Glyukofaj (Glucofage) plyonka bilan qoplangan planshetlar 850 mg №60 (3 blister x 20 tabletka)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 2 so'm)
Uchun ko‘rsatma Glyukofaj (Glucofage) plyonka bilan qoplangan planshetlar 850 mg №60 (3 blister x 20 tabletka)
Бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:
Ядроси:
фаол модда: метформин гидрохлориди - 500 мг;
ёрдамчи моддалар: 20 мг повидон, 5,0 мг магний стеарати;
плёнка қобиғи: 4,0 мг гипромеллоза.
Оқ, думалоқ, икки ёқлама қавариқ плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.
Кўндаланг кесимида - бир хил оқ масса кўринади.
Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.
Перорал қўллаш учун бигуанидлар гуруҳи гипогликемик восита. АТХ коди: А10ВА02.
Фармакодинамикаси
Таъсир механизми
Метформин антигипергликемик самарага эга бўлган бигуанид ҳисобланиб, плазмада глюкозанинг ҳам базал ва ҳам постпрандиал даражасини камайтиради: Метформин инсулин секрециясини рағбатлантирмайди ва шунинг учун гипогликемия чақирмайди. Метформин 3 механизм йўли билан таъсир қилиши мумкин:
- жигарда глюкозани ишлаб чиқарилишини глюконеогенез ва гликогенолиз жараёнларини ингибиция қилиш йўли билан камайтиради;
- мушакларда рецепторларни инсулинга бўлган сезувчанлигини ошириб периферик глюкозани қамраб олиниши ва утилизация қилинишини яхшилайди;
- ичакда глюкозани сўрилишини кечиктиради;
- метформин гликогенсинтатазага таъсир қилиш йўли билан гликогенни ҳужайра ичидаги синтезини рағбатлантиради. Метформин бугунги кунда маълум бўлган глюкозани ташувчиларни (GLUTs) турларини ташиш қобилиятини оширади.
Болалар
1 йил давомида даволанган болаларни ва 10 ёшдан 16 ёшгача бўлган ўсмирларни чекланган сони ичида ўтказилган назоратли тадқиқотлар катталарда глюкозани қондаги ўхшаш назоратига ўхшаш назоратини намойиш қилган.
Фармакокинетикаси
Сўрилиши
Метформин гидрохлориди таблеткаларини ичга қабул қилингандан кейин, плазмада максимал концентрациясига (Сmax) тахминан 2,5 соат (Тmax) давомида эришилади. 500 мг ёки 850 мг метформин гидрохлориди таблеткаларини мутлоқ биокираолишлиги соғлом одамларда тахминан 50-60% ни ташкил қилади. Ичга қабул қилингандан кейин аҳлатда 20-30% сўрилмаган фракциялар аниқланган. Ичга қабул қилингандан кейин метформинни сўрилиши тўйинувчан ва нотўлиқ ҳисобланади. Метформинни сўрилиш фармакокинетикаси тўғри пропорционал эмас деб тахмин қилинади.
Метформинни тавсия қилинган дозаларда ва дозалаш схемасида қабул қилинган ҳолларда плазмадаги турғун концентрациясига, 24-48 соат давомида эришилади ва одатда у 1 микрограмм/мл дан камни ташкил қилади. Овқат қабул қилиш метформинни сўрилиш даражасини пасайтиради ва сўрилишини кечиктиради. 850 мг таблеткани перорал қабул қилингандан кейин плазмадаги чўққи концентрациясини 40% га пасайиши, AUС (эгри чизиқ остидаги майдони) ни 25% га пасайиши, шунингдек плазмадаги чўққи концентрациясига эришиш учун керак вақтни 35 минутга узайиши кузатилган.
Тақсимланиши
Қон плазмаси оқсиллари билан боғланиш аҳамиятсиз метформин эритроцитларга киради. Қондаги Сmax плазмадаги худди шундай кўрсаткичидан кам, лекин тахминан ҳудди шундай вақт давомида эришилади. Эритроцитлар, эҳтимоли иккинчи тақсимланиш камерасини ифодалайди. Ўртача тақсимланиш ҳажми (Vd) 63-276 л диапазонида ўзгариб туради.
