинг клиник тадқиқоти шуни кўрсатадики, вилдаглиптин билан даволаш плацебога нисбатан юрак чап қоринчаси функциясига ёки мавжуд СЮЕ ни ривожланишига таъсир кўрсатмайди. Вилдаглиптинни қабул қилган, NYHA бўйича III синфдаги СЮЕ бўлган пациентларда клиник тажриба ҳамон чекланган ва ноаниқ натижаларга эга.

Клиник синовларда NYHA бўйича IV синфдаги СЮЕ бўлган пациентларда вилдаглиптинни қўллаш тажрибаси мавжуд эмас, шу сабабли бундай пациентларда уни қўллаш тавсия этилмайди.

Гипоксия билан кечадиган ҳолатлар

Юрак-қон томир коллапси (шок), ўткир турғун юрак етишмовчилиги, ўткир миокард инфаркти ва гипоксемия билан кечадиган бошқа ҳолатлар лактоацидоз ривожланишига олиб келиши, шунингдек преренал азотемияни келтириб чиқариши мумкин. Гальвусмет® препарати билан даволаш вақтида бундай ҳолатлар юзага келганида, препарат қўлланилиши дарҳол бекор қилиниши керак.

Тери томонидан бузилишлар

Терининг диабет таъсиридаги асоратлари бўлган пациентларда қўллаш тажрибаси чекланган. Постмаркетинг даврда терининг буллёз ва эксфолиатив шикастланишлари ҳоллари ҳақида хабар берилганлиги туфайли, қавариқлар ёки яралар каби бузилишлар мавжудлиги юзасидан пациент териси ҳолатини мунтазам мониторинги ўтказилиши тавсия этилади.

Панкреатит

Постмаркетинг даврда ўткир панкреатит ҳоллари ҳақида хабар берилганлиги туфайли, пациентни ўткир панкреатитга хос симптом қоринда доимий кучли оғриқ ҳақида хабардор қилиш лозим. Вилдаглиптинни қабул қилиш тўхтатилганидан кейин панкреатит симптомларини йўқолиши кузатилган. Анамнезда ўткир панкреатит мавжуд бўлганида вилдаглиптин қўлланилишини бекор қилиш лозим.

Алкоголни истеъмол қилиш

Алкоголь метформин гидрохлоридини лактат метаболизмига таъсирини кучайтириши аниқланган. Пациентларни метформинни сақловчи препаратлар (Гальвусмет® каби) билан даволаш фонида алкоголни суиистеъмол қилиш мумкин эмаслиги ҳақида огоҳлантириш лозим.

Алкоголдан маст бўлиш айниқса оч қолиш, тўйиб овқатланмаслик ёки жигар функцияси бузилиши ҳолларида лактоацидоз ривожланиши юқори хавфи билан боғлиқ.

Гипогликемия

Фақат Гальвусмет® препаратини қабул қилаётган пациентларда гипогликемия одатда юзага келмайди, бироқ бу етарлича калорияга эга бўлмаган овқатланишда, жадал жисмоний зўриқишларда энергетик йўқотишлар ўрни овқат билан тўлдирилмаганида ёки алкоголь истеъмол қилинганида бўлиши мумкин. Гипогликемия ривожланишига кекса ёшдаги шахслар, қувватсизланган ёки ёмон овқатланувчи пациентлар, буйрак усти безлари пўстлоғи етишмовчилиги, гипопитуитаризми бўлган ёки алкоголдан заҳарланган пациентлар мойил бўладилар. Кекса ёшдаги пациентларда ва бета-адреноблокаторларни қабул қилаётган пациентларда гипогликемияни аниқлаш қийин кечиши мумкин.

Сульфонилмочевина препаратлари (СМП) гипогликемияни келтириб чиқаради. Вилдаглиптинни СМП билан мажмуада қабул қилаётган пациентлар гипогликемия ривожланиши хавфига дучор бўлишлари мумкин. Гипогликемия ривожланиши хавфини пасайтириш учун СМП нинг пастроқ дозаларини буюриш масаласини кўриб чиқиш лозим.

B12 витамини даражасига таъсири

Гальвусмет® препаратининг компонентларидан бири бўлган метформин билан даволаш вақтида пациентларнинг тахминан 7 фоизида қон зардобида В12 витамини даражасининг симптомсиз пасайиши кузатилган.

