Facebook Pixel Code

Glitserin (Glycerin) Dentafill Plus suyuqlik 90 ml (shisha)

dagi narxlar
dan 5800 so'm gacha 6000 so'm
Без рецепта
3 ta dorixonalarda
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Glitserin (Glycerin) Dentafill Plus suyuqlik 90 ml (shisha)

Суюқлик.

Дерматопротектор восита. АТХ коди: D11AX.

Осмотик, мойловчи ва хўлловчи таъсирларга эга.

Терига суртилганда уни хўллайди ва юмшатади. Тўғри ичакка киритилганда унинг шиллиқ қаватига енгил қитиқловчи таъсир кўрсатади, перистальтикани рефлектор рағбатлантиради, шу билан аҳлат массаларини чиқарилишига ёрдам беради.

Ичга қабул қилинганида осмотик (дегидратацияловчи) таъсир кўрсатади, шунинг оқибатида мия шишини (ва, тегишлича, бош мия суяги ички босимини) камайишига, шунингдек кўз шишасимон танаси хажмини (ва, тегишлича, кўз ички босимини) пасайишига ёрдам беради.

аъсир чўққисига 1-1,5 соатдан сўнг етади, таъсири давомийлиги 4-5 соат.

Глицерин қабул қилгандан кейин плазма осмоляр босимининг кўтарилиши тўқималардан суюқликни томирларга ўтишига ва шунинг оқибатида, юракка юкламани ортишига олиб келади.

Фармакокинетикаси

Ичга қабул қилинганидан кейин глицерин меъда-ичак йўлларидан енгил сўрилади ва асосан жигарда жадал метаболизмга учрайди (глюкоза, гликоген, ёғлар ҳосил бўлиши учун субстрат бўлиши мумкин).

Буйраклар орқали метаболитлар шаклида чиқарилади, шунингдек ўзгармаган шаклда ҳам чиқарилиши мумкин.

Сиртга - қуруқ терига парвариш қилиш учун.

Маҳаллий (per rectum) - турли сабабли қабзиятни даволаш (шу жумладан, одат тусига кирган, ёшга боғлиқ бўлган, харакат чекланиши оқибатидаги).

Ичга - офтальмологик операциялар олдидан ва операциядан сўнг қисқа муддатга шишасимон тана хажмини камайтириш ва кўз ички босимини пасайтириш учун ўткир глаукомани даволаш учун (ёрдамчи даволаш сифатида) шунингдек инсультда, жигар комасида, Рей синдромида мия шишини камайтириш учун қўллаш мумкин (ёрдамчи препарат сифатида, чунки бу касалликларни одатдаги даволаш таркибига кирмайди).

Сиртга - терига суртилади ва енгил харакатлар билан унга ишқаланади. Маҳаллий- кунига 1 марта тўғри ичакка 2-5 мл клизма орқали юборилади, яхшиси эрталабки нонуштадан 15-20 минутдан кейин. Ичга - бошланғич доза, 1 кг тана вазнига 1-1,5 г дан (2-3 мл) 50% сувли эритма шаклида (бир хил хажмдаги глицерин ва қайнатилиб совутилган ёки дистилланган сувни аралаштириб тайёрланади) буюрилади. Кейинги қабул учун (агарда у зарур бўлса) 1 кг тана вазнига 0,5 г дан (1 мл 50% эритма) тавсия қилинади.

Сиртга қўлланганда терида ачишиш хисси бўлиши мумкин.

Узоқ муддат ректал қўлланилганида тўғри ичакни қўзғалиши ҳолатлари кузатилиши мумкин.

Ичга қабул қилинганида бош оғриғи, кўнгил айнаш, қусиш, диарея, чанқоқлик, бош айланиши; юрак фаолияти кучсизланган беморларда - юрак аритмиялари, ўпка шиши, юрак етишмовчилиги; қандли диабетли беморларда - гипергликемия ва глюкозурия, жуда кам - ҳаёт учун хавфли бўлган гиперосмоляр гипергликемик кома бўлиши мумкин.

Ректал қўллаш учун - зўрайиш босқичидаги геморрой (бавосил), орқа тешик ёриқлари, тўғри ичакнинг яллиғланиш касалликлари ва хавфли ўсмалари; глицеринга бўлган юқори сезувчанлик.

Ичга қўллаш учун - қандли диабет (айниқса ўртача оғирликдаги ва оғир, узоқ давом этувчи), юрак фаолиятини кучсизланиши (шу жумладан миокард инфаркти ўтказилгандан кейин). Буйрак ва жигар фаолияти бузилганда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Оғиз орқали қабул қилинганда 50% глицерин эритмасини мазасини яхшилаш учун, уни совутиб қабул қилиш тавсия этилади.

Препаратни болалар олаолмайдиган жойда сақлаш ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатмаслик лозим.

25 мл, 50 мл ва 90 мл дан флаконларда.

25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

5 йил.

Рецептсиз.

«Dentafill Plyus» ХК,

Тошкент вилояти, Зангиота тумани, С. Каримов кўч., 1-уй, тел.: 218-67-45.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Chiqarish shakli:
Eritma
Paketdagi miqdor:
1
Ovoz balandligi:
90 ml
Qo'llash tartibi:
Tashqi
Dam olish shartlari:
Retseptsiz
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
shisha
Belgisi:
Mahalliy
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
O`zbekiston
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
Mumkin emas
Homilador
Mumkin emas
Laktatsiya davri
Mumkin emas
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

Glitserin (Glycerin) Dentafill Plus suyuqlik 90 ml (shisha) narxi har bir paket uchun dan boshlanadi.

Mumkin emas. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Glitserin (Glycerin) Dentafill Plus suyuqlik 90 ml (shisha) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.

Glitserin (Glycerin) Dentafill Plus suyuqlik 90 ml (shisha) ishlab chiqaruvchisi Dentafill Plyus hisoblanadi.