Facebook Pixel Code

Glitserin SD rektal suppozitoriyalar 2,11 g №10 (2 blister x 5 sham)

dagi narxlar
Без рецепта
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Glitserin SD rektal suppozitoriyalar 2,11 g №10 (2 blister x 5 sham)

1 суппозиторий қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: глицерол 1,24 г ёки 2,11 г;

ёрдамчи моддалар: стеарин кислотаси, натрий карбонат декагидрати, полиэтиленгликол 400.

Тиниқ ёки яримтиниқ, деярли рангсиз ёки сарғиш-жигарранг тусли рангли, торпедосимон шаклли суппозиторийлар. Гигроскопик.

Сурги воситаси.

Фармакодинамикаси

Сурги воситаси бўлиб, қотган аҳлат массаларини юмшатади, уларни йўғон ичак бўйлаб ўтишини енгиллаштиради, ичак шиллиқ қаватига қитиқловчи таъсир кўрсатиб, ичак моторикасини рефлектор рағбатлатлантиради.

Фармакокинетикаси

Ректал қўлланганда деярли сўрилмайди.

Турли этиологияли қабзият, шу жумладан ҳомиладорлик ва эмизиш даврида симптоматик даволаш учун қўлланади.

Дефекация вақтида кучаниш мумкин эмас бўлган пациентларда қўлланади.

Ректал қўлланади. Овқат қабул қилинганидан кейин 15-20 минут ўтгач буюрилади.

Суппозиторийлар 2,11 г: катталар ва 7 ёшдан ошган болаларга 1 суппозиторий суткада 1 марта буюрилади.

Суппозиторийлар 1,24 г: ҳаётининг биринчи кунларидан бошлаб қўллашга рухсат берилади. 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болаларга 1 суппозиторий суткада 1 марта ьуюрилади.

Зарурати бўлганида доза суткада 2 суппозиторийгача оширилади.

Аллергик реакциялар, маҳаллий реакциялар (терини қичишиши ва ачишиши). Узоқ муддат қўлланганида ич келиши физиологик жараёнини сусайиши.

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, ичак тутилиши, зўриқиш босқидаги геморрой, тўғри ичак яллиғланиш касалликлари ва ўсмалари, қоринда сабаблари аниқланмаган оғриқларда қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан: буйрак етишмовчилигида эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Глицерин билан суппозиторийлар ректал қўлланадиган дори воситаларнинг таъсирини камайтириши мумкин. Бошқа ректал препаратлар қўллаш зарурати бўлса, улар қўллаш орасида 1 соатдан кам бўлмаган интервал сақлаш лозим.

Мунтазам қабул қилиш тавсия этилмайди. Ичакни нормал перистальтикаси тикланганидан кейин даволаш тўхтатилади. Суппозиторийларга суюқ ёки қуюқ минерал мойларни суркаш мумкин эмас.

Қўлланганда ичакдан суппозиторийларни қолдиқлари аҳлат билан чиқарилади.

Транспорт воситаларни, механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Препаратни қўллаш транспорт воситаларни, механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг препарат ишлатилмасин.

Дозани ошириб юбориш ҳолатлари номаълум. Препарат қўллаш бўйича йўриқнома мувофиқ қўлланса дозани ошириб юборилиши эҳтимолдан узоқ.

Ректал суппозиторийлар 1,24 г ёки 2,11 г. 5 суппозиторийдан контур уяли ўрамда жойланади. 1 ёки 2 контур уяли ўрам препаратни тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, +25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Музлатилмасин.

3 йил.

Рецептсиз.

Sharq Darmon, Ўзбекистон Республикаси.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Dozalash:

Glitserol: 2110 mg/shamlar

Chiqarish shakli:
Shamlar
Paketdagi miqdor:
10
Og'irligi:
2,11 g
Qo'llash tartibi:
Rektal
Dam olish shartlari:
Retseptsiz
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
blister
ATХ guruhi:
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
O`zbekiston
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
Mumkin emas
Homilador
Mumkin emas
Laktatsiya davri
Mumkin emas
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

Mumkin emas. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Glitserin SD rektal suppozitoriyalar 2,11 g №10 (2 blister x 5 sham) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.

Glitserin SD rektal suppozitoriyalar 2,11 g №10 (2 blister x 5 sham) ning asosiy faol moddasi Glitserol hisoblanadi.

Glitserin SD rektal suppozitoriyalar 2,11 g №10 (2 blister x 5 sham) ishlab chiqaruvchisi Sharq Darmon hisoblanadi.