Kalendula damlamasi (Tinctura Calendulae) Radiks 25 ml (shisha)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 2500 so'm)
Uchun ko‘rsatma Kalendula damlamasi (Tinctura Calendulae) Radiks 25 ml (shisha)
фаол модда: тирноқгул гуллари (календула) (майда кесилган);
ёрдамчи моддалар: тиббий этил спирти 70%.
Сарғиш-қўнғир рангли, ўзига хос хидли, аччиқроқ таъмли, тиниқ суюқлик.
Настойка.
Антисептик, дезинфекцияловчи воситалар. АТХ коди: R02АА.
Настойкани ичилганда ва сиртдан қабул қилинганда ҳам яллиғланишга қарши, капилляр қон томир деворини мустаҳкамловчи ва яраларни битказувчи таъсир кўрсатади.
Жигарни метаболизм, секретор ва чиқарув фаолиятларини оширади (сафро таркиби яхшиланади, билирубинни ва холестеринни концентрацияси пасаяди), меъда-ичак йўлида реператив жараёнини рағбатлантиради.
Сиртга: куйганда, йирингли жароҳатларда, тери кесилганда тавсия этилади.
Маҳаллий: фарингит, ангина, оғиз бўшлиғи (гингивитлар, пиорея, парадонтозни яллиғланиш-дистрофик шакли) ва юқори нафас йўлларини яллиғланиш касалликларида қўлланади.
Ичиш учун: меъда ва 12 бармоқ ичак ярасида, гастритда, ўт қопи ва сафро чиқариш йўллари (асосий даволаш таркибида) касалликларида тавсия этилади.
Жароҳатланган жойга сиртга суртилади.
Кунига 3-5 марта (1 чой қошиқ 1 стакан сувга) чайиш учун маҳаллий тавсия этилади.
Ичиш учун: 20 томчидан, овқатдан кейин, кунига 3 маҳал ичга қўлланади.
Аллергик реакциялар кузатилиши мумкин. Ичилганда оғизда тахир маза, меъдада нохушлик ва қоринда оғриқ сезиш кузатилиши мумкин.
Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан кейин қўлланилмасин.
20 мл, 25 мл, 40 мл, 50 мл дан флаконларда ва банкаларда.
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
3 йил.
Рецептсиз.
“RADIKS” ХИИЧК,
Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., 100054, Лутфий кўч, 50.
тел: 273-92-31, факс: 273-80-58
Kalendula damlamasi: 25 ml/flakon
Ko`p so`raladigan savollar
Kalendula damlamasi (Tinctura Calendulae) Radiks 25 ml (shisha) narxi har bir paket uchun
5 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Kalendula damlamasi (Tinctura Calendulae) Radiks 25 ml (shisha) ning to`liq analoglari:
Kalendula damlamasi (Tinctura Calendulae) Radiks 25 ml (shisha) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.
Kalendula damlamasi (Tinctura Calendulae) Radiks 25 ml (shisha) ning asosiy faol moddasi Kalendula damlamasi hisoblanadi.