Метаболизми
Метформин сийдик билан ўзгармаган ҳолда чиқарилади. Одатда метаболитлари аниқланмаган.
Чиқарилиши
Метформиннинг буйрак клиренси >400 мл/мин дан ортиқни ташкил қилади, бу метформинни калавалар фильтрацияси ва найчалар секрецияси ҳисобига чиқарилишини кўрсатади. Перорал қабул қилингандан кейин ярим чиқарилиш даври тахминан 6,5 соатни ташкил қилади.
Буйрак фаолиятини бузилишида метформиннинг клиренси креатинин клиренсига пропорционал пасаяди, мувофиқ тарзда ярим чиқарилиш даври узаяди, бу плазмада метформиннинг концентрациясини ошишига олиб келиши мумкин.
Буйрак фаолиятини бузилиши
Шундай қилиб, дозаларни танланганда клиник самарадорлик/ўзлаштираолиниши нисбатини баҳолаш лозим (“Қўллаш усули ва дозалари” бўлимига қаранг).
Болалар
Бир марталик дозани қабул қилиш юзасидан тадқиқотлар:
Метформин гидрохлоридини 500 мг бир марталик дозасини қабул қилингандан кейин пациент болаларда соғлом катталардагига ўхшаш фармакокинетик профил аниқланган.
Қандли диабетнинг 2 типи, айниқса семизлик билан хасталанган пациентларда, парҳез билан даволаш ва жисмоний юкламалар самарасиз бўлганида:
- катталарда монотерапия сифатида ёки бошқа перорал гипогликемик воситалари билан бирга ёки инсулин билан бирга$
- болаларда 10 ёшдан бошлаб, монотерапия сифатида ёки инсулин билан бирга қўлланилади.
Катталар
Монотерапия ва бошқа гипогликемик воситалари билан мажмуавий терапия
Одатдаги бошланғич доза овқатдан кейин ёки овқат вақтида суткада 2-3 марта 500 мг ёки 850 мг ни ташкил қилади. 10-15 кундан кейин дозага, глюкозанинг қондаги даражасига кўра, тузатиш киритиш лозим. Дозани секин ошириш меъда-ичак йўллари томонидан ножўя самараларни камайишига ёрдам беради. Метформин гидрохлоридининг максимал тавсия қилинган дозаси 3 марта қабул қилишга бўлинган ҳолда суткада 3 г ни ташкил қилади. Бошқа гипогликемик препаратлардан ўтишни режалаштиришда, бошқа препаратларни қабул қилишни тўхтатиш ва метформинни юқорида кўрсатилган дозада қабул қилишни бошлаш керак.
Инсулин билан мажмуада қўллаш
Қондаги глюкозани яхши назорат қилишга эришиш учун метформин ва инсулинни мажмуавий даволаш кўринишида қўллаш мумкин. Метформин гидрохлоридининг одатдаги бошланғич дозаси суткада 2-3 марта 500 мг ва 850 мг ни ташкил қилади, айни пайтда инсулиннинг дозаси қонда глюкозанинг концентрациясига асосланиб танланади.
Кекса ёшли пациентлар
Кекса ёшли пациентларда буйрак фаолиятини пасайиши мумкинлиги туфайли, метфор-
миннинг дозасини буйрак фаолияти кўрсаткичларини ҳисобга олиб танлаш керак (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг).
Буйрак фаолиятини бузилишлари бўлган пациентлар
Метформинни ўртача буйрак етишмовчилигининг 3а босқичидаги пациентларга (креатинин клиренси [CrCl] 45-59 мл/мин ёки калавалар фильтрациясининг тезлигига [рСКФ] 45-59 мл/мин/1,73 м2 асосан) фақат лактоацидозни ривожланиш хавфини ошишига олиб келиши мумкин бўлган бошқа ҳолатлар бўлмаган ҳолларда, қуйидаги дозаларга риоя қилган ҳолда буюриш мумкин: бошланғич доза кунига бир марта 500 мг ёки 850 мг метформин гидрохлоридини ташкил қилади,. Максимал доза 2 марта қабулга бўлинган ҳолда кунига 1000 мг ни ташкил қилади. Буйрак фаолиятини синчков назоратини (ҳар 3-6 ойда) амалга ошириш керак. Агар креатинин клиренси (CrCl) ёки калавалар фильтрацияси тезлиги (рСКФ-КФТ) мувофиқ равишда минутига 45 мл дан пастга тушса ёки < 45 мл/мин/1,73 м2 бўлса, дарҳол метформинни қабул қилишни тўхтатиш керак.
