Kastor yog'i (Oleum ricin) davolash guruhi 50 ml (shisha)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 4300 so'm)
Uchun ko‘rsatma Kastor yog'i (Oleum ricin) davolash guruhi 50 ml (shisha)
Канакунжут мойи.
Тиниқ, қуюқ, қовушқоқ, рангсиз ёки бироз сарғиш рангли, ўзига хос ҳидли суюқлик. Таъми ўзига хос, ёқимсиз.
Мой.
Сурги воситаси. АТХ коди: A06AB05.
Маданийлаштирилган сутламадошлар оиласига мансуб (Euphorbiaceae) канакунжут ўсимлигининг (Ricinus Communis L.) уруғидан олинадиган мой.
Ичак рецепторлари қўзғалишини (унинг бутун узунлиги бўйлаб) ва рефлектор перистальтика кучайишини чақиради. Шунингдек бачадон мушакларини рефлектор қисқариши кузатилади.
Фармакокинетикаси
Ичга қабул қилинганида ингичка ичакда липаза томонидан парчаланади ва рицинол кислотаси ҳосил бўлади, у асосий таъсир кўрсатади.
Сурги самараси одатда 5-6 соатдан кейин намоён бўлади.
Ўткир ва сурункали қабзиятлар.
Туғруқ фаолиятини рағбатлантириш учун ҳам қўллаш мумкин (мажмуавий даволаш такибида).
Суртмалар ва бальзамлар таркибида - куйишлар, жароҳатлар, яраларни даволаш, терини юмшатиш, қазғоқни йўқотиш учун ва шунга ўхшашларда қўлланади.
Сурги воситаси сифатида канакунжут мойи ичга буюрилади: катталарга 15-30 г дан, болаларга - 5-10-15 г дан бир қабулда (1 чой, десерт ёки ош қошиқ).
Туғруқ фаолиятини рағбатлантириш учун 40-50 г-дан ичга буюрилади, одатда бошқа воситалар билан бирга.
Узоқ муддат буюрилганида ичак фаолиятини бузиши мумкин (метаболик бузилишлар билан бирга бўлган диареяни ривожланиши; ичак ферментлари фаолиятини пасайиши, йўғон ичак атонияси ва бошқалар).
Ичга қабул қилиш учун - ёғда эрувчи моддалар (фосфор, бензол ва бошқалар), шунингдек эркак папортоники экстракти билан заҳарланиш, ҳомиладорлик (муддатидан илгари туғруқдан сақланиш учун), спастик қабзиятлар, ичак тутилиши, ўткир қорин синдроми, аппендицит ва бошқа қорин бўшлиғидаги яллиғланиш жараёнлари, ўткир иситмали ҳолатларда қўллаш мумкин эмас.
Невроген ва эндокрин генезли қабзиятларда буюриш тавсия қилинмайди.
Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
25 мл, 50 мл, 100 мл дан мой флаконларда.
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
5 йил.
Рецептсиз.
"Remedy" МЧЖ Ўзбек-Буюк Британия ҚК,
Тошкент ш., 100034, Олмазор тумани, Қора- қамиш ¼ мавзеси, 2Б уй.
тел: (99871) 248 86 77
Kastor yog'i: 50 ml/flakon
Ko`p so`raladigan savollar
Mumkin emas. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Kastor yog'i (Oleum ricin) davolash guruhi 50 ml (shisha) ning to`liq analoglari:
Kastor yog'i (Oleum ricin) davolash guruhi 50 ml (shisha) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.
Kastor yog'i (Oleum ricin) davolash guruhi 50 ml (shisha) ning asosiy faol moddasi Kastor yog'i hisoblanadi.
Kastor yog'i (Oleum ricin) davolash guruhi 50 ml (shisha) ishlab chiqaruvchisi Remedy Group hisoblanadi.