Indometatsin (Indometacinum) Dentafill Plus rektal süpozituarlari 100 mg №10 (2 blister x 5 sham)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 8400 so'm)
Dori vositalari va profilaktik dorilar, Og'riq qoldiruvchi vositalar, Qo'shimcha va mushak og'rig'iga qarshi dorilar, Analjeziklar, Bel og'rig'iga qarshi dorilar, Yallig'lanishga qarshi, Mushak-skelet tizimini davolash uchun dorilar, Mushak tizimi uchun dorilar, Suyak va bo'g'imlarga tayyorgarlik, Revmatizmga qarshi dorilar, Artrit uchun dorilar
Indometazin: 100 mg/shamlar
Uchun ko‘rsatma Indometatsin (Indometacinum) Dentafill Plus rektal süpozituarlari 100 mg №10 (2 blister x 5 sham)
Индолсирка кислотасининг ҳосиласи. Яллиғланишга қарши, иситмани туширувчи ва оғриқни қолдирувчи таъсир кўрсатади. Таъсир механизми простагландинларнинг (ПГ) (яллиғланиш, оғриқ ва иситманинг патогенезида муҳим ахамиятга эга бўлган), шунингдек бошқа яллиғланиш омилларининг сусайиши синтези билан боғлиқ. Келиб чиқиши ревматик ва норевматик бўлган оғриқ синдромининг сусайишини ёки йўқолишини, тонгги танглик ва бўғимларнинг шишининг камайишини чақиради, ҳаракатлар ҳажмини ошишига ёрдам беради. Операциялар ва жароҳатлардан кейин пайдо бўлувчи яллиғланиш жараёнларида, жароҳат ўрнидаги яллиғланиш шишини камайтиради. Бирламчи альгодисменореяда препарат оғриқни пасайтиради ва қон кетишини камайтиради. Тромбоцитлар агрегациясини бостиради. Узоқ муддат қўлланганида десенсибилизацияловчи таъсир кўрсатади.
Фармакокинетикаси
Индометацин тўғри ичакдан тез ва тўлиқ сўрилади. Асосан жигарда метаболизмга учрайди, юборилган дозанинг 70% метаболитлар кўринишида буйраклар орқали, 30% - меъда-ичак йўллари орқали чиқарилади. Диализда чиқарилмайди. Кўкрак сутига ўтади.
Бўғим синдроми (ревматоид артрит, остеоартрит, анкилозловчи спондилит, подагра), умуртқа поғонасидаги оғриқ, невралгиялар, миалгиялар, юмшоқ тўқималар ва бўғимларнинг травматик яллиғланиши, бириктирувчи тўқиманинг диффуз касалликлари, дисменорея. ЛОР-аъзоларининг инфекцион яллиғланиш касалликларида, аднекситда, простатитда, циститда ёрдамчи восита сифатида қўлланади.
Ректал. Катталарга 1 шамчадан (50 ёки 100 мг) суткада 2-3 марта буюрилади. Максимал суткалик доза 200 мг ни ташкил қилади, узоқ муддат қўлланганида 75 мг дан ошмаслиги керак. 14 ёшдан ошган болаларга тана вазнига 1,5-2,5 мг/кг дан буюрилади.
Меъда-ичак йўлларининг эрозив-ярали шикастланишлари, меъда-ичакдан қон кетишлар, токсик гепатит, қабзиятлар; артериал гипертензия, юрак ритмининг бузилишлари, суяк кўмигининг гипоплазмияси, апластик анемия, аутоиммун гемолитик анемия, агранулоцитоз, тромбоцитопения, тромбоцитларнинг фаолиятини бузилиши, суюқликнинг тутилиши, гипергликемия, гиперкалиемия, глюкозурия.
Маҳаллий реакциялар: жиғилдон қайнаши, қичишиш, аноректал соҳада оғирлик ҳисси, геморройнинг зўрайиши.
Препаратга ва бошқа ностероид яллиғланишга қарши воситаларга (НЯҚВ) юқори сезувчанлик, меъда ва ўникки бармоқ ичакнинг яра касаллиги, проктит ва келиб чиқиши турли ректал қон кетишлар, юракнинг туғма нуқсонлари (Фалло тетрадаси, ўпка артериясининг атрезияси), тромбоцитопения, ҳомиладорлик ва эмизиш даври; 14 ёшгача бўлган болалар.
Урикозурик препаратлар, гипотензив ва сийдик ҳайдовчи воситаларнинг (салуретиклар) самарадорлигини пасайтиради; билвосита антикоагулянтлар, антиагрегантлар, фибринолитикларнинг таъсирини, минералокортикоидлар, эстрогенлар, бошқа НЯҚВнинг ножўя таъсирини кучайтиради; сульфонилмочевина ҳосилаларининг гипогликемик самарасини кучайтиради.
Парацетамол, циклоспорин, олтин препаратлари билан бирга қўллаш нефротоксик самараларнинг ривожланиши хавфини оширади. Этанол, колхицин, глюкокортикостероидлар қон кетиши билан кечувчи гастроинтестинал асоратларнинг ривожланиши хавфини оширади.
Циклоспорин билан бир вақтда қўлланганида буйракларнинг фаолиятини назорат қилиш керак.
Индометацинни қабул қилиш иложи борича алкоголли ичимликларни истемол қилишдан сақланиш лозим.
Препарат автомобилни бошқариш ва техника билан ишлаш қобилиятига таъсир қилмайди.
Препаратни болалар олаолмайдиган жойда сақлаш ва ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач ишлатмаслик лозим.
Индометацин ректал қўлланганида дозани ошириб юборилиши жуда кам учрайди.
Белгилари: кўнгил айниши, қусиш, кучли бош оғриғи, бош айланиши, хотирани бузилиши ва дезориентация. Оғир ҳолларда парестезиялар, оёқ-қўлларнинг увишиши, тиришишлар.
Даволаш: симптоматик даволаш, гемодиализ самарасиз.
Ректал шамчалар 50 мг ва 100 мг дан контур уяли ўрамларда.
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 20 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
2 йил.
Рецепт бўйича.
Dori vositalari va profilaktik dorilar, Og'riq qoldiruvchi vositalar, Qo'shimcha va mushak og'rig'iga qarshi dorilar, Analjeziklar, Bel og'rig'iga qarshi dorilar, Yallig'lanishga qarshi, Mushak-skelet tizimini davolash uchun dorilar, Mushak tizimi uchun dorilar, Suyak va bo'g'imlarga tayyorgarlik, Revmatizmga qarshi dorilar, Artrit uchun dorilar
Indometazin: 100 mg/shamlar
Ko`p so`raladigan savollar
Indometatsin (Indometacinum) Dentafill Plus rektal süpozituarlari 100 mg №10 (2 blister x 5 sham) narxi 4000 so'm - 5 шт.
Indometatsin (Indometacinum) Dentafill Plus rektal süpozituarlari 100 mg №10 (2 blister x 5 sham) ning to`liq analoglari:
Indometatsin (Indometacinum) Dentafill Plus rektal süpozituarlari 100 mg №10 (2 blister x 5 sham) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.
Indometatsin (Indometacinum) Dentafill Plus rektal süpozituarlari 100 mg №10 (2 blister x 5 sham) ning asosiy faol moddasi Indometazin hisoblanadi.
Indometatsin (Indometacinum) Dentafill Plus rektal süpozituarlari 100 mg №10 (2 blister x 5 sham) ishlab chiqaruvchisi Dentafill Plyus hisoblanadi.