Болалар ва ўсмирлар
Монотерапия инсулин билан ва мажмуада қўллаш
- Глюкофажни болаларда 10 ёшдан бошлаб буюриш мумкин.
- Одатдаги бошланғич доза 500 мг ёки 850 мг метформин гидрохлоридини ташкил қилади, суткада 1 марта овқат қабул қилиш вақтида ёки ундан кейин қабул қилинади.
10-15 кундан кейин қонда глюкозанинг концентрациясига асосланиб, дозага тузатиш киритиш керак. Метформин гидрохлоридининг максимал суткалик дозаси 2-3 марта қабул қилишга бўлинган ҳолда суткада 2 г ни ташкил қилади.
Даволашни энг бошида энг кўп тарқалган ножўя реакциялар кўнгил айниши, қусиш, диарея, қоринда оғриқ ва иштаҳани йўқолиши бўлиб, улар кўп ҳолларда мустақил ўтиб кетади. Уларни бартараф қилиш учун метформиннинг суткалик дозасини 2 ёки 3 марта қабулда қўллаш ва дозани аста-секин ошириб бориш тавсия қилинади.
Метформин билан даволашда қуйидаги ножўя реакциялар юз бериши мумкин. Препаратнинг ножўя самараларининг тез-тезлиги қуйидагича баҳоланади: жуда тез-тез: (≥1/10); тез-тез: (≥ 1/100, <1/10); тез-тез эмас: (≥1/1000, <1/100); кам ҳолларда: (≥ 1/10000, <1/1000); жуда кам ҳолларда: (<1/10000).
Ножўя таъсирлар, уларнинг аҳамиятини пасайиши тартибида келтирилган.
Модда алмашинуви ва уларни ўзлаштирилиши томонидан бузилишлар:
Жуда кам ҳолларда:
- Лактоацидоз (шунингдек “Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг)
- Метформин узоқ муддат қўлланганида В12 витаминини сўрилишини секинлашиши ва зардобдаги даражасини пасайиши. Агар пациентда мегалобласт анемия белгилари кузатилса, ушбу этиологияли ҳолатларни кўриб чиқиш тавсия қилинади.
Нерв тизими томонидан бузилишлар:
Тез-тез:
- Таъм сезишни бузилиши.
Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар:
Жуда тез-тез:
- Кўнгил айниши, қусиш, диарея, қоринда оғриқ ва иштаҳани йўқолиши каби меъда-ичак бузилишлари. Бундай нохуш самаралар кўпроқ даволашни бошланғич даврида пайдо бўлади ва кўпчилик ҳолларда ўз-ўзидан ўтиб кетади. Уларни олдини олиш учун метформиннинг суткалик дозасини овқат қабул қилиш вақтида ёки ундан кейин 2 ёки 3 марта қабулда қабул қилиш тавсия этилади. Дозани аста-секин ошириш ҳам меъда-ичакда дорини ўзлаштирилишини яхшилаши мумкин.
Жигар ва ўт чиқариш йўллари томонидан бузилишлар:
Жуда кам ҳолларда:
- Жигар фаолияти кўрсаткичларини бузилиши ва гепатит тўғрисида алоҳида хабарлар олинган бўлиб, улар метформин бекор қилинганидан бартараф бўлади.
Тери ва тери ости клетчаткаси томонидан бузилишлар:
Жуда кам ҳолларда:
- Эритема, қичишиш, тошма каби тери реакциялари.
