Izoniazid Uzhimfarm 300 mg № 10 tabletkalar (blister)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 4000 so'm)
Uchun ko‘rsatma Izoniazid Uzhimfarm 300 mg № 10 tabletkalar (blister)
Бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: 300 мг - изониазид;
ёрдамчи моддалар: кальций гидрофосфати, маккажўхори крахмали, динатрий эдетати, маккажўхори крахмали (қуритилган), тозаланган тальк, коллоид кремний диоксиди, магний стеарати.
Оқ рангли, думалоқ, икки ёқлама қавариқ, қобиқ билан қопланмаган, икки томонлари силлиқ таблеткалар.
Таблеткалар.
Туберкулёзга қарши восита. АТХ коди: J04AC01.
Фармакодинамикаси
I-қатор туберкулёзга қарши восита. Бактерицид таъсир кўрсатади. Изониазид ҳужайра ичида ва ташқарисида жойлашган, энг аввало фаол бўлинаётган Mycobacterium tuberculosis га нисбатан фаол. Унинг таъсирини аниқ механизми маълум эмас. У микобактериялар ҳужайра деворининг таркибига кирувчи микол кислоталари синтезининг сусайиши билан боғлиқ деб тахмин қилинади.
Фармакокинетикаси
Ичга қабул қилинганидан кейин меъда-ичак йўлларида яхши сўрилади. Овқат билан бирга қабул қилинганида сўрилиши ва биокираолишлиги пасаяди. Организмнинг барча тўқималари ва суюқликлари бўйлаб кенг тарқалади. Плазма оқсиллари билан боғланиши жуда паст (0-10%). Жигарда метаболизмга учрайди. Асосан сийдик билан, кўп бўлмаган миқдорда аҳлат билан чиқарилади.
Фаол туберкулёзнинг ҳамма шаклларини, шу жумладан туберкулёз менингитини даволашда (мажмуавий терапия таркибида) қўлланилади. Туберкулёз бўлган беморлар билан яқин алоқадаги шахсларда; туберкулинга ижобий тери реакцияси (5 мм дан ортиқ) бўлган ва авж олмаётган туберкулёзни кўрсатувчи рентгенологик маълумотлари бўлган шахсларда; туберкулинга ижобий реакцияси (10 мм дан ортиқ) бўлган ва диссеминациянинг юқори ҳавфи бўлган 4 ёшдан кичик болаларда туберкулёзни олдини олишда қўлланилади.
Доза касалликнинг характери ва шаклига кўра, шахсий равишда белгиланади.
Катталар ва ўсмирларга ичга 300 мг дан суткада 1 марта ёки суткада 15 мг/кг дан ҳафтада 2-3 марта (терапия схемасида аниқланганидек), болаларга 10-20 мг/кг дан суткада 1 марта ёки 20-40 мг/кг дан ҳафтада 2-3 марта (терапия схемасида аниқланганидек) буюрилади.
Катталар учун максимал суткалик доза ичга қабул қилинганда 300 мг ни ташкил қилади.
Кам ҳолларда психоз, эйфория, уйқуни бузилиши, периферик неврит.
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кўнгил айниши, қусиш, дори гепатити.
Юрак қон томир тизими томонидан: юрак соҳасида оғриқлар.
Эндокрин тизим томонидан: жуда кам ҳолларда эркакларда сут безларини катталашиши (гинекомастия), аёлларда - меноррагиялар.
Аллергик реакциялар: тери тошмаси, қичишиш.
Анамнезда тутқаноқ, тиришиш хуружлари ва полиомиелит, жигар ва/ёки буйрак фаолиятидаги бузилишларда, атеросклерозда қўллаш мумкин эмас.
Рифампицин билан бир вақтда қўлланганда гепатотоксик таъсирини ривожланиш хавфи (айниқса жигар фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда) ошади.
Парацетамол билан бир вақтда қўлланганда гепатотоксик таъсирини ривожланиш хавфи ошади, чунки изониазид Р450 цитохромини индукциясини чақиради, бу парацетамолнинг токсик метаболитларининг сонини ошишига олиб келади.
Изониазидни карбамазепин ёки фенитоин билан бир вақтда қўлланганда карбамазепин ва фенитоин метаболизми сусаяди, бу қон плазмасида уларнинг концентрациясини ошишига ва токсик таъсирини кучайишига олиб келади.
Изониазидни юрак ўпка етишмовчилигининг оғир шаклларида ва/ёки артериал гипертензияда, ЮИК да, тарқалган атеросклерозда, нерв тизими касалликларида, бронхиал астмада, псориазда, зўрайиш босқичидаги экземада, микседемада 10 мг/кг дан ортиқ дозада қўллаш тавсия қилинмайди.
Mycobacterium tuberculosis нинг чидамлилигини тез ривожланишини олдини олиш учун изониазид бошқа туберкулёзга қарши воситалар билан мажмуада қўлланади.
Инъекциядан сўнг пациент 1-1,5 соат давомида ётиши керак.
Препаратнинг ножўя таъсирларини камайтириш учун изониазид билан бир вақтда пиридоксин (ичга ёки м/и), ёки глютамин кислотаси (ичга), ёки тиамин (м/и) буюрилади.
Изониазид жигарда ацетил гуруҳини қўшилиши йўли билан нофаол метаболитларгача метаболизмга учрайди. Ацетил гуруҳини қўшилиш даражаси генетик омиллар билан детерминация қилинган. Метаболизми турли хил даражада эканлиги сабабли изониазидни қўллашдан аввал унинг қондаги ва сийдикдаги фаол моддасини миқдори бўйича инактивация тезлигини аниқлаш мақсадга мувофиқ. Тез инактивация кузатилган пациентларга изониазид анча юқори дозаларда қўлланилади.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланилиши
Изониазид ҳомиладорлик ва лактация даврида (эмизиш даврида) қўлланиши мумкин.
Изониазид йўлдош тўсиғи орқали ўтади, кўкрак сути билан ажралиб чиқади.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Симптомлари: бош айланиши, онгни чалкашиши, қусиш, тормозланиш, дезориентация, уйқучанлик.
Даволаш: меъдани ювиш; зарурати бўлганида симптоматик даволаш. Специфик антидот мавжуд эмас.
Таблеткалар 300 мг дан.
28 таблетка блистерда (ПВХ/алюмин). 24 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда +30 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
4 йил.
Рецепт бўйича.
Узхимфарм, Узбекистан.
Izoniazid: 300 mg/tabletkalar
Ko`p so`raladigan savollar
Izoniazid Uzhimfarm 300 mg № 10 tabletkalar (blister) narxi har bir paket uchun
Izoniazid Uzhimfarm 300 mg № 10 tabletkalar (blister) ning to`liq analoglari:
Izoniazid Uzhimfarm 300 mg № 10 tabletkalar (blister) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.
Izoniazid Uzhimfarm 300 mg № 10 tabletkalar (blister) ning asosiy faol moddasi Izoniazid hisoblanadi.
Izoniazid Uzhimfarm 300 mg № 10 tabletkalar (blister) ishlab chiqaruvchisi “O‘zximfarm” hisoblanadi.