Gidrokortizon medifarko ko'z malhami. 0,5% 3 g (Tuba)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 5900 so'm)
Uchun ko‘rsatma Gidrokortizon medifarko ko'z malhami. 0,5% 3 g (Tuba)
фаол модда: гидрокортизон ацетати - 0,5 г;
ёрдамчи моддалар: метилпарагидроксибензоат (метилпарабен) - 0,2 г, вазелин - 100 г гача.
Оқ, сарғиш тусли оқ ёки сариқ рангли суртма.
Кўз суртмаси.
Маҳаллий қўллаш учун глюкокортикостероид. АТХ коди: S01BA02.
Фармакодинамикаси
Гидрокортизон - табиий глюкокортикостероид хисобланиб, яллиғланишга қарши ва аллергияга қарши таъсир кўрсатади. Яллиғланишли хужайра инфильтратларини камайтиради, яллиғланиш соҳасига лейкоцитлар ва лимфоцитларнинг миграциясини пасайтиради. Хужайра ва субхужайра, шу жумладан, лизосомал мембраналарни ва семиз хужайраларнинг мембраналарини барқарорлаштиради. Хужайра юзасида иммуноглобулинларни рецепторлар билан боғланишини камайтиради ва лимфоцитлар ва макрофаглардан цитокинларнинг (интерлейкинлар ва интерферонни) синтезини ёки ажралиб чиқарилишини тормозлайди. Фосфолипидлардан арахидон кислотасини ажралиб чиқишини ва унинг метаболитларининг (простагландинлар, лейкотриенлар ва тромбоксанни) синтезини камайтиради. Экссудатив реакцияни камайтиради, капиллярларнинг ўтказувчанлигини пасайишига ёрдам беради. Эрта иммунологик жавобнинг яққоллигини пасайтиради. Катаболик таъсирга эга ва бириктирувчи тўқима ва чандиқланишнинг ривожланишини тормозлайди.
Фармакокинетикаси
Гидрокортизон шох парда орқали кўз ичи суюқлигига яхши кираолмайди.
Гидрокортизон эпидермис ва шиллиқ қаватнинг эпителийсига киради, тизимли қон оқимига аҳамиятсиз даражада сўрилиши ва тизимли таъсир кўрсатиши мумкин. Гидрокортизон эпидермисда ва шиллиқ қаватнинг эпителийсида бевосита метаболизмга учрайди, кейинчалик эса сўрилганидан сўнг унинг аҳамиятсиз миқдори умумий қон оқимига тушади ва жигарда биотрансформацияга учрайди. Қонда 80% транскортин билан ва 10% альбумин билан боғланади. Гидрокортизоннинг метаболитлари буйраклар ва ичак орқали чиқарилади.
- кўзнинг аллергик касалликлари (қовоқлар дерматити, блефаритлар, конъюктивитлар ва кератоконъюнктивитлар);
- кўз шох пардаси эпителийининг бутунлиги бузилмаган кўзнинг олдинги қисмини яллиғланиш касалликлари (блефаритлар, конъюнктивитлар ва кератоконъюнктивитлар);
- кўзларни термик ва кимёвий куйиши (шох парданинг нуқсонларини тўлиқ эпителизациясидан сўнг).
Маҳаллий.
1 см кўз суртмаси конъюнктива қопчасига суткада 2-3 марта киритилади.
Даволаш курси 1-2 ҳафта. Шифокорнинг тавсиясига бўйича даволаш курси узайтирилиши мумкин.
Аллергик реакциялар, ачишиш, оқсил пардани инфекцияланиши, кўришни қисқа муддатли хиралашиши.
Узоқ муддатли 10 кундан ортиқ қўлланганида қуйидагилар кузатилиши мумкин:
- кўз ички босимини ошиши, ўз навбатиди кўз нервини шикастланиши билан стероид глаукомани ривожланиши ва кўриш майдонини бузилиши (шунинг учун глюкокортикостероидлар 10 кундан кўпроқ қўлланганида кўз ичи босимини мунтазам ўлчаш керак);
- орқа субкапсуляр катарактани ҳосил бўлиши;
- жароҳатларни битиши жараёнини секинлашиши (шох пардани юпқалашишини чақирадиган касалликларда у тешилиши мумкин).
Иккиламчи бактериал инфекция организмнинг ҳимоя реакциясини бостирилиши оқибати сифатида ривожланиши мумкин. Кўзнинг ўткир йирингли касалликларда глюкокортикостероидлар мавжуд инфекцион жараённи ниқоблаши ёки кучайтириши мумкин.
