Facebook Pixel Code

Gliaton yumshoq kapsulalar 400 mg №30 (3 blister x 10 kapsula)

dagi narxlar
dan 265000 so'm gacha 348300 so'm
Retsept bo'yicha
101 ta dorixonalarda
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Gliaton yumshoq kapsulalar 400 mg №30 (3 blister x 10 kapsula)

1 капсула қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 400 мг холин альфосцерати;

ёрдамчи моддалар: глицерин;

капсула қобиғининг таркиби: желатин (160 bloom), қисман сувсизлантирилган суюқ сорбит, глицерин; темир II оксиди (Е172), титан диоксиди (Е171), натрий этилпарагид-роксибензоат, натрий пропилпарагидроксибензоат (Е217), тозаланган сув.

Овал шаклли, сариқ-жигарранг рангли юмшоқ желатин капсулалар. Капсула ичидаги модда - қовушқоқ эритма.

Юмшоқ капсулалар.

Нерв тизимига таъсир этувчи воситалар. Парасимпатомиметиклар. Холин альфосцерати. АТХ коди: N07A X02.

Фармакодинамикаси

Глиятон асосан марказий нерв тизимига таъсир этувчи марказий холиномиметиклар гуруҳига мансуб воситадир. Холин альфосцерати холинни ташувчи ва фосфодитилхолиннинг ўтмишдош моддаси сифатида психоорганик инволюцион синдромининг патоген омиллари ўртасида алоҳида аҳамиятга эга бўлган тўқималардаги биокимёвий шикастланишларни бартараф этиш ва тузатиш юзасидан потенциал хусусиятга эга, яъни пасайган холинергик тонусни ва нерв ҳужайралари қобиғининг ўзгарган фосфолипид таркибига таъсир қилиши мумкин. Препаратнинг таркибига 40,5% метаболик ҳимояланган холин киради. Метаболик ҳимоя холинни бош мияда ажралиб чиқишини таъминлайди. Глиятон хотира ва билиш қобилиятига, шунингдек эмоционал ҳолат ва ҳулқ-атвор кўрсаткичларига уларни ёмонлашуви миянинг инволюцион патологиясини ривожланиши оқибатида юз берганида ижобий таъсир қилади.

Таъсир механизми холин альфосцерати организмга тушганида ферментлар иштирокида холинга ва глицерофосфатга парчаланишига асосланган: холин - нерв қўзғалишининг асосий медиаторларидан бири бўлган - ацетилхолин биосинтезида иштирок этади; глицерофосфат нейрон мембранасидаги фосфолипидларнинг ўтмишдоши (фосфодитилхолин) ҳисобланади. Шундай қилиб, Глиятон холинергик нейронларда нерв импульсларини ўтказилишини яхшилайди; нейронал мембраналарни пластиклигига ва рецепторларнинг фаолиятига ижобий таъсир қилади. Глиятон церебрал қон оқимини яхшилайди, бош мияда метаболик жараёнларни тезлаштиради, бош миянинг ретикуляр формацияси структураларини фаоллаштиради ва бош мияни травматик шикастланишида эс-ҳушни тиклайди.

Фармакокинетикаси

Глиятон юборилганда, юборилган дозанинг ўртача тахминан 88% сўрилади. Препарат асосан мияда (препаратнинг қондаги концентрациясини 45%), ўпкада ва жигарда тўпланади. Препаратни элиминацияси асосан ўпка орқали углерод икки оксиди (СО2) кўринишида юз беради. Фақат препаратнинг 15% сийдик ва сафро билан чиқарилади.

Бош миянинг дегенератив-инволюцион психоорганик синдромлари ёки цереброваскуляр етишмовчиликнинг иккиламчи оқибатлари, яъни кекса ёшдаги одамларда хотирани бузилиши, онгни чалкашиши, дезориентация, мотивацияни ва ташаббускорликни пасайиши, диққатни жамлаш қобилиятини пасайиши билан характерланадиган, ақлий фаолиятини бирламчи ва иккиламчи бузилишлари, эмоционал ва ҳулқ- атвордаги ўзгаришлар; эмоционал беқарорлик, жиззакилик, атроф-муҳитга бефарқлик; кекса ёшдаги одамларда сохтамеланхолияда характерланади.