- Метформинга ёки ёрдамчи моддаларнинг биронтасига юқори сезувчанлик;
- Диабетик кетоацидоз, диабетик прекома;
- Буйрак фаолиятини бузилиши (креатинин клиренси минутига 45 мл дан ёки калавалар фильтрацияси 45 мл/мин/1,73 м2 дан кам) ёки ўртача (3b даражали) ва оғир даражали буйрак етишмовчилиги;
- Буйрак фаолиятини бузилишини ривожланиш хавфи билан кечувчи ўткир ҳолатлар: дегидратация (диареядаги, қусишдаги), оғир инфекцион касалликлар, шок;
- Декомпенсация босқичидаги юрак етишмовчилиги, нафас етишмовчилиги, ўткир миокард инфаркти каби тўқима гипоксиясини ривожланишига олиб келиши мумкин бўлган касалликлар (ўткир ёки сурункали касалликларнинг клиник яққол намоён бўлган кўринишлари);
- Жигар етишмовчилиги, ўткир алкоголли интоксикация, алкоголизм.
Тавсия қилинмаган мажмуалар
Алкоголь
Ўткир алкоголли интоксикацияда, айниқса озиқланиш етарли бўлмаган ҳолларда, паст калорияли парҳезга амал қилинганда, шунингдек жигар етишмовчилигида лактоацидозни ривожланиш хавфи ошади. Препаратни қабул қилиш вақтида алкоголни ва этанолни сақловчи дори воситаларини қабул қилишдан сақланиш керак.
Йод сақловчи контраст моддалар
Йод сақловчи контраст моддаларни қон томир ичига юбориш буйрак етишмовчилигига олиб келиши мумкин, натижада метформин тўпланади ва лактоацидозни ривожланиш хавфи ошади. Калавалар фильтрацияси тезлиги >60 мл/мин/1,73 м2 бўлган пациентларда метформин реакция пайдо бўлган ҳолларда ёки ундан олдин тўхтатилиши керак. Препаратни бундан кейин камида 48 соатдан кейин юбориш мумкин эмас. Препаратни қабул қилиш фақат буйрак фаолиятини текшируви ўтказилгандан кейин ва фақат асоратлар бўлмаганида амалга оширилади. Ўртача буйрак етишмовчилиги (рСКФ 45 ва 60 мл/мин/1,73 м2) бўлган пациентларда метформинни қабул қилишни йод сақловчи контраст моддаларни юборишдан 48 соат олдин тўхтатиш керак. Препаратни бундан кейин камида 48 соат давомида юбормаслик керак. Препаратни қабул қилиш фақат буйрак фаолиятини текшируви ўтказилгандан кейин ва фақат асоратлар бўлмаганида амалга оширилади.
Эҳтиёткорлик билан қўлланиши лозим бўлган мажмуалар
Гипергликемик фаолликка хос хусусиятга эга дори препаратлар (масалан, глюкокортикоидлар, тизимли ва маҳаллий юбориш) ва симпатомиметиклар)
Қонда глюкоза даражасини, айниқса даволашни бошида тез-тез назорати талаб қилинади. Зарурат бўлганида метформиннинг дозасини ёндош дори воситалари билан даволаш вақтида, шунингдек уни қўллаш тўхтатилган вақтда йўлга солиш керак.
Диуретиклар, айниқса ҳалқали диуретиклар
Улар буйрак фаолиятни камайтириш қобилияти сабабли, лактоацидоз хавфини ошишига олиб келиши мумкин.
Лактоацидоз
Лактоацидоз метформинни кумуляцияси туфайли пайдо бўлиши мумкин бўлган кам учрайдиган, лекин жиддий (шошилинч даволаш ўтказилмаганда ўлим кўрсаткичи юқори бўлади) асоратидир. Метформин қабул қилинганда лактоацидоз ҳолатлари асосан яққол буйрак етишмовчилиги ёки буйрак фаолиятини ўткир бузилиши бўлган қандли диабети бўлган беморларда юз берган.
