Facebook Pixel Code

Klotrimazol (Clotrimazolum) Dentafill Plus malhami 1% har biri 25 g (naycha)

dagi narxlar
dan 5600 so'm
Retsept bo'yicha
1 ta dorixonada
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Klotrimazol (Clotrimazolum) Dentafill Plus malhami 1% har biri 25 g (naycha)

Фаол модда: клотримазол.

Ёрдамчи моддалар: пропиленгликол, метилпарагидроксибензоат, натрий бензоат, канакунжут мойи, карбоксицеллюлоза, қаҳрабо кислотаси, дистилланган глицерин, тозаланган сув.

Оқ ёки деярли оқ рангли, специфик ҳидли суртма.

Суртма.

Замбуруғга қарши восита. АТХ коди: D01AC01.

Клотримазол - имидазол гуруҳига мансуб синтетик антимикотик ва антитрихомонад воситадир.

Препаратнинг таъсир механизми микроорганизмларнинг хужайра мембранасини ҳосил бўлиши учун зарур бўлган эргостерол синтезини тормозланиши билан боғлиқ, бу унинг ўтказувчанлигини бузилишига ва кейинчалик хужайрани лизисига олиб келади.

Препарат шунингдек липосомаларнинг фосфолипид қобиғини ўтказувчанлигини оширади, цитоплазма вакуолизациясини, рибосомалар миқдорини камайишини чақиради.

Бундан ташқари, клотримазол пероксидазалар фаоллигини сусайтиради, бу ҳужайрада водород пероксидини тўпланишини осонлаштиради, у эса унинг парчаланишида иштирок этади.

Клотримазолнинг таъсир доираси дерматофитларни, ачитқи замбуруғларини, стафилококкларни, эритразма қўзғатувчиларини, трихомонадаларни ўз ичига олади

Фармакокинетикаси

Клотримазол тери ва шиллиқ қаватлар орқали ёмон сўрилади ва амалда тизимли таъсир кўрсатмайди.

Эпидермиснинг чуқур қаватларидаги концентрацияси дерматофитлар учун минимал бостирувчи концентрациясидан юқори.

  • терининг дерматофитлар, ачитқилар ва моғор замбуруғлари ва клотримазолга сезгир бошқа қўзғатувчилар чақирган замбуруғли инфекциялари;
  • терининг malassezia furfur (ранг-баранг темиратки) ва Corynebacterium minutissimum (эритразма) чақирган инфекциялари.

Суртма катталарда қўлланади. Препаратни суртишдан олдин шикастланган соҳаларни яхшилаб тозалаш ва қуритиш керак. Терининг шикастланган соҳасига ва унга яқин соҳаларга суртмани юпқа қилиб, суткада 1-3 марта суртилади ва эҳтиёткорлик билан ишқаланади.

Даволаш курси шахсий равишда танланади.

Эритразмада даволаш давомийлиги - 2-4 ҳафта, дерматомикозда - 3-4 ҳафта, ранг-баранг темираткида - 1-3 ҳафтани ташкил қилади. Касалликнинг характери ва оғирлигига қараб, шифокор шахсий дозалаш тартибини ва препаратни қўллаш усулини, шунингдек даволаш давомийлигини буюриши мумкин.

Препаратни қўллашдан олдин оёқ панжаларнинг илиқ сувда совун билан ювиш, суртмани айниқса бармоқлар орасига яхшилаб ишқалаш керак.

Оёқ панжаларининг замбуруғли шикастланишларида барқарор самарага эришилгандан кейин даволашни яна 2-3 ҳафта давомида давом эттириш тавсия қилинади.

Маҳаллий реакциялар - гиперемия, ачишиш ҳисси, қичишиш, санчиқ, камдан-кам ҳолларда - аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

Қандайдир ножўя реакциялар пайдо бўлганида препаратни қўллашни тўхтатиш ва албатта шифокорга мурожаат қилиш керак.

