Klotrimazol (Clotrimazolum) Dentafill Plus vaginal suppozitorlari 100 mg №10 (1 blister)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 4500 so'm)
Uchun ko‘rsatma Klotrimazol (Clotrimazolum) Dentafill Plus vaginal suppozitorlari 100 mg №10 (1 blister)
Ҳар бир вагинал таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: клотримазол - 100 мг;
ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, картошка крахмали, адипин кислотаси, натрий гидрокарбонати, магний стеарати, сувсиз коллоид кремний диоксиди, натрий лаурилсульфати.
Оқ сарғиш тусли ёки оқ рангли, торпедасимон шаклли суппозиториялар.
Вагинал суппозиториялар.
Замбуруғларга қарши восита. АТХ коди: D01AC01.
Клотримазол - имидазол гуруҳига мансуб синтетик антимикотик ва антитрихомонад воситадир. Препаратнинг таъсир механизми микроорганизмларнинг хужайра мембранасини ҳосил бўлиши учун зарур бўлган эргостерол синтезини тормозланиши билан боғлиқ, бу унинг ўтказувчанлигини бузилишига ва кейинчалик хужайрани лизисига олиб келади.
Препарат шунингдек липосомаларнинг фосфолипид қобиғини ўтказувчанлигини оширади, цитоплазма вакуолизациясини, рибосомалар миқдорини камайишини чақиради. Бундан ташқари, клотримазол пероксидазалар фаоллигини сусайтиради, бу ҳужайрада водород пероксидини тўпланишини осонлаштиради, у эса унинг парчаланишида иштирок этади.
Клотримазолнинг таъсир доираси дерматофитларни, ачитқи замбуруғларини, стафилококкларни, эритразма қўзғатувчиларини, трихомонадаларни ўз ичига олади
Фармакокинетикаси
Қинга қўлланганда киритилган дозанинг тахминан 3-10 % сўрилади.
Candida тури ачитқи замбуруғлари ва ёки Trichomonas vaginalis (кандидозли вульвовагинит, трихомониаз) чақирган генитал инфекциялар,
Клотримазолга сезгир бактериялар чақирган генитал суперинфекциялар.
Қин шамчалари 6 кун давомида қўлланилади, 1 шамчадан суткада 1 марта, кечқурун қинга чуқур киритилади.
Зарурати бўлганида даволаш курсини такрорлаш мумкин.
Маҳаллий реакциялар - гиперемия, ачишиш ҳисси, қичишиш, санчиқ, камдан-кам ҳолларда аллергик реакциялар бўлиши мумкин.
Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, ҳомиладорлик ва лактация даври.
Клотримазол нистатин билан бир вақтда қўлланилганда.
Клотримазолнинг фаоллиги пасайиши мумкин.
Қинга юборилганида препарат амфотерацин В ва бошқа полиен антибиотикларининг фаоллигини пасайтиради.
Ҳайз кўриш даврида қин шамчаларини қўллаш мумкин эмас.
Реинфекцияни олдини олиш учун иккала жинсий шерикни бир вақтда даволаш керак.
Трихомониази бўлган беморларни муваффақиятли даволаш учун Клотримазол билан бир вақтда тизимли таъсирга эга бошқа дори воситалар, масалан, метронидозол ичга буюрилади.
Клотримазолни юқори дозаларда қўллаш, ҳаётга хавф туғдирувчи қандай бўлмасин реакциялар ва ҳолатларни чақирмаган.
Аммо ножўя таъсирнинг кўринишларини кучайтириши мумкин.
Қин шамчалари 100 мг дан.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
2 йил.
Рецепт бўйича.
«Dentafill Plyus» ХК
Тошкент вилояти, Зангиота тумани, С.Каримов кўчаси, 1-уй, тел.: 218--67-45
Klotrimazol: 100 mg/shamlar
Ko`p so`raladigan savollar
Klotrimazol (Clotrimazolum) Dentafill Plus vaginal suppozitorlari 100 mg №10 (1 blister) narxi har bir paket uchun
Mumkin emas. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Klotrimazol (Clotrimazolum) Dentafill Plus vaginal suppozitorlari 100 mg №10 (1 blister) ning to`liq analoglari:
Klotrimazol (Clotrimazolum) Dentafill Plus vaginal suppozitorlari 100 mg №10 (1 blister) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.
Klotrimazol (Clotrimazolum) Dentafill Plus vaginal suppozitorlari 100 mg №10 (1 blister) ning asosiy faol moddasi Klotrimazol hisoblanadi.