Буйрак фаолиятини бузилиши мумкин бўлган вазиятларда, масалан, сувсизланиш ҳолларида (диареянинг оғир шаклларива қусиш), ёки антигипертензив даволашда ёки диуретикалар билан даволашда ёки ностероид яллиғланишга қарши препаратлар (НЯҚП) билан даволаш буюрилганда алоҳида эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим. Юқорида санаб ўтилган оғир ҳолатларда метформинни қабул қилиш вақтинчалик тўхтатилиши мумкин. Лактоацидоздан сақланиш учун ёмон назорат қилинадиган қандли диабет, кетоацидоз, узоқ муддат очлик, алколголни ҳаддан зиёд истъемол қилиш, жигар етишмовчилиги ва гипоксия билан боғлиқ ҳар қандай ҳолатларни (масалан, декомпенсация босқичидаги юрак етишмовчилиги, ўткир миокард инфаркти) каби ёндош омилларни ҳисобга олиш лозим, бошқа ёндош омилларни (шунингдек “Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар” бўлимига қаранг) кўриб чиқиш лозим.
Лактоацидоз хавфи мушак тиришишлари, ҳамда қоринда оғриқ ва оғир астения каби овқат ҳазм бўлишини бузилишларининг носпецифик белгилари пайдо бўлган ҳолларда кўриб чиқилиши лозим. Пациентлар, бундай белгилар, хусусан агар пациентлар илгари метформинни яхши ўзлаштираолишлиги кузатилган бўлса, шифокорларни дарҳол хабардор қилиш кераклиги мақсадида йўл-йўриқ олган бўлишлари керак. Метформинни қабул қилиш, ҳеч бўлмаганда вазият ойдинлашгунига қадар вақтинчалик тўхтатилиши керак. Метформинни қайта буюриш фойда/хавф нисбатини ҳисобга олган ҳолда, шунингдек буйрак фаолиятини ҳисобга олган ҳолда шахсий тартибда амалга оширилиши керак.
Ташхис:
Лактоацидоз симптомлари ацидотик ҳансираш, қоринда оғриқ ва гипотермия, кейинчалик кома ҳолати кўринишида намоён бўлади. Лаборатор текширишларда: қон рН кўрсаткичини пасайиши, плазмада лактат миқдорини 5 ммол/л дан юқори ошиши, шунингдек анион оралиқни ва лактат/пируват нисбатини ошиши аниқланади. Лактоацидоз ҳолатида пациент дарҳол госпитилизация қилиниши керак (“Дозани ошириб юборилиши” бўлимига қаранг). Шифокорлар пациентларни лактоацидоз хавфи ва симптомлари тўғрисида огоҳлантиришлари керак.
Буйрак фаолияти
Метформин буйрак орқали чиқарилиши туфайли, креатинин клиренси (қон зардобида креатининни даражасини Кокрофт-Голт формуласини ишлатиб ҳисобга олган ҳолда ҳисоблаш мумкин) ёки КФТ (рСКФ) кейинчалик даволашни бошлашдан олдин ва мунтазам равишда аниқланади:
- буйрак фаолияти нормал бўлган пациентларда ҳеч бўлмаганда йилига камида бир марта,
- креатинин клиренси норманинг пастки чегарасида бўлган пациентларда ва кекса пациентларда йилига ҳеч бўлмаганда 2-4 марта аниқланади.
Агар креатинин клиренси <45 мл/мин (КФТ <45 мл/мин/1,73 м2) бўлган ҳолларда метформинни қўллаш мумкин эмас (шунингдек “Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар” бўлимига қаранг).
Кекса пациентларда буйраклар фаолиятини пасайиши тез учрайдиган ҳолат ва у симптомсиз кечади. Алоҳида эҳтиёткорликни буйрак фаолиятини бузилиши мумкин бўлган вазиятларда, масалан, сувсизланиишда, ёки антигипертензив препаратлар ёки диуретиклар билан даволаш таъсирида кучайганда, шунингдек ностероид яллиғланишга қарши препаратлар (НЯҚП) билан даволашни бошида намоён этиш лозим. Бундай ҳолларда, метформин билан даволашни бошлашдан олдин буйрак фаолиятини текшириш тавсия қилинади.