Препаратни клотримазолга ёки препаратнинг бошқа ҳар қандай компонентларига ўта юқори сезувчанлик ҳолларида, ҳомиладорлик ва лактация даврида ва болаларда қўллаш мумкин эмас.

Клотримазол нистатин билан бир вақтда қўлланилганда, хар икки препаратнинг фаоллиги пасайиши мумкин.

Клотримазол бошқа маҳаллий замбуруғларга қарши препаратларнинг таъсирини, айниқса полиенон антибиотикларнинг (амфотеридин В, натамицин) бостиради. Клотримазолнинг антимикотик таъсири дексаметазоннинг юқори дозалари билан бостирилади ва гидроксибензой кислотасини (унинг пропил эфирини) маҳаллий қўлланганда кучаяди.

Цетостеарил спирти терининг локал таъсирланишини (масалан, контакт дерматитни) чақириши мумкин. Бундай ҳолларда препаратнинг бундай компонентни сақламайдиган бошқа дори шаклларини қўллаш тавсия қилинади. Суртма фақат терига, сиртга қўллаш учун мўлжалланган. Суртмани кўзга, оғизга тушишидан сақланиш керак.

Агарда даволаш бошланганидан кейин 4 ҳафта ўтгач, клиник яхшиланиш аниқланмаса, ташхисни микробиологик усул билан тасдиқлаш ва касалликнинг бошқа сабабини истисно қилиш керак.

Препарат латекс маҳсулотлар билан (масалан, презервативлар ва диафрагмалар билан) бир вақтда қўлланганида, охиргиларнинг функционал қобилияти суртмада сақланувчи ёрдамчи моддалар туфайли пасайиши мумкин, бунинг оқибатида бу маҳсулотларнинг хавфсизлигига таъсир қилиши мумкин.

Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланиши

Препаратни ҳомиладорлик даврида қўллаш бўйича ҳеч қандай текширишлар ўтказилмаган. Ҳомиладорлик вақтида ва эмизиш даврида препаратни жуда зарур бўлган ҳолларда, агарда она учун кутилган фойда ҳомила/бола учун бўлган потенциал хавфдан устун бўлганида қўллаш керак. Клотримазолни эмизиш даврида фақат шифокор хавф/фойда нисбатини мувофиқ баҳолагандан кейин қўллаш керак.

Эмизиш даврида суртмани сут безларига суртиш мумкин эмас.

Автотранспортни ёки бошқа механизмларни бошқаришда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти

Таъсир қилмайди.

Болалар

Препаратни болаларда қўллаш тажрибаси йўқ.

Клотримазолни юқори дозаларда қўллаш, ҳаётга хавф туғдирувчи ҳар қандай реакциялар ва ҳолатларни чақирмаган. Аммо ножўя таъсирнинг кўринишларини кучайтириши мумкин.

Суртма 20, 25 г дан тубаларда.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

3 йил.

Рецепт бўйича.

«Dentafill Plyus» ХК, Тошкент вилояти, Зангиота тумани, С.Каримов кўчаси, 1-уй,

тел.: 218-67-45

 
Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Dozalash:

Klotrimazol: 10 mg/g

Chiqarish shakli:
Malham
Paketdagi miqdor:
1
Og'irligi:
25 g
Qo'llash tartibi:
Tashqi
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
tuba
ATХ guruhi:
Belgisi:
Mahalliy
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
O`zbekiston
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
Mumkin emas
Homilador
Mumkin emas
Laktatsiya davri
ehtiyotkorlik bilan
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

Klotrimazol (Clotrimazolum) Dentafill Plus malhami 1% har biri 25 g (naycha) narxi har bir paket uchun dan boshlanadi.

Mumkin emas. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Klotrimazol (Clotrimazolum) Dentafill Plus malhami 1% har biri 25 g (naycha) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.

Klotrimazol (Clotrimazolum) Dentafill Plus malhami 1% har biri 25 g (naycha) ning asosiy faol moddasi Klotrimazol hisoblanadi.