Geksikon (Hexicon) vaginal Suppozitorlar 16 mg №10 (2 blister x 5 sham)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 62500 so'm)
Uchun ko‘rsatma Geksikon (Hexicon) vaginal Suppozitorlar 16 mg №10 (2 blister x 5 sham)
Бир шамча сақлайди:
фаол модда: хлоргексидин биглюконати - 16 мг (хлоргексидин биглюконати эритма сифатида ишлатилади (20% ли концентрация));
ёрдамчи моддалар: шамчалар учун асос - 3,10 г вазнли шамча олиш учун етарли миқдорда - макрогол-1500 (полиэтиленоксид 1500) 92-98%, макрогол-400 (полиэтиленоксид 400) 8-2%.
Оқ ёки сарғиш тусли оқ рангли, торпедасимон шаклли шамчалар. Юзасини мармарлигига йўл қўйилади.
Кин шамчалари.
Антисептик восита. АТХ коди: G01AX.
Гексикон - маҳаллий қўллаш учун антисептик препарат, граммусбат ва грамманфий бактерияларга, вирусларга нисбатан фаол: шу жумладан Treponema pallidum, Chlamidia spp., Ureaplasma spp., Neisseria gonorrhoeae, Trichomonas vaginalis, Garderella vaginalis, Bacteroides fragilis, Herpes-Virus. Препаратга Pseudomonas spp., Proteus spp. нинг айрим штаммлари, ҳамда бактерияларнинг кислотага чидамли шакллари, бактерияларнинг споралари, замбуруғлар, вируслар кучсиз сезгирдирлар. Гексикон лактобациллаларнинг функционал фаоллигини бузмайди. Қон, йиринг борлигида фаоллигини сақлайди (гарчи бироз пасайган бўлсада).
Фармакокинетикаси
Қин ичига қўлланганида амалда сўрилмайди, тизимли таъсир кўрсатмайди.
Жинсий йўл билан юқувчи касалликларни олдини олиш (хламидиоз, уреаплазмоз, трихомониаз, гонорея, сифилис, генитал герпес ва бошқалар).
Акушерлик-гинекологияда инфекцион-яллиғланиш касалликларни (гинекологик касалликларни оператив даволаш олдидан, туғруқлар ва абортлар олдидан, бачадон ички спирални (БИС) қўйиш олдидан ва кейин, бачадон бўйнини диатермокоагуляцияси олдидан ва кейин, бачадон ичини текширишлари олдидан) олдини олиш.
Бактериал вагиноз, кольпитларни (шу жумладан носпецифик, аралаш, трихомонад), инфекцион генезли бачадон бўйни эрозияларни даволаш.
Қин ичига. Қўллаш олдидан шамча контур ўрамдан озод қилинади.
Даволаш учун: 1 шамчадан суткада 2 марта, 7-10 кун давомида.
Жинсий йўл билан юқувчи инфекцияларни олдини олиш учун: 1 шамчадан ҳимояланмаган жинсий алоқадан кейин 2 соатдан кеч эмас.
Препарат бекор қилингандан кейин ўткинчи аллергик реакциялар, қичишиш бўлиши мумкин.
Препаратнинг компонентларига ўта юқори сезувчанлик.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши
Ҳомиладорлик, лактация даврида қўллаш мумкин.
Йод билан бир вақтда қўллаш тавсия қилинмайди.
Гексикон анион гуруҳини (сапонинлар, натрий лаурилсульфати, натрий карбоксиметилцеллюлоза) сақловчи детергентлар ва совунлар билан, агарда улар қин ичига киритилса, тўғри келмайди. Ташқи жинсий аъзоларни тозалаш Гексикон® қин шамчаларининг самарадорлиги ва ўзлаштирилишига таъсир қилмайди, чунки препарат қин ичига қўлланади.
Гексикон қин шамчалари, 1 ёки 5 шамча контур уяли ўрамга жойланади. Бир шамчали бир контур уяли ўрам икки бармоққа кийгизувчиси билан, бир ёки икки 5 шамчали контур уяли ўрам препаратни тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.
2 йил. Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати тугаганидан сўнг препарат ишлатилмасин.
25 °C дан юқори бўлмаган ҳароратда.
Болалар олаолмайдиган жойда.
Рецептсиз.
«НИЖФАРМ» ОАЖ, Россия.
Xlorheksidin: 16 mg/shamlar
Ko`p so`raladigan savollar
Geksikon (Hexicon) vaginal Suppozitorlar 16 mg №10 (2 blister x 5 sham) narxi 36750 so'm - 5 шт.
Mumkin emas. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Geksikon (Hexicon) vaginal Suppozitorlar 16 mg №10 (2 blister x 5 sham) ning to`liq analoglari:
Geksikon (Hexicon) vaginal Suppozitorlar 16 mg №10 (2 blister x 5 sham) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Rossiya.
Geksikon (Hexicon) vaginal Suppozitorlar 16 mg №10 (2 blister x 5 sham) ning asosiy faol moddasi Xlorheksidin hisoblanadi.