Facebook Pixel Code

Gliklamid tabletkalari 5 mg №30 (2 blister x 15 tabletka)

dagi narxlar
dan 27800 so'm
Retsept bo'yicha
1 ta dorixonada
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Gliklamid tabletkalari 5 mg №30 (2 blister x 15 tabletka)

фаол модда: 1,75 мг, 3,5 мг ёки 5 мг глибенкламид (микронизланган);

ёрдамчи моддалар: маккажўхори крахмали, лактоза моногидрати, сувсиз коллоидли кремний, микрокристаллик целлюлоза, магний стеарати.

Оқ рангли, думалоқ шаклли, бир томони чизиқли таблеткалар.

Таблеткалар.

Диабетга қарши перорал восита. АТХ коди: А10ВВ01.

Перорал гипогликемик восита, II авлод сульфанилмочевина ҳосилалари. Меъда ости бези бета ҳужайралари томонидан инсулин секрециясини рағбатлантиради, инсулинни ажралиб чиқишини кучайтиради. Асосан инсулин секрециясининг иккинчи фазасида таъсир кўрсатади. Периферик тўқиманинг инсулинга сезувчанлигини ва уни нишон ҳужайралар билан боғланиш даражасини оширади. Гиполипидемик таъсир кўрсатиб, қоннинг тромбоген хусусиятини камайтиради.

Фармакокинетикаси

Ичга қабул қилинганидан сўнг, препарат меъда-ичак йўлларидан тез ва тўлиқ сўрилади. Қон плазмаси оқсиллари билан боғланиши 95% дан ортиқни ташкил қилади. Жигарда метаболизмга учрайди ва нофаол метаболитлар ҳосил қилади. Организмдан асосан метаболитлар кўринишда сийдик (95%) ва сафро билан чиқарилади. Ярим чиқарилиш даври - 10 соат атрофида.

Катталарда инсулинга қарам бўлмаган қандли диабетда (II-типи) пархез билан даволаш самарали бўлмаганда қўлланади.

Ичга, эрталаб ва кечқурун, овқатдан олдин буюрилади. Дозани касалликнинг оғирлик даражасига қараб, шахсий равишда белгиланади. Бошланғич доза - 1/2 табл., ўртача доза - суткада 2 таблетка, максимал - суткада 3-4 таблеткани ташкил этади.

Уч хил дори дозаси 20 мумкин бўлган дозалаш схемасини қўллаш имконини беради.

Хар бир беморга адекват дозани танлаш зарур.

Дозани танлашни этапли равишда қадамли интервал билан ½ таблетка олдин эрталаб, кейин кечқурун. Хар бир дозани максимал таъсири кунига 3 таблетка қабул қилинганда ривожланади. Дозани икки марта қабул қилиш учун 4 таблеткагача ошириш мумкин.

Таблеткалар овқатдан 5-10 минут олдин қабул қилинади.

Илк бор аниқланган 2-чи тип қандли диабети бўлган беморларда, гликемиянинг юқори бўлмаган кўрсаткичига эга бўлган, гипогликемияга мойиллиги бор кекса ёшдаги беморларга препаратни 1,75 мг дозада буюриш мақсадга мувофиқдир.

Эндокрин тизими томонидан: комагача олиб келувчи гипогликемия холати ривожланиши мумкин (дозалаш тартибини бузилиши ва ноадекват парҳез унинг ривожланиш эҳтимолини ошириши мумкин);

Аллергик реакциялар: тери тошмаси, қичишиш, эшакеми, фотосенсибилизация бўлиши мумкин;

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кўнгил айниши, диарея, эпигастрал сохасида оғирлик ҳисси, кам ҳолларда - жигар фаолиятини бузилиши, холестаз;

Марказий ва периферик нерв тизими томонидан: кам ҳолларда - нимфалаж, сезишни бузилиши, бош оғриғи, чарчоқ, қувватсизлик, бош айланиши;

Қон яратиш тизими томонидан: кам ҳолларда - қон яратилишини панцитопения ривожлангунига қадар бузилиши кузатилиши мумкин.

Инсулинга қарам (1-тип) қандли диабет, кетоацидоз, диабет олди комаси ва кома, микроциркуляцияни оғир бузилишлари, инфекцион касалликлар, жигар ёки буйрак фаолиятини яққол бузилишларида, сульфонилмочевина ҳосилаларига ва сульфаниламид препаратларига юқори сезувчанликда, жиддий жарроҳлик аралашувларини ўтказишда қўллаш мумкин эмас.