Препарат фақат катталарда қўлланади.

1 капсуладан кунига 2 ёки 3 марта қабул қилинади.

Даволаш давомийлигини шифокор индивидуал равишда белгилайди.

Препарат одатда хатто узоқ қўлланганда ҳам яхши ўзлаштирилади.

Даволанишни биринчи кунлари ёки ҳафталари давомида хавотирланиш, ажитация, уйқусизлик каби ножўя реакцияларининг белгилари пайдо бўлиши мумкин. Бу симптомлар вақтинчалик ва даволашни тўхтатишни талаб қилмайди, аммо дозани вақтинчалик пасайтириш мумкин. Кўнгил айниши (бу асосан иккиламчи допаминергик фаолликни натижаси ҳисобланади), артериал босимини пасайиши, бош оғриғи, жуда кам ҳолларда абдоминал оғриқ ва қисқа муддатли онгни чалкашуви бўлиши мумкин. Бундай ҳолларда препарат дозасини камайтириш керак.

Ўта юқори сезувчанлик реакциялари, жумладан тошма, қичишиш, эшакеми, ангионевротик шиш, терини қизариши бўлиши мумин. Аллергик реакцияларни (эҳтимол, секин авж олувчи реакцияларни) чақириши мумкин.

Препаратга ёки унинг компонентларига маълум бўлган ўта юқори сезувчанлик. Психотик синдроми бўлган пациентларда, оғир психомотор қўзғалишда қўллаш мумкин эмас.

Препаратнинг бошқа дори воситалари билан клиник аҳамиятли ўзаро таъсирлари аниқланмаган.

Агар Сизда айрим қандларни ўзлаштираолмаслик аниқланган бўлса, бу дори воситасини қўллашдан аввал шифокор билан маслаҳатлашинг.

Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланиши

Препаратни ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланмайди.

Болалар

Глиятоннни болаларда қўллаш тажрибаси йўқ.

Автотранспортни ёки бошқа механизмларни бошқаришда реакция тезлигиги таъсир этиш хусусияти

Препарат автотранспортни бошқаришга ва бошқа механизмалар билан ишлашга таъсир қилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.

Кўнгил айниши, нотинчлик, қўзғалиш, уйқусизлик билан намоён бўлувчи, Глиятон дозасини ошириб юборилишида препаратнинг дозасини камайтириш лозим. Даволаш симптоматик.

10 капсуладан блистерда. 3 ёки 6 блистердан қутида.

Оригинал ўрамида, 25 °C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

2 йил.

Рецепт бўйича.

“Фармак” ЖАЖ

Украина, 04080, Киев ш., Фрунзе кўч., 74

Ўзбекистон Республикаси худудида дори воситаларининг сифати бўйича эътирозлар (таклифлар) ни қабул қилувчи ташкилот ҳақида маълумот

“Фармак” ЖАЖ Ўзбекистондаги ваколатхонаси

100000, Тошкент ш., А.Қодирий кўч., 39.

Тел./факс: 235-77-13, 235-67-05.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Dozalash:

Xolin alfosserat: 400 mg/kapsula

Chiqarish shakli:
Kapsulalar
Paketdagi miqdor:
30
Og'irligi:
400 mg
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
blister
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Ukraina
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
Mumkin emas
Homilador
Mumkin emas
Laktatsiya davri
Mumkin emas
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

Gliaton yumshoq kapsulalar 400 mg №30 (3 blister x 10 kapsula) narxi 88333 so'm - 10 шт.

Mumkin emas. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Gliaton yumshoq kapsulalar 400 mg №30 (3 blister x 10 kapsula) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Ukraina.

Gliaton yumshoq kapsulalar 400 mg №30 (3 blister x 10 kapsula) ning asosiy faol moddasi Xolin alfosserat hisoblanadi.