Ушбу оғиш жуда кам ҳолларда анемия билан кечган ва метформин гидрохлориди қўлланилиши бекор қилинганидан ва/ёки В12 витамини буюрилганидан кейин тезда йўқолган. Гальвусмет® препаратини қабул қилаётган пациентларда қоннинг лаборатория кўрсаткичларини бир йилда камида бир марта назорат қилиш тавсия қилинади, нормадан ҳар қандай яққол ифодаланган оғишлар аниқланганида тегишли текшириш ва даволаш буюрилиши керак. Маълум тоифадаги пациентлар (масалан, рационда В12 витамини ёки кальций миқдори етарлича бўлмаганида, шунингдек ушбу моддалар сўрилиши бузилганида) В12 витамини даражаси пасайишига мойил бўладилар. Бундай пациентларда зардобда В12 витамини даражасини мунтазам равишда (2-3 йилда камида 1 марта) назорат қилиш муҳим важ бўлиб ҳисобланади.

Жарроҳлик аралашувлари

Умумий, спинал ёки эпидурал анестезия остидаги операциялар вақтида (овқатланиш ва суюқлик ичиш чекланиши билан боғлиқ бўлмаган аҳамияти кичикроқ муолажалар бундан мустасно) метформин-сақловчи (Гальвусмет® каби) препаратларни қабул қилиш тўхтатилиши керак ва операциядан кейин камида 48 соат ўтгач ёки пациентнинг перорал овқатланиши тикланганидан кейингина ҳамда фақат агар буйрак функциясини текширишда унинг барқарорлиги тасдиқланса, қайта бошланиши мумкин.

Илгари назорат қилинадиган қандли диабетнинг 2 типи бўлган пациентлар ҳолатини ўзгариши

Илгари Гальвусмет® препарати ёрдамида яхши назорат қилинадиган қандли диабетнинг 2 типи бўлган пациентлар лаборатория кўрсаткичларида нормадан оғишлар ривожланганида (айниқса, агар симптомлар кучсиз ифодаланган ёки ташҳис аниқланмаган бўлса), кетоацидоз ва/ёки лактоацидоз юзасидан имкон қадар тезроқ текшириш зарур. Ацидознинг ушбу шаклларидан биронтаси аниқланганида Гальвусмет® препарати қўлланилиши дарҳол бекор қилиниши, пациентга эса тегишли даволаш буюрилиши керак.

Қонда глюкоза назоратини йўқотилиши

Гликемияни дори воситалари билан барқарор назорат қилинадиган пациентларда иситма, шикастланишлар, инфекциялар, жарроҳлик аралашувлари каби стресс таъсирлари гликемик назорат вақтинча йўқотилишини келтириб чиқариши мумкин. Бундай ҳолатларда Гальвусмет® препарати қўлланилишини вақтинча бекор қилиш ва инсулин буюрилиши зарурати юзага келиши мумкин. Симптомлар сусайганидан кейин Гальвусмет® препарати билан даволаш қайта бошланиши мумкин.

Йод сақловчи контраст моддаларни томир ичига юборилиши

Йод сақловчи контраст моддаларни томир ичига юборилиши метформин тўпланишига ва лактоацидоз ривожланиши юқори хавфига олиб келувчи контраст-индукцияланган нефропатияни келтириб чиқариши мумкин. Метформин сақловчи (Гальвусмет® каби) препаратларни қабул қилиш визуал текширишга қадар ёки текшириш вақтида тўхтатилиши керак ва текширишдан кейин 48 соат давомида қайта бошланмаслиги керак, уни кейинги қабул қилиниши эса, фақат агар буйрак функциясини текширишда унинг барқарорлиги тасдиқланса, буюрилиши мумкин.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланилиши

Ҳомиладорлик даври

Вилдаглиптинни метформин гидрохлориди билан 1:10 нисбатда мажмуавий ҳолда қўлланилганида каламушлар ёки қуёнларда ўтказилган ҳомиланинг она қорнида ривожланишига доир тадқиқотлар (тератология) ҳар иккала турда тератогенлик далиллари йўқлигини кўрсатди. Ҳомиладор аёлларда препаратни қўллаш бўйича етарлича тажриба йўқ, шу сабабли Гальвусмет® препарати ҳомиладорлик даврида қўлланилмаслиги керак.

