Facebook Pixel Code

Griphot granulalari D / vnut. taxminan №12 (Sasha)

dagi narxlar
dan 65000 so'm gacha 105000 so'm
Без рецепта
87 ta dorixonalarda
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Griphot granulalari D / vnut. taxminan №12 (Sasha)

Ҳар бир пакет қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: парацетамол - 500 мг, фенилэфрин гидрохлориди - 10 мг, оксаламин цитрати - 100 мг, хлорфенирамин малеати - 2 мг;

ёрдамчи моддалар: вино кислотаси, лимон кислотаси, натрий бикарбонати, натрий карбонати, хинолин сариғи, лимон ароматизатори, Коллидон K-30, сахарин, сахароза.

Оқ ёки сариқ лимон таъмли ва ҳидли бир ҳил гранулалар: оқувчан кукун.

Вишилловчи гранулалар.

Анальгетик-антипиретик (фторхинолонлар гуруҳи).

Грипхот оғриқ қолдирувчи, иситма туширувчи, антигистамин ва деконгестив самараларга эга. Шамоллаш, тумов, грипп ва юқори нафас йўлларининг носпецифик инфекцияларини симптоматик даволаш учун қўлланади.

Фармакодинамикаси

Парацетамол анальгетик ва антипиретик таъсирларга эга. Простагландинлар синтезини ингибирлаб, огриққа бўлган периферик рецепторларнинг сезувчанлигини камайтиради.

Хлорфенирамин малеати антигистамин ва антимускарин таъсирларга эга. Гистамин Н1-рецепторларини рақобатли блоклаб аллергия белгиларни камайтиради, юқори нафас йўлларининг шиллиқ қаватини шишини камайтиради, ўртача бронхолитик таъсир кўрсатади, кўз ёши оқишини, кўз ва бурунни қичишини бартараф қилади.

Фенилэфрин НСl деконгестив таъсирга эга. Фенилэфрин - кучли томир торайтирувчи препарат бўлиб, бевосита ва билвосита симпатомиметик таъсир кўрсатади. Пост - адренорецепторларнинг агонисти ҳисобланади. Фенилэфринни қўлланиши бурун шиллиқ қаватининг томирларини торайишга ёрдам беради, бу бурундан чиқадиган ажралмани камайишига олиб келади.

Оксаламин цитрати - периферик таъсирга эга синтетик йўталга қарши восита. Нафас йўлларининг афферент нерв охирларининг сезувчанлигини камайтириб, йўтал марказига импульсни ўтказилишига тўсқинлик қилади.

Фармакокинетикаси

Парацетамол: Оғриқ қолдирувчи таъсири 30 минутдан кейин бошланади. 1-2 соат давомида максимал концентрацияга эришади. Таъсири 3-4 соат давом этади. Парацетамолнинг 90-95% жигарда метаболизмга учрайди. Ахлат билан чиқарилади.

Хлорфенирамин малеат оғиз бўшлиғининг шиллиқ қавати орқали яхши сўрилади. Таъсири 15-60 минутдан кейин намоён бўлади. 3-6 соатдан кейин максимал концентрацияга эришади. 24 соат давомида буйраклар орқали метаболитлар кўринишда чиқарилади. Плазма оқсиллари билан 60% боғланади.

Фенилэфрин гидрохлориди Перорал қабул қилинганидан 15-20 минутдан кейин таъсири намоён бўлади ва тахминан 4 соат давом этади. Фенилэфрин меъда-ичак йўлларидан сўрилади ва метаболизмга учрайди. Ичакда қисман сўрилишига қарамай, фенилэфрин оғиз бўшлиғининг шиллиқ қавати орқали тўлиқ сўрилади. Фенилэфрин ичакда метаболизмга учраб, МАО таъсирида сульфатланган конъюгатларга айланади. Метаболизмга учрамаган фенилэфрин ва унинг конъюгатлари сийдик билан чиқарилади.

  • тумов (ўткир вирусли ринит);
  • грипп;
  • шамоллаш;
  • ринитлар (мавсумий ва йил бўйи кечадиган аллергик ринит, ноаллергик эозинофил ринит, вазомотор ринит);
  • юқори нафас йўлларининг инфекцияларини симптоматик (фарингит,синусит, бронхит ва ларингит) даволаш учун.

Бир пакет ичидагиси 2/3 стакан иссиқ сувда эритилади, аралаштирилади ва иссиқ ҳолда қўлланади.

Гриппхот 6 соат танаффус билан қўлланади,кунига максимум 4 доза.