Шох парданинг замбуруғли шикастланиши айниқса глюкокортикостероидлар узоқ муддат қўлланганида, тез-тез ривожланиш тенденциясига эга. Глюкокортикостероидлар билан узоқ муддат даволашдан сўнг шох пардада битмайдиган яраларни пайдо бўлиши замбуруғли инвазиянинг ривожланганидан далолат бериши мумкин.
- препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик;
- кўзларнинг йирингли, вирусли, туберкулёзли, замбуруғли касалликлари;
- глаукома;
- трахома;
- вакцинация даври;
- кўз пардаларининг бутунлигини бузилиши;
- 18 ёшгача бўлган пациентлар.
Препарат узоқ муддат қўлланганида тизимли қон оқимига сўрилиши мумкинлиги оқибатида, гидрокортизон плазмада инсулин, перорал гипогликемик, гипотензив дори воситалари, антикоагулянтлар, салицилатларнинг концентрацияси ва празиквантелнинг самарадорлигини пасайтириши мумкин. Қуйидагилар гидрокортизоннинг ножўя самараларини ривожланиш хавфини оширади: андрогенлар, эстрогенлар, перорал контрацептивлар, анаболик стероидлар (гирсутизм, хуснбузар тошмаси); антипсихотик дори воситалари, карбутамид, азатиоприн (катаракта); холиноблокаторлар, антигистамин дори воситалари, трициклик антидепрессантлар, нитратлар (глаукома); диуретиклар (гипокалиемия).
Юрак гликозидлари билан қўлланганида дигиталис интоксикацияси ривожланиши мумкин. Қўрғошин ва кумуш препаратлари билан бир вақтда қўллаш ўзаро инактивацияланишига олиб келади.
Даволаш вақтида контакт линзаларини тақиш тавсия қилинмайди. Кўз томчилари бир вақтда қўлланганида, истиляция ва суртмани қўйиш орасидаги вақт интервали 15 минутдан кам бўлмаслиги керак.
10 кундан кўпроқ қўлланганида ва анамнезида очиқ ёки ёпиқ бурчакли глаукома борлигида кўз ички босимини назорат қилиш керак.
Туба очилганидан кейин яроқлилик муддати - 1 ой.
Ҳомиладорлик ва лактация даври
Ҳомиладор ва эмизаётган аёлларда гидрокортизонни қўллашнинг хавфсизлиги ва самарадорлиги бўйича текширишлар ўтказилмаган. Маҳаллий қўлланганида глюкокортикостероидларни кўкрак сутига ўтиши ҳақида аниқ маълумотлар йўқ, бироқ бундай хавфни тўлиқ инкор этиш мумкин эмас. Ҳомиладор ва эмизаётган аёлларда гидрокортизон, фақат она учун кутилаётган даволовчи самара, ҳомила ёки бола учун потенциал хавфдан юқори бўлганида қўлланиши мумкин.
Қўллашнинг давомийлиги 7-10 кундан ошмаслиги керак.
Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Агарда беморда препарат қўлланганидан сўнг кўриш ўткирлиги вақтинча пасайса, у ҳолда у тиклангунича транспорт воситаларини бошқариш ва кўриш аниқлигини талаб қилувчи фаолият турлари билан шуғулланиш тавсия қилинмайди.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши жуда кам кузатилади. Дозани ошириб юборилишининг симптомлари: маҳаллий ножўя самаралари ривожланиши мумкин. Препарат бекор қилинганида дозани ошириб юборилишининг кўринишлари мустақил ўтиб кетади.
0,5% ли кўз суртмаси.
5,0 г дан дан алюмин тубада. Ҳар бир туба қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга қутига жойланади.
+5 °С дан +15 °С гача ҳароратда сақлансин.
2 йил.
Рецепт бўйича.
Medipharco Pharmaceutical Joint Stock Company.
Gidrokortizon: 5 mg/g
Ko`p so`raladigan savollar
Gidrokortizon medifarko ko'z malhami. 0,5% 3 g (Tuba) narxi har bir paket uchun
Mumkin emas. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Gidrokortizon medifarko ko'z malhami. 0,5% 3 g (Tuba) ning to`liq analoglari:
Gidrokortizon medifarko ko'z malhami. 0,5% 3 g (Tuba) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Vetnam.
Gidrokortizon medifarko ko'z malhami. 0,5% 3 g (Tuba) ning asosiy faol moddasi Gidrokortizon hisoblanadi.