Facebook Pixel Code

Glyukoza (Glucose) infuzion eritmasi 10%, 250 ml (flakon)

dagi narxlar
dan 10700 so'm
Retsept bo'yicha
1 ta dorixonada
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Glyukoza (Glucose) infuzion eritmasi 10%, 250 ml (flakon)

фаол модда: глюкоза 50 г ёки 100 г;

ёрдамчи модда: инъекция учун сув.

Рангсиз ёки бироз сарғиш рангли, тиниқ суюқлик.

Инфузия учун эритма.

Углеводли озиқлантириш учун восита.

Регидратация ва дезинтоксикация учун восита.

Препаратни 5% эритмаси тўқималар учун изотоник бўлиб организм томонидан йўқотилган суюқлик ўрнини яхши қоплайди. Бундан ташқари, у енгил ўзлаштириладиган озуқа моддаларининг қимматли манбаидир. Унинг метаболизми натижасида организмнинг ҳаёт фаолияти учун керак бўлган катта миқдордаги энергия ажралиб чиқади.

Препаратнинг 10%, эритмалари тўқималар учун гипертоникдир. Вена ичига юборилганида (в/и) қоннинг осмотик босими ортади, тўқималардан суюқликни оқиши ва модда алмашинуви кучаяди, юрак мушагининг қисқариш функцияси кучаяди, диурез ошади.

5% эритма - организмдаги карбонсувлар етишмовчилигини тўлдириш, қайт қилиш, ич кетиши оқибатидаги, операциядан кейинги даврдаги дегидратацияни коррекция қилиш. Дезинтоксикацион инфузион терапия учун. Коллапс, шок (турли қон ўрнини босувчи ва шокка қарши суюқликларнинг компоненти сифатида). В/и юбориш учун дори воситаларини эритмаларини тайерлаш учун қўлланади.

10% эритма - гипогликемия, инфекцион касалликлар, жигар касалликлари (гепатит, жигар дистрофия ва атрофияси), юрак фаолиятини декомпенсацияси, ўпка шиши, токсикоинфекциялар, турли интоксикациялар (наркотиклар, синил кислотаси ва унинг тузлари, углерод оксиди, анилин, маргимуш водороди, фосген ва бошқа моддалар билан заҳарланиш), геморрагик диатезларда қўлланади.

Флаконни бутунлигига ишонч ҳосил қилиш учун уни силкитиш керак. Эритмани +38-40 °С гача илитилади. Белгиси бўйича йиртиб (агарда у бўлса), иккиламчи ўрами очилади. Эритмали флаконни штативга осиб, сўрғичли қопқоқча олиб ташланади ва бир марталик система игнаси киритилади.

Препаратни 5% эритмаси в/и, томчилаб суткада 300-1500 мл дан, максимал 150 томчи/минут тезлик билан юборилади. Катталар учун максимал суткалик доза 2000 мл. Тери остига (т/о) 300-500 мл ва ундан кўпроқ юборилиши мумкин. Клизма усули билан томчилаб суткада 300-500 мл дан 1000-2000 мл гача юборилади.

Препаратни 10% эритмаси в/и оқим билан (секин!) ҳар юборишда 20-40-50 мл дан юборилади. Зарур бўлганида в/и томчилаб, суткада 250-300 мл гача юборилади.

Ион мувозанатини бузилиши, гипергликемия, иситма, гиперволемия, ўткир чап қоринча етишмовчилиги, юбориш жойида маҳаллий таъсирланиш, тромбофлебит бўлиши мумкин.

Гипергликемия, қандли диабет, ўта юқори сезувчанлик, гиперлактацидемия, гипергидратация, операциядан кейинги глюкозани утилизациясини бузилишлари, ўткир чап қоринча етишмовчилиги, гиперосмоляр комада қўллаш мумкин эмас.

Осмолярлигини ошириш учун препаратни натрий хлоридни изотоник эритмаси билан бирга қўлланилиши мумкин. Препарат тўлиқ ва тез ўзлаштирилиши учун, т/о 4-5 ТБ инсулин юбориш мумкин.

Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

5% ва 10%, инфузия учун эритма 100 мл, 200 мл, 250 мл, 400 мл ва 500 мл дан флаконларда.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, +25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

3 йил.

Рецепт бўйича.

River Med Pharm, OOO, Ўзбекистон Республикаси.

Tavsifnomalar
Brend:
INN:
Dozalash:

Glyukoza: 100 mg/ml

Chiqarish shakli:
Eritma
Paketdagi miqdor:
1
Ovoz balandligi:
250 ml
Qo'llash tartibi:
Infuzion
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Usimliklardan bo'lgan
Birlamchi qadoqlash:
shisha
ATХ guruhi:
Belgisi:
Mahalliy
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
O`zbekiston
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
shifokor ko'rsatmasi bo'yicha
Homilador
shifokor ko'rsatmasi bo'yicha
Laktatsiya davri
shifokorning retsepti bo'yicha
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

Glyukoza (Glucose) infuzion eritmasi 10%, 250 ml (flakon) narxi har bir paket uchun dan boshlanadi.

Shifokor ko'rsatmasi bo'yicha. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Glyukoza (Glucose) infuzion eritmasi 10%, 250 ml (flakon) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.

Glyukoza (Glucose) infuzion eritmasi 10%, 250 ml (flakon) ning asosiy faol moddasi Glyukoza hisoblanadi.