Кам ҳолларда уйқучанлик, бош айланиши, меъдада оғриқ, асабийлашиш, оғизни қуриши, тери тошмаси, ҳавотирланиш, иштахани пасайиши, терлаш, тахикардия, қулоқларни шанғиллаши, фотосенсибилизация, сийдик чиқаришни қийинлашиши кузатилади.

Бундай ҳолатлар доза камайтирилганида ёки препарат бекор қилинганида ўтиб кетади.

Препаратни унинг ингредиентларидан бирортасига юқори сезувчанликда, жигар, буйрак ва юрак фаолиятининг оғир бузилишлари бўлган беморларда қўллаш мумкин эмас. Хлорфенирамин 6 ёшдан кичик болаларда МНТни парадоксал рағбатланишга олиб келиши мумкин. Препаратни простатанинг гиперплазияси, ёпиқ бурчакли глаукома, гипертиреоидизм, гипертониянинг оғир шакли, аритмиялар, цереброваскуляр бузилишлари бўлган беморларда эхтиёткорлик билан буюриш лозим.

Болаларда оксаламин қабул қилинганида кўнгил айнаши, қусиш ва галлюцинациялар бўлиши мумкин. МАО ингибиторларини бирга қабул қилиш мумкин эмас ёки препаратни МАО ингибиторларини қабул қилиш тўхтатилгандан камида 3 хафтадан кейин буюриш лозим.

Педиатрияда ишлатилиши: 6 ёшдан кичик болаларда қўллаш мумкин эмас.

Кекса ёшдаги шахсларга эҳтиёткорлик билан буюриш лозим, чунки препаратнинг йўталга қарши ва вазопрессор самарасига ўта юқори сезувчанлик бўлиши мумкин.

Ҳомиладорлик ва лактацияда қўлланилиши

Ҳомиладорлик (С тоифаси)

Ҳомиладорлик вақтида қўлланилгандаги хавфсизлиги исботланмаган.

Лактация:

Эмизикли аёлларда ишлатилиши тўғрисида маълумотлар йўқ. Шунинг учун эмизиш вақтида қўллаш маъқул эмас.

Транспорт воситаларини ва потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Ҳайдовчилар ва ишлари юқори диққатни талаб қилинадиган шахсларга буюрилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Дозани ошириб юбориш ҳолларини эрта даврида қусишни чақириш ва меъдани ювиш керак. Болаларда қусишни чақиришда аспирация эҳтимолини ҳисобга олиш керак. Магний гидроксидини қўллаш мумкин. Кечки даврида дозани ошириб юборилиш белгиларининг оғирлигига кўра, симптоматик даволаш (вена ичига эритмалар, кислород) ўтказилади. Гипотонияда вазопрессорларни буюриш мумкин, аммо адреналинни эмас, чунки у АБ ни

янада тушириши мумкин. Аналептиклар ҳам қўлланмайди, чунки улар конвульсияларга олиб келиши мумкин. Оғиз орқали N-ацетилцистеин парацетамолнинг махсус антидоти хисобланади.

ГриппХот вишилловчи гранулалари бир дозали пакетда, №12 ўрамда.

Оригинал ўрамида, 25 °С дан паст ҳароратда сақлансин.

2 йил.

Рецептсиз.

Дрогсан Илачларн Сан. Ве Тидж. А.Ш.

06760 Чубук/Анқара/Туркия.

Ўзбекистон Республикаси худудида дори воситаларининг сифати бўйича эътирозлар (таклифлар) ни қабул қилувчи ташкилот номи ва манзили

«ASFARMA SAVDO» МЧЖ.

Ўзбекистон, 100097, Тошкент ш., Чилонзор тумани, Ц Мавзеси, 4 А уй.

Тел.: (+998 71) 273 70 95.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Dozalash:

Fenilefrin: 10 mg/g, Oksalamin sitrat: 100 mg/g, Paratsetamol: 500 mg/g, Xlorfeniramin: 2 mg/g

Chiqarish shakli:
Granulalar
Paketdagi miqdor:
12
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retseptsiz
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
sashe
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Turkiya

Ko`p so`raladigan savollar

Griphot granulalari D / vnut. taxminan №12 (Sasha) narxi har bir paket uchun dan boshlanadi.

Griphot granulalari D / vnut. taxminan №12 (Sasha) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Turkiya.

Griphot granulalari D / vnut. taxminan №12 (Sasha) ishlab chiqaruvchisi Drogsan Ilachlari hisoblanadi.