Facebook Pixel Code

Intellan siropi 90 ml (shisha)

dagi narxlar
dan 29800 so'm gacha 40000 so'm
Без рецепта
139 ta dorixonalarda
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Intellan siropi 90 ml (shisha)

Ҳар 10 мл сироп қуйидаги экстрактларни сақлайди: икки бўлакли Гингко экстракти - 50 мг, Осиё центелласи - 500 мг, Херпестис монниера - 50 мг, Экма Кориандр - 150 мг, Бигизсимон Амомума - 150 мг, Доривор Эмблика - 200 мг.

Ёрдамчи моддалар: қанд, сувсиз лимон кислотаси, глицерин, метилпарабен, пропилпарабен, пропиленгликоль, ширин апельсин эссенцияси, тутти-фрутти эссенцияси, тозаланган (ионсизлантирилган) сув.

Тўқ-жигарранг рангли, ўзига хос ҳидли, бироз ширин-нордон таъмли ва аччиқроқ таъмли, сиропсимон суюқлик.

Сироп.

Ноотроп.

Интеллан - бу мия фаоллигини рағбатлантирувчилари орасидаги танлов препарати. У бир нечта фармакологик фаол ўтларни сақлайди, улар зарур бўлган табиий аминокислоталар, микроэлементлар ва биологик фаол алкалоидлар ва гликозидлар билан таъминлайди.

Глютамин ва аспарагин кислоталари ва биологик фаол алкалоидлар ва гликозидлар ёрдамида Интеллан трансмиссияни нейрогормонал модификатори каби таъсир қилади ва бош мия пўстлоғини модда алмашинувига рағбатлантирувчи самарага эга, шундай қилиб мия фаоллигини ва хотирани ривожланишини рағбатлантиради. У шунингдек, нерв хужайраларини озуқа билан таъминланишини ва модда алмашинувини заҳарли чиқиндиларини (аммиак) йўқотилишини яхшилайди, шундай қилиб мия структуралари фаоллигини оптимизациясини таъминлайди. У бош мияда қон айланишини яхшилайди, бу чарчоқлик ҳиссини камайиши билан намоён бўлади. Юмшоқ нейростимулловчи самараси безовталикни камайишига ёрдам беради ва ўткир ости депрессив ҳолатларни даволашда ёрдам беради.

Интелланни бирламчи терапевтик хусусияти - мия структураларида, оёқларда, барча артерияларда, веналарда, ҳатто энг кичик капиллярларда қон айланишини яхшилаш. Бош мияда қон айланишини пасайиши хотирага, диққатга, интеллектуал имкониятга, кўришга, мувозонат туйғусига нохуш таъсир кўрсатиши мумкин. У шунингдек, бош оғриғи, депрессия, безовталик каби симптомларга олиб келиши мумкин. Оғир ҳолларда ишемик инсульт ривожланиши мумкин. Интеллан бундай ҳолатларни олдини олиш учун ва мажмуавий даволаш таркибида қўлланади.

Интеллан таркибидаги микроэлементлар ҳаётий зарур молекулаларни таркибий қисми бўлиб хизмат қилади ва организмдаги кўпчилик муҳим биосинтетик реакцияларнинг зарур омиллари сифатида таъсир қилади.

  • Хотирани пасайиши, эслаб қолишни сусайиши.
  • Нерв-рухий стресс, зўриқиш ва чарчоқлик.
  • Концентрацияни етишмовчилиги ва дезориентация.
  • Болаларни рухий ва жисмоний ривожланишини кечикиши.
  • Функционал ақлий етишмовчилиги.
  • Бош айланиши, онгни чалкашиши.
  • Нейронлардаги моддалар алмашинувини ва капилляр қон айланишини сусайтириши.
  • Ўртача оғирликдаги хавотирлик ва депрессия.

Катталарга: 2 чой қошиқдан (10 мл) кунига икки марта овқатдан кейин.

Болаларга: 1 чой қошиқдан (5 мл) кунига икки марта овқатдан кейин.

Ёки шифокорнинг кўрсатмаси бўйича.

Жиддий эмас. Интеллан кечасига қабул қилинганида кам ҳолларда уйқу бузилиши мумкин. Дорини камида уч соат уйқудан олдин қабул қилиш тавсия қилинади.

Аллергик касалликларда.

Препаратнинг компонентларига бўлган юқори шахсий сезувчанлик.

Препаратни ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлигида қўллаш мумкин эмас.

Таърифланмаган.

Сироп сахароза сақлайди, қандли диабети бўлган беморлар, шунингдек паст калорияли пархезга амал қилувчи одамлар бунга эътибор беришлари керак.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Таърифланмаган, эҳтимоли кам.

Сироп флаконларда 90, 120 ва 150 мл дан.

+25 °C дан юқори бўлмаган хона ҳароратида сақлансин.

3 йил.

Шифокор рецептисиз берилади.

Herbion

The Way to Health

Хербион Пакистан Прайвет Лимитед Карачи, Покистон.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Chiqarish shakli:
Sirop
Paketdagi miqdor:
1
Ovoz balandligi:
90 ml
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retseptsiz
Kelib chiqishi:
Usimliklardan bo'lgan
Birlamchi qadoqlash:
shisha
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Pokiston
Kimlarga mumkin
Bolalar
18 yoshdan boshlab
Homilador
Mumkin emas
Laktatsiya davri
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

Intellan siropi 90 ml (shisha) narxi har bir paket uchun dan boshlanadi.

18 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Intellan siropi 90 ml (shisha) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Pokiston.

Intellan siropi 90 ml (shisha) ishlab chiqaruvchisi Xerbion hisoblanadi.