Kaliy xlorid (Kalii chloridum) Uzgermed Pharm in'ektsiya eritmasi 4%, 10 ml №10 (ampulalar)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar
Uchun ko‘rsatma Kaliy xlorid (Kalii chloridum) Uzgermed Pharm in'ektsiya eritmasi 4%, 10 ml №10 (ampulalar)
хар бир ампулада қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: калий хлорид - 40 г, декстроза(қуруқ моддага қайта ҳисобанганда) - 334 г;
ёрдамчи моддалар: инъекция учун сув 1 л гача.
Тиниқ, рангсиз ёки бироз сарғиш рангли эритма.
Инъекция учун эритма.
Минерал препаратлар, микроэлементлар. АТХ коди: B05XA07.
Калий асосий ҳужайра ички ионидир. Препарат организмда сув - электролит мувозанатини меъёрлаштиради, калий танқислигини тўлдиради.
Кўпчилик цитоплазматик ферментларини фаоллаштиради, ҳужайра ички осмотик босимини, оқсил синтезини, аминокислоталарнинг ташилишини, нерв импульсларининг ўтказилишини бошқаради, мушак дистрофиясида, миастенияда, скелет мушакларининг қисқаришини яхшилайди.
Калий ионлари юрак қисқаришлари сонини (ЮҚС) камайишини чақиради, қисқарувчанлик фаоллигини пасайтиради, ўтказувчанлигини, автоматизмини ва қўзғалувчанлигини камайтиради. К+ кичик дозаларда коронар қон томирларни кенгайтиради, юқори дозаларда - торайтиради. Калий ацетилхолиннинг миқдорини ошишига ва марказий нерв тизимининг симптоматик бўлимининг кўзғалишига ёрдам беради.
Ўртача диуретик таъсир кўрсатади. Калийнинг даражасини ошиши юракда юрак гликозидларининг токсик таъсирининг ривожланиш хавфини камайтиради. Буйрак усти безларини рағбатлантиради ва улар томонидан эпинефринни чиқарилишини оширади.
- қандли диабет, давомли диарея, қусиш, диуретикларни (тиазидли, тиазидга ўхшаш, ҳалқали диуретиклари) қўллаш, глюкокортикостереоидлар, юрак гликозидлари, гипотензив препаратлар билан даволаш фонида пайдо бўлган гипокалиемияни даволаш ва олдини олиш;
- дигиталис интоксикациясини даволаш ва олдини олиш;
- келиб чиқиши турли бўлган аритмиялар (электролит бузилишлари ва мутлоқ ёки нисбий гипокалиемия билан боғлиқ бўлган).
Миокард инфарктили беморларда (ўткир даврда) аритмияни олдини олишда қўлланади.
Вена ичига (в/и) оқим билан ёки томчилаб юборилади.
Патологик ҳолатларни тезда бартараф қилинишини талаб қилувчи оғир интоксикацияларда, шунингдек бетўхтов қусишларда препаратнинг 4% ли эритмаси (40% ли глюкоза эритмасида) в/и юборилади. 50 мл 40 мг/мл калий хлориди эритмаси инъекция учун сувда (500 мл гача) изотоник эритма олиш учун 10 марта суюлтирилади ва в/и томчилаб (минутига 20-30 томчи тезликда) юборилади.
Томчилаб юбориш учун эритма 2,5 г гача калий хлоридини натрий хлоридининг изотоник эритмаси ёки 5% ли декстроза эритмасининг 500 мл да суюлтириш ҳисобидан тайёрланади.
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кўнгил айниши, қусиш, диарея, метеоризм, абдоминал оғриқлар, меъда-ичак йўллари шиллиқ қаватида яра пайдо бўлиши, меъда-ичак йўлларидан қон кетиш керак, перфорация ва ичак тутилиши.
Нерв тизими томонидан: парестезиялар, мушакларни қувватсизлиги, онгни чалкашиши.
Юрак-қон томир тизими томонидан: артериал босимни пасайиши, аритмиялар, ҳатто тўлиқ AV блокадаси пайдо бўлгунича, AV ўтказувчанликни секинлашиши, юракни тўхтаб қолиши (доза ошириб юборилганида).
Бошкалар: гиперкалиемия, аллергик реакциялар.
Препаратнинг таркибига кирувчи компонентларга ўта юқори сезувчанлик.
Ўткир ва сурункали буйрак етишмовчилиги, тўлик атриовентрикуляр (AV) блокада, буйрак усти безлари етишмовчилиги, калийни тежовчи диуретиклар билан ёндош даволаш, гиперкалиемия, метаболик бузилишлар (ацидоз, гипонатриемияли гиповолиемия), меъда-ичак йўлларининг эрозив-ярали касалликлари, ҳомиладорлик ва лактация даври, 18 ёшгача бўлган болалар (самарадорлиги ва хавфсизлиги аниқланмаган).
Юрак гликозидларининг эритмалари билан фармацевтик мутаносиб (уларнинг ўзлаштирилишини яхшилайди). Аритмияга қарши дори воситаларининг манфий дромо- ва батмотроп таъсирини кучайтиради.
Қутбловчи аралашма таркибида (декстроза ва инсулин билан бирга) миокард инфарктида эктопик аритмияларда ва юрак гликозидлари билан дозани ошириб юборилишида, юрак ритмини меъёрлашувига ёрдам беради.
Бета-адреноблокаторлар, циклоспорин, гепарин, калийни тежовчи диуретиклар, калий препаратлари, ААФ ингибиторлари, ностероид яллиғланишига қарши воситалар гиперкалиемияни ривожланиши хавфини оширади Хинидиннинг таъсирини, дизопирамиднинг ножўя таъсирларини кучайтиради.
AV ўтказувчанлик бузилганида эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
Даволаш даврида қон зардобида калий миқдорини, ЭКГ ни назорат қилиш, гипокалиемияни даволашда кислота-ишқор ҳолатини назорат қилиш зарур.
Ўлимга олиб келувчи гиперкалиемия тез ва симптомсиз ривожланиши мумкинлигини ҳисобга олиш керак.
Ҳомиладорлик
Ҳомиладорликда қўллаш зарурати бўлганида она учун кутиладиган фойда ва ҳомила учун потенциал хавфни таққослаш лозим.
Лактация даврида эмизишни тўхтатиш тўғрисидаги масала ҳал қилиниши керак.
Болаларда калий хлоридини қўллаш хавфсизлиги ва самарадорлиги аниқланмаган.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.
Симптомлари: гиперкалиемия (қон зардобида калий ионлари концентрациясини 5,5 мэкв/л дан ошиб кетиши) ва қуйидагилар унинг белгилари ҳисобланади: мушак гипотонуси, оёқ-қўлларнинг парестезияси, AV ўтказувчанлигини секинлашиши, аритмиялар, юракни тўхтаб қолиши. Электрокардиограммадаги (ЭКГ) эрта ўзгаришлар - қон зардобида калий ионлари 5,5-6,5 мэкв/л гача ошганида V2-V4 кўкрак кўрсатгичларида жуда яққол намоён бўлган чўққиси учли ва асоси тор узун Т тишчаси кузатилади
Қуйидагилар ўртача гиперкалиемиянинг (қон зардобидаги калий ионларининг концентрацияси 6,5-8,0 мэкв/л) электрокардиографик белгиларидир: P тишча амплитудасини камайиши, PQ, QRS оралиғини узайиши, R тишчанинг амплитудасини пасайиши ва экстрасистолиялар.
Гиперкалиемиянинг оғирроқ симптомлари- мушакларнинг фалажи ва юракни тўхташи (ЭКГ даги ўзгаришлар-секинлашган ёки тезлашган идиовентрикуляр ритм, қоринчалар фибриляцияси, асистолия) қон зардобида калий ионларининг концетрацияси 9-14 мэкв/л бўлганида ривожланади.
Даволаш: ичга ёки в/и натрий хлоридининг эритмаси юборилади; в/и 1000 мл да 10-20 ТБ инсулин бўлган 300-500 мл декстроза эритмаси; зарурати бўлганида - гемодиализ ва перитонеал диализ ўтказилади.
5 мл ёки 10 мл дан 4% ли инъекция учун ампулаларда.
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
2 йил.
Рецепт бўйича.
«UZGERMED PHARM» МЧЖ ҚК, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент вилояти, Юқори-Чирчиқ тум. Барданкул поселкаси. Тел: (факс): 8370983-38-22
Kaliy xlorid: 40 mg/ml
Ko`p so`raladigan savollar
Kaliy xlorid (Kalii chloridum) Uzgermed Pharm in'ektsiya eritmasi 4%, 10 ml №10 (ampulalar) ning to`liq analoglari:
Kaliy xlorid (Kalii chloridum) Uzgermed Pharm in'ektsiya eritmasi 4%, 10 ml №10 (ampulalar) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.
Kaliy xlorid (Kalii chloridum) Uzgermed Pharm in'ektsiya eritmasi 4%, 10 ml №10 (ampulalar) ning asosiy faol moddasi Kaliy xlorid hisoblanadi.
Kaliy xlorid (Kalii chloridum) Uzgermed Pharm in'ektsiya eritmasi 4%, 10 ml №10 (ampulalar) ishlab chiqaruvchisi Uzgermed Pharm hisoblanadi.