Facebook Pixel Code

Klabel 500 mg plyonka bilan qoplangan №14 tabletkalar (2 blister x 7 tabletka)

dagi narxlar
Retsept bo'yicha
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Klabel 500 mg plyonka bilan qoplangan №14 tabletkalar (2 blister x 7 tabletka)

Таъсир этувчи модда: кларитромицин.

Қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Антибиотиклар (макролидлар гуруҳи).

Кларитромицин унча сезгир бактерия ҳужайраларида 50S рибосомал субзаррачалар билан боғланиб ва шу орқали оқсил синтезини бостириб микробларга қарши фаоллик намоён қилади. Кларитромицинни микробларга қарши таъсири асосан бактериостатик. Кларитромицин қуйидаги микроорганизмларнинг спектрига нисбатан антибактериал фаоллик намоён қилади: Streptococcus agalactiae, Streptococcus pyogenes, Streptococcus viridans, Streptococcus pneumoniae, Listeria monocytogenes, Staphylococcus aureus; граммусбат бактериялар: Haemophilus influenzae, Haemophilus parainfluenzae, Neisseria gonorrheae, Legionella pneuophila, Pasteurella multocids, Helicobacter pylori, Campylobacter jejuni, Moraxella (Branthamela) catarrhalis, Bordetella pertussis; бошқа микроорганизмлар: Chlamydia pneumoniae (TWAR), Chlamydia trachomatis, Borrelia burgoferi, Mycobacterium avium, Mycobacterium intracellular, Mycobacterium leprae, Mycobacterium chelonae, Mycobacterium fortuitum, Mycobacterium kansasiiлардан ташкил топган Mycobacterium avium (MAC) мажмуаси, Ureaplasma urеalyticum, Toxoplаsma gondii; анаэроб микроорганизмлар: Clostridium perfringes, Peptococcus niger, Propionbacterium acnes, Bacteroides melaninogenicus; микоплазмалар: Mycoplasma pneumoniae.

Фармакокинетикаси

Кларитромицин ичга қабул қилинганида тез ва фаол сўрилади, унинг биологик киришаолишлиги тахминан 50% ни ташкил қилади. Препаратни бевосита буюришдан олдин овқат қабул қилиш кларитромициннинг сўрилишини бошланишини бироз секинлаштиради, аммо унинг биологик киришаолишлигига таъсир қилмайди.

Препарат 250 мг дан суткада 2 марта буюрилганида кларитромициннинг плазмадаги максимал мувозанатли концентрациясига (Сmax) 2-3 кундан кейин эришилади.

Препарат асосан жигарда фаол 14-гидрокларитромицин метаболитини ҳосил қилиб метаболизмга учрайди. Кларитромицин ва фаол метаболити 14-гидроксикларитромицин организмнинг барча тўқима ва суюқликларига тез тақсимланади. Ичга қабул қилинганидан кейин кларитромициннинг тўқималардаги концентрацияси (айниқса ўпкаларда) қон плазмасидагига қараганда бир неча марта юқори. Яримчиқарилиш даври дозага боғлиқ бўлиб 3 дан 9 соатгачани ташкил қилади. Препарат организмдан асосан сийдик ва аҳлат билан чиқарилади.

Сезгир микроорганизмлар чақирган инфекцион касалликларни даволаш:

  • қуйи нафас йўлларининг инфекциялари (бронхитлар, пневмониялар);
  • юқори нафас йўлларининг инфекциялари (ларингит, тонзиллит, фарингит, синуситлар);
  • тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекциялари (фолликулитлар, флегмоналар, сарамасли яллиғланиш);
  • тарқалган ва тарқалмаган микобактериал инфекциялар;
  • Mycobacterium avium (MAC) мажмуаси билан боғлиқ бўлган инфекциянинг тарқалишини олдини олиш CD4 (Т-хелпер лимфоцитлар) лимфоцитларининг миқдори 1 мм3 да 100 дан кўп бўлмаган ОИТВ инфекцияланган беморлар;
  • Н.pylori ни йўқ қилиш ва ўн-икки бармоқ ичак ярасининг қайталанишлари тез-тезлигини пасайтириш.

Нафас йўлларини, тери ва юмшоқ тўқималарининг инфекцион касалликларида: катталарга кларитромициннинг тавсия қилинадиган одатдаги дозалари - 250 мг дан суткада 2 марта. Оғирроқ ҳолларда дозани 500 мг гача суткада 2 марта ошириш мумкин. Даволаш давомийлиги кўпчилик ҳолларда 6 дан 14 кунгачани ташкил қилади.

Микобактериялар чақирган инфекцион касалликларда: катталарга бошланғич тавсия қилинадиган доза 500 мг дан суткада 2 марта. 3-4 ҳафта давомида клиник ва бактериал жавоб бўлмаганида дозани 1000 мг гача суткада 2 марта ошириш мумкин.