Юрак фаолияти
Юрак етишмовчилиги бўлган пациентлар орасида гипоксия ва буйрак етишмовчилигининг анча юқори хавфи кузатилади. Чидамли сурункали юрак етишмовчилиги бўлган беморлар учун метформинни, юрак ва буйрак фаолиятининг мунтазам мониторингини ўтказган ҳолда буюриш мумкин.
Ўткир ва ностабил юрак етишмовчилиги бўлган пациентлар учун метформинни қўллаш мумкин эмас (шунингдек “Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар” бўлимига қаранг).
Йод сақловчи рентгенконтраст воситаларни буюриш
Радиологик текширишларда йод сақловчи рентгенконтраст воситаларни қон томир ичига юбориш буйрак етишмовчилигига олиб келиши мумкин. Бу метформинни тўпланишини ва лактоацидоз хавфини келтириб чиқариши мумкин.
Калавалар фильтрацияси тезлиги (рСКФ) >60 мл/мин/1,73 м2 бўлган пациентларда метформинни қабул қилиш реакция намоён бўлишидан олдин ёки намоён бўлиши вақтида тўхтатилиши керак. Препаратни, бундан камида 48 соатдан кейин юбориш мумкин эмас. Препаратни қабул қилиш, фақат буйрак фаолиятини текшируви ўтказилгандан кейин, ва фақат асоратлар бўлмаганидагина амалга оширилади (“Дориларнинг ўзаро таъсири” бўлимига қаранг).
Ўртача буйрак етишмовчилиги (КФТ 45 ва 60 мл/мин/1,73 м2 орасида бўлганида) бўлган пациентларда метформинни қабул қилишни йод сақловчи контраст моддаларни юборишдан 48 соат олдин тўхтатиш керак. Препаратни бундан кейин камида 48 соат давомида қўллаш мумкин эмас. Препаратни қабул қилиш, фақат буйрак фаолиятини текшируви ўтказилгандан кейин ва фақат асоратлар бўлмаганидагина амалга оширилади (“Дориларнинг ўзаро таъсири” бўлимига қаранг).
Жарроҳлик операциялари
Метформинни қўллашни, умумий спинал ёки эпидурал анестезия остида бажариладиган режали жарроҳлик операцияларни ўтказишдан 48 соат олдин тўхтатиш керак. Даволаш жарроҳлик операцияларидан камида 48 соатдан кейин ва энтерал озиқлантириш тиклангандан кейин, буйрак фаолиятини қайта текширувидан кейин давом эттирилиши мумкин.
Болалар ва ўсмирлар
Метформин билан даволаш қандли диабетнинг 2 типи ташҳиси қўйилганидан кейин бошланади. Шу сабабли болаларни, хусусан пубертат ёшидаги ўсмирларни ушбу параметрларга мувофиқ даволашда метформиннинг таъсирини синчков кузатувини ўтказиш тавсия қилинади.
10 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар
10 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга буюрилганда алоҳида эҳтиёткорликка риоя қилиш кераклиги тавсия қилинади.
Бошқа эҳтиёткорлик чоралари
Пациентларга кун давомида углеводларни бир текис истеъмол қилиниши билан боғлиқ парҳезга амал қилишни давом эттиришлари тавсия қилинади. Тана вазни ортиқча бўлган пациентларга гипокалорияли парҳезга амал қилишни давом эттириш тавсия қилинади.
Қандли диабетни назорат қилиш учун стандарт лаборатор таҳлилларни мунтазам ўтказиш тавсия қилинади. Метформин препарати билан монотерапия гипогликемияни чақирмайди, бироқ уни инсулин ёки бошқа гипогликемик препаратлар (шу жумладан сульфонилмочевина ҳосилалари, меглитинид) билан мажмуада қўлланганда эҳтиёткорликни намоён этиш тавсия қилинади.
Фертиллик, ҳомиладорлик ва лактация даври
Ҳомиладорлик
Ҳомиладорлик вақтидаги декомпенсацияланган қандли диабет туғма нуқсонлар ва перинатал ўлимни юз беришини юқори хавфи билан боғлиқ.
Ҳомиладорлик режалаштирилаётганида, шунингдек метформинни қабул қилиш фонида ҳомиладорлик бошланган ҳолларда, препарат бекор қилиниши ва ҳомилада ривожланиш нуқсонларини пайдо бўлиш хавфини пасайтириш учун қон плазмасида глюкозанинг миқдорини нормага энг яқин бўлган даражада тутиб туриш мақсадида инсулин билан даволашни буюриш керак.
Лактация даври
Метформин кўкрак сути билан чиқарилади. Метформинни қабул қилиш фонида янги туғилган чақалоқларда/эмизикли болаларда ножўя самаралари кузатилмаган. Бироқ маълумотлар сони чекланганлиги туфайли, препаратни эмизиш даврида қўллаш тавсия қилинмайди. Эмзишни тўхтатиш тўғрисидаги қарор, эмизишдан кутиладиган фойда ва бола учун ножўя самараларни юз беришини потенциал хавфини ҳисобга олган ҳолда қабул қилиниши лозим.
Фертиллик
Метформин суткада 600 мг/кг дозада қўлланганда эркак ва урғочи каламушларнинг фертиллигига таъсир қилмаган, бу одамда тана юзасининг майдонидан келиб чиқиб ҳисобланиб, тавсия қилинадиган максимал суткалик дозадан деярли 3 марта юқоридир.
Болалар
Чоп этилган ва постмаркетинг маълумотлардан, шунингдек 1 йил давомида даволанган 10 ёшдан 16 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирлардаги чекланган назоратли тадқиқотлардан характери ва оғирлик даражаси билан катталардагига ўхшаш ножўя реакциялар тўғрисида хабарлар олинган.
Транспорт воситаларини бошқаришда ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти
Препарат билан монотерапия гипогликемия чақирмайди ва шунинг учун транспорт воситаларини бошқаришда ёки бошқа механизмлар билаш ишлашда реакция тезлигига таъсир қилмайди. Аммо метформинни гипогликемияни ривожланиш хавфи сабабли, бошқа гипогликемик препаратлар (сульфонилмочевина ҳосилалари, инсулин, репаглинид) билан бирга эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва ўрамда кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Метформин 85 г гача дозада гипогликемияни чақирмаган, бироқ бундай ҳолларда лактоацидозни ривожланиши кузатилган. Дозани анча ошириб юборилиши ёки ёндош хавф омиллари лактоацидозни ривожланишига олиб келиши мумкин. Лактоацидоз - бу шошилинч ҳолат бўлиб, стационар шароитда даволаниши керак. Гемодиализ- организмдан лактат ва метформинни чиқарилиши бўйича энг самарали чора бўлиб ҳисобланади.
20 таблеткадан ПВХ/алюмин фольгали блистерда, 3 блистердан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.
25 оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
5 йил.
Рецепт бўйича.
Ишлаб чиқаришни ҳамма босқичи, жумладан сифат назоратига масъул корхона
“Merck Sante s.a.s.”, Франция
Юридик манзили:
37 rue Saint Roman 69008 Lyon, France
Ишлаб чиқариш ҳудудининг манзили:
Centre de production Semoy, 2 rue du Pressoir Vert-45400 Semoy, France
Сентр де продуксьон Семуа, 2 рю дю Прессуар Верт - 45400 Семуа, Франция
Metformin: 850 mg/tabletkalar
Ko`p so`raladigan savollar
Glyukofaj (Glucofage) plyonka bilan qoplangan planshetlar 850 mg №60 (3 blister x 20 tabletka) narxi 25233 so'm - 20 шт.
10 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Glyukofaj (Glucofage) plyonka bilan qoplangan planshetlar 850 mg №60 (3 blister x 20 tabletka) ning to`liq analoglari:
Glyukofaj (Glucofage) plyonka bilan qoplangan planshetlar 850 mg №60 (3 blister x 20 tabletka) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Frantsiya.
Glyukofaj (Glucofage) plyonka bilan qoplangan planshetlar 850 mg №60 (3 blister x 20 tabletka) ning asosiy faol moddasi Metformin hisoblanadi.