Гипогликемик таъсири бета-адреноблокаторлар, анаболик воситалар, аллопуринол циметидин, клофибрат, циклофосфамид, изобарин, МАО ингибиторлари, узоқ таъсирга эга бўлган сульфаниламидлар, салицилатлар, хлорамфеникол, тетрациклин, этанол сақловчи препаратлар билан бир вақтда қўллаганда кучайиши мумкин.

Гипогликемик таъсири барбитуратлар, хлорпромазин, фенотиазин, фенитоин, диазоксид, ацетазоламид, глюкокортикоидлар, симпатомиметик воситалар, глюкагон, индометацин, никотинларни юқори дозалари, ичга қабул қилинадиган контрацептивлар ва эстрогенлар, салуретиклар, қалқонсимон бези гормонлари, литий тузлари, сурги воситаларининг юқори дозалари билан бир вақтда қўллаганда гипергликемия ривожлангунга қадар пасайиши мумкин.

Гистамин Н2-рецепторлари блокаторлари, клонидин ва резерпин билан бирга қўллаганда препаратнинг қандни камайтирувчи таъсири кучайиши ва пасайиши мумкин.

Препарат бир вақтда қўлланганда билвосита антикоагулянтларнинг таъсирини кучайтириши ва пасайтириши мумкин.

Жигар ва буйрак касалликлари бўлган пациентларда (шу жумладан анамнезида), ҳамда буйрак усти бези, қалқонсимон бези фаолияти бузилишларида, иситма бўлган ҳолатларда, сурункали алкоголизмда эҳтиёткорлик билан қўлланилади.

Даволаш даврида глюкозани қондаги миқдори ва глюкозани сийдик орқали суткалик чиқарилишини доимо назорат қилиш керак.

Гипогликемия ривожланганида, агар пациент эс-хуши жойида бўлса, глюкозани (ёки қанд эритмасини) ичиш тавсия этилади. Ҳушидан кетган бўлса глюкозани вена ичига ёки глюкагонни тери остига, мушак орасига, ёки вена ичига юборилади. Ҳушига келганда қайта гипогликемия ривожланмаслиги учун, беморга углеводларга бой овқатни бериш лозим.

Гликламидни қабул қиладиган беморлар алкогол қабул қилишдан сақланишлари керак. Алкогол қабул қилиш ҳоллари бўлганда дисульфирам реакциялари, ҳамда кучли гипогликемия ривожланиши мумкин.

Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлаш ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатмаслик лозим.

«Гликламид® 1,75», таблеткалар 1,75 мг дан, №25, №50 ва №100.

«Гликламид® 3,5», таблеткалар 3,5 мг дан, №25, №50 ва №100.

«Гликламид® 5», таблеткалар 5 мг дан, №50 ва №100.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

4 йил.

Рецепт бўйича.

"NOBEL PHARMSANOAT" ЧЭК

Дори воситасининг сифати бўйича истеъмолчиларнинг фикр-мулоҳазалари, эътирозлари ва дори препаратининг ножўя таъсирлари ёки самарасини йўқлиги ҳақидаги хабарларни қуйидаги манзилга юбориш мумкин

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Қорасувбўйи кўч., 5 "А"

Тел: (99871) 265 90 99; Факс: (99871) 265 91 99; E-mail: pv@nobel.uz, www.nobel.uz

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Dozalash:

Glibenklamid: 5 mg/tabletkalar

Chiqarish shakli:
Eriydigan tabletkalar
Paketdagi miqdor:
30
Og'irligi:
5 mg
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
blister
ATХ guruhi:
Belgisi:
Mahalliy
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
O`zbekiston

Ko`p so`raladigan savollar

Gliklamid tabletkalari 5 mg №30 (2 blister x 15 tabletka) narxi 13900 so'm - 15 шт.

Gliklamid tabletkalari 5 mg №30 (2 blister x 15 tabletka) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.

Gliklamid tabletkalari 5 mg №30 (2 blister x 15 tabletka) ning asosiy faol moddasi Glibenklamid hisoblanadi.

Gliklamid tabletkalari 5 mg №30 (2 blister x 15 tabletka) ishlab chiqaruvchisi Nobel-Pharmsanoat hisoblanadi.