Эмизиш даври

Гальвусмет® препарати таркибига кирувчи фаол субстанциялар мажмуасини қўллаш бўйича тадқиқотлар эмизиш даврида ўтказилмаган. Метформин одам кўкрак сути билан чиқарилади. Вилдаглиптин одам кўкрак сути билан чиқарилиши номаълумлиги туфайли, Гальвусмет® препарати эмизикли аёлларда қўлланилмаслиги керак.

Болалар

Гальвусмет® препаратининг болаларда қўлланилиши хавфсизлиги ва самарадорлиги аниқланмаган. Шу сабабли Гальвусмет® препаратини 18 ёшдан кичик бўлган пациентларга буюриш тавсия этилмайди.

Дори воситасининг транспорт воситасини бошқариш ёки бошқа потенциал хавфли механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсирининг ўзига хос хусусиятлари

Автотранспортни бошқариш ёки механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсирига доир тадқиқотлар ўтказилмаган. Нохуш реакция сифатида бош айланиши юзага келиши мумкин бўлган пациентлар автотранспортни бошқаришдан ёки механизмлар билан ишлашдан сақланишлари лозим.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Вилдаглиптин

Вилдаглиптин дозасини ошириб юбориш эҳтимоли симптомлари ҳақидаги маълумот вилдаглиптинни 10 календарь кунгача суткада 25 мг, 50 мг, 100 мг, 200 мг ва 400 мг дозаларда қабул қилган соғлом кўнгиллиларда ўтказилган тадқиқотлардан олинган. 200 мг гача бўлган дозалар таъсири яхши ўзлаштирилган. Препаратни 400 мг гача дозада қўлланилганида мушак оғриғи ҳоллари ҳамда енгил ва ўтувчан парестезия, иситма, шишлар, липаза фаоллигининг транзитор (НЮЧ дан 2 марта ортиқ даражага қадар) ошиши якка ҳоллари кузатилган. Препаратни 600 мг дозада қўлланилганида қўл панжалари ва оёқ кафтларининг шишлари, креатинфосфокиназа (КФК) фаоллигини НЮЧ дан юқори ошиши, шунингдек аспартатаминотрансфераза (АСТ) фаоллиги, С-реактив оқсил ва миоглобин даражаларининг ошиши, парастезия кузатилган. Препарат қўлланилиши бекор қилинганидан кейин барча симптомлар йўқолган ва лаборатория кўрсаткичлари нормага қайтган.

Вилдаглиптин диализда организмдан чиқарилмайди, бироқ унинг гидролиз натижасида ҳосил бўладиган асосий метаболити (LAY151) гемодиализ йўли билан организмдан чиқарилиши мумкин.

Метформин гидрохлориди

Метформин гидрохлориди дозасини, шу жумладан препаратни 50 г дан ортиқ дозаларда қабул қилинганида дозани ошириб юборилиши ҳоллари ҳақидаги хабарлар мавжуд. Бунда 10% ҳолларда гипогликемия кузатилган, бироқ унинг метформин гидрохлориди билан сабаб ўзаро боғлиқлиги аниқланмаган. Тахминан 32% ҳолларда метформин гидрохлориди дозасини ошириб юборилиши лактоацидоз билан кечган. Барқарор гемодинамика шароитларида метформин гидрохлориди диализ йўли билан чиқарилади, бунда унинг клиренси минутига 170 мл кўрсаткичга эришади. Шу сабабли метформин гидрохлориди дозасини ошириб юборилишига шубҳа қилинганида қон оқимини препаратдан тозалаш учун гемодиализдан фойдаланилиши мумкин.

Доза ошириб юборилганида мавжуд симптомларга кўра тутиб турувчи даволаш буюрилиши керак.

10 таблеткадан блистерда, 3 ёки 6 блистердан картон қутига жойланган.

30 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда, оригинал ўрамида сақлансин, нам таъсиридан ҳимоя қилинсин.

24 ой.

Рецепт бўйича.

Новартис Фарма Продакшн ГмбХ, Германия.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Dozalash:

Metformin gidroxloridi: 500 mg/tabletkalar, Vil'dagliptin: 50 mg/tabletkalar

Chiqarish shakli:
Tabletkalar
Paketdagi miqdor:
30
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
blister
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Germaniya

Ko`p so`raladigan savollar

Galvusmet tabletkasi 50 mg / 500 mg №30 (3 blister x 10 tabletka) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Germaniya.

Galvusmet tabletkasi 50 mg / 500 mg №30 (3 blister x 10 tabletka) ishlab chiqaruvchisi Novartis hisoblanadi.