Mycobacterium avium (MAC) мажмуаси чақирган инфекцияларни олдини олиш учун: катталарга тавсия қилинадиган доза 500 мг дан суткада 2 марта H.pylori ни йўқ қилиш учун мажмуавий даволаш: кларитромицин 500 мг дан суткада 2 марта, лансопразол билан 30 мг дан суткада 2 марта ва амоксициллин билан 1000 мг дан суткада 2 марта мажмуада, 10 кун давомида. Кларитромицин 500 мг дан суткада 2 марта, амоксициллин билан 1000 мг дан суткада 2 марта, ва омепразол билан суткада 20 мг дан мажмуада 7-14 кун давомида. Кларитромицин 500 мг дан суткада 3 марта, 40 мг омепразол билан мажмуада, 14 кун давомида, кейинги 14 кун давомида омепразол суткада 20-40 мг дозада. Яраларни тўлиқ битиши учун қўшимча меъда ширасининг кислоталигини пасайтириш талаб қилиниши мумкин.

Буйрак етишмовчилигида: креатинин клиренси 30 мл/мин дан кам бўлган беморларда кларитромициннинг одатдаги дозасининг ярмини, яъни 250 мг дан суткада 1 марта ёки оғир инфекцияларда 250 мг дан суткада 2 марта буюрилади. Бундай беморларни даволаш 14 кундан ошмаслиги керак.

Меъда-ичак йўллари ва жигар томонидан: тез-тез кўнгил айниши, қусиш, қорин оғриқлари, диарея, сохта мембраноз колит, глоссит, стоматит, оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг кандидози ва тилнинг рангини ўзгариши, таъмни ўзгариши; кам-қон зардобида жигар ферментлари даражасини ошиши, холестаз ва сариқликни ривожланиши билан бўлган гепатит ҳоллари; жуда кам - жиддий асосий касалликлар ва/ёки бошқа дори воситаларини бир вақтда қўллаш билан боғлиқ бўлган ўлим билан якунланувчи жигар етишмовчилиги.

Нерв тизими томонидан: бош оғриғи, кам уйқусизлик.

Юрак-томир тизими томонидан: QT интервалини узайиши, қоринчалар аритмияси, шу жумладан қоринчаларни пароксизмал тахикардияси ва қоринчаларни титраши-липиллаши.

Аллергик реакциялар: уларнинг жадаллиги, эшакеми ва тери тошмасидан то анафилаксия ва Стивенс-Жонсон синдромигача ўзгаради.

Бошқалар: эшитишни пасайиши, ҳансираш, кам-гипогликемия.

Макролидлар гуруҳи антибиотикларига юқори сезувчанлик. Кларитромицин билан даволашда цизаприд, пимозид, астемизол ва терфенадинни қабул қилиш тақиқланади.

Кларитромицинни цизаприд, пимозид, терфенадин ва астемизол билан бир вақтда қўллаш уларни қондаги концентрациясини ошишига QT интервалини узайиши ва юрак аритмияларини, шу жумладан қоринчаларнинг пароксизмал тахикардияси, қоринчалар фибрилляцияси ва қоринчаларни титраши липиллашни ривожланишига ёрдам беради.

Кларитромицинни цитохром Р450 тизими иштирокида метаболизмга учрайдиган дори воситалари (карбамазепин, такролимус, гексобарбитал, алфентанил, бромкриптин, вальпроат, ловастатин, дисопирамид, фенитоин, циклоспорин) билан бир вақтда қўллаш бу препаратларнинг зардобидаги концентрациясини ошиши ва уларнинг самарасини кучайиши билан бирга кечади.

Кларитромицин билан бир вақтда ишлатилганида бу дориларнинг зардобдаги концентрациясини назорат қилиш зарурати туғилиши мумкин.

Кларитромицинни ва гидроксиметилглутарил-СоА-редуктаза ингибиторлари-ловастатин ва симвастатин бир вақтда буюрилганида камдан-кам ҳолларда скелет мушакларининг ўткир некрози ривожланиши мумкин.

Дигоксин ва кларитромицин таблеткаларини бир вақтда олаётган беморларда қон плазмасида дигоксин концентрациясини ошиши аниқланади.

Шунинг учун бундай беморларда дигиталис интоксикациясидан сақланиш учун, мунтазам дигоксиннинг қон зардобидаги миқдорини назорат қилиш керак.

Кларитромицин триазолам клиренсини камайтириши ва шундай қилиб унинг уйқучанлик ва онгни чалкашувини ривожланиши билан фармакологик самараларини ошиши мумкин.

Кларитромицин ва эрготамин ёки дигидроэрготаминни бир вақтда ишлатиш, ўткир эрготамин интоксикацияси бўлган айрим беморларда периферик томирларнинг спазми ва сезувчанликни ўзгариши билан боғлиқ.

ОИТВ билан инфекцияланган катталарга бир вақтда зидовудин ва кларитромицин таблеткаларини оғиз орқали буюриш зидовудиннинг мувозанат концентрациясини камайишига олиб келиши мумкин. Кларитромицин бир вақтда перорал буюрилган зидовудиннинг сўрилишини ўзгартириши эҳтимолини ҳисобга олиб, кларитромицин ва зидовудинни куннинг турли соатларида қабул қилиш билан бу ўзаро таъсирдан маълум даражада сақланиш мумкин. Кларитромицин ва ритонавир бир вақтда буюрилганида кларитромициннинг зардобдаги концентрациясининг кўрсаткичи ошади. Бундай ҳолларда буйрак фаолияти меъёрда бўлган беморларда кларитромициннинг дозасини тўғрилаш талаб қилинмайди. Аммо креатинин клиренси 30 дан 60 мл/мин гача бўлган беморларда, кларитромицин дозасини 50% га пасайтириш лозим. Креатинин клиренси 30 мл/мин дан кам бўлганида, кларитромицин дозасини 75% га пасайтириш лозим. Ритонавир билан бир вақтда даволанганда кларитромицинни суткада 1 г дан юқори дозада буюриш керак эмас.

Кларитромицин ва омепразол бир вақтда буюрилганида уларнинг плазмадаги концентрациясини ошиши юз беради, аммо бу препаратларнинг дозасини тўғрилашни талаб қилмайди.

Кларитромицин ва бошқа макролидлар гуруҳи антибиотиклари, ҳамда линкомицин ва клиндамицин орасида қарама-қарши чидамлилик бўлиши мумкинлигига эътибор бериш керак.

Препаратни жигар етишмовчилиги бўлган беморларга буюришда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Аммо буйраклар фаолияти меъёрда сақланган ўртача ёки оғир жигар етишмовчилиги бўлган беморларда кларитромициннинг дозасини тўғрилаш талаб қилинмайди.

ОИТС ли беморларда МАС чақирган тарқалган инфекцияларда, унинг фойдасига клиник ва микробиологик тасдиқлар бор экан, даволашни давом эттириш лозим. Кларитромицинни бошқа микробларга қарши препаратлар билан мажмуавий буюриш лозим.

Туберкулёздан ташқари, микобактериялар чақирган инфекцион касалликларда, даволашнинг давомийлигини шифокор белгилайди.

Ҳомиладорлик ва эмизиш вақтида кларитромициннинг хавфсизлиги аниқланмаган. Шунинг учун ҳомиладорлик даврида кларитромицинни фақат муқобил даволаш бўлмаганида, агарда кутиладиган фойда ҳомилага бўлиши мумкин бўлган хавфдан устун бўлган ҳоллардагина буюриш мумкин.

Кларитромицин кўкрак сутига киради, шунинг учун уни эмизикли оналарда қўллаш эҳтиёткорлик билан ўтказилиши керак.

Кекса ёшдаги шахсларда қўлланилганида дозани пасайтириш талаб қилинмайди.

Препаратни болалар олаолмайдиган жойда сақлаш ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатмаслик лозим.

Белгилари: кўнгил айниши, қусиш, диарея.

Симптомлари: дарҳол меъдани ювиш ва симптоматик даволаш. Гемодиализ ва перитонеал диализ кларитромицинни қон зардобидаги даражасини аҳамиятли ўзгаришга олиб келмайди.

Қобиқ билан қопланган таблеткалар, 500 мг дан.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

2 йил.

Рецепт бўйича.

"NOBEL- PHARMSANOAT" ЧЭК,

Ўзбекистон Республикаси, Ташкент ш., Т.Шевченко кўч., 23, тел: 256-13-60

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Dozalash:

Klaritromitsin: 500 mg/tabletkalar

Chiqarish shakli:
Tabletkalar
Paketdagi miqdor:
14
Og'irligi:
500 mg
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
blister
ATХ guruhi:
Belgisi:
Mahalliy
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
O`zbekiston
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
12 yoshdan boshlab
Homilador
shifokor ko'rsatmasi bo'yicha
Laktatsiya davri
Mumkin emas
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

12 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Klabel 500 mg plyonka bilan qoplangan №14 tabletkalar (2 blister x 7 tabletka) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.

Klabel 500 mg plyonka bilan qoplangan №14 tabletkalar (2 blister x 7 tabletka) ning asosiy faol moddasi Klaritromitsin hisoblanadi.

Klabel 500 mg plyonka bilan qoplangan №14 tabletkalar (2 blister x 7 tabletka) ishlab chiqaruvchisi Nobel-Pharmsanoat hisoblanadi.