Facebook Pixel Code

Gidrokortizon Medifarko kremi D / tashqi. taxminan 1% 10 g (Tuba)

dagi narxlar
dan 8900 so'm gacha 11000 so'm
Retsept bo'yicha
25 ta dorixonalarda
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Gidrokortizon Medifarko kremi D / tashqi. taxminan 1% 10 g (Tuba)

Таъсир этувчи модда: гидрокортизон ацетати - 10,0 мг.

Ёрдамчи моддалар: вазелин, ланолин, пентаэритритил диолеати (пентол), стеарин кислотаси 95, метилпарагидроксибензоат, пропилпарагидроксибензоат мг, сув.

Сарғиш тусли оқдан оч-сариқ рангача бўлган суртма.

Маҳаллий қўллаш учун глюкокортикостероид. АТХ: коди D07AA02.

Гидрокортизон махаллий қўллаш учун синтетик глюкокортикостероид препарат бўлиб, яллиғланишга қарши, шишга қарши, қичишишга қарши таъсир кўрсатади. Лимфоцитлардан ва макрофаглардан цитокинлар (интерлейкинлар ва интерферон) ажралиб чиқишини тормозлайди, эозинофиллар томонидан яллиғланиш медиаторларни ажралиб чиқишини сусайтиради, арахидон кислотаси метаболизмини ва простагландинлар синтезини сусайтиради. Стероид рецепторларни рағбатлантириб, липокортин ҳосил бўлишини индукция қилади. Яллиғланган хужайрали инфильтратларни камайтиради, яллиғланиш соҳасига лейкоцитлар ва лимфоцитлар миграциясини пасайтиради. Тавсия қилинган дозаларда препаратни маҳаллий қўлланиши тизимли ножўя самаралар чақирмайди.

Фармакокинетикаси

Аппликациядан сўнг эпидермисда (асосан донадор қаватида) тўпланади. Бевосита эпидермисда, кейинчалик эса жигарда метаболизмга учрайди. Буйраклар орқали ва сафро билан чиқарилади.

Микроб этиологияли бўлмаган терининг яллиғланиш ва аллергик касалликлари: экзема, аллергик ва контакт дерматит, нейродермит, псориазда қўлланилади.

Гидрокортизон ёки препаратнинг бошқа ёрдамчи моддаларига юқори сезувчанлик, терининг жароҳат, ярали шикастланишлари, терининг бактериал, вирусли ва замбуруғли инфекциялари, терининг туберкулёз ва сифилитик шикастланиши; розацея, дағал хуснбузар, периорал дерматити, тери ўсмаси, ҳомиладорлик, эмизиш даври (қўллаш хавфзислиги ҳақида клиник маълумотлар мавжуд бўлмаган туфайли), 2 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан

Қандли диабет, туберкулёзда (тизимли шикастланиш) эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Терининг шикастланган жойларига юпқа қават қилиб кунига 2-3 марта қўйилади. Даволаш курсининг давомийлиги касалликнинг характери ва даволашнинг самарадорлигига боғлиқ бўлиб, одатда ўртача 6-14 кунни ташкил этади; касалликни оғир кечишида 20 кунгача узайтирилиши мумкин. Чегараланган ўчоқларда самарани кучайтириш учун окклюзион боғловларни қўллаш мумкин. Суртма 2 ёшдан ва ундан катта ёшдаги болаларда қўлланганида, даволашнинг умумий давомийлиги чеклаш ва стероиднинг резорбциясини (сўрилишини) кучайишига олиб келувчи чораларни (қиздирувчи, фиксация қилувчи ва окклюзион боғловлар) истисно қилиш керак.

Суртма қўйилган жойларда гиперемия, шиш ва қичишиш кузатилиши мумкин. Узоқ муддат қўлланганида шунингдек терининг иккиламчи инфекцион шикастланишлари, атрофик ўзгаришлар, гипертрихоз ривожланиши мумкин. Суртма узоқ муддат қўлланганида ёки окклюзион боғловлар қўлланганда, айниқса шикастланишни катта юзасида, гидрокортизон ацетатини резорбтив таъсири кўриниши сифатида гиперкортицизм ривожланиши мумкин.

Симптомлари. Ўткир дозани ошириб юборилиши эҳтимоли кам. Препарат узоқ муддат юқори дозаларда қўлланганида гиперкортицизм симптомлари (гипергликемия, глюкозурия, бўйрак усти безлари пўстлоғи фаолиятини қайтувчан фаолиятини сусайиши, Иценко-Кушинга синдроми) пайдо бўлиши мумкин.

Даволаш симптоматик; препаратни аста-секин бекор қилиш лозим.

Узоқ муддат қўлланганда гидрокортизон тизимли қон оқимига сўрилиши мумкунлиги туфайли инсулинни, перорал гипогликемик, гипотензив дори воситалар, антикоагулянтлар самарадорлигини, қон плазмасида салицилатлар ва празиквантелни коцентрациясини камайтириши мумкин.

Гидрокортизоннинг ножўя самаралар ривожланиш хавфини қуйидагилар оширади:

  • андрогенлар, эстрогенлар, перорал контрацептивлар, анаболик стероидлар (гирсутизм, ҳуснбузар тошмаси);
  • антипсихотик дори воситалар, карбутамил, азатиоприн (катаракта);
  • холиноблокаторлар, антигистамин дори воситалар, трициклик антидепрессантлар, нитратлар (глаукома);
  • диуретиклар (гипокалиемия);
  • ностероид яллиғланишга қарши препаратлар (меъда-ичак йўллида яра ҳосил бўлиш хавфини ошиши);
  • парацетамол (гепатотоксиклик).

Юрак гликозидлар билан қўлланганда дигиталис заҳарланиш ривожланиши мумкин.

Бир вақтда қўрғошин ва кумуш препаратлари билан қўлланилиши ўзаро фаолсирилишига олиб келади.

Амфотерицин билан бирга қўлланганда миокардни дилятацион шикастланиши ва юрак етишмовчилиги ривожланиши мумкин.

Барбитуратлар, тутқаноқка қарши ва антигистамин препаратлар гидрокортизон самарадорлигини камайтиради.

Препарат болаларда юз соҳасига ёки окклюзион боғлов остида қўлланганда даволаш курсининг давомийлигини қисқартириш керак.

Болаларда буйрак усти безларининг пўстлоғи фаолиятини сусайиши тезроқ ривожланиши мумкин. Бундан ташқари, ўсиш гормонининг экскрецияси камайишини кузатилиши мумкин. Препарат узоқ вақт давомида қўлланганида тана вазни, бўй, кортизолнинг плазмадаги даражасини кузатиш керак. 12 ёшгача бўлган болаларга препарат фақат шифокор назорати остида буюрилади.

Суртмани кўзга тушишдан сақланиш керак.

Агар 7 кун қўллашдан кейин яхшиланиш ёки ҳолатни ёмонлашиши кузатилса, шунингдек препарат бекор қилинганидан сўнг бир неча кун ўтгач симптомлар қайталанган бўлса, препарат қўллашни тўхтатиш ва шифокор билан маслаҳатлашиш керак.

Узоқ вақт даволаниш ва/ёки катта юзаларга қўйилганида натрий чекланган ва К+ сақловчи парҳез буюриш тавсия этилади; организмга етарли миқдорда оқсил қабул қилиш тавсия қилинади.

Артериал босимни, қондаги глюкоза миқдорини, қоннинг ивишини, диурезни, беморнинг тана вазнини, плазмадаги кортизол даражасини назорат қилиш керак.

Терининг инфекцион шикастланишни олдини олиш учун препаратни антибактериал ва замбуруғларга қарши воситалар билан бирга буюриш тавсия қилинади.

Автотранспорт воситалар ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Гидрокортизон сиртга қўллаш учун 1% ли суртма препаратни автотранспорт воситаларни бошқариш ва потенциал хавфли фаолият турларини бажариш қобилиятига салбий таъсири ҳақида маълумотлар мавжуд эмас.

Сиртга қўллаш учун суртма 1% 10 г дан алюмин тубада. Ҳар бир туба тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

3 йил.

Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач препарат қўлланмасин.

+20 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда. Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Рецепт бўйича.

Medipharco Pharmaceutical Joint Stock Company.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Dozalash:

Gidrokortizon: 10 mg/g

Chiqarish shakli:
Krem
Paketdagi miqdor:
1
Og'irligi:
10 g
Qo'llash tartibi:
Tashqi
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
tuba
ATХ guruhi:
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Vetnam
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
shifokor ko'rsatmasi bo'yicha
Homilador
Mumkin emas
Laktatsiya davri
shifokorning retsepti bo'yicha
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

Gidrokortizon Medifarko kremi D / tashqi. taxminan 1% 10 g (Tuba) narxi har bir paket uchun dan boshlanadi.

Shifokor ko'rsatmasi bo'yicha. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Gidrokortizon Medifarko kremi D / tashqi. taxminan 1% 10 g (Tuba) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Vetnam.

Gidrokortizon Medifarko kremi D / tashqi. taxminan 1% 10 g (Tuba) ning asosiy faol moddasi Gidrokortizon